Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


шилдир-шилдири дилларга ором беради



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

шилдир-шилдири дилларга ором беради. (0. Еқубов); 
д) отлашган ундов сўз шаклп: Қўшинларнинг ураси оламни тутиб кетди. 
Шуни таъкидлаш керакки, ҳар қандай бош келишикдаги морфологик шакл эга 
бўлиб кела бермайди. 
Бош келишикдаги морфологик шакл эга вазиятида келсагина, эга ҳисобланади. Чунки 
бош келишикдаги морфологик шакл бошқа синтактик вазиязда келиб, бошқа 
синтактик бирлик бўлиши ҳам мумкмн. Масалан: Опа, урма қалбимга тикан. (Ҳ. 0.) 
Шунинг учун ҳам морфологик шаклларни эга вазияти чеклаб туради. 
Эганинг юқоридаги морфологик шакллари унинг шаклий парадигмасини ташкил 
қилади. Шаклий парадигма аъзоларидан биринчи, иккинчи ва учинчи шакллар эга учун 
хосланган, бошқаларининг эга вазиятида келиши иккиламчи вазифасидир. 
Эганинг мазмуний тузилиши ва парадигмаси 
Эга мазмун томонидан морфологик маъво ва синтактик маънолар қарама-
қаршилиги ва бирлигидан ташкил топган. Эганинг синтактик маъноси субъектдир
1

Лекин субъект умумлашган маъно сифатида бир неча морфологик маънолар орқали 
намоѐн бўлади: 
1. Ҳаракатни юзага чиқарувчи субъект (агенс): Уста келди. 
Субъект ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун қаранг: Нурмонов, Маҳмудов Н. ва 
бошқалар. Ўзбек тилининг мазмуний - Тошкент, 1992, 54-бет; Нурмонов А. Гап 
ҳақидаги синтактик назариялар. Тошкент, 1988, 70-бет 
2. Ҳолат субъекти: Бола ухлаяпти. 
3. Белги ташувчи субъект: Отам сахий. 
4. Миқдор субъекти: Болалар тўртта. 
5. Эгалик қилувчи субъект: Унда орден. 
6. Мавжудлик субъекти: Китоблар бор. 
7. Қиѐсланувчи субъект: Акаси укасидан эслироқ вабошқалар. 
Субъектнинг бу парадигма аъзоларидан унинг мазмуний мундаржжасини белгилаш 
мумкин бўладж. 
Эга вазиятидаги синтактик шакл субъект маъносидан ташқари объект маъносини 
ҳам ифодалапзи мумкин: Уй қурувчи томонидан қурилди. 
Эгапипг шакл еа мазмуни ўртасидаги муносабат 
Эга шакл ва мазмун қарама-қаршилиги ва бирлигидан иборат бутунлик экан, унинг бу 
икки гомони ўзаро муносабатдадир. 
Эга синтактик шакли кўпинча субъекг синтактик жаъносини ифодалайди. Лекин бу 
икки ходиса, бир-бирига айнан тенг эмас. Кўп ҳолатларда улар ўртасида номувофиқлик 
мавжуд бўлади. 
Биринчидан, субъект фақат эга орқали фодаланмайди. У бошқа бўлаклар, кўпроқ 
тўлдирувчн орқали ҳам ифодаланиши мумкин. Масалан, Унга маза. 
Иккинчидан, эга субъект ифодалаш учуи кўпрод хосланган бўлса ҳам, лекин у 
субъектдан бопқа синтактик маънони ифодалаши ҳам мумкин. Масалан, Пахта 
ѐрдамчилар томонидан терилди. 
Эга синтактик шакли орқали ифодаланган синтактиь маъношшг кесим стштактик шакли 
орқали ифодалангаи синтактик маъно билан муносабати мазмуний синтагма тик 
муносабат ҳисобланади. Бошқача автганда, субъект + предикат муносабати эга билан 
кесимнинг мазмуний сгштагматик муносабатидир. Субъект предикат билан диалектик 
боғланган. Чунки у иредишт ифодалаган белгининг эгаси, предикат эса субъект 
белгисинп билдиради
1

Бироқ предикат марказий унсур бўлиб, субъектни ҳам кўрсатиб туради
2
. Субъект 
+ предикат муносабати эга + кесим шаклий муносабати орқали нфодаланишга кўпроқ
хосланган. Лекин предикат шаший жиҳатдан фақат кесим вазиятида келмаганидек, 
субект ҳам доимо эга вазиятида келмайди. Демак, субъект+предикат муносабати эга ва 
кесим муносабатидан бошқа шаклий синтагматик муносабатлар орқали ҳам 
ифодаланиши мумкин. Бу эса эга+кесимнинг шаклий синтагматик муносабати билан 
мазмуний синтагматик муносабати ўртасида номутаносиблик мавжуд эканлиги 
кўрсатади. 
Содда ва таркибли эга 
www.ziyouz.com kutubxonasi


47 
Эга тузилишига кўра содда ва таркибли эгаларга бўлинади. 
Фақат биргина морфологик шаклдан ташкил топган синтактик шакл оодда эга, икки 
ва ундан ортиқ морфологик шаклдан, уларнинг синтагматик муносабатидан ташкил 
тоиган синтактик шажл таркибли эга ҳисобла-нади. Масалан: Ватанимиз қудрати — 
дўстликда. Эрта туриш фойдали. 
Эгаиинг синтагматик мупосабати 
Эга гап қурилишида бошқа бирликлар билан синтагматик муносабатда бўлади. Эга 
шакл ва мазмун бирлигидан иборат бўлган бутунлик экан, унинг синтагматик 
муносабати ҳам икки томонлама бўлади: 
а) шаклий синтагматик муносабат; 
б) мазмуний синтагматик муносабат. 
Эганинг кесим синтактик шакли билан бўлгап муносабати шаклий синтагматик 
муносабат ҳисобланади. Бу эганинг биринчи даражали муносабатидир. Шу билан 
бирга, эга ўз ичида бошқа синтактик шакллар билан муносабатга киришиб, кесим 
синтактик шакли билан му-носабатига нисбатан бир бутунликнй ҳосил қилиши мумкин. 
Масалан: Уйга оқ халат кийган кишилар кириб келди. (Ў. Ҳошимов) Мақолани 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish