кўрғошиндай
қуйилиб,
хотиримга михдай қокилиб қолур!
(О. Тожибоева. Олмос сир).
К Ў ч к о Р
КЎЧҚОРДАЙ
Пахдавон, ботир, суюмли. Асосан, ўғил фарзанд,
болалар
ҳақида.
Кўчкордай ўғил берсин деб, дуо килиб эдингиз, оти ўзи би-
лан туғилди - Қўчқорбой (Б. М. Али. Кўктўнлилар). Халойиқ,
Ҳумоюн хазратлари Наврўз айёмида қилган барча яхши ният-
ларига етсинлар! Янги йил ҳазратимга кўчкордай ўғил ато эт-
син! (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло
аларга кўчкордай ўғул ато айламиш (Э. Самандар. Султон Жа-
лолидцин). Қўчкордай-кўчкордай ўғилларим бор! Катта бўлса,
отнинг Тарлонини минаман деяпти (Т. Мурод. От кишнаган
оқшом). Қўчкордек битта Турсунбойим ёнига кўчқордек ўғил
қўшилса бўларди-да. Ишқилиб, омон-эсон дунёга келсин-да!
(С. Аҳмад. Қирқ беш кун). Эрта-индин кўчкордек ўғил туғиб
берадиган хотинига битта кўйлак оберолмайдиган эр канақа ўзи?
Белида белбоғи борми? (У. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари).
Қ Ў Ғ И Р Ч О К
ҚЎҒИРЧОҚДАЙ
Жуда ҳам келишган, бежирим, чиройли. Асосан, одам ҳақида.
Кўчада Тўтиқиз ўзидан хиёл катта, ўзига ўхшаш чиройли,
кўғирчоқдек бир кизча билан турар эди (М. Исмоилий. Фарғона
тонг отгунча). Сизга шуни ҳам айтиб кўяйки, бир кўрган ки-
шингизнинг тусини, албатта, узок фурсат хотирингизда тутол-
майсиз, лекин бу киз тўғрисида мен тамом бошқача
холатда
бўлдим: шундоқки, унинг кошини, кўзини, тусини, кўғирчокдек
каддини кўз ўнгимда тута-тута тамом бир йиллик билишлар
дек бўлиб қолибман (А. Қодирий. Ўткан кунлар). Қўғнрчоқдай
ясантирилган жажжи кизчанинг кош-кўзи беихтиёр Дилдор
оғачани эслатди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Ўшанда гожлик
килганингизда кўгирчоқдек бу қиз каёқда эди сизга! (Шуҳрат.
Жаннат кидирганлар). Шу Соҳибназар аканинг саккизинчига
ўтган кизчаси кўғирчоқдеккина бўлибди-да (А. Аъзам. Одам-
нинг оласи). У эри билан бу кўгирчоқдеккина жувон ўртасида
азалдан кандайдир жуда илик, жуда самимий муносабатлар бор-
лигини билар... эди (О. Ёкубов. Оккушлар, оппок қушлар).
3 )2
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ғ
Г А Л В И Р
Ғ АЛВИРДЕК
Илвирамоқ;
тешик, суюкликни тутиб турмайдиган. Кўпрок
юракнинг
рухий жарохати, турли нарсаларнинг суюкликни тут-
маслиги хакида.
«Юргил!» дея кўнглидаги кишисини тинимсиз чорласа-
да, орзуманда Самандарнинг такдирдан туҳфа кутишдан, ун-
дангина озурда калбига, жароҳатлардан гўё ғалвирдек
илви-
раб кетган
юрагига малҳам соғинишдан бошка чораси йўк эди
(У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар). Жуда иссиқ. Биронта ҳам япроқ
кимирламайди Одамнинг олган нафаси ичига иссик ҳовур бўлиб
куйилади, Столга кўлини қўйса, чип этиб ёпишади. Ичган чойи,
худди бадани галвирдек, тер бўлиб сиркиб чикади (А. Аъзам.
Бу куннинг давоми).
ғ о з
ҒОЗДАЙ
Тик;
бўйнини чўзмоқ
,
қад кермоқ.
Одамнинг
каддини тик ту-
тиши, бўйнини чўзиши, керилиб юриши ҳакида.
Юрганда кадцини букмай, ғоздай юради. Гапирганда башара-
сини тириштирмай, текис гапиради (С. Аҳмад. Куёв) Б а ҳ р и: Пи-
гурасиям сақланган. Ғоздек
юради.
Башарасида битта ҳам ажин
йўқ (С. Аҳмад. Куёв). Уларнинг муросасозлигидан руҳланган
кози ўзини ўнглаб, қаддини тикпади ва
бўйнини
ғоздек
чўзиб,
ваъзхонликка тутинди (Ғ. Каримий. Наршах қалъаси). Шойи-
баркутга ясаниб, тилла-кумушга беэаниб, ўртада ғоздек
қад
керган
бекач хотин Мешполвонга масхараомуз оҳангда: «Келин
кўргани келдингми? Ўзингга ўхшаган пўрдоқисидан танлайвер»
деган эди, қизлар типирчилаб кийкиришга тушишди (А. Обид-
жон. Мешполвоннинг жанглари). Кўнгли тогдай бўлиб, кенгаш
ўтадиган куни ғоздай
керилиб
Тошкентга етиб келса бўладими?
(Ў. Мирзаёр. Куёв). Бир кун совга олгач у, Кўнгли тўлиб колгач
у, Бўйнин ғоздай
керди
у, Менга савол берди у (К. Турдиена.
Менда йўк нарсани топ). У ҳали бакувват, баланд,
келишган гав-
313
www.ziyouz.com kutubxonasi
дасини ғоздай тутиб, сурувнинг оркасидан кетди (С. Анорбоев.
Оксой шалолалари).
Ғ У Н Ч А
ҒУНЧАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, ЯНГЛИҒ)
Нозик, гўзал.
Асосан, аёлнинг (кизил ва мўъжаз) лаби, уму-
ман, аёлнинг гўзаллиги ҳакида
Мен шу асрнинг бир митти фарзандиман, Мен унинг бутун
кўполлигини, Бутун нозиклигини, Бутун совуқлигини, Бутун
хароратини Сенинг шу ғунчадай
нозик
лабларингга Жойлаш-
тирмоқ истайман, севгилим. (А. Орипов. Мен сени куйламок ис-
тайман). Гулзорингда ғунчадек, Ўпгайман дудоғингдан (Мирте-
мир. Мен келгум). Ҳа, энди, оддий гапни ҳам шундай вахима би-
лан айтасизки, тўгриси, шу ғунчадай лаблардан
кандай янгилик
чиқаркин, деб хадиксираб коларкансан (А. Абдуллаев. Дард).
Бобур уни якин йилларда кўрган эмас, аммо кўрганлар хаммаси
Ойиша бегимнинг ғунчадек
гузалптнни
мақтаб келганини
эшитган (П. Кодиров. Юлдузли тунлар). Ярамас гўрсўхтанинг
гапини қара-я, ғунчадай кизимни эрка-тантиқ арзандаларига
она килиб берармишман, хах, хаммомни ҳавас килган туя-ей
(Қ. Кенжа. Палахмон тошлари).
3 1 4
www.ziyouz.com kutubxonasi