Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet35/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 29. Таянчларни ерга маҳкамлаш усуллари

Контакт тармоғининг таянчлари ерга уларнинг пастки қисмини бевосита кўмиш орқали ёки ерга кўмиладиган турли пойдеворлардан (фундамент) фойдаланиш орқали маҳкамлаш мумкин. Барча металл ҳамда ССА темир бетонли таянчлар фундаментларда маҳкамланади; узунлиги 13,6 м ва 15,6 м темир бетонли таянчлар одатда бевосита ерга, баъзида эса стакан фундаментга маҳкамланади. Узунлиги 10,4 м ва 10,8 м таянчлар стакан фундаментларга, зарур ҳолларда эяа бевосита ерга маҳкамланади. Таянчга таъсир этувчи юкламалар ерга узатилади. Бунда ердаги кучланиш шундай бўлиши керакки, таянчнинг атрофидаги тупроқ бузилмаслиги, таянч эса эгилмаслиги лозим, акс ҳолда контакт тармоғини нормал фойдаланиш мумкин эмас.


Таянчнинг барқарорлигини таъминловчи барча типдаги ва турдаги қурилмаларни таянчларни ерга маҳкамлаш дейилади. Агар бундай қурилма бир неча алоҳида қисмлардан иборат бўлса, у ҳолда таянчни маҳкамлаш деб – ушбу барча қисмларнинг мажмуи тушунилади.
Тупроқнинг фундамент босимини қабул қилувчи қисми асос деб аталади. Бу ҳолда асоснинг тупроғи табиий ҳолатда ишлатилаётган бўлса табиий асос дейилади. Агар ушлаш қобилиятини ошириш учун асосни зичлаштирса ёки мустаҳкамласа, у сунъий асос деб аталади. Контакт тармоғи таянлари фундаментларининг асоси бўлиб табиий ҳолатдаги тупроқ хизмат қилади.
Пойдеворнинг тагидан ер юзасигача бўлган масофа фундаментни кўмиш чуқурлиги дейилади. Фундаментни кўмиш чуқурлиги ҳисоблаб топилади; унинг энг кичик қйимати иқтисодий ва техник мулоҳазалар билан, шунингдек тупроқнинг музлаш шароитлари билан чегараланади.
Битталик фундаментни ҳисоблашда тупроқнинг ҳисобий баландлиги сифатида фундамент вертикал ўқининг тупроқ юзаси билан кесишган нуқтадаги горизонтал текислик қабул қилинади.
Контакт тармоғи таянчларини ерга маҳкамлашни лойиҳалаш геологик ва гидрогеологик текширувларни талаб этади. Бу текширувлар асосида тупроқларнинг физик ва механик тавсифлари аниқланади.
Контакт тармоғи таянчларини ерга маҳкамлаш мавжуд усулларини иккита асосий гуруҳга ажратиш мумкин: таянч ёки фундаментнинг ер остидаги қисми ағдарилишга ишлайдиган маҳкамланиш (90-расм, а) ва фундаментларнинг қисми ердан суғуриб олишга ишлайдиган маҳкамланиш, бошқалар эса ерга ботиришга ишлайдиган маҳкамланишлар (90-расм, б, в, г). Таянчларни 90-расм, а схема бўйича маҳкамлаш асосан консолли таянчлар ва қаттиқ кўндаланг таянчлари учун ишлатилади. 90-расм, б, в, г даги схемалар эса консолли, анкер ва эгилувчан кўндаланг таянчларини маҳкамлашда қўлланилади.

90-расм. Таянчларни маҳкамлаш усулларининг схемалари: а – бевосита ва битталик фундаментлар ёрдамида ерга маҳкамлаш; б – анкер ёрдамида; в – иккита ёки тўртта фундаментларда; г – қозиқларда

Консолли темир бетон таянчлар оддий тупроқларга олдиндан кавланган ёки бурғуланган чуқурликка (котлован) ўрнатилади, тупроқнинг сувльфатли агрессивлиги шароитларида эса – битталик фундаментларга ўрнатилади. Узунлиги 13,6 м таянчларни ер полотносининг кенглиги 5,8 м бўлган кўтармаларда ва ўйиқларда ўрнатиш схемалари 91-расмда келтирилган. Габарити 3,4 м кўтармаларда таянчларни ўрнатишда тупроқ сепилади. Таянчлар маҳкамлигини кучайтириш учун таянч тагликлари (лежень) – кенглиги 500 мм ва узунлиги 1000 мм (I-тип) ёки 1800 мм (II -тип) темир бетон плиталар (92-расм) қўлланилади. Улар таянчларга нисбатан горизонтал ўрнатилади. Тагликлар таянчга диаметри 6 мм ли юмшоқ сим билан боғланади.


Центрифугаланган темир бетон консол таянчларни ва қаттиқ кўндаланг таянчларини ўрнатиш учун қуйидаги фундаментлар қўлланилади: уч нурли стаканли (ТС) (93-расм, а, 15-жадвал), ишончлилиги юқори уч нурли стаканли (ТСН) (93-расм, б, 16-жадвал), (ДС) (94-расм, а, 15-жадвал), блокли фундаментлар 3Ф-1 (94-расм, в), анкер таянчлар учун анкерлар ДА (94-расм, б), шунингдек бўш тупроқларга таянчларни маҳкамлаш учун стакан каллакли қозиқлар.

91-расм. Узунлиги 13,6 м таянчларни кўтармаларда (а) ва ўйиқларда (б) ўрнатиш схемалари: РПГ – ернинг ҳисобий юзаси; ВЛЖ – тагликларнинг тепаси; ДК – чуқурлик туби

92-расм. Контакт тармоғининг темир бетон таянчлари учун тагликлар: а, б – конуссимон устунлар учун I ва II типдаги; в – қўштавр ва конуссимон устунлар учун; г – жуфтланган устунлар учун

93-расм. Уч нурли стаканли ТС (а) ва юқори ишончли уч нурли стаканли ТСН (б) фундаментлар
15-жадвал

Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish