ҳ
ҲАБАШ
ҲАБАШДАЙ
Айнан
ЗАНЖИДАЙ.
Умримда кўрмаган бир одам келди, Ҳабашдай
қоп-қора,
бошида жуни тўкилиб кетган ярғок телпак, оёғида чорик
(Ш. Холмирзаев. Йўллар, йўлдошлар). Башаранг хабашга
ўхшаган
қоп-қора,
юришинг айикқа ўхшайди (С. Аҳмад. Ҳиж-
рон кунлари). Дарвеш-масхарабоз озғин, ҳабашдек
қора,
Ар-
боб, аксинча, семиз, оппок киши эди (О. Мухтор. Майдон).
Ҳабашдай
қорайиб кетган
ўсик мўйловли йигит кора от-
нинг сағрисидан сакраб тушди-ю, бостирмага қараб югурди
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Офтобда пишиб, ҳабашдай
қорайиб кетган
, бунинг устига Ҳошимдай ўзига зеб бериш, чи-
ройли кийишларга ҳам эътибор бермай кўйган эди (Ж. Абдул-
лахонов. Тўфон). Икромжон бўлса озиб, чўп бўлиб кетган эди.
Чўл шамоли унинг баданини ҳабашдек
қорайтирган
(С. Аҳмад.
Уфк).
ҲА Й ВО Н
ҲАЙВОНДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, МИСОЛ, -ГА ЎХШАБ)
Ҳайвонларга хос ҳаракат-ҳолатларни килмоқ, уларга хос
белги-хусусиятларга эга бўлмоқ. Одамлар ҳакида; кучли салбий
муносабат ифодаланади.
Ҳайвондай умр кечириб, ҳайвондай ўлим топган одам ачи-
нишимизга арзимайди. Аксинча, яхши одамнинг вафотидан
кўнглимиз оғрийди. «Яна яшаса бўларди» деймиз (Т. Малик.
Шайтанат). Натижада одамзод эзгуликдан ва унинг учун чидам
билан курашнинг азобу роҳатидан бир онда юз ўгириб, ҳайвон
мисол факат ва фақат жисмининг истакларини қондириш
йўлига ўтади. Ана унда киёмат кўпди, деяверинг (У. Ҳамдам.
Мувозанат). Лекин ҳайвонга ўхшаб яшашга одамнинг кўнгли
чопмайди-да (У. Ҳамдам. Мувозанат). Ҳайвон каби ерга ётиб,
тили билан ялаб-ялаб сув ичади, мамнун бўлиб яна ғўлдирайди
ўзича, бошини кийшайтириб сув тубига караб туради (И. Сул-
315
www.ziyouz.com kutubxonasi
тон. Озод). Каламуш хар тишлаганда жиноятчи ҳайвондек
ўкиради (Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар).
Ҳ А Й К А Л
ҲАЙКАЛДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, МИСОЛИ)
Қотмоқ.
Тамоман харакатсиз, сассиз-шарпасиз колмоқ. Асо-
сан, одам хақида.
Уйда қий-чув бошланган, катта опамлар ўрта эшик-
да хайкалдек
цотиб қолган
дадамларнинг бўйнига осилиб
йиғламоқда (0 . Екубов. Музкаймоқ). Зобитлар ҳам ўз сафлари
олдида кўлларини чаккаларига кўйиб, чест бериб, хайкалдай
қотдилар
(Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Аммо махсус радио-
марказ ишга тушиши хамон у бутунлай ўзгарди. Дастлаб
хайкал каби
қотиб
турди (Т. Малик. Фалак). У шу холатида
хайкалга ўхшар, чиндан хам, хайкал каби
қотиб
турар эди
(М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). Уларнинг изидан Термул-
ган кўйи Қиз
қотиб қолади
хайкал мисоли (Ж. Камол. Эшикда
ой тўлкини). Бир неча фурсат хайкал сингари
қотиб
тургач,
юзига шамол келтириб урган майда ёмгир томчиларидан сеска-
ниб аста юра бошлади (Т. Малик. Шайтанат). Хонада Гавхар
ёлғиз (омадни каранг) эди. Темирга кўзи тушди-ю, хайкалдай
қотиб қолди
(М. Ҳазратқулов. Чироқ ўчмаган кеча). У бу хабар-
дан ажабланмади хам, ўтирган жойидан остонадаги аёлларга бу-
рилиб хам карамади - хайкалдай, гўё тошдай
қотиб
ўтираверди
(Н. Эшонкул. Шамолни тутиб бўлмайди). Айтганда хам чунонам
боплаб айтдимки, амаки лапанглаб келаётган жойида пешана-
си деворга урилгандек гакка тўхтади, тўхтади эмас, хайкалдек
қотди
(X. Дўстмуҳаммад. Алам).
Ҳ А Л И М
ҲАЛИМДАЙ
Юмшоқ, мулойим; юмшамоқ.
Асосан, одам ва унинг табиати,
руҳияти, кайфияти ҳакида.
Ахир, кўйдай ювош, халимдай
юмшоқ,
пашшагаям озор
бермайдиган, бузокнинг хаки бор деб, сигирнинг сутини ич-
майдиган одам (Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Бундай пайт-
ларда босиқлик билан, халимдек
юмшоқ
бўлиб гапирадиган
Қодирхўжа бу гал ўзини тутолмади (Р. Файзий. Ҳазрати инсон).
Совчи бўлган хотин халимдек юмшокқина экан. Инобат уни
икки кунда шафтолиқоки қилиб кўяди (С. Аҳмад. Келинлар
кўзголони). Кўз олдимдан эса халимдек
юмшоқ
чолнинг нурли
316
www.ziyouz.com kutubxonasi
юзи ўтиб, ичимдан хўрликми, йиғими - бир нарса тошиб келар-
ди (М. Мансур. Жудолик диёри). Вужуди халимдай
Do'stlaringiz bilan baham: |