МОНУМЕНТ (лот. monumentum – ёдгорлик) – йирик тарихий воқеа, буюк жамоат арбоби ва б. шарафига бунёд этилган йирик ҳажмдаги ёдгорлик, ҳайкал. Одатда М. меъморий ансамблда ғоявий ва ҳажмли кенгликнинг асосини ҳосил қилади ёки ҳайкалли меъморий мажмуанинг таркибига киради.
МУЗЕЙ (юн. musion – музаларга бағишланган жой) – тарихий, моддий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларини амалга оширувчи илмий, илмий-маърифий муассаса. М. хази-насида, асосан, моддий ва тасвирий нарсалар, шунингдек, санъат асарлари жамланади, шу б-н бирга ёзма манбалар (қадимдан ҳозирги давргача бўлган тарихий қимматга эга қўлёзмалар, босма ҳужжатлар, китоблар) сақланади. Замонавий илмий таснифда М. тур ва соҳалар бўйича фарқланади. Ижтимоий вазифасига кўра илмий тадқиқот-маърифат (М.нинг асосий қисмини ташкил этади, баъзан улар халқ М., оммавий М. деб ҳам аталади), тадқиқот (илмий тадқиқот институтлари қошида ўзига хос лаборатория вазифасини ўтовчи) ва ўқув М.ига бўлинади. Соҳалар бўйича тарих, қишлоқ хўжалик, табиатшунослик, санъатшунослик, адабиёт, техникага оид ва бошқа М.га бўлинади. Шунингдек, М.нинг мемориал музейлар, мажмуа ўлкашунослик каби турлари бор. М.лар катта илмий тадқиқий ва тарбиявий ишларни олиб боради: тўпламларни бутлайди ва ўрганади; илмий ҳужжатларни тайёрлайди, музей ашёларини сақлаш ва таъмирлаш тартибини яратади, монография, каталог, йўл-кўрсаткичлар нашр этади; замонавий музейшунослик ишлаб чиққан илмий усул ва методология асосида экспозицияларда илмий ташвиқотлар олиб боради.
МУЗЕЙШУНОСЛИК – музейлар тарихи, уларнинг ижтимоий вазифалари, музей иши назарияси ва методикаси масалаларини ўрганадиган фан тармоғи. М. тизимига музей иши назарияси, музей иши тарихи (музей тарихшунослиги б-н), музей манбашунослиги, музейлар ва музей тадқиқотлари фаолиятига доир барча ўзига хос томонларни ўрганувчи илмий методика киради. М. музей буюмларини жамлаш, музейга келувчиларни ўрганиш жараёнида дала тадқиқотлари усуллари ва бевосита мунтазам кузатув ишлари, ижтимоий усулларни қўллайди. М.нинг бошқа фанлар б-н ҳар томонлама узвий боғлиқлиги унинг объектив жиҳатдан мураккаблигини белгилайди. М. хам ижтимоий, хам табиий фанлар б-н бирдек боғлиқ, айниқса, музейнинг мавзуига оид фанлар ва ёрдамчи фан соҳалари (тарих, археология, геология, этнография, адабиётшунослик, зоология, санъатшунослик ва б.) б-н умумий томонлари кўп. М.да музейларнинг табиат ва жамиятни ўрганиш б-н узвий боғлиқ бўлган манбаларни жамлаш, музей буюмларини илмий ҳужжатлаштириш, ўрганиш ва сақлаш, экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш, илмий-маърифий, ғоявий-тарбиявий фаолияти ва б.да намоён бўладиган ижтимоий вазифалари устида тадқиқотлар олиб боради. Музейларни тўлдириш, ёдгорликларни ҳисобга олиш, саклаш ва реставрация қилишнинг илмий тамойиллари ишлаб чиқилади.
М. соҳасидаги ишлар йирик музейлар, таъмирлаш устахоналари ва илмий тадқиқот институтларида амалга оширилади. Халқаро миқёсда музей ишини мувофиклаштириш ва тажриба алмашиш ишларини кўп мам-лакатларда миллий қўмиталари бўлган ЮНЕСКО қошидаги Халқаро музейлар кенгаши (ИКОМ) амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |