Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова


Ў Р Д А К ЎРДАКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ)



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Ў Р Д А К
ЎРДАКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ)
Лапангламоқ.
У ёкка, бу ёқкаташланиб, чайкалиб юрмок. Асо- 
сан, одам хакида.
Таомил ўзгармабди: сочи кошигача тушган йигит кўлларини 
чўнтакка солганча, ўрдакдай 
лапанглаб
келиб, унинг каршисида 
тўхтади (Т. Малик. Сўнгги ўк). Бу орада ҳовлига гавдали, аёл 
«чолим» дегани билан кўриниши чоллик мартабасига етма- 
ган, оёклари оғир гавдани кўтаришга мажолсизлигиданми, 
ўрдак каби 
лапанглаб
юрувчи уй эгаси кирди (Т. Малик. Шай- 
танат). Жувон шоша-пиша салом берди ва ўрдакдек 
лапангла-
ган
кўйи ичкарига кириб кетаркан, йўл-йўлакай: - Ғозибой ака! 
Қиш локдан,-дея овоз берди (А. Йўлдош. Ёлғон ва хакикат). Ку- 
тилмаганда орага бояги, хона билан ошхона ўртасида ўрдакдек 
лапанглаб
юрган жувон аралашиб колса бўладими? (А. Иўлдош.
2 7 9
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ёлғон ва ҳақиқат). Йигит ўрдакка ўхшаб 
лапанглаб
келиб су- 
ратларга узоқ тикилди-да, биттасини кўрсатди (Т. Малик. Шай- 
танат).
Ў Т
ЎТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Ёнмоқ, чақнамоқ.
Асосан, кўзга нисбатан; жуда асабий ёки 
хурсанд, жозибали ҳолат ҳақида.
Фотима кўзлари ўтдек 
ёниб
соатга чақчайди-да, тиззалари- 
га шапатилаб, фарёд солди (У. Ҳошимов. Тушда кечган умр- 
лар). Шундай бўлса ҳам, ичида қайнаган ҳиссиёт ўз шарпаси- 
ни унинг юзига очиқ ташлаб турмоқда, кўзи ўт каби 
ёнар
ва 
юзи юз хил тусга кирар эди (А. 
Қ о д и р и й .
Уткан кунлар). Қоши 
кора, бети окка ким берар аччик шароб, Кўзлари ўтдай 
ёнадир,
килди бағримни кабоб (Оқ олма, қизил олма). Султон новча бўй- 
бастини ростлаб, ҳаммаси бир хил қора арғумоқларини ўйнатиб 
турган лашкарбошиларга юзланди, каҳрли қисиқ кўзлари ўтдай 
чақнаб
: - Амир Нуштегин! - деб наъра тортди (0. Ёқубов. Кўҳна 
дунё).
2. 
Ёнмоқ, куймоқ.
Асосан, юрак, жон, ичга нисбатан; муайян 
таъсир натижасида юзага келган руҳий қийноқ, азоб ҳақида.
Биродар, бул кун ёмон, Ўтдай 
куяр
танда жон, Бошингга 
қулар осмон, Дўстим мени сотган кун (С. Тўйчиева. Дўстим 
мени сотган кун). Бир нима ўт каби 
куйдирди
ичим Маҳкам 
лаб тишлашга етди-да кучим (А. Ўктам. Синглимга). Ҳайҳотдай 
масжиднинг этни жунжиктирувчи зах ва намхуш ҳавоси ҳам, 
елкаси тиралган деворнинг совуғи ҳам, сопол қумғондан дам- 
бадам ютоқиб ичаётган муздек сув ҳам ўтдек 
ёнаётган
юра- 
гининг тафтини босолмади (Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд 
ақл ва қилич). Бу-ку майли, лекин ўшанда ўртада бўлиб ўтган 
гап-сўзлар ҳанузгача кўксини ўтдек 
куйдириб
келмаяптими? 
(Н. Норқобилов. Тоғ одами). Энди гоҳ чопар, йиқилар, ўрнидан 
турар, бир нималарни четлаб ўтиши билан бирга чуқурликлардан 
сакраб ўтар, кокилиб, энтак-тентак қадам ташлар, алам, нафрат 
ва газабдан вужуди ўтдек 
ёнарди
(И. Зойир. Қисмат ўчи).
3. 
Ёнмоқ, қизимоқ.
Тана ҳароратининг ўта юкори даражага 
чиқиши ҳақида.
Ўтдек 
ёнган
манглайида салкингина... кўлни сезди (А. Мух- 
тор. Чинор). Меъдаси оғир, худди бир ҳовуч симоб ютгандай. 
Аъзойи бадани ўтдай (А. Қаҳҳор. Қотилнинг туғилиши). Бу чок 
сенинг танингнинг ўтдек 
қизигони
ҳолда менга яқинлашқонини 
билдим (Чўлпон. Клеопатра).
280
www.ziyouz.com kutubxonasi


4. 
Кўринмоқ, кўзга ташланмоқ
Жуда таниш, сқимли, гўзал 
туюлмоқ.
Давлатшоҳ бахши, Амир Шохмалик, Шайх Нуриддин 
Баходир кизлари ичида бир қиз кўзимга ўтдай 
куринсами\
(М. Али. Улуг салтанат). Ойим холанинг назарида жонидан ор- 
тик кўргани, келин бўлиб тушган куниёк 
кўзига
ўтдай 
ташлан-
ган
бу ҳовли нега энди кўзига бунчалар ҳувуллаган, файзсиз, 
кўркинчли кўриняпти? (Й. Сулаймон. Армон). Узоқдан паран- 
жингиз кўзимга ўтдай 
кўринди
(Ойбек. Улуғ йўл). Зеро, Шуҳрат, 
ҳозиргина кўзига ўтдай 
кўриниб турган
куёви, кизига, унинг 
суюкли Мадинасига караб ўшкириброк гапиргандай бўлганди 
(А. Йўлдош. Отасининг қизи).
ЎК

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish