Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди


ТС , ДС фундаментларнинг ва ТА анкерларнинг техник тавсифлари



Download 9,67 Mb.
bet36/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

ТС , ДС фундаментларнинг ва ТА анкерларнинг техник тавсифлари

Фундамент типи

Бетон ҳажми, м3

Пўлат сарфи, кг

Фундамент ва анкер типи

Бетон ҳажми, м3

Пўлат сарфи, кг

ТС-60-3,5

0,56

54

ДС 45/3,5

0,71

54

ТС-80-3,5

62

ДС 60/3,5

62

ТС-100-3,5

73

ДС 100/3,5

71

ТС-120-3,5

86

ДС 45/4

0,78

58

ТС-60-4,0

0,61

57

ДС 60/4

67

ТС-80-4,0

67

ДС 100/4

78

ТС-100-4,0

78

ДС 45/4,5

0,85

63

ТС-120-4,0

94

ДС 60/4,5

73

ТС-60-4,5

0,65

62

ДС 100/4,5

85

ТС-80-4,5

73




ТС-100-4,5

86

ТА-4

0,53

43

ТС-120-4,5

103

ТА-4,5

0,58

48




94-расм. Қўштавр стаканли фундамент ДС (а), анкер ДА (б) ва блокли фундамент 3Ф-1 (в)


16-жадвал
ТСН фундаментларнинг техник тавсифлари

Фундамент типи

Узунлиги, м

Материал сарфи

Масса, т

бетон, м3

пўлат, кг

ТСН-2-4,0

4,0

0,8

76,92

2,0

ТСН-2-4,0 М

ТСН-3-4,0

90,92

ТСН-3-4,0 М

ТСН-4-4,0

104,48

ТСН-4-4,0 М

ТСН-2-4,5

4,5

0,85

83,91

2,13

ТСН-2-4,5 М

ТСН-3-4,5

100,03

ТСН-3-4,5 М

ТСН-4-4,5

115,31

ТСН-4-4,5 М

ТСН-2-5,0

5,0

0,91

90,2

2,28

ТСН-2-5,0 М

ТСН-3-5,0

108,0

ТСН-3-5,0 М

ТСН-4-5,0

124,96

ТСН-4-5,0 М

ТС, ТСН ва ДС фундаментлар қуйидаги иккита асосий конструктив қисмлардан иборат: юқориги – стакан ва пастки – фундамент қисмидан. Фундаментларнинг юқориги қисми ташқи кесими тўғри тўртбурчак темир бетон стаканни ифодалайди. Фундаментнинг ўлчамлари 0,670,67 м АВФ, АВСЭ агрегатларнинг титратиб қоқувчи мосламасининг иш шароитларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган. ТС фундаментларнинг пастки фундамент қисми уч нурли кесимга эга. Нурлар бир-бирига нисбатан 120 да жойлашган бўлиб, ташқи четки томони деворининг қалинлиги 80 мм, нурлар тутушган марказда 90 мм ни ташкил қилади. Битта нурнинг учи фундаментни ўрнатишда мўлжални олиш учун кенгайтирилган бўлиб, бу нур йўл томонга қараб ўрнатилади. Фундаментнинг юқориги стакан қисми пастки уч нурли қисми билан пирамидасимон конус кўринишида бириктирилган.


Темир бетон анкер таянчларнинг тортгичларини ерга маҳкамлаш учун уч нурли ТА, ТАН, қўштаврли КА, асоси плитали устунли СА ва қозиқли СА анкерлар қўлланилади. Фойдаланилётган қия анкерлар паст ишонлиликка эга, шунинг учун ишлаб чиқарилмайди ва алмаштирилиши лозим.
Анкерларнинг асосий типи сифатида ТСН фундаментнинг базасида яратилган ишончлилиги юқори уч нурли анкерлар ТАН қабул қилинган (95-расм, 17-жадвал).

95-расм. Ишончлилиги юқори уч нурли анкер ТАН


17-жадвал
ТАН анкерларнинг техник тавсифлари

Анкер типи

L ўлчами, мм

L1 ўлчами, мм

Материал сарфи

Масса, т

бетон, м3

пўлат, кг

ТАН-4,0

4000

3570

0,56

54,75

1,40

ТАН-4,0 М

ТАН-4,5

4500

4070

0,61

59,53

1,53

ТАН-4,5 М

СА-4,5-1 ва СА-4,5-2 устунли анкерлар устундан ва плитадан иборат. Устунлар ва плиталар алоҳида тайёрланади ва ўрнатиш вақтида пайвандлаб уланади.


Кўндаланг кесими 0,30,3 м ва узунлиги 10 м ли СА-10-3 қозиқ анкерлар мураккаб геологик шароитларда қўлланилади. Қозиқ анкерларни қоқиш чуқурлиги қавариқланишга бардошлилиги шарти бўйича 9 м дан кам бўлмаслиги керак.
Норматив эгувчи моменти 450 кНм ва ундан катта бўлган эгилувчан кўндалангларнинг металл таянчлар қозиқ-ростверк фундаментларга ўрнатилади. Бундай фундаментлар темир бетон плита-ростверкдан ва кесим юзаси 0,30,3 м ҳамда узунлиги 5, 6, 8, 10 ёки 12 м ли тўрт-саккиз қозиқлардан иборат.
Қозиқларнинг белгиланишида, масалан, С5-1, С6-2, бунда С ҳарф – қозиқ, биринчи рақам – қозиқнинг узунлигини метрда, иккинчи рақам эса – қозиқнинг мустаҳкамлигини билдиради. Ростверкларнинг белгиланишида, масалан П 65/15, бунда П ҳарф ростверкнинг эгилувчан кўндаланг оралиқ таянчлари учун, ПА эса – анкерлар учун мўлжалланганлигини билдиради; суратдаги рақам – норматив эгувчи моментни (кНм), махражда – таянчнинг баландлигини англатади.
Қозиқни ростверкнинг тешиги орқали ўтказиб ерга туширилади ва пайвандлаб уланади. Металл таянчни ростверкга анкер болтлари ёрдамида маҳкамланади.


§ 30. Рельсли занжирлар, сўрувчи линиялар

Доимий ва ўзгарувчан токда электрлаштирилган линияларда қайтувчи сим сифатида рельслар ишлатилади. Рельсли занжирнинг қаршилиги қанча кичик бўлса, ундаги кучланиш ва энергия исрофи шунча кам бўлади. t=20°C ҳароратда 1 км Р75 рельснинг доимий токка қаршилиги 0.0218 Ом ни, ўзгарувчан токка эса – пўлатнинг магнит хоссалари таъсири натижасида 5 – 7 марта катта қаршиликни ташкил қилади.


Рельсли занжирнинг қаршилигига, шунингдек алоҳида рельслар орасидаги туташишларнинг мавжудлиги ҳам таъсир кўрсатади. Туташмаларнинг қаршилигини камайтириш учун уларга кесим юзаси 50 мм2 дан кам бўлмаган эгилувчан мис сим бўлакларидан туташтирувчи электр улагичлари 1 ўрнатилади (96-расм). Туташтирувчи электр улагичлар иккита пойнаклари (наконечник) ёрдамида рельсларга электр пайвандлаш ёки термит усулида пайвандланади. Пайвандланган контактнинг юзаси 250 мм2 дан кам бўлмаслиги лозим. Йўлни таъмирлаш вақтида туташтирувчи электр улагичларнинг ўрнига графит смазкали туташтиргичларни қўллашга рухсат берилади. Рельс туташмаларининг ҳолати туташма ўлчагич (стыкомер) ёки милливольтметр ёрдамида текширилади. Улар орқали рельс қаршилигига нисбатан изоляцияланмаган рельс туташмасининг қаршилиги аниқланади. Рельсларнинг узунлиги 12,5 м бўлганда туташманинг қаршилиги 3 м бутун рельснинг қаршилигидан ошмаслиги (100 мкОм дан кам бўлиши), 25 м ва ундан узун бўлганда эса 6 м бутун рельснинг қаршилигидан ошмаслиги, улоқсиз йўлларнинг тенглаштирувчи рельсларида 200 мкОм дан кичик бўлиши керак.
Автоблокировка ёки электр марказлаштириш билан жиҳозланган электрлаштирилган линияларда блок-участкаларни ажратиш учун изоляцияловчи туташмалар ўрнатилади. Изоляцияловчи туташмалардан ток ўтиши учун дроссель трансформаторлар 3 ўрнатилади (96-расм, а).

96-расм. Автоблокировка билан жиҳозланган участкаларда рельсли занжирларда электр улагичларнинг схемаси; икки чизиқли – а ва бир чизиқли - б рельс занжирлари ; 1 ва 4 – туташтирувчи ва бўйлама электр улагичлар; 2 – изоляцияловчи туташма; 3 – дроссель трансформатор; 5, 6 – электр тортиш ва нотортиш рельс занжирлари

Дроссель трансформатор чулғамларининг катта индуктив қаршилиги СЦБ қурилмалари ўзгарувчан токининг бир рельс чизиғидан бошқасига оқиб ўтмаслигини таъминлайди. Катта индуктив қаршилик дроссель трансформатор чулғамларининг иккала ярмида токнинг бир йўналишда оқиши эвазига магнит оқимларининг қўшилиши натижасида ҳосил бўлади.


Доимий ток участкалари учун дроссель трансформаторларнинг чулғамлари унчалик катта қаршилик кўрсатмайди.
Ўзгарувчан ток линияларида тортиш токи дроссель трансформаторнинг чулғамлари ва ўрта нуқталари орасидаги улагич орқали эркин ўтади, чунки тортиш токлари ҳар бир трансформаторнинг иккала қисмида турли йўналишга эга, бу эса ушбу токлардан ҳосил бўлган магнит оқимлар бир-бирини компенсациялайди. 96-расм, а да тортиш токининг дроссель трансформаторлар орқали оқиб ўтиш йўли стрелкалар билан кўрсатилган.
Ўзгарувчан токда электрлаштирилган линияларда электр тортиш ишлайдиган 50 Гц частотадан фарқли равишда СЦБ қурилмаларида яхшироқ танловчанликни таъминлаш учун 25 ёки 75 Гц частота қўлланилади. Асосан 25 Гц частота ишлатилади, чунки бунда автоблокировка таъминотини ДПР линиясидан заҳиралаш имкони бўлади.
Икки ва кўп йўлли электрлаштирилган участкалар йўллараро электр тортиш улагичлари билан жиҳозланади. Бу улагичлар, яъни рельслараро, дросселлараро, дроссель ва стрелка улагичлар кесим юзаси 50 мм2 катта иккита симли мис симдан бажарилади. Улар кўтарма ва балластдан изоляциялаган ҳолда ўрнатилади. Дроссель трансформаторлардан фойдаланганда йўлларнинг параллель уланишини таъминлаш учун учта блок-участка орқали уларнинг ўрта нуқталари орасига улагичлар ўрнатилади.
Станцияларда СЦБ нинг бир чизиқли рельсли занжирлари тортиш токлари учун ҳар бир йўлда чизиқларнинг бири ажратилади. Бу ҳолда ҳар бир изоляцияловчи туташманинг ёнида СЦБ занжирини бир рельс чизиғидан бошқасига ўтказиш амалга оширилади. Бу ҳолларда тортиш токининг ўтишини таъминлаш учун бўйлама электр улагич 4 (96-расм, б) ўрнатилади. Йўллараро улагичлар станциянинг бўғизларига (горловина), сўрувчи симларнинг ўланган жойларига ва йўлнинг ҳар 400 м да ўрнатилади.
97-расмда икки чизиқли (а) ва бир чизиқли (б) рельс занжирларида стрелка ўтказгичларда электр улагичларни ўрнатиш схемаси кўрсатилган.

97-расм. Икки чизиқли (а) ва бир чизиқли (б) рельс занжирларида стрелка ўтказгичларда электр улагичларни ўрнатиш схемаси:
1 ва 5 – электр тортув ва нотортув рельс занжирлар; 2 – пулатли штепсель улангич; 3 – стрелкали ва рельслараро электр улагичлар; 4 – изаляциялувчи бугим

Рельслар автоблокировка ва электр марказлаштириш учун ишлатилмайдиган электрлаштирилган линияларда рельслараро ва йўллараро электр улагичлар сифатида диаметри 10 мм ли пўлат чивиқ ёки 40´5 мм ли пўлат тасма ишлатилади. Улар кўтарма ва балластдан изоляциялаган ҳолда ўрнатилади. Рельслараро улагичлар ҳар 300 м да, йўллараро улагичлар эса – ҳар 600 м да ўрнатилади.


Ўзгарувчан ток линияларида рельсларга параллел уланадиган қайтувчи ток симлари ёки экранловчи симлар қўлланилади. Улар контакт тармоғи таянчларига осилади ва рельсларга уланади. Бундай схемаларда тортиш токи асосан ушбу симлар орқали оқади.
Тортувчи нимстанциялар ёнида сўрувчи линиялар бевосита тортувчи рельс чизиқларига уланади ва шу жойга йўллараро электр улагич ўрнатилади. Икки чизиқли рельс занжирли участкаларда сўрувчи линиялар тортувчи нимстанцияга энг яқин жойлашган изоляцияловчи туташмага ўрнатилган дроссель трансформаторнинг ўрта нуқтасига ўрнатилади. Худди шу жойга йўллараро электр улагич ўрнатилади. Ўзгарувчан токда сўрувчи линиялар иккита параллель занжирлар билан, яъни нимстанциянинг заминлаш контурига уланган подъезд йўли рельсларини ва трансформаторларнинг заминланган фазаси билан станция йўллари орасидаги туташтиргични фойдаланиб бажарилади.
Доимий ва ўзгарувчан токда сўрувчи линиялар ҳаво ёки кабель билан бажарилади, бунда улар ерга нисбатан изоляцияси 1000 В дан юқори кучланишда ўтказмаслиги лозим. Ҳаво сўрувчи линиялари таъминловчи линиялар жойлашган таянчларга пастроғига илинади.



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish