Glossariy 1-mavzu. Marketing va uni rivojlanishining asosiy bosqichlari



Download 202,46 Kb.
bet63/123
Sana23.02.2022
Hajmi202,46 Kb.
#126121
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123
Bog'liq
Ўзбекча глоссарийлар

РАССОМЛИК САНЪАТИ – асарлари бирор юза (қоғоз, мато, тахта, девор ва б.)га бўёқ (акварель, мойбўёқ, темпера, гуашь, елимбўёқ), қалам, рангли тош, шиша ва ҳ.к.да ишланадиган тасвирий санъат тури.


РАҚС – санъат тури. Бунда раққос(а)нинг гармоник тана ҳаракати ва ҳолатлари, пластик ифодавийлиги ва юз имо-ишоралари, ритм, темп, композиция орқали образ яратиш Р.нинг асосий воситасидир. Инсоннинг меҳнат жараёни ва борлиқдан олган эмоционал таассуротлари б-н боғлиқ ҳолда юзага келган. Дастлаб қўшиқ ва сўз б-н боғлиқ бўлиб, кейинчалик мустақил санъат турига айланган. Р. асрлар давомида такомиллашиб, барқарор шаклларга эга бўла борган. Ижрочининг либоси Р. образларига аниқлик беради.


РЕЖИССЁР (лот. – бошқараман) – спектакль, фильм, теле- ва радио кўрсатув ва эшиттиришларини, эстрада ва цирк дастурларини саҳналаштирувчи шахс. Ўз ижодий ўйлари, мақсади асосида томошанинг барча иштирокчилари - актёр, рассом, композитор, кинода оператор ишини бирлаштириб, янги томошавий воқелик яратади (яна қ. Режиссёрлик санъати).


РЕЖИССЁРЛИК САНЪАТИ, режиссура – гармоник бир бутун ва муайян яхлитликка эга бўлган томоша, кўриниш яратиш санъати (театр, кино, телефильм, цирк ва эстрадада). Реж. саҳна асари ёки кинофильм яратиш жараёнида ижодий ходимлар - актёр, яккахон, рассом, композиторга (кино ва телевидениеда операторларга ҳам) ва ёрдамчи ходимларга раҳбарлик қилади. Р.с. драма театрида пьеса танлаш, унинг ғояси, жанр ва бадиий хусусиятлари, тасвирланаётган давр, муаллифнинг ижобий услубини ўрганишдан бошланади.


РЕПЕРТУАР (франц. repertoir, лот. repertorium – рўйхат, изоҳлаш) – драма театри, мусиқали театр, эстрада концерти ёки айрим артист томонидан ижро этиладиган асарлар мажмуи. Р. услуби ва жанрига кўра ҳам фарқланади (романтик Р., комедия Р.и), «замонавий Р.», «мумтоз Р.» тушунчалари бўлади.


РЕПЕТИЦИЯ (лот. repetitio – қайтариш) – 1) театр, эстрада, цирк томошалари, концерт дастурлари, айрим чиқишлар, саҳналарни (реж. раҳбарлигида) кўп марта (бутунлай ёки қисман) такрорлаш орқали тайёрлашнинг асосий шакли; 2) клавишли ва б. мусиқа асбобларида бир товушнинг тез такрорланиши; 3) фортепиано механизми хусусияти, у бир товушнинг ўзини тез такрорлаш имкониятига эга; оддий (секундига 6-8) ва мураккаб (секундига 12) зарбли Р. қилиш мумкин бўлган фортепианолар мавжуд.


РИВОЯТ (араб. – ҳикоя қилмоқ) – воқеа ва ҳодисаларни, инсон фаолиятини баъзан уйдирмалар воситасида, баъзан реал тасвирловчи оғзаки ҳикоя; фольклор жанри. Ҳажми қисқа, 2 ёки 3 эпизоддан ташкил топади, анъанавий услубий шаклга эга бўлмайди. Одатда, оддий бир ҳикоячи баёнидан бошланиб, оғиздан-оғизга ўтиш жараёнида эркин талқин қилинади.
РОЛЬ (франц.) – 1) саҳнада, экранда актёр томонидан ижро этилган бадиий образ. Ҳажвий (комедик), фожиавий (трагик), драматик, трагикомедик, шунингдек, биринчи (асосий) ва иккинчи даражали (эпизодик) Р. бўлади; 2) актёрнинг спектакль давомидаги нутқи; 3) кўчма маънода вазифа, аҳамият, мавқе, ҳисса ва ҳ.к.


РУБОБ, рабоб – Осиёнинг айрим халқлари (хусусан, ўзбеклар, тожиклар) орасида қадимдан кенг тарқалган торли тирнама мусиқа чолғуси. Ўрта Осиё халқларига нисбатан жанубий Хитойнинг Синьцян вилоятида яшовчи уйғурлар орасида кенг тарқалган тури қашқар Р.и дейилади. Р. косаси ўйма, яъни ўйилиб ишланган ва устига тери қопланган, дастасига металл пардалар ўрнатилган бўлади. Р.да бешта тор бўлиб, тўрттаси металл симдан, биттаси ичакдан ясалади.


САЙИЛ – йилнинг маълум фаслларида ўтказиладиган сайиллар, сайр-томошалар. С.лар одатда Наврўз ва диний байрамлар (Рўза ва Қурбон ҳайитлари)да ва йилнинг қулай пайтларида ташаббускор кишилар томонидан ташкил этилган. С. шаҳарларда, регистон майдонларида, чорсу ва расталарда, шаҳар ташқарисидаги сайилгоҳларда, шунингдек, қадамжоларда ўтказилиб, бир икки ҳафта давом этган. Сайилгоҳларда ошхона, чойхона, нонвойхоналар қурилган, мева-чева, атторлик, баққоллик дўконлари очилган. Пойга, улоқ, кўпкари, кураш, чавгон мусобақалари, дарвоз, ҳофиз, созанда, раққос, масхарабоз, қизиқчиларнинг чиқишлари, айиқ, илон ўйинлари, туя, қўчқор, хўроз, ит уриштириш, мушакбозлик томошалари кўрсатилган.


САНЪАТ – ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос шакли. С. қадимий тарихга эга бўлиб, у жамият тараққиётининг илк босқичларида меҳнат жараёни б-н, кишилар ижтимоий фаолиятининг ривожланиши б-н боғлиқ ҳолда вужудга кела бошлаган. Ибтидоий С.нинг дастлабки излари сўнгги палеолит даврига, тахминан мил. ав. 40–20-минг йилликка бориб тақалади. У даврда ҳали С. инсон фаолиятининг мустақил шакли сифатида ажралиб чиқмаган эди. Чунки маънавият моддий и.ч. билан қоришиқ ҳолатда эди. Кейинчалик маданиятнинг ўсиши натижасида С. алоҳида соҳа сифатида аста-секин ажрала борди.



Download 202,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish