Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

 
Тўлдирувчиларнинг мазмуний синтагматик муносабати 
 
Тўлдирувчи кесим билан синтагматик муносабатга киришиб, у талаб этган 
синтактик шаклда келади ва бу шаклий сиитагматик мунюсабат киши онгида акс этган 
борлиқдаги маълум унсурлар муносабатини ифодалайди. Шаклий синтагматик муносабат 
орқали ифодаланган киши онгида акс этувчи борлиқдаги унсурлар муносабати мазмуний 
синтагматик муносабат ҳисобланада. 
Тўлдирувчининг мазмуний синтагматик муносабатп дейилганда, тўлдирувчи 
вазиятидаги синтактик шакил ифодалаган объект билан кесим вазиятдаги синтактиь шакл 
ифодалаган преднкат ўртасидаги муносабат назарда тутилади. 
Айрим ҳолларда, хусусан, предикат мажҳуллик нисбатидаги феъл морфологик 
шакли орқали ифодаланганда, предикат субъкети (ҳаракатни юзага чиқарувчи) кўмакчили 
морфологик шакл орқали ифодаланган ҳолда тўлдирувчи синтактик вазиятини эгаллайди. 
Масалап: Китоб талаба томонидан ўқилди. Бу вақтда шаклий ва мазмунинг синтагматик 
муносабат ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлади. 
Тўлдирувчиларнинг шаклий ва мазмуний синтагматик муносабатлари ўртаеидаги 
мувофиқлик ва номувофиқлик. 
Тўлдирувчининг бу икки синтагматик муносабаги ўртасида маълум мувофиқлик 
бор: объект — предикат муносабати кўпинча тўлдирувчи — кесим синтактик муносабати 
орқалн ифодаланади. Лекин тўлдирувчиларнинг шаклий ва мазмуний синтагматик 
муносабати ҳам зиддиятлидир. Шунинг учун ҳам улар айрим ҳолларда бир-бирига 
мувофиқ келмаслиги ҳам мумкин. 
Хусусан, тўлдирувчи-кесим шаклий синтагматик муносабати объект-предикат мазмуний 
синтактик муносабатини эмас, балки субъект (ҳаракатни бажарувчи) — предикат 
муносабатини ифодалаши мумкин. Бу вақтда кесим вазиятидаги синтактик шакл 
мажҳуллик нисбатидаги феъл морфологик шакли орқали ифодалалади. Масалан, Масала 
талаба томонидан ечилди.
Шунингдек, тўлдирувчи — кесим шаклий синташатик муносабати ўрин (локал) — 
предикат мазмуиий синтагматик муносабатигни ифодалайди. Бу ўриида тўлдирувчи 
вазиятидаги синтактик шакл тушум келишигидаги морфологик шакли орқали 
ифодаланади. Натижаца тушум келишигидаги ўрин-жой оти худди объект каби тасаввур 
қилинади. Масалан, Чўлни бўстон қилгали келдик. (Қўшиқдан). 
Баъзан оғзаки нутқда мавжудлик билдирувчи субъект — предикат муносабати 
тўлдирувчи — кесим шаклий синтагматик муносабати орқали ифодаланади. Бу ҳолда 
тўлдирувчи вазиятидаги синтактик шакл чиқиш келишигидаги от морфологик шакли 
орқали намоѐн бўлади. 
Масалан: 
__ ўғилдан нечта? 
— (Ўғилдан) учта. 
Буидай ҳолларда чиқиш келишишдаги от морфологик шакли бош келишикдаги от 
морфологик шакли билан вариантлшшғши вужудга келтиради: Ўғилдан нечта?— Уғил 
нечта? Дўстлардан кўп — Дўстларим кўп ва бошқалар. 
1 Маҳмудов Н. Функционал ва нофункционал тўлдирув чилар ҳақида. — Ўзбек тили 
ва адабиѐш. 1981, 1-сон. Айни китоб шшг 192-бетига ҳам қаранг. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


51 
Айрим ҳолларда бутун ва бўлак муносабатдаги мазмуний унсурларнинг бўлак 
қисми моддий ифодасига — морфологик шаклига эга бўлмайди. Натижада бутун-бўлак 
муносабати бутуннинг ўзида акс этади ва бутун чикиш келишигидаги отнинг 
морфологик шакли орқали ифодаланиб, тўлдирувчи вазиятини эгаллайди. Бутунда 
қисм маъноси ҳам акс этганлиги, мазмуни мураккаблик касб этганлиги учун, у айни 
пайтда, предика? субъектини ҳам ифодалайди. Шунинг учун бу муносабатда бутунни 
билдирувчи кисм чиқиш келишигидаги ҳамда бош келишикдаги отнинг морфологик 
шакли оркали ифодаланииш мумкин. Масалан: Унда ҳар турли кўкат (ардан бор- (А. 
Қодирий) Унда ҳар турли кўкатлар бор.
Юқоридаги синтактик қурилмаларнпнг ҳар иккиси бир мазмуний муносабатни 
ифодалаб, бир мазмуний парадигмани ҳосил қилса ҳам, лекин улар шаклий 
сннтагматик муносабати билан бир-биридан фарқ ыилади. Бирида мавжудлик субъекти 
бош келишикдаги от орқали ифодаланиб, эга вазиятини, иккинчисида эса чиқиш 
келшигидаги от орқали ифодаланиб, тўлдирувчи вазиятини ифодалайди. 
Восита келишиклари орқали ифодаланган тўлдирувчи билан ҳол бир хил 
морфологик шаклга ҳам бир хил сиитактик вазиятга эга бўлади. Демак, бундай 
ҳолларда бу икки гап бўлаги синтактик шакл жиҳатдан фарқ қилмайди. Уларнинг 
фарқи фақат синтактик маъно жиҳатидан бўлади. Тўлдирувчи синтактик шакли 
пиредметлик маъносини, ҳол синтактик шакли ўрии маъносини ифодалайди. 
Лекин предметлик маъноси ҳам инвариант маъно сифатида бир қанча 
маъноларни, айрим вақтларда ўрин маъносиии ҳам ўзида бирлаштирадн. Тўлдирувчи 
предметлик сиитаксемаси таркибида ўрин семаси бўлган синтактик маъно 
ифодалаганда, тўлдирувчи билан ҳол синтактик шакллари ҳам шаклий, ҳам мазмуннй 
валентлигини мўътадиллашади (нейтрализациялашади). Бу ҳолда ҳар икки бўлакнинг 
фарқловчи белгиси кесимнинг синтакктик маъноси саналади. Кесимнинг қандай 
мазмуний валентлигини тўлдараѐтганлигига караб белгиланади. Ўрин валентлигини 
тўлдирса ҳол, нарса-қурол валентлигни тўлдирса тўлдирувчи вазиятида келади. 
Масалан, Булбул гулга қўнди (қаерга?, нимага?)—Мен гулга ишқибозман (н и м а г а ?). 
Хуллас, мазмуний ва шаклий синтагматик муносабатлар ўзаро боғлик;, бир-бирини 
тақозо килувчи муносабатлар бўлса ҳам, лекин улар ўртасида мувофиқликнинг бўлиши 
шарт эмас. Улариинт муносабати зиддиятлидир.

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish