Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

ўлиқдек қимирламай
ётарди 
(У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар). Гуломжоннинг ёнига келди, 
қўли билан итарнб-туртиб кўрди. Ғуломжон 
ўлиқдай ҳиссиз.
276
www.ziyouz.com kutubxonasi


жонсиз эди (М. Исмоилий. Фаргона тонг отгунча). Холхўжа ин- 
дамади. Турткилаб-торткиласа ҳам ўликдай ётаверди (А. Мух- 
тор. Фано ва бако).
(БАМИСОЛИ) УЛИК ЧИҚҚАН (УЙ, ХОНАДОН)ДАЙ
Ҳувулламоқ; жимжит.
Кимсасиз ва сукунат ҳолатида бўл- 
моқ. Кўпроқ ўрин-жой ҳақида.
Хадича кетди-ю, кўнглидан хаёлот хам кетди. Уй бамисоли 
ўлик чикқандай 
ҳувуллайди
(М. М. Дўст. Дашту далаларда). 
Қишлоқ яна ўлик чиккан хонадондек сукунат босиб, 
ҳувуллаб
қолар эди
(Э. Аъзам. Гули-гули). Уй ичи ўлик чиккандек 
жим-
жит бўлиб қолди
(У. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Рустам 
ғор оғзидай ютаман деб турган, ўлик чнккан уйдай нохуш 
ҳужрага, харобадай файзсиз ҳовлига орқасидан биров сургандай 
калла суқишини ...кўз олдига келтирди-ю, этлари жимирлашиб 
кетди (Қ. Кенжа. Тошқин).
ЎП к о н
ЎПКОНДАЙ
Тортмоқ.
Куч билан ичига ютмоқ, комига тортмок, йўк 
қилмоқ.
Турмуш савдолари, рўзғор ташвишлари тубсиз ўпкондек 
тортиб кетаверади
одамни, айникса. Сендаги яқинларингга 
ўзингни унутар даражадаги куюнчаклик нечоғли тахсинга са- 
зовор бўлмасин, жоним, ўз жонинг ва қадринг - ўз ҳало- 
ватинг ҳақида ҳам вақти-вақти билан 
кайғуриб тургин 
(X. Дўстмуҳаммад. Мен - сенсиз, сен - менсиз). Нимаики нар- 
са найранг ишлатиб ўпқондай ўз 
домига тортмасин,
бари- 
бир у инсоннинг акл-заковати, олий кудрати олдида таъзим 
қилишга мажбур (Ж. Абуллахонов. Тўфон). Бирок дунёнинг 
айёр ва доғулилиги, не-не зотларни ўпқондай 
комига тортга-
нича
яна ҳеч нарса кўрмагандай эврилишда давом этавериши 
Искандарга ҳали номаълум эди (Ш. Бўтаев. Қора Клит). От! -
қичқирди генерал пастдаги шарсимон маҳлуқнинг дуч келган 
арчага ўзини урганини ҳайрат билан кузатаркан. - Мана, у арча- 
ни ўпкондай 
ичига тортди
(Ҳ. Шайхов. Мутамах).
Ў Р А
ЎРАДАЙ
I. 
Ўпирилмоқ, ўйилмоқ.
Маълум кисми ўйилган, бузилган, 
кўчирилган, емирилган нарса, жой кабилар ҳақида.
277
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ҳовли ўртасида чирик гавдаси ўралай 
ўпирилган
, кари 
баҳайбат бир туп тол (Ойбек. Қутлуғ қон). Ҳаммаёк ўйдим- 
чукур, баъзи ерлар ўрадек 
ўпирилиб кетган
(Шуҳрат. Умр 
погоналари). Гулруҳ олиб ташлаган ўқларнинг ўрни ўрадек 
ўйилиб,
...йирингнинг бадбўй ҳиди анқирди (3. Қуролбой кизи. 
Машаккатлар гирдоби).
2. 
Катта, 
кенг\ очмоц.
Одатдагидан катта оғиз, унинг катта 
очилиши ҳақида.
Аммо Ҳўжамқулбийнинг хон-хон қилиб яшайдиган ўрадай 
оғзи, икки тиззасининг устига осилиб тушган билқилдоқ қорни, 
ғадир-будир товоқдай башараси кўз ўнгидан кетмади (С. Анор- 
боев. Ҳамсуҳбатлар). Унинг ўрадай оғзида колган яккам- 
дуккам тишлари кўриниб кетди (У. Мирзаёр. Тупроқ хиди). 
Унинг қиёфаси канчалар даҳшатли бўлмасин, якка-ярим қолган 
сарғиш-корамтир тишли ўрадек 
кенг
оғзидан чиқаётган сўзлари 
шунчалик майин ва хушёкар эдики, улар бирдан чолнинг тиним- 
сиз сўзлашини истаб колдилар (Б. Абдураззок. У). Ахурамаз- 
да оёкда туролмай, ёнбошига ағдарилди, ағдарилаётган жойида 
оғзини ўрадек 
очган
Ахриманнинг башарасига ўт пуркади, Ах- 
риман сапчиб шифтга кўтарилди (X. Дўстмуҳаммад. Жажман). 
Урозкул оғайнисининг кўнглини кўтармокчи бўлиб, яна «офа- 
тижон кампирлар»дан сўз очган эди. Қудратхўжа оғзини ўрадай 
очиб,
тишсиз милкларини кўрсатиб ишшайди (О. Ёкубов. Диё- 
нат).
Ў Р Г И М Ч А К

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish