Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

ЎҚДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Тўгри,
адил. Асосан, эгри бўлмаган кўча, йўл ва бошқа 
нарсалар хакида.
Ҳаммасини ер юзидан сидириб ташлаб, ўрнига боғ-роғга 
кўмилган, кўчалари ўкдай 
тўгри,
оппок, кўркам кишлок бар- 
по килди (О. Ёкубов. Диёнат). Шахарнинг кок ўртасидан кесиб 
жанубдан шимолга караб ўтадиган, охири бориб ям-яшил адир- 
лар оша юкорилаб осмонга чикиб кетаётгандай кўринган йўл 
ҳайратланарли даражада адил ва ўқдай 
тўгри эди
(М. Али. Улуғ 
салтанат). Ҳозир қадимги калъа ўрнидаги тепаликдан тўрт то- 
монга ўқдай 
тўгри
кўчапар ўтган, асфальт билан қопланган бу 
кенг, чиройли кўчаларнинг икки ёнида оппок, муҳташам уйлар 
саф тортган (О. Ёкубов. Диёнат). Ҳўкизларнинг бошини аранг 
буриб, оркага қарасам, мен олган биринчи пол ўқдай 
тўгри
бўлиш кайда, илонизи бўп кетибди (О. Екубов. Карноқ).
2. 
Тўгри.
Рост, адолатли сўз, шунингдек, гирромликни бил- 
майдиган одам ҳақида.
Уқдек 
тўгри
бўлмоқлик, кибру ҳавога йўл очмаслиги ло- 
зим... - негадир ўйланиб қолди соҳибкирон (М. Али. Улуғ сал- 
танат). Ҳакиқатан ҳам, элда ёмон кетиб, яхши келмас деган гап 
бор, - деди Темур хам кулиб. - Сўзларингиз ўк кабидир Акрам- 
бек (Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд ақл ва килич).
2. 
Ботмоқ, тегмоқ, 
тешиб ўтмоқ, санчилмоқ, қадалмоқ.
Одамга қаттик руҳий азоб бермок. Асосан, гап-сўз, ўй-хаёл 
ҳакида.
Унинг сўзлари гарчи ўк каби 
ботаётган
бўлса-да, Элчин 
учун янгилик эмасди (Т. Малик. Шайтанат). Оғир сукунатда 
Бобурнинг: - Яна бу шўрликлардан ўлжа олмокчи бўлурлар! -
281
www.ziyouz.com kutubxonasi


деган кинояли сўзлари эшитилди-ю, Ахмад Танбал билан 
Хонкулибекка ўқдай 
тегди
(П. Кодиров. Юлдузли тунлар). Бу 
саволим мутлақо самимий эди. Бироқ гоҳида бехосдан айтил- 
ган сўз отилган ўқ каби юракни 
тешиб ўтади
(А. Абдуллаев. 
Дард). У кетди, кетди-ю энди шум ўйлар 
Санчшаверади
калбга 
мисли ўқ (А, Уктам. У кетди...). Бу фикр юрагига ўқдек 
сан-
чилди
ва жон халпида бошини кўтарганда, ўзини нохуш сезиб, 
боши айланди (И. Зойир. Қисмат ўчи). Бу савол Абдусамаднинг 
юрагига ўқдай 
қадалиб
, яралади (Т. Малик. Шайтанат). Тошму- 
род полвоннинг бу сўзлари Бешим чавандознинг юрагига ўқдай 
қадалди
(Ғ. Шермухаммад. Саман той). Сапарангиз ва унинг 
сафдошлари халок бўлганлиги тўғрисидаги хабар Тўмариснинг 
ва барча аёлларнинг юракларини ўқдек 
тешиб ўтди
(М. Осим. 
Аждодларимиз киссаси).
3. 
Учмақ.
Жуда ҳам тез ҳаракатланмоқ; зарб, шиддат билан 
чикиб кетмок.
Ватан, айланарман бир кескир тошга, Қошингга ўк каби 
учиб
борарман (Р. Парфи. Она Туркистон). Қорабайир олд оёқларини 
кўтарди, тўликиб ҳайкирганча ёғий устига ўқдай 
учди
(Э. Са- 
мандар. Султон Жалолиддин). Шу гап берганда, ўқдек 
учиб ба-
раётган
този ҳам буриларкан-у, эпсизрок бўлса, думалаб, бели 
синиб кетаркан (Ш. Холмирзаев. Банди бургут). Биздан узр 
сўраб, «патшат»ига ўтирди-ю ўкдай 
учириб кетди
(М. М. Дўст. 
Лолазор). Уқдай 
учиб
келиб, иккаласи икки томондан ёпишди 
(Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). У шишанинг оркасига ша- 
патилаганди, копқоғи ўқдай 
учиб,
ароқнинг бир кисми полга 
тўкилди (А. Абдуллаев. Дард). У сухбатдошига суйкаланиб, аф- 
тидан, ниманидир шивирлаётганида кувгин мухлис уиинг ҳар 
еқни кўрадиган кўзини шамғалат килиб ўкдек 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish