МУСИҚА ТАНЛОВЛАРИ ВА ФЕСТИВАЛЛАРИ – хонанда, созанда, композитор, бастакор, мусиқа жамоалари ва б.нинг ижодий мусобақалари ва концерт тадбирлари. Одатда, олдиндан эълон қилинган шартлар асосида ўтказилади. Шарқ, жумладан, Ўрта Осиё халқлари маданиятида М.т. ва ф. кадимдан ривожланиб, ҳозиргача ўзининг анъанавий шаклида сақланиб келган: мас.,қозоқ оқинлари, ўзбек бахшилари, қорақалпоқ жировлари, қирғиз манасчиларининг айтис (айтишув)лари ва б.
НАВО (форс. – куй, оҳанг) – Ўн икки мақом тизими ҳамда Шашмақом таркибидаги учинчи мақом. Шашмақомдаги Н.нинг чолғу қисмлари Таснифи Н., Таржеи Н., Гардуни Н., Нағмаи Орази Н., Мухаммаси Н., Мухаммаси Баёт, Мухаммаси Ҳусайний, Сақили Н. деб аталади. Улар муайян куй мавзулари ва доира усуллари негизида яратилган. Н.нинг ашула бўлими 2 гуруҳ шўъбаларга бўлинади. Биринчи – Сарахбори Н. (2 таронаси б-н), Талқини Баёт (таронаси б-н), Насри Баёт (2 таронаси б-н), Орази Н. (3 таронаси б-н), Ҳусайний Н. деб номланувчи шўъбалар ҳамда Уфари Баёт (Супориши б-н) қисмларидан ташкил топади. Улар навбатма-навбат туркум тарзида турли доира усулларида айтилади. Иккинчи гуруҳ шўъбалар – Савти Н., Мўғулчаи Н. ва Мустазоди Н. деб юритилади. Уларнинг ҳар бири Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфар каби шохобчалардан тузилган. Н. шўъбалар шакли анча мураккаб бўлиб, даромад, миёнхат, дунаср, авж ва туширим тузилмаларидан ташкил топади. Н.нинг шўъбаларида, асосан, Ораз ва Баёт намудларидан авж сифатида фойдаланилган.
НАҚҚОШЛИК, нақшкорлик – амалий санъатнинг қадимий соҳаси; нақш яратиш касби. Наққош уста қоғозга ёки матога нақш мужассамотини ёки нақш тақсимини чизиб олади (айниқса, гириҳ ва ислимий каби мураккаб нақшларда), ахта, андоза тайёрлайди.
НОТА (лот. nota) – 1) мусиқа асарларини ёзиб олиш учун қўлланиладиган ёзув белгиси; 2) мусиқа асари ёзилган варақ, дафтар, китоб ва б.
ОБИДА (араб.) – моддий маданият ёдгорликлари (қ. Ёдгорлик).
ПАРК (лот. parricus – охото қилинган жой) – кишиларнинг дам олиши учун барпо этилган боғ.
ПРЕМЬЕРА (франц. premure – биринчи) – спектакль, эстрада, цирк томошалари, янги кинофильм (телефильм) нинг биринчи бор оммавий намойиш қилиниши.
ПРОДЮСЕР, продьюсер (инг. producer, produce – яратиш) – ривожланган мамлакатларда фильм ишлашда ғоявий-бадиий ва ташкилий-молиявий жиҳатдан назорат қилишни амалга оширувчи кинокомпаниянинг ишонган кишиси. Режиссёр, актёр, сценарийчилар ҳам П. бўлиши мумкин.
РАСМ, қаламтасвир – текис юзага қўлда чизиқ ва нурсоя (оқ-қора бўёқ доғлари) ёрдамида ишланган тасвир; рассомлик санъати (рангтасвир ва графика)ниш ифода воситаси. Р.да асосий ифода воситаси чизиқ бўлиб, қўлда графика воситалари қалам, перо ва б. ёрдамида чегара чизиқ (контур чизиқ) ёки қисқа ва юлиқ чизиқ (штрих)лар ҳамда бўёқ доғларида бир хил (ахроматик) рангда бажарилади.
РАССОМ (араб.) – тасвирий санъат соҳасидаги ижодкор. Қоғоз, картон, мато ва б. материалларга, шунингдек, биноларнинг девор ва шифтларига турли усулларни қўллаган ҳолда бадиий асар яратувчи санъаткор. Р. инсон фаолияти, ҳаёти учун зарур бўлган нарсаларнинг шаклини, ҳажмини яратишга, уларни дид б-н безатишга ҳам ҳисса қўшади (яна қ. Рассомлик санъати).
Do'stlaringiz bilan baham: |