Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet44/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 49. электр монтаж ташкилотлари тузилмаси

Электр монтаж трести таркибига электр монтаж поездлари (ЭП) киради. Трест ва заводларга давлат ишлаб чиқариш корхонаси ҳуқуқи берилиб, ЭП эса йўл бошқармасининг тузилмавий корхонаси сифатида иштирок этади.


ЭП ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида фаолият юритиб, унга ажратилган асосий ва айланма маблағлар, меҳнат ва моддий ресурсларни ишлатади.
Трест ва унинг бўлинмалари жамоа пудратига ўтказилиб. Тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молиявий таъминлаш асосида иш юритади.
Заводлар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхатига тортиш подстанцияларининг юқори ва қуйи вольтли ускуналари, реакторлар, контакт тамоғининг конструкция ва деталлари (трубкасимон ва швеллерли консоллар, кронштейнлар, тегиш жойи ўтиш таянчларининг траверслари, таянчларни армировкалаш учун хомутлар, УФО фиксаторлари, трубкасимон улагичлар, ечиладиган монтаж миноралари ва бошқа узеллар) кабилар киради.
Электротехника заводлари секцияларга ажратиш постлари, улаш станцияларини гуруҳлаштириш пунктлари, юқори вольтли камералар, рельс улагичлари, полосали фиксаторлар ва улар учун тиргаклар, турли монтаж мосламаларини ишлаб чиқарадилар.
ЭП таркибига поезд идораси (маъмурий аппарати), механика устахоналари, марказий базада жойлашган гараж ва омборхона, ишларни амалга ошириш жойида жойлашадиган прораблик пунктлари киради.
ЭП Марказий базасини кириб келиш йўл(из)лари, омборхона бинолари, идора бинолари, муваққат ва доимий типдаги уйлар қурилиши учун етарлича майдонга эга бўлган йирик узел станциясида жойлаштирадилар.
Механика устахоналарида фиксаторлар, торлар, учбурчак осмалар, секция ажратгичлари ва разрядниклар ўрнатиш учун конструкциялар, контакт тармоғи таянчлари учун ерлатгичлар ва заводлар томонидан етказиб берилмайдиган бошқа маҳсулотлар, шунингдек чекланган миқдорда қўлланадиган нотипик конструкциялар ишлаб чиқарилади.
Механика устахоналари ускуналари махсус вагонлар ёки стационар биноларда жойлаштирилиб, уларда металлни пайвандлаш ва кесиш, тор(струна)ларни тайёрлаш асбоб-ускуналари ва шу каби бошқа асбоблар ўрнатилади. Марказий гараж махсус бинода жойлашади. У машина ва механизмларни таъмирлашга мўлжалланган дастгоҳлар ва ускуналар билан жиҳозланади.
Марказий омборхона материалларни сақлаш учун ёпиқ бино(хона)лар, сим ва кабелли барабанлар, металл конструкциялар ва очиқ ҳолда сақланадиган бошқа материалларни жойлаштириш учун майдончаларга эга. Омборхона бинолари ва материал сақлаш майдончалари темир йўл излари яқинида жойлаштирилиб, мазкур бинолар яқинига автотранспорт бемалол кела оладиган бўлиши лозим.
ЭП асосий базасида механика устахоналари маҳсулотлари ва муайян перегон, станция ва тортиш подстанцияси учун бошқа материаллар ва конструкциялар жамланиб, уларни прораблик пунктларига ортиб жўнатадилар.
Линия бўлинмалари (прораблик пунктлари) қуйидаги иш турларини бажарадилар:
Контакт тармоғини монтаж қилиш ишлари — тутиб турувчи қурилмалар монтажи, занжирли осма монтажи ва мослаштириш, сек­цияли изоляторлар, ажратгичлар, разрядниклар, ерлатгичлар, КТПО, поезд радиоалоқаси қурилмалари монтажи, кучайтирувчи, таъминловчи (озиқлантирувчи) ва контакт тармоғи таянчларида жойлашган бошқа симларни монтаж қилиш;
тортиш подстанцияларини монтаж қилиш ишлари — тортиш подстанциялари, ПС, ППС, КТП, автотрансформатор пунктлари (АТП), ОТ ларни монтаж қилиш, энергетика мосламаларини тиклаш (ҳаво ва кабель линиялари), секцияли ажратгичларни масофадан бошқариш линияларини монтаж қилиш, ВЛ ногабарит ўтказгичларини қайта жиҳозлаш, дизель-генераторларининг электр қисмини монтаж қилиш;
созлаш ишлари — тортиш подстанциялари, ПС, ППС, АТП, секцияли ажратгичларни масофадан бошқариш қурилмалари, телемеханика қурилмаларини созлаш ва синовдан ўтказиш, шунингдек мой билан тўлдирилган ускуналар (трансформаторлар, мойли ўчиргичлар ва ҳ.к.) монтажи ва мослаштириш ишлари. Аккумулятор батареяларини йиғиш, кавшарлаш ва шаклга келтириш ишлари.
ЭП таркибидаги прораблик пунктлари миқдори монтаж ишлари ҳажми ва уларни амалга ошириш шароитидан келиб чиқиб белгиланади (масалан, анчагина кичикроқ объектлар бир-биридан анча узоқда жойлашса, кўпроқ прораблик пунктларига эга бўлиш талаб этилади). Прораблик пунктидаги ишлар иш ташкилотчиси (прораб) ва бир ёки икки уста томонидан амалга оширилади. Эксплуатация ишлари ва механизмларни таъмирлаш билан линия механиги шуғулланади.
Жамоа пудратида ишлаш шароитида прораблик пункти моҳиятига кўра бир бригададан иборат бўлиб, ҳар бир ишчининг иш ҳақи ишлаб топилган умумий иш ҳақи суммасига (прораблик пунктининг бутун жамоаси ишлаб топган) ва меҳнатда иштирок этиш шахсий коффициентига боғлиқ. Прораб ана шундай комплекс бригадани бошқарса, бригадирлар алоҳида бўғин (звено)лар ишига раҳбарлик қиладилар.

Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish