Консол тури
|
Узунлигилари, мм
|
Консол огирлиги, кг
|
Кронштейннинг
|
Тортгичнинг
|
Ҳарфи-подкоснинг
|
Изоляцияланган трубкали
|
ИТС-II
|
3700
|
2300
|
-
|
33,53
|
ИТС-IIIу
|
4200
|
2300
|
-
|
40,03
|
ИТР-II
|
3700
|
2350
|
-
|
32,23
|
ИТР-IIу
|
3700
|
1850
|
-
|
35,86
|
ИТС-II-п
|
3700
|
2300
|
1000
|
43,25
|
ИТС-IIIу-п
|
4200
|
2300
|
1000
|
50,15
|
ИТР-II-п
|
3700
|
2350
|
1000
|
41,95
|
ИТР-IIу-п
|
3700
|
1850
|
1000
|
45,48
|
Изоляцияланмаган трубкали
|
НТС-0
|
3865
|
1800
|
-
|
36,55
|
НТС-I
|
4615
|
2600
|
-
|
42,37
|
НТР-0
|
3865
|
1700
|
-
|
40,69
|
НТР-I
|
4615
|
2600
|
-
|
40,69
|
Изоляцияланган швеллерли
|
ИС-II-5
|
3700
|
2300
|
-
|
50,90
|
ИР-II-6.5
|
3700
|
2350
|
-
|
56,78
|
ИС-VI-5-п
|
5200
|
4600
|
1400
|
79,86
|
ИР-VI-5-п
|
5900
|
4600
|
2000
|
86,61
|
Изоляцияланмаган швеллерли
|
НС-0-5
|
3630
|
1700
|
-
|
43,90
|
НС-I-5
|
4730
|
2500
|
-
|
57,20
|
НС-II-5
|
5230
|
3300
|
-
|
63.96
|
НР-0-5
|
3630
|
1700
|
-
|
43,19
|
НР-I-5
|
4730
|
2600
|
-
|
55,57
|
НР-II-5
|
5230
|
3400
|
-
|
61,67
|
НР-III-5
|
6230
|
4400
|
-
|
72,62
|
§ 28. Контакт тармоғи таянчлари
Контакт тармоғи таянчлари контакт осмаси симларидан оладиган юкланма таърифи ва турига боғлиқ равишда оралиқ, ўтиш, анкерли ва қайд этувчи каби турларга бўлинади.
Оралиқли таянчлар контакт осмалари массаси ҳамда уларга тушадиган қўшимча юкланма (муз, қор), шу билан бирга шамолнинг симларга босимидан ҳамда йўлнинг эгри қисмларида симлар йўналиши ўзгаришидан горизонтал таъсирларни ўзига олади.
Ўтиш таянчлари контакт осмалари анкерли участкалари ва ҳаво стрелкалари кесишган (уланган) жойларда ўрнатилиб, оралиқ таянчлар каби, аммо икки контакт осмаси юкланмасини ўзига олади. Шу билан бирга симлар анкерлашга олинганида улар йўналишининг ўзгариши туфайли ва стрелкали эгри участкадаги юкланишлар ҳам ўтиш таянчларига тушади.
Анкерли таянчлар уларга маҳкамланган симларнинг таранглашувидан тушадиган юкланмани олиши, бундан ташқари, оралиқ, ўтиш ёки қайд этувчи таянчлар каби юкланмага эга бўлиши мумкин.
Қайд этувчи таянчлар сим массаси юкланмасини қабул қилмайди ва эгри участкалардаги симлар йўналиши ўзгариши, ҳаво стрелкалари, симни анкерлашга олиш ва симга шамол босимидан тушадиган горизонтал юкланмаларнигина ўзига олади.
Шунингдек таъминловчи ва сўрувчи линиялар таянчлари ҳамда махсус таянчларни фарқлайдилар. Таъминловчи ва сўрувчи линия таянчларини электр узатиш линияларида қабул қилинган таянчлар таснифига биноан оралиқ, бурчак, анкерли (симлар ҳар иккала томондан анкерланган бўлади) ва тугал (симлар таянчнинг фақат бир тарафидан анкерланади) турларга ажратадилар. Махсус таянчлар секция ажратгичлари ёки бирон бошқа ускунани ўрнатиш учун мўлжалланган.
Таянчларда маҳкамланадиган контакт тармоғини ушлаб турувчи мослама турига кўра қуйидаги таянч турлари фарқланади:
консолли таянчлар - консолида бир, икки ёки бир неча йўл контакт осмаси маҳкамланади;
қаттиқ кўндаланг темир таянчлар, ёки бошқача ном билан айтганда, ригели ёки порталли таянчлар, электрлаштирилаётган йўллар контакт осмалари қаттиқ кўндаланг темир (ригел)га маҳкамланади;
эгилувчан тўсиқли таянчларда электрлаштирилаётган йўллар контакт тармоғи ана шу тўсиқга маҳкамланади.
Таянчлар материалига боғлиқ равишда темирбетон, металл ва ёғоч бўладилар. Темирбетон, аввалдан (напряженный) центрифугаланган бетондан тайёрланган таянчлар қўллаш таянчлар тайёрлашда металл сарфини жиддий камайтириш имконини беради. Темирбетон таянчларни ўрнатиш металл таянчларга нисбатан бирмунча мураккаб бўлиб, чунки улар оғирроқ бўлиб, бетон нисбатан мўртлиги туфайли уни ташиш ва ўрнатишда эҳтиёткорлик талаб этади.
Темирбетон таянчлар кенг қўлланиб, уларни оралиқ, ўтиш ва анкерли консолли таянчлар, шунингдек қайд қилувчи, ҳамда қўзғалмас тўсинлар таянчлари сифатида ишлатадилар.
Темирбетон консолли таянчлар ва қўндаланг темир таянчлари ажралмас (яхлит), бевосита тупроққа ўрнатиш учун фундамент (пойдевор) қисми бўлган, ҳамда ажралган, алоҳида фундамент(пойдевор)га ўрнатиладиган бўлади. Материал сарфи, тайёрлашнинг меҳнат талаблиги ва ўрнатилишига кўра ажралмас таянчлар маъқулроқ ҳисобланади.
Бизда металл таянчларни фақат эгилувчан тўсиқлар, таъминловчи ва тортиб ташлайдиган линиялар, икки йўлли консоллар ва анкерли ўзи ушлаб турувчи (оттяжкасиз) таянчлар учун ишлатадилар. Зарур техник-иқтисодий асослаш мавжуд бўлганида металл таянчлардан шунингдек консолли оралиқ, ўтиш ва анкерли таянчлар сифатида ҳам ўрнатадилар.
Турли типдаги ёғоч таянчлар фақат контакт тармоғининг муваққат конструкциялари сифатида ўрнатилиши мумкин.
Контакт тармоғи учун, одатда, ўзаро мақсади ва конструкциясига кўра фарқланадиган намунавий таянчлар ҳам қўлланади.
Таянч баландлигини – фундаментнинг юқори (ЮОФ) ва шартли (ШОФ) кесимидан таянч учига қадар бўлган масофа контакт сими ҳамда занжирли османинг ушлаб турувчи тросининг осилиш баландлиги, ушлаб турувчи мосламалар конструкцияси, автоблокировка мосламаларини (ВЛ СЦБ) қувват билан таъминлайдиган линия симлари контакт тармоғининг таянчларда жойлашувига боғлиқ равишда танлайдилар.
Таянчлар кўндаланг кесими шакли ва ўлчами фундаментнинг юқори ва шартли кесимига нисбатан меъёрий (норматив) эгувчи моменти (кН-м), консолли таянчлар учун – консоль туби (пята)га нисбатан меъёрий эгувчи моментига ҳам боғлиқ.
Консолли темирбетон таянчлар баландлиги 9,6 м га тенг деб қабул қилинган. Худди шундай баландликдаги таянчларни қўзғалмас тўсинлар устуни сифатида ҳам қўллайдилар. Бунда ажралмас таянчлар узунлиги, пойдевор (фундамент) қисми ҳисоби билан 13,6 м (83-расм, а), алоҳида таянчларнинг, уларни стаканли пойдеворга ўрнатилишини ҳисобга олиб – 10,8 м (83-расм, б) га тенг. Эгилувчан тўсинлар учун металл таянчларни 15 ва 20 м узунликда тайёрлайдилар Икки йўлли консоллар учун эса баландлиги 13 м бўлган металл таянчлар ўрнатадилар.
83–расм. Контакт тармоғининг унификация қилинган консол таянчлари
Do'stlaringiz bilan baham: |