52
1) равишдош:
а) феъл+(иб)
б) Катта идораларни чалгитиб, бизни ѐмон отлиққа чиқариб юрганлигингиз
учун ҳали жавоб бераснз (У. Усмонов);
б) феъл+гач:. Дўстини кургач, ишдан тўхтади.
в) феъл + гунча: Темирни қизаргунча ўтда тоблади;
г)
феъл+ла(й): Кула-кула йиғлатди мени (А.Н.);
д) феъл+гани (гали): Қўзи борди сув ичгали.
2) сифатдош:
а) - гани учун (сабабли, туфайли);
б) -ганидан;
в) -ганига;
г) ган ҳолда (-ганича).
Масалан: Салтанат каравотга ўтирганича анча ваш хомуш ўтирди (Ў. Усмонов).
Йўқлаб келганингиз учун раҳмат! (Яшин)
3)
ҳаракат номи: Муҳандис Манзура билан кўришиш учун ўрнидан турди.
(А.Мухтор)
От + восита келишиклари: Андижонда ўт ѐқсам, Ўшда тутуни. (Қўшиқдан)
Олмош + восита келишиклари: Бу ерда на ғурбат на кулфат, на ғам.(Ғ. Ғ.)
Тақлид сўз шакли: Адол сўйлар ва Зайнаб қалби Тол баргидай дир-дир қалтирар. (X.
О.)
6. Сон шакли: Етти ўлчаб, бир кес. (Мацол)
7. Сифат шакли: Боши тобора кучлироқ оғрий бошлади. (Шухрат)
Ҳол вазиятидан синтактик шаклни намоѐн қилучи
морфолошк шакллар
тизими ҳолнинг шаклий парадигмаси ҳисобланади.
Ҳолиинг мазмуний тузилиши ва парадигмаси
Ҳол маъно томондан морфологик ва синтактикларнинг қарама-қаршилиги ва
бирлигидан иборат бўлган нисбий бутунликдир. Инвариает маъно саналувчи ҳаракат
белгиси синтактик маъноси қуйидаги морфологик маънолар (вариант маънолар)
орқали намоѐн бўлади:
1) ҳаракат тарзи: Аста қиѐлаб ўтди. (Қўшицдан}
2) ҳаракат ўрни: Азиз тажриба участкасидан алламаҳалда келдн. (Ў. Усмонов)
3) ҳаракат найти: Азизнинг кўз ўнгидан ҳали ҳам кетмайди. (Ў. Усмонов)
4) ҳаракат сабаби: Ишдаги зафарлари учун мукофотланди;
5) ҳаракат мақсади: Ишлайман деб келдим.
6) ҳаракат миқдори: Кўп ўйла, оз сўйла. (Мақол)
7) ҳаракат шарти: Ишласанг, тишлайсан.
8) тўсиқ бўлолмаган ҳаракат: Китоб сарғайиб бўлса ҳам, йиртилмаган.
Буидай морфологик маънолар тизими ҳол вазиятидаги синтактик шакл орқали
ифодаланган инвариант маъно — ҳаракат белгсии маъносининг турли вариантларидир.
Вариант маънолар тизими инвариант маъно парадигмасини ташкил қилади.
Ҳолларда шакл ва мазмун муносабати
Ҳолларда ҳаракат белгиси синтакгик маъноси ҳол вазиятидаги синтактик шакл
орқали ифодаланади. Демак, инвариант шакл ва инвариант маъно ўртасида мувофиқлик
мавжуд. Лекин морфологик маъно билан морфолюгик шакл ўртасида номутаносиб
муносабат бор. Бу морфологик маъно биф неча морфологик шакл оркали (грамматик
синонимия) ифодаланиши ѐки, аксинча, бир морфологик шакл бир қанча мюрфологик
маъно ифодалаши мумкин (грамматик омонимия). Натижада муайян морфологик маъно
www.ziyouz.com kutubxonasi
53
ифодаловчи морфологик шакллар тизими (парадигмаси) ҳамда
муайян морфологик
шакл нфодаловчи маънолар тизйми (парадигмаси) вужудга келади. Масалан, пайт
морфологик маъноси қуйидаги морфологик шакллар орқали ифодаланади:
1. От:
а) от+бош келишик: Ўтган куни муҳокама бўлган эди;
от + гача: Уч кунгача оѐқда тик турдик.
2. Феъл:
а) ганда: Кўзидан қон оедан ѐвни кўрганда, Сенинг енгишингга келтирдим
имон. (Ҳ.О.)
б) -гандан бери (буѐн): Омон, сени кўргандан бери Кўзларимга уйқу келмайди.
(Ҳ. 0.) в) - гунча: Қош қорайгунча сўзлашдик;
г) –иб -б: Армияга бориб анча босилиб қолди ва бошқалар.
Шунингдек, бир морфологик шакл бир неча морфологик маъно ифодалаши
мумкин.
Масалан, от + восита келишиклари моделли
морфологик шакл предметлик
маъно- ҳам? ўрин маъносини ҳам ифодалайди. Нутқ жараѐнида бу шакл бошқа
морфологик шакл билан синтагматик муносабатга киришиб, юқоридаги маъноларидан
биттаси фаоллашади. Қайси маъноси билан фаоллашгаии ҳоким бўлак маъноси оркали
аниқланади: учрашдим морфологик шакли билан синтагматик муносабатга
киришганда, ўрин маъноси, келдим синтактик шакли билан синтагматик муносабатга
киришганда эса предметлик маъноси фаоллашади. Кўринадики, тобе қисм маъиолар
тизимидан қайси бирининг фаоллашиши ҳоким қисм маъносига боғлиқ бўлади. Тобе ва
ҳоким қмсмлар мазмунии мувофиқлашади.
Муайян синтактик шаклнинг моддий асоси бўлган морфологик шаклнинг икки
ва ундан ортиқ морфологпк маъио ифодалаши синтактик
шаклдошлик ва синтактик
кўпмаънолилик ҳоддсаларини вужудга келтиради.
Демак, от + восита келишиги моделидаги морфологик шаклдан ташкил топган
синтактик шакл кўп маъноли бўлиб, қайси маънода қўллаиилаѐтганллги синтагматиг
муносабат орқали намоѐн бўлади ва бу муносабат унинг синтактик вазифасини ҳам
кўрсатади локал (ўрин) маъноси билан реаллашса — ҳол, предметлик (нарсалик)
маъноси билан фуикциялашса, тўлдирувчи синтактик вазиятггда келади.
Ҳолнинг морфологик маъиосига кўра турлари
Ҳолнинг морфологик маъно парадпгмаси унмнг маъно турини белгилашда асос
бўлиб хизмат килади. Ҳолга бағишланган тадқиқотларда саккизтадан то ўн
еттитагача ҳолнинг маъно турлари ажратилади.
Бундай хилма-хиллик инвариант ва вариант маъноларнинг фарқланиш
фарқлаимаслигидаи келиб чикади. Инвариант ва вариант маънолар даражаланиши
фарқланма са, бир сатҳга аралаштириб юборилса, ҳолнинг барча семалари ва семалар
бирлигидан ташкил топган семемалари алоҳпда тур сифатида кўрсатилади. У ҳолда
ҳолнинг турлари ўн еттита эмас, ундап кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.
Сема ва ссмемалар вариант ва инвариапт
маъно сифатида ажратилиб, ҳолнииг
тури инвариант маънога қараб белгиланса, микдор анча камаяди. Морфологик маъно
иарадигмасидаги ҳар бир парадигма аъзоси ўз таркибидаги семаларга нисбатан семема
(инвариант) сифатида қаралгаи ҳолда ҳолнинг саккизта
маъно тури ажратилиши
мақсадга мувофиқдир:
а) тарз ҳоли;
б) ўрин ҳоли;
в) пайт ҳоли;
г) сабаб ҳоли;
д) мақсад ҳоли;
е) миқдор ҳоли;
ѐ) шарт ҳоли;
www.ziyouz.com kutubxonasi