Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet43/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 45. 14,6

Рис 120. Юкламаларнинг схемаси

Рис 121. Узатиш схемаси

Рис 122 14,8



Рис 123 14,9

Рис 124 14,10

Рис 125 14,11

Рис 126 14,12


§ 46. 14,7
§ 47. 14,8


§ 48. Қурилиш ва йиғиш (монтаж) ишларига оид ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш

Темир йўлларни электрлаштириш ишлари пудрат усулида амалга оширилади. Бунда буюртмачи – Темир йўллар бошқармаси бўлса, бош пудратчи вазифасини транспорт қурилишининг қурилиш трестлари бажарадилар. Қурилиш трестлари қурилиш-монтаж поездлари (ЭП) ва муайян иш турларини бажарадиган алоҳида қурилиш-прораблик пунктларидан ташкил топадилар. Қурилиш ишларини бажариш учун зарур асосий машина ва механизмларни трестлар қурилиш-механизация ташкилотларидан ижарага оладилар.


Монтаж ишлари, шунингдек қурилиш ишларининг баъзи алоҳида турлари бош пудратчи билан субпудрат шартномаси асосида, автоматика йиғишга ихтисослашган бўлинмалар: Алоқа вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг ҳамда Темир йўллар бошқармасининг турли электромонтаж (йиғиш) трестлари, ташкилотлари бажарадилар.
Бош пудратчи бўлган трест қуйидаги турдаги асосий қурилиш ишларини бажаради: кот­лованлар қазиш ва жиҳозлаш; пойдеворлар, контакт тармоғининг анкерлари, таянчлари, анкер тортмалари, қўзғалмас бўйлама тўсинлар, комплект трансформатор пунктлари (КТП ва КТПО), автотрансформатор пунктлари (АТП), тортиб олиш трансформаторлари (ОТ-ТТ), параллел уланиш пунктлари (ППС-ПУП) пойдевор ва таянчлари ва ҳ.к.
Электромонтаж трестлари асосий субпудрат ишларини амалга оширадилар: контакт тармоғи, тортиш кичик станциялари, контакт тармоғи таянчларида жойлашган ВЛ 27,5 кВ и 10 кВ, КТП, КТПО, АТП, ОТ, ППС, ПС, поезд радиоалоқаси мосламалари, энергетика (ҳаво ва кабель линиялари) монтаж ишлари; куч линияларининг ногабарит ўтиш мосламалари, ВЛ 6 и 10 кВ, автоблокировкалаш (ВСЛ) юқори вольтли-сигнал линиясини қайта жиҳозлаш; секцияли ажратгичларни масофадан бошқариш линияларини қуриш (жиҳозлаш); тортиш кичикстанциялари, ЭЦ постлари, реле будкалари, уйлар ва кучайтириш алоқа пунктларида дизель-генераторларнинг электр қисмини йиғиш.
Алоқа бўлинмалари автоблокировкаларни қайта жиҳозлаш, станциялардаги СЦБ мосламаларини қайта тиклаш (реконструкциялаш), ногабарит ўтиш мосламаларини қайта жиҳозлаш ва МПС алоқа линияларини чиқариш, йўл алоқа ҳаво линиялари кабеллаштириш, шкнингдек йўлга тегишли энергодиспетчер ва бошқа алоқа турларини ўрнатиш (йиғиш) ишларини бажаради.
Темир йўл бошқармалари контакт тармоғида кучланиш мавжудлиги билан боғлиқ, тортиш ва трансформатор подстанцияларидаги йиғиш (монтаж) ишлари, қайта жиҳозланаётган мосламаларни қайта ўрнатиш, ишлаб турган линияларга монтаж қилинган ёритиш ва ВЛ (ЮЛ) линияларини улаш, 1000 В гача кучланишли тармоқларни станцияда таянчларни ўрнатиш даврида вақтинча ўтказиб туриш, станция изларини узайтириш ва қайта жиҳозлаш, рельс уланма улагичларини пайвандлаш, изоляцияловчи уламаларни ўрнатиш, рельсларда уланиш симлари ва тортиш дроссель-трансформаторлари учун тешиклар бурғулаш кабилар билан боғлиқ ишларни бажаради.
Электромонтаж трестлари, юқорида санаб ўтилган суб­пудрат ишларидан ташқари, буюртмачи билан бош шартнома асосида тортиш кичик станциялари, АТП ва ПС ларда ишга тушириш-созлаш ишларини бажаради.
Темир йўлларни электрлаштириш ишлари белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ва техник ҳужжатлар, шу жумладан контакт тармоғини тиклашда ишларнинг “издан” ва “даладан” бажариш услублари рационал уйғунлигини таъминлашини кўзда тутган қурилишни ташкиллаштириш лойиҳалари (ҚТЛ-ПОС)га мувофиқ амалга оширилади.
Перегонлар ва станцияларда амалга ошириш чоғида поездларни қўшни перегонлардан станцияга жўнатиш ва қабул қилиш имконини бермайдиган қурилиш ва монтаж ишларини “издан” бажариш учун поездлар ҳаракатида икки изли йўлларда иш куни давомида алоҳида ҳар бир из учун камида 2 соатдан, бир изли йўлларда эса 2,5 соатлик танаффус - “дарчалар” кўзда тутилади.
Станция йўлларида куннинг ёруғ вақтида камида 4 соат давом этадиган “дарча”лар очиб берилади. Бунда “сирғалувчан дарча”лар энг самаралали ҳисобланиб, улар излардан бирида (икки изли участкада) навбатма-навбат бир қатор перегонларда вақтини кўчириш имкони билан берилади.
Қурилиш ва монтаж ишларини амалга оширишда оқим усули кенг қўлланила бошланди. Бунда объектдаги барча ишлар ихтисослашган прораблик пунктлари ёки бригадалари томонидан бажариладиган комплекс қурилиш жараёнларига ажратилади. Бир объектдаги муайян тур ишлари тугалланганидан сўнг бригада кейингисига ўтиб, бунда унинг таркиби ва механизмлар билан жиҳозланганлиги ўзгармайди. Аввалги объектда эса бошқа, янги иш турини бажарадиган ихтисослашган бригада ишга киришади ва ҳ.к. Бирон-бир объектда (перегон, станция, тортиш кичик станцияси) ишни тугаллаган қурилиш ташкилотлари қуриб битирилган иншоотни монтаж ишлари учун субпудрат ташкилоти ихтиёрига тақдим этади.



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish