Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


ЕЙИҚ ГАПЛАРДА ШАКЛ ВА МАЗМУН МУНОСАБАТИ



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

 
ЕЙИҚ ГАПЛАРДА ШАКЛ ВА МАЗМУН МУНОСАБАТИ 
 
Синтактик бирликларда кўпинча шакл ва мазмун ўртасида номутаносиблик 
кузатилади. Чунки объектив борлиқ унсурларининг ҳаммаси бевосита лисоний 
восйталар ѐрдамида ифодаланипш шарт эмас. Лекин бейбсита шаклий ифодасини 
топмаган борлиқ унсурлари нутқ вазияти ѐки контекст орқали англашилиб туради: 
- Қаерга? 
- Далага. 
Синтактик бирликларда шакл ва мазмун ўртасидаги номутаносиблик
парадигматик аспектда кузатилади. 
Синтагматик аспектдаги номувофиқлик шаклий бўлиниш микдори билан 
мазмуний бўлиниш микдори тенг келмасликда кўринади. Юқоридаги иккинчи гапда 
мазмуний тузилиш унсурлари — ҳаракат, ҳаракатни юзага чиқарувчи шахс, 
ҳаракатнинг юзага чиқишида восита бўлган предмет ва ҳоказолар шаклий ифодасини 
топмаган. Бироқ бу унсурлар нутқ вазиятида сўзловчи ва тингловчи учун тушунарли 
бўлади. 
Тингловчининг сўзловчи томонидан баѐн қилинган объектив борлиқ ҳақидаги 
ахборотини тўғри тушуниши учун контекст ва нутк вазияти ѐрдамга келади. Масалан: 
Исминг нима? 
Ёдгор. (С. А.) 
Бу диалогда иккинчи гапдаги менинг йсмим синтактик шакли ифодаланмаяпти 
ва унинг ифодаланиши ортиқчадир. Чунки у юқоридаги гапдан англашилиб турибди. 
Ёки уйингизга кимдир келди, сиз ичкаридасиз. Бегона одам келганини овозидан 
сездингиз-у, кимлигини билмаяпсиз. Шу вазиятда унинг кимлигини аниклаш учун оила 
аъзоларингиздан бирига бош ирғадингиз. У Деразадан қараб жавоб беради: Анвар акам. 
Бу синтактик шакл остидаги баѐн қйлинаѐтоган ахборотнинг тўлит тушунарли бўлиши 
учун нутқ вазияти ѐрдамга келяпти. 
Шундай қилиб, мазмуний унсурларнинг тўлиқ равишда шаклий унсурлар орқали 
ифодаланмаслиги ѐйиқ гапларда шакл ва мазмун номутаносиблигинм ҳосил қилади. 
Бундай номутанюсиб ишлар тўлиқсиз гаплар саналдади. 
Англашиладики, тўлиқсизлик фақат гапнинг шаклий тузилишига оид бўлади. 
Шаклий ифодаланмаган мазмуний унсурларнинг нима ѐрдамида тўғри тушунилишига 
кўра, тўлиқсиз гаплар икки хил бўлади: 
1) матиқий боғлиқ тўлиқсиз гаплар; 
2) вазият билан боғлиқ тўлиқсиз гаплар. 
Парадигматик аспектда номувофиқлик бир шаклнинг бир неча вазифа ҳамда 
маънода келишида (полисемия), ѐки аксинча, бир маънонинг турли шакллар ѐрдамида 
ифодаланишида (синонимия) кўринади. Шунииг учун ҳам гап бўлаклари термини 
www.ziyouz.com kutubxonasi


56 
билан номланадигаи синтактик бўлаклар билан мазмуний бўлакларни бир-биридан 
фарклаш лозим бўлади. 
Гап бўлаклари турли мазмуний бўлакларни ифодалаш ва, айни пайтда, мазмуний 
бўлаклар хилма-хил гап бўлаклари орқали ифодаланиш имкоииятига эга. 
1. Ломтев Т. П. Структура предложения в совремевво русском язмке. 
МГУ, 1979, с. 60. 
2. Л о м т е в Т. П. Ўша асар, 60-бет. 
3. Тўлиқсйз гапларнинг турлари ҳақнда қаранг: Ғ у л о м о в А. Асқарова М. 
Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. Тош кент: «Ўкитувчи», 1987, 127-бет: Ўзбск 
тнлининг грамматикаси. II том, Слнтакеис, 202-бет: 
www.ziyouz.com kutubxonasi


57 
Лекин бу имкониятлардан бири маълум гап бўлаги учун хосланган бўлади. 
Масалан, ҳаракатни ифодалаш кесимнинг асосий вазифаси, мақсадни ифодалаш мақсад 
ҳолининг асосий вазифаси саналади. Англашиладики, маълум гап бўлагининг кўп 
вазифалилиги уларнинг вазифаларини аоосий ва иккинчи даражали вазифаларга 
ажратишни, ўз навбатида, синтактик бирликларни ҳам икки сатҳга — шаклий ва 
мазмуний сатҳларга ажратишни тақозо қилади. Бу икки сатҳ бирликлари ўзаро 
мутаносиб бўлганда, шаклий бирликлар бирламчи вазифасида, номутаносиб бўлгаида 
эса иккиламчи вазифасида келган бўлади. Масалан, эганинг ҳаракат, ҳолат ѐки 
белгининг эгалилиги вазифаси бирламчи, барча вазифалари иккиламчи вазифалардир. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish