Экологиянидг назарий асослари, табиат билан жамият уртасидаги узаро муносабатлар


ЭКОЛОГИЯНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИКТИСОДИЙ СОХАЛАРИ



Download 1,34 Mb.
bet8/12
Sana27.06.2022
Hajmi1,34 Mb.
#710547
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1f3eb7bb4d4b17eb32c40960a4a9cc9a ЭКОЛОГИЯ (5)

ЭКОЛОГИЯНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИКТИСОДИЙ СОХАЛАРИ
4. 1. Ахоли сонининг усиши: озик-овкат махсулотлари муаммоси ва атроф мухин
Одамзод пайдо булган илк даврларда унинг табиий купайиши нисбатан жуда секин булган. Янги эра бошларида Ер юзасида тахминан 250-300 млн.киши яшаган булиб, шунинг 100- 140 млн. атрофидагиси Хиндистон, 70 млн. га якини Хитой, 10 млн.дан ошибки Осиё ва Шимолий Америкада яшаганлиги фангa маълум. Уша даврларда Собак Иттифок худудида 5-10 млн.киши яшаган, Марказий Осиё ва Кавказ орти минтакасида ахоли анча зич булган.
Дунё ахолиси сони XVII аср урталарига келибгина 0,5 млрд.гa етган, XIX аср урталарида, карийб 200 йилдан сунг 1 млрд. ни ташкил этди. Умуман дунё ахолиси сони 1 млрд. булишига 1000000 йил муддат лозим булган булса, 2 млрд. учун 80 йил, 3 млрд. га 30 йил, 4 млрд. ra 15 йил, 5 ва 6 млрд. булишига 13-12 йил кифоя килди (10-жадвал).

Хозир дунё ахолисининг йилига уртача 80 млн.кишига ортиб бораёгганлиги эътиборга олинса, 2025 йилда сайёрамизда 8 млрд. 206 млн. 2050 йилда 9-10 млрд. ахоли яшаши башорат килинмокда (БМТ башорати).
Дунё ахолисининг тез суръатларда купайиши ХХ асрнинг урталарида узининг энг юкори даражаларига кутарилди. Бу жараён айникса, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида «демографик портлаш»га сабаб булди. 1950-1987 йиллар мобайнида ушбу мамлакатлар ахолиси карийб 2,26 мартага купайди. Дунё ахолисининг 80% дан зиёди айнан уша мамлакатларда яшамокда.
XXI аср бусагасига келиб ахолиси сони 10 млн. кишидан ортган мамлакатлар сони 71 тага етди. Шулардан 11 тасида ахоли сони 100 млн. дан ортди. Axdhmcm сони 10 млн. дан ортган мамлакатларнинг 50 дан ортеги хам Осиё, Африка ва Лотин Америкаси хиссасига тенгри келади. Умуман ушбу мамла- катларда дунё ахолисининг салкам 95%и истикомат килмокда. Хитой, Хиндисгон, АКШ, Индонезия, Бразилия ва Россия Ер шари ахолисининг деярли ярми яшамокда;
Дунё ахолисининг 80% кисми асосан баландлиги денгиз сатхидан 500 м гача булгак худудларда (куруклик юзасининг 28%и да) яшайди. Африка ва Жанубий Америка ахолисининг салмокли кисми 500-1500 м. баландликларда истикомат килади (34,6; 27,5%) Боливияда 88%, Перу, Мексика, Афгонистон, Нигерияда ахолининг 66% кисми денгиз сатхидан 1000 м дан баландда, Голлыщияда эса ахолининг 40%и денгиз сатхидан паст худудларда яшайди. Дунё ахолисининг 52,7%и денгиз сохилларидан унчалик узок, булмаган худудларда (200 км гача), 47,3%и эса курукликнинг ички кисмларида хаёт кечиради.
Дунё ахолисининг 70%и курукликнинг 7%ида мужассамлашгани холда, курукликнинг 50%ида ахолининг уртача зичлиги хар квадрат километрга 1-2 кишидан ортмайди. Ер юзасининг 15 %,кисмида ахоли деярли яшамайди. Ахоли зичлиги 1920 йилда 13,кишидан, 1950 йилда — 18, хозирда 40 кишига етди. Дунё ахолисининг зичлиги хам унинг турли худудларида турличадир (11-жадвал) .

Дунё ахолиси сонининг тез суръатларда усиши куплаб муаммоларни келиб чикишига сабаб булаёттанлиги эндиликда сир эмас. Айникса, озик-овкат муаммоси ва атроф-мухитдаги экологик танг холат ечимини кутаёттан жумбокларнинг энг ташвишлиси эканлигини давр курсатмокда. Демак, ё тугилишни камайтириш ёки озик-овкат махсулотлари ишлаб чикаришни купайтириш лозим. Ахоли сонининг тез усиши асосий озик-овкат махсулотларига булган талабни хар 30 йилда икки мартага оширмокда. Хуллас, Томас Роберт Малътуснинг (1798 Й.) «тез усиб бораётган ахолини озик-овкат билан хеч качон толик таъминлаб булмаслиги тугрисидаги назарияси» курук сафсата эмас, балки янгича тах- лил ва янгича караш асосида фганишни такозо этаёттанга ухшайди. Чунки, Малътус назариясини асоссиз эканлигини уша даврлардаёк, катор олимлар назарий жихатдан исботлаган булсаларда, бирок амалда уни руёбга чикиши жуда мураккаб тарзда кечмокда.
ФТТ юксак даражаларга кутарилган, «коинот асри», «компъютер асри», деб аталаётган бир вактда дунёнинг турли худудларида инсоннинг бир бурда конга зорлиги, одамларнинг очликдан улаётганлиги таажжубланарлидир. БМТ маълумотига кура дунё буйича кунига 35 минг киши очликдан нобуд булмокда хрзир сайёрамизда 0,5 млрд. оч-ялангоч, 1,5 млрд. тиланчи мавжуд.
Ахоли сонининг жадал суръатлар билан купайиши озик- овкат етишмаслиги муаммоларини келтириб чикариши, атроф мухит холатини ёмонлашувига салбий таъсир этиши узаро алокада эканлигини купчилик таъкидлаб утганлиги бежиз эмас.
П.Г.Олдак фикрига кура: «2000-2010 йилларда Ер шарида яшайдиган барча ахолини озик - овкат билан таъминламок учун, доили экинлар етипггиришни тахминан икки марта купайтириш лозим».
БМТ маълумотича, ерларга хозирги усулда ишлов бериш асосида хосилдорликни 2 хисса купайтириш учун минерал угитлар харажатини 6,5 марта, зараркунандаларга карши кураш чораларини 6 марта ошириш лозим.
Дж. Форрестор (АКШ, 1961) дунё статистика маълумотлари тахлили асосида дунё ахолиси сони 2020 йилда, табиий мухит ифлосланиши 2050 йилда узининг максимумига етишини таъкидлайди. Шундай килиб, у саноат, озик-овкат махсулотлари ишлаб чикариш ва ахоли сони атроф-мухит таназзулига кадар усишини баён килади. Форрестор фикрича, тахминан 2030 йиллар атрофида экологик инкироз бошланади ва шундан сунг ахоли сони хам сезиларли даражада камаяди.
Г.Кан узининг «Кейинги 200 йил» китобида шундай башорат килади:
2076 йилга бориб энергиянинг асосий кисмини атом ва термоядро станциялари беради, казилса ёкилгилар эса кимё хомашёси сифатида ишлатилади. Куёш энергиясидан фойдаланиш даражаси юксалади. Шуларга боглик тарзда 2100 йилда сунъий оксил олиш усуллари узлаштирилади, озик-овкат махсулотлари ишлаб чикариш 11 марта ортади. Бундан ташкари фаровонликни ортиши ахоли тугилиши ва купайишини камайтиради.
1977 жили АКШнинг уша пайтдаги Президенти Ж. Картер давлат ва илмий муассасаларга Ер шари ахолиси сони, табиий ресурслар микдори ва атроф мухит холатини 2000 йилгача башоратини яратиш борасида курсатма беради. Тайёрланган <Дунё 2000 йилда> (1980 й. ) номли маърузада кайд кили- нишича, дунё ахолиси сони 2000 йилда 6,35 млрд. кишини ташкил этади, даромад жон бошига 15%гa ортади. Озик-овкат махсулотлари микдори факат хосилдорликни орттириш эвазига содир булиши мумкин. 2000 йилда жами 1,3 млрд. киши оч- ночор холда булади. Дунё ахолисининг ярмисида сувга булган талаб 2 хисса ортади, урмонлар майдони эса тенг яримга кискаради. Нефть етишмовчилиги ва бахосини ортиши натижасида саноати ривожланган мамлакатларда кумирдан ва ядро энергиясидан фойдаланиш ортади.
Кумир.истеъмолининг ортиши атмосфера таркибида чанг ва СО2 чикиндилари микдорини орттиради. Умуман ифлословчи моддаларнинг хаво таркибида купайиши «ишкорли> ёмгирлар ёгадиган минтакалар кенгайишига сабаб булади.
Кейинги чорак асрда дунё буйича ишлаб чикарилган озик- овкат махсулотлари микдори 2,5%ra купайди. Бирок, бу микдор дунёнинг турли худуд ва мамлакатларида бир хил эмас. Айникса, ривожланаётган мамлакатларнинг айримларида ушбу курсаткич жуда паст даражада. Озик-овкат муаммосининг келиб чикиши, кисман, худудлардаги табиий ресурсларнинг камайиши, демографик вазият, техника ва технология имкониятлари каби омиллар билан боглик булсада, бирок, дунё буйича ахоли жон бошига ишлаб чикариладиган озик-овкат микдори илмий асосланган энг паст даражадан анча юкоридир. Муаммонинг асосий сабаби, турли худуд ва мамлакатларда истеъмолдаги номутаносибликдир. Купгина ривожланаётган мамлакатларда истеъмолдаги озуканинг куввати ривожланган мамлакат- ларникидан деярли 3 марта пастлиги маълум. Ушбу муаммонинг ижобий ечими: мамлакатларнинг тулик мустакил ривожланиши, фан-техника тараккиети, ишлаб чикариш кучларининг ривожланиши, мехнат унумдорлиги, ишлаб чикариш маданиятини юксалиши, ахолининг илм савиясини ортиши билан хал
килиниши мумкин. Дарвоке, озик-овкат махсулотлари ишлаб чикаришни янада купайтиришнинг катор имкониятлари, яъни: экин майдонларини кенгайтириш, экинлар хосилдорлигини орттириш, кишлок, хужалик махсулотларини кайта ишловчи янги усулларни жорий этиш, денгиз-океан биоресурсларидан кенг фойдаланиш, синтетик-сунъий озик-овкатлар ишлаб чикариш кабилар мавжуд.
Хозирда Ер шарининг 4,5 млрд. гектаридан кишлок хужаликда: обикор дехкончилик 1,5 млрд. га. ва яйлов сифатида 2,6 млрд. га фойдаланилади. Олимлар кишлок хужаликдаги ер майдонлари куламини кенгайтирмай туриб янги нав ва xaйвон зотлари яратиш, дехкончилик маданиятини орттириш хисобига махсулдорликни 90%гa купайтиришни исботладилар. Хозир тажриба далаларида гектарига 140 ц. бугдой ва шоли, 240 ц. маккажухори дони берадиган навлар яратилган. Аммо, амалиётда ушбу экинлардан олинаётган хосилдорлик жуда паст (23, 39 ва 58 ц. ) . Айникса, ривожланаётган мамлакатларда асосий дон экинлари — бурой, шоли ва маккажухоридан олинадиган хосилдорлик микдори ачинарли ахволда — 14, 21 ва 13 ц.
Африкада бошокли экинлар умумий хосилдорлиги — 9,4 ц.). акатгина агротехникани такомиллаштириш хисобига хосилдорликни бир неча марта орттириш мумкинлигини мутахассислар куп таъкидламокдалар.
Экин далаларига белгиланган меъёрда солинадиган угитлар ерлардан олинадиган ялпи хосилдорликни, тупрок унумдорлигини орттириши барчага маълум. Хар гектар бугдойзорни 80 кг турли угитлар билан озиклантирилиши, хосилдорликни — 20 ц, 110 кг билан ишлов берилиши — 35-40 ц, 300-350 кг эса 50 ц га етказиши амалиётда исботланган. Меъёрдаги убит хосилдорликни орттиришидан ташкари, экинларни турли ташки таъсирларга (кургокчилик, гармсел ва х. к.) чидамлилигини хам ортти ради.
Бунинг устига йилига дунё буйича кишлок, хужалик экинларининг турли касалликларга чалиниши окибатида 10-20%и, бегона утлар ва зараркунандалар туфайли 5-20, хосилни йигиш, ташиш, карта ишлаш ва саклаш жараёнида 5-25 фоизи нобуд булмокда. Ушбу курсаткичлар жами йилига 20-70%ни ташкил этмокда.
Кишлок хужалигини ривожлантириш ва хосилдорликни купайтириш катор мажмуали тадбирларни амалга оширишни такозо этади:
— усимлик ва хайвонларни турли касаллик ва зарар кунандалардан асраш;
— чорвачиликда кушимча кимёвий озука ва витаминларни куллаш;
— мелиорация аа ирригация тармоклариии яхшилаш, сугоришни замонавий технология асосида такомиллаштириш, иссик хоналарни кенгайтириш;
— тайёр махсулотларни саклаш муддатини узайтириш; — кишлок хужалик экинларини дул, сел, совук уриши ва бошка табиий офатлардан саклаш;
— кишлок хужалик техникасини такомиллаштириш ва бошкалар.
Дунё океани биоресурслари жуда бисёр. Инсоният уз эхтиёжлари учун ундан окилона фойдаланиши жуда самаралидир. Бирок хозир умумий озик-овкат салохиятида Дунё океанининг хиссаси бор-йули 1%ни ташкил этади (истеъмолдаги оксилнинг 6%и). Океанлардаги факат йирик денгиз хайвонларининг (балик, сут эмизувчилар, бешоёкди мошпоскалар, кискичбакалар) умумий киймати 1 млрд. т бахоланиб, шунинг ярми баликларга тугри келади. Унинг йиллик махсулдорлиги 360 млн. т Океан биоресурсларидаги ёгнинг узи дунё чорвачилиги берадиган микдордан 2 марта куп. Инсон уз танасидаги оксилга булган талабни асосан xaйвонлар гушти хисобига кондиради . Энди бу талабни кимёвий оксил кондира олади. ХХ асрнинг 0-йилларидан бошлаб саноат асосида озик-овкат махсулотлари ишлаб чикариш жадал усмокда. 1990 йилда АКШда 10 млн.т. озик-овкат- махсулотларининг саноат тури ишлаб чикарилган булса, хозирда дунёнинг турли мамлакатларида (айникса, Лотин Америкаси ва Рарбий Европада) бундай махсулотлар тури ва кулами ортиб бормокда.
Ахоли сонининг муназам орта бориши атроф-мухитта жуда кучли таъсир эта бориши окибатида катор экологик тангликларни келтириб чикарди. Профессор А. М. Рябчиков маълумотича, хозир инсон Ер юзаси табиий манзарасини 60%ини бутунлай узгартиб юборган, курукликнинг 20%идa кучли узгаришлар (турар жой, шахар ва кишлоклар, инженерлик курилмалари, ерларни суюриш ва х. к.) содир этган. Хар йили ер юзида 4000 км тог жинси (грунт) ва тупрок, бир жойдан бошка жойга кучирилади. Утган даврлар мобайнида 20 млн. км ерлар яроксиз холга келтирилди (5 млн. км хайдаладиган ерлар) (В. А. Ковда, 1981).
Дунё буйича курилган йорик сув омборлар сони 1980 йилга келиб 2257 тага етгани холда, уларнинг 90% дан ортеги 1950 йиллардан кейин курилди. Демак, куплаб дарёларда гидрографик режим табиий холатини йукотди. Сув омборлар атрофида ландшафт сезиларли даражада узгарди.
Строф мухит ифлосланиши электрэнергетика, саноат ва кишлок, хужалик махсулотлари ишлаб чикариш, транспортнинг ривожланиши билан хамохангдир. Эндиликда, ичимлик суви, атмосфера хавосининг ифлосланиши каби муаммолар инсоният олдига экологик вазиятни зудлик билан баркарорлаштиришни кундаланг куймокда. Содир булган экологик муаммолар ечими, нафакат айрим биогеоценозлар (дашт, утлок, дала, урмон ва х. и. ), балки бутун биосфера микёсида намоён булмокда.
Инсоннинг табиатга таъсири билан боглик фаолиятлари зарур ва мукаррардир. Чунки, инсон ушбу фаолиятларсиз, узининг моддий эхтиёжларини кондира олмайди. Кунинг учун хам табиатда маълум узгаришлар булиши аник. Лекин табиатни узгартиришда унинг ривожланиш конуниятларини билмаслик, кейинчалик инсон учун анча кимматга тушиши мумкин. Хозирда инсон фаолияти билан боглик табиатдаги узгаришлар кулами геологик жараёнлар кувватидан хам тез ва кучлирок тарзда руй бермокда. Натижада табиатни узини узи тиклаш ва тозалаш хусусиятига путур етмокда, бу эса инсон хаётига хатар солмокда.
4.2. Урбанизация ваунинг экологик вазиятга таъсири
Хозир ва келажакда табиий мухитга урбанизация жараёнининг таъсири кучли даражада булишига шубха йук. Чунки, шахар ахолисининг салмоги йилдан йилга ортиб бормокда ( l2-жадвал).

Хозир дунё мамлакатларининг 120 тасида урбанизация дараяжаси уртача дунё курсаткичидан юкори, 90 та мамлакатда шахар ахолиси улуши кишлок ахолисидан купчиликни ташкил этади.
И Урбанизациянинг авж олиши, айникса Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида кузатилмокда. Урбанизация туфайли йорик шахарлар сони ортиб бормокда. 1900 йилда ахолиси сони 100 мингдан ортик шахарлар 300 тага якин булган, 1950 йилда — 950, 1980 йилда — 2370 тага етди. Хозир дунё ахолисининг 1/4 кисми йорик шахарларда яшамокда. «Миллионер шахарлар> сони ушбу йилларда 10 тадан 250 тага ортди (1950 Й. — 81, 1960 й. — 120, 1980 й. — 209). Дунё ахолисининг 15% га янин кисми «миллионер шахарлар«да мужассамлашган.
Урбанизациянинг узига хос куриниши шахар агломерациялари ва мегалополисларнинг ривожланишида намоён булмокда. АКШдаги Босваш (Бостон-Вашингтон), Чикпитс (Чикаго-Питтсбург), Саясан ( Сан-Франциско — Сан-Диего) мегалополисларида янин келажакда 150 млн.дан ортик ахоли (АКШ ахолисининг 50%дан ортеги) яшаши тахмин килинмокда. Москва агломерацияси уз марказидан 100 км радиусда 130 та ахоли яшаш жойларини (шахарларни) бирлаштирган.
Агломерация жараёни хам ривожланаётган мамлакатлар характерли тус олмоща. Лотин Америкасидаги: Буэнос-Айрес, Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро, Мехико, Каракас, Богота, Сантьяго; Осиёдаги: Калькутта, Бомбей, Сингапур, Гонконг, 6 Жакарта, Истамбул; Африкадаги: Кохира, Касабланка агломе- рациялари тез усмоща. Айникса, кейинги даврда ахолиси сони 10 млн. дан ортган «бахайбат (гигант) шахарлар> салмоги анча ортди. Якин-келажакда Мехикода 31 млн. Сан-Паулуда — 26, Токиода — 24, Нъю-Иоркда — 23, Калъкуттада — 20, Бомбей, Кохира ва Жакартада 15 миллиондан ахоли яшаши эътироф этилмокда.
Шахарларнинг жойлашиши хам дунё буйича бир текис эмас. Ахолиси 5 млн.дан ортган дунёдаги 26 шахарнинг 5 таси (Мехико, Париж, Москва, Чикаго, Дехли) денгиз бирюк,паридан анча узокда, колган барча йорик шахарларнинг 40%и денгиз: сохилидан 50 км. гача булган худудларда жойлашган.
Урбанизациянинг жадал ривожланиши Ер юзасида экологик вазиятнинг мураккаблашишига таъсир курсатмоща. Урбанизация жараёни табиат компонентларининг барчасида кучли узгаришлар содир этиши аён. Шахарларда грунт, релъеф, тупрок гидрографик тармоклар, ер ости сувлари, атмосфера хавоси, усимлик коплами, хайвонот дунёси, хатто иклим узгаради.
Шахарларда нафакат харорат, нисбий намлик, куёш радиацияси балки, Ернинг иссиклик, гравитация, электр хамда магнит д майдонлари хусусияти хам сезиларли даражада узгаради. Ша
харларнинг катталашиши унинг атроф табиатига таъсир радиусини хам орттиради, натижада шахар худуди билан бирга унинг атрофида экологик вазиятдаги мутаносиблик йуколади.
Шахарлар атрофидаги табиий худудий мажмуалар (ТХМ)га 3-30 км. масофада таъсир курсатади. Саноат корхоналарининг турли чикиндилар (захарли газ, ифлос сув ва х. к. ) чикариши окибатида шахарлар атрофидаги экин далалари, утлок, яйлов, сув хавзалари ва урмонлар зарар курмокда. Канадалик олимларнинг кузатишларича, мис-никел корхоналари чикиндилари 3,5 км. радиусдаги усимлик ва хайвонларни бутунлай йук килиши, 13 км. даги дарахтларга кучли шикасг етказиши, тупpок унумдорлигини йукотишини курсатди. Toг-металлургия корхоналари таъсири хам юкоридагидан кам эмас.
Купгина шахарларда ер ости сувларидан истеъмолга оли- ниши окибатида шахар заминининг чукиши руй бермокда. То- кио ва Осакада замин йилига 18-20 см., Колифорнияда — 30- 35 см., Мехиконинг айрим худудларида 40 см. ra пасаймокда. IIIaxap заминининг чукиши, инсоннинг бошка фаолиятлари билан хам богликдир. Масалан: Москва шахри остидаги сув кувурлари узунлиги, шахар кучалари умумий узунлигидан икки марта куп экая. Демак, бу шахарнинг турли худудларида уз таъсирини курсатмай колмайди.
Янги шахарларнинг барпо этилиши, эскиларининг кенгайиши, аввало ернинг кишлок хужаликдан чегирилишига сабаб булади. МДХ, да собак шуролар даврида 1200 та янги шахарлар барпо этилган. Хозирда йилига 500 минг ra ер (АКШ да 1 млн. акр. 1 акр. тенг 0,4 га) шахарлар худудига кушилмокда. Факатгина МДХ, да 10 млн. гa. дан ортик ерни шахарлар худуди эгаллаган.
Москва шахар агломерацияси 2600 км ни, Санкт-Петер- бург — 1300 км, Париж — 1870, Лондон — 5400, Нъю-Йорк агломе ацияси эса 7272 км майдонни банд килган.
Шахар рельефининг текисланганлигидан гидрографик тармоклардаги оким кийинлашади. Пасткамликларда ортикча сув тупланишидан релъефда упкон, сурилмалар вужудга келади.Иморатларнинг ертулалари захлигидан турли касалликларни таркатувчи микроорганизм ва хашаротлар учун маконга айланади.
Йирик шахарларда хавонинг ифлосланганлиги туфайли куёш нурини 15% (кишда улътрабинафша нурларни 30%) кам олиши аникланган. Бундан ташкари шахарларда ёгингарчилик ва булугли кунлар 10%, туманликни ёзда 30%, кишда 100% ортик булиши маълум. Масалан: Москва шахри киш ойларида 24% куёш нурларини йукотади. Санкт-Петербургда эса куёш нур сочиб турувчи вакт теварак — атрофга нисбатан йилига 120- 160 соатга камлиги аникланган. Чирик шахарларда марказ ва чекка худудларда харорат тафовути 4-5 га етиши мумкин (Париж — 0,8, Санкт-Петербург. — 1 Москва — 1,4). Натижада, шахар марказида «иссиклик ороли> вужудга келади, атмосфера циркуляцияси холати узгаради. Турли курилмалар, иссиклик манбаларининг куплиги, хавонинг ифлослиги туфайли шахарларда узига хос «огир микроиклим» шаклланган. Шахарлардаги баланд иморатлар хавонинг алмашинувини, айникса, ёзда кечкурунлари шахарга салкин хаво киришини кийинлашти ади.
Саноат ва транспорт шахарлар атмосфераси таркибида хилма-хил, кучки зарарли газ ва металлар микдорининг ортишига сабаб булмокда. АКШ, Япония, Англия, Канада, Франция ва бошка мамлакатлардаги йирик шахарлар хавосининг 1 м да 1-2 дан 8-10 микрограммгача кургошин бирикмаси борлиги аникланди. Кадмий, симоб, мис, никел, рух, хром, ванадий — шахар хавосининг доимий бирикмаларига айланмокда. Металлургия, баъзан нефть-кимё корхоналарига эга булган шахарлар. хавоси таркибида одатда сульфат II оксид аралашмалари; юкори даражада булади. Э. Ю. Безуглая (1980), шахар хавоси ифлосланиши борасида мухим конуниятни аниклаган. Ахолиси сони 250-500 минг киши булган шахарларда хавонинг сульфат II оксид билан ифлосланиш даражаси 100 минт кишилик шахарга нисбатан 60-80%, йирик шахарларда эса ушбу курсаткич 100% дан хам ортиши кузатилади. Шунингдек, Б. Б. Прохоров (1997) нинг ушбу сохадаги тадкикотлари хам амалий ахамиятга лойикдир(13-жадвал) .
90-йиллар бошида МДХ да атмосферага йилига 200 минг т. дан ортик зарарли моддалар чикарувчи 70 дан ортик, шахар кайд этилган (Норилъск — 2368 минг т (1), Кривой Рог— 1328 минг т (2), Москва — 1113 минг т. (3),... Тошкент —. 454 минг т (19),... Фарина — 234 минг т. (53)...).
Бирок хозирга келиб айрим шахарларда (хусусан, Тошкент, Фарина ва б.) ушбу курсаткич жуда сезиларли даражада камайган. Бирок шахар хавосининг нисбатан ифлосланганлиги, умуман урбанизация жараёни экологик вазиятга кучки таъсир этмокда. Азоли уртасида турли юкумли-огир касалликларнинг келиб чикиши ва таркалиши, шахарларда улим курсаткичларининг юкорилиги бевосита урбанизациянинг экологик вазиятга салбий таъсири натижасидир,

4.3. Урбанизация ва ахоли саломатлиги
Инсон умрининг салмокли кисми табиат кучогида булиши уни соглом, бакувват ва баркамол усиши гаровидир. Кейинги вактларда йирик шахарларнинг барпо булиши, ахолининг физиологик ва ижтимоий хаётида катор нокулайликларни келтириб чикармокда, шу туфайли АКШ, Гарбии Европа ва Осиёнинг катор мамлакатларидаги йирик шахарларда (хусусан, Токиода) шахар ахолиси сони тобора камайиб бормокда. Бунта, йирик шахарларда атроф мухитнинг ифлосланганлиги, кишиларнинг табиатдан анча йироклашиб кетганлиги, инсон умрининг куп вактини турли курилмалар куршовида утиши, ёруглик (куёш нури) хамда кислород танкислиги сабаб булмокда.
Шахарларда атмосфера хавосининг хаддан ташкари ифлосланганлиги туфайли куёш нурларининг кайтиши купаяди. Айникса, улътрабинафша нурларининг етишмаслиги кишилар хаётига катта таъсир курсатади. Бу нурлар теридаги зарарли микроорганизмларни йукотади, танада минерал моддалар алмашувини таъминлайди, организмни турли касалликларга нисбатан бардошлилигини орттиради.
Тадкикотлар улътра бинафша нурларни меъёрида олган болалар, уни етарлича олмаган болаларга нисбатан шамоллашга 10 марта кам чалинишини исботлайди. Шахар ахолиси саломатлигига, айникса, атмосфера хавоси ва унинг холати кучли таъсир этади. Буюк алломамиз Абу Али Ибн Сино: «Агар xaвo- да чанг ва губор булмаса, инсон минг йил яшарди», дея ёзганида катта хикмат бор. Йирик шахарлардаги узига хос микроиклим: харорат ва намликнинг узариши кишилар организмида иссиклик хамда модда алмашинувига таъсир этиб, нафас олиш, юрак фаолияти, кон айланиши ва тери холатини белгилайди.
Саноатлашган мамлакатларда ахолининг купчилигида кон айланиш жараёнининг бузилганлиги аникланган булиб, 50% улим хам айнан ушбу касаллик билан богликлиги аён. Умуман куёш нури, кислород етишмаслиги, харорат ва намликнинг узгарганлиги инсоннинг мехнат кобилияти пасайишига, кайфияти бузилишига, уйкусизликка сабаб булади. Йирик саноат шахарлари хавосида инсон учун зарарли булган аэрозол заррачалар микдори 10-20 марта куп булиб, касаллик таркатувчи бактериялар хам 5-10 марта ортик булиши аникланган. АКШ (Лос-Анжелос, Донора, Питтсбург... ) ва Рарбий Европанинг йирик саноатлашган шахарларида (Лондон, Афина, Ницца, Милан... ) хамда Мехико, Токио, Иокогамада захарли газ ва чанглар аралашмасидан вужудга келган аччик туманлик-смог (унинг таркибида
намнинг куп — 70% булиши фотокимёвий смог, деб аталади) мунтазам кузатилади. Токионинг саноатлашган худудларидаги тиббий курикдан утказилган aхолининг 35%и, Американинг Донора шахрида 65 ёшдан ошган ахолининг 60%и смог туфайли упка касаллигига чалинганлиги аникланган. Ана шундай смог туфайли 1952 йил декабрда Лондонда мудхиш ходиса руй берди. Смогдан захарланишдан 4 кеча-кундузда 4000 киши нобуд булди, ун минг киши касалликка чалинди. 1962 йилда яна ушбу ходисадан 1000 га янин киши халок балди. Ифлос хаводан нафас олиш анча кийин булади, упкага хаво тулик етиб бормайди, чанг-губорларни упкада йигилиши нафакат упкани, балки тананинг бошка аъзолари ва тукималарини ишдан чикаради. Астма, эмфизема, юкори нафас йиллари катари касалликлари манбаи хам ифлос хаводир. Урбанизациянинг инсон саломатлиги ёмонлашувига ута таъсирли омилларидан бири шовкин-сурондир. Унинг асосий манбаи — транспорт (автомобиль, темир йул, хаво транспорта) саноат ва маиший корхоналар хамда курилиш техникасидир. Инсон умуман шовкинсиз мухитда яшаши мумкин эмас. Аммо шовкин кучи ортиши киши саломатлигига салбий таъсир этади. Шовкин кучи децибел (дб)да улчанади. Унинг 0-50 дб булиши инсонга ёкимли овоз сифатида таъсир этади (дарахт баргларининг шитирлаши, майин муська овози), 60-90 дб шовкин ёкимсиз (бакириб гапириш, ёзув машинкалари хонасидаги товуш), 100-120 дб кучдаги шовкин зарарли (юк машинаси, жаз мусикаси), шовкин кучининг 130-200 дб булиши хавфли хисобланади (реактив самолёт, артиллериянинг туп отиш вактидаги товушлар). Шовкин кучининг рухсат этилган меъёри (РЭМ) 80 дб, энг юкори чегараси 110 дб. Хозирда шовкин кучи йорик шахарлапда меъёрдан 10-20 дб га ортиб бораётганлиги кузатилмокда. Иирик шахарлар ахолисининг 60% дан ортиги шовкиндан шикоят киладилар. Германия ахолиси уртасида утказилган суровлар натижасида ахолининг 69%и транспорт, 21%и куни-кушнилар ва болалар шовкинидан, 8%и иш жойларидаги, 2%и боши турдаги шовкин манбаларидан шикоятланиши маълум булди. Кишилар кадимдан шовкинга карши курашиб келганлар. Юлий Цезарь шахарларда кечкурун барча турдаги транспорт харакатларини таъкиклаган. Англия кироличаси Елизавета 1 шахарда кечкурун соат 2200 дан сунг турли жанжалларга бархам беришни буюрган. Кадимги Римликларда ахар худудида товуш чикарувчи хунармандчилик ишларини ажаришга рухсат этилмаган. Гатто, шахарда (Рим) хуроз бокиш катьиян ман этилган. Хозирда Рио-де-Жанейро, Рим хамда Кохира ва Якин Шаркдаги сирии шахарлар энг сершовкин шахарлар хисобланади. Улардаги серкатнов кучаларда шовкин кучи 110 дб дан хам ортади. Бундай кучли шовкин инсоннинг эшитиш кобилиятини бутунлай ишдан чикаради, марказий асаб тизими фаолияти узгариши, кон босими кутарилиши, модда алмашуви бузилиши, юрак фаолияти ёмонлашуви, нафас олишнинг кийинлашуви хам кучли шовкин таъсиридандир. Кучли шовкин хотира ва диккатни сусайтиради, фикрлашни секинлаштиради, уйкусизликни келтириб чикаради, кишиларни жахлдор булишга сабаб булади. Шовкин кучининг 130 дб дан ортиши инсон организмида кескин узгаришлар, 180 дб дан ортиши улим билан тугаши мумкин. Кучли шовкин мехнат унумдорлигини 10-60% камайтиради. Сершовкин мухитда фаолият курсатадиган кишиларда турли касалликларга чалиниш, одатдаги шароитда мехнат киладиган кишиларга нисбатан 25% джори булади. Мутахассис олимлар сершовкин шахарларда инсон умри бир неча йилга кискаришини таъкидлайдилар.
Умуман тиббиёт таткикотлари шахар ахолиси уртасида улим курсаткичлари анча юкори эканлигини курсатади. Ахолиси 1 млн. ва ундан ортик булган шахарларда рак касаллигига чалинганлар кишлок жойларга нисбатан 2 баробар ортиклиги, брон- хид эса анча кенг таркалганлиги маълум. Чирик шахарларда атмосфера хавосининг ифлосланганлиги, транспорт харакатларининг жадаллиги, доимий шовкин, куш нурининг етишмаслиги, урбанизация ва саноат ривожланишининг назоратсизлиги турли касалликларнинг авж олиши учун купгина кулайликлар тутдиради, натижада экологик тушкунликка сабаб булади.
4. 4. Саноат шахарларида экологик вазиятларни яхшилаш
Энг кадимги шахарлар Вавилон, Дажла ва Фрот булиб, кейинрок, Нил дарёси сохилларида янги шахарлар вужудга кела бошлаган. Шахарларнинг пайдо булиш замини дущмандан химояланиш, савдо ва маданиятнинг ривожланиши, бошкарувнинг марказлашуви билан чамбарчас богликдир. Кадимги шахарлар манзараси атрофдаги худудларнинг табиий холатига якин булган: рельеф, гидрографик тармоклар унчалик узгартирилмаган, хаво тоза булиб, шахар худуди бевосита атрофдаги утлок, урмон ва далаларга туташиб кетган.
Шахарларнинг тезкорликда ривожланиши, усиши асосан саноат инкилоби билан богликдир. Куплаб завод ва фабрикалар курилиши, шахарлар зиммасидаги вазифаларнинг орта бориши, ахолисининг купайиши шахарларнинг катталашишига, улар киёфасининг узгаришига олиб келди. Саноатнинг ривожланиши нафакат шахар худуди, балки унинг атрофидаги табиий ландшафтларда хам кучли узгаришлар содир эта бошлади. Шахарлар саноат, бошкарув, маданий, транспорт ва бошка катор вазифаларини узида мужассамлаштирган ахоли яшайдиган жой булиши билан бирга, азалдан кишилар учун ута кулай мехнат ва дам олиш шароитларига эга булган, маиший эхтиёжлари кондириладиган бир бутун тарихий-меъморий, ижтимоий-иктисодий курилма хамдир. Бирок хозирги йирик саноатлашган шахарларда атроф-мухитнинг ифлосланганлиги, транспорт харакатларининг жадаллиги, кучли шовкин-сурон ва бошка катор инсон саломатлигига таъсир этувчи омиллар кишиларни хорикишга, турли касалликларнинг авж олишига сабаб булмокда. Шу боисдан, саноат шахарларида экологик вазиятларни баркарорлаштириш, улар жойлашувининг табиий-географик хусусиятлари ва иктисодиёт йуналиши билан чамбарчас богликдир.
Саноат шахарларида экологик вазиятнинг ёмонлашуви асосан саноат, маиший корхоналар ва транспорт зиммасига тугри келади. Шахарларнинг лойиха тузилишлари мураккаб ва куп омиллидир. Шахарлардаги турар жой, саноат, транспорт, омборхоналар, дам олиш, даволаниш ва санитария химоя минтакаларини тугри жойлаштиришда географик омиллар (шамол ва оким (дарё) йуналиши ва б.) катъий эътиборда булиши шарт. Шахарлар курилишидаги ушбу экологик ёндашув шахар худудида табиий компонентларнинг антропоген таъсирларга бардошлилигини орттиради, табиатни узини-узи тозалаш ва тиклаш кобилиятига ёрдам беради.
Шахарлар хавосининг хаддан ташкари ифлосланганлиги экологик вазиятга кучли таъсир этмокда. Шахарлардаги саноат корхоналари хамда транспортдан чикадиган захарли газлар микдори тобора ортмокда. Шахар хавоси мусаффолигини таъминлашда дарахтзор-кукаламзорларнинг ахамияти бекиёсдир. Дарахтзорлар шахарларга чирой бериш билан бирга, унинг «упкаси» хамдир. Мутахассислар шахар худудининг 50%и кукаламзор булиши экологик нуктаи назардан самарали булишини таъкидлайдилар. Айникса, йирик баргли дарахтларнинг хусусан, теракни куп экилиши максадга мувофикдир. Чунки, терак турли шароитларда хам яхши усади, кислородни куп чикаради, зарарли газларга бардошли, чангни куп тутади, тез усади (йилига 2 м. гача), хаво харорати ва шамол режимига таъсир этиб узига хос микроиклимни вужудга келтиради.
Йирик шахрларда кукаламзор худудлар ахоли жон бошига камида 30-50 кв. м. булгани маркул. Турт туп дарахт 1 кишига сутка давомида зарур кислородни ишлаб берса, 1 га. хамон йилига уртача 18 млн. м хавони тозалайди. Ана шу 1 гa. урмон иссик даврда xaвo таркибидаги 220-280 кг. карбонат ангидридни узлаштиради, йилига 70 т чангни.тутади, атмосферага 180-220 кг. кислород чикаради. Дарахтзор ва кукаламзор хиёбонлар жазирама кунларда соя-салкин беради, тупрокда нам саклайди. Шу туфайли
шахар богларида йул ва хиёбонларга караганда харорат ироз салкин (2-40 ) хаво намлиги эса юкори (13-14%). Хиёбонлардаги яшил утлокларнинг хар бир квадрат метри соатига 200 г. сувни буглатиб хавони салкин булишига лисса кушади.
Бундан ташкари дарахтзор ва кукаламзордаги ям-яшиллик киши рухиятини тинчлантиради, мехнат фаолиятини тиклашга кетадиган вактни 60% гача камайтиради. Кишилардаги чидам- токатни 15%га купайтиради, фикрни бир жойга жамлашни орттиради. Шунта кура, maxap, оромгох боглари турар-жойлардан 2-3 км, туман бовари 1,5 км, болалар оромгохлари — 1 км., гулзор ва яшил хиёбонлар 400-500 м. дан узок булмагани маькул. Яна шунингдек, шахарлар атрофида яшил хиёбонлар ёки химоя мин- такаларда саклаш ва кенгайтириш ахамиятга эга. Бу минтакалар шaxap ахолисининг дам олишини ташкил этиш, шaxap микроикдимини юмшатиш, xaвo тозалигини таъминлашга ёрдам беради. Бу минтакалар кулами шахарларнинг катта-кичиклиги, халк хужалигидаги мавкеи каби омилларга мос тарзда барпо этилмоги даркор. Ушбу минтакаларда мавжуд турар жойларни кенгайтириш, янгиларини куриш, саноат корхоналарини жойлапгтириш максадга мувофик эмас. Уларда факат дам олиш ва согломлаштириш масканлари, сайёхатчилик ва овчилик муассасалари, хайвонот ва ботаника боглари ташкил этиш мумкин, холос.
Купгина шахарларда кукаламзорлаштиришга эьтибор орта боришидан индустриал марказлар шaxap-богларга айланди (Москва, Киев, Тбилиси, Бишкек, Тверь...), Тошкент шахри хам хaм ёркин мисолдир.
Шахарлардаги шовкин камайтиришда хам дарахтзорларнинг ахамияти катта. Соатлашган худудлар ва турар жойлар оралигида, турар жойлар билан серкатнов аллар уртасидаги барпо этилган дарахтзорлар шовкинни 20%гa, кенглиги 25 м. булган бута ва дарахтзор-хиёбонлар эса 10-12 дб. га камайтиради. Турар жойларни йиллардан 200 м узокрокда курилиши шовкин кучини 20 дб. га камайтириши аник. Шахарларда шовкин кучини камайтириш бир-бири билан узвий богланган куйидаги мажмуали тадбирларни амалга оширишни такозо этади:
— йирик шахарларда уткинчи (транзит) автомашиналар катновига бархам бериш, шахар марказида юк машиналар харакатини, транспортлар сигналини таъкиклаш;
— шахар курилиши ва меъморчилигида товуш ютувчи мослама ва материаллардан кенг фойдаланиш;
— турар жойлар якинида аэропорт курмаслик, уларни шахарлардан узокрокка кучириш, учиш йулларини шахарлар устидан угказмаслик, аэропортларни кайта таъмирлаш;
— шовкинсиз транспортлар яратиш (мотор, гилдиракларни такомиллаштириш) .
Йирик шахарларда метро хамда электротранспортдан кенг фойдаланиш, ер ости курилмаларни кенгайтириш (Англия, Франция, Япония ва АКШ да шахар инфраструктурасининг анча кисти ер остида фаолият курсатади) лозим»
Булардан ташкари сершовкин шахарларнинг шовкин хафхаталарини яратиш мухим масаладир. Чунки, унда шовкин манбалари, таркалиш чегаралари, кучи аник курсатилади. Янги турар жойлар, болалар муассасалари, даволаш ва дам олиш масканлари учун жой танлашда ушбу харита асос килиб олиниши- максадга мувофикдир.
Хозирги даврда йирик шахарларда тупланиб колаёгган турли саноат, маиший-хужалик чикиндилари шахарлардаги экологик вазиятга сезиларли таъсир курсатмокда. Хар бир шахар ахолиси жон бошига сутка мобайнида уртача 1 кг. ахлат тупланса, дунё буйича бу микдорни канчага етишини тасаввур этиш мумкин.
Факатгина, Тошкент шахрининг узида бир кеча-кундуз давомида 4,5 минг т.ra якин ахлат тупланмокда. Шахарлардаги тупланадиган ахлатлардан иккиламчи ресурс сифатида фойдаланишлардан турли зарур махсулотлар олиш шу куннинг долзарб муммолардан булиб колмокда. Хозир дунёдаги айрим шахарларда (Тошкентда) хам чикинди-ахлатни кайта ишловчи корхоналар рарпо этилган. Бирок, уларнинг иш кувватлари бугунги кун талабини кондира олмаяпти. Иккиламчи ресурслардан кенг фойда- ланишга угилиши, чикитсиз технология жорий эгилиши билан бу муаммони ижобий хал этиш мумкин.
Демак, саноат шахарларидаги экологик вазиятларни яхшилаш мажмуали тарзда: ташкилий-хужалик, шахарсозлик- меъморий-ландшафтшунослик ва бошка тадбирлар амалга оширилиши, янги саноат корхоналари курилиши, ахоли сонининг усишини мунтазам меъёрга солиб туриш билан хал килиниши мумкин.
V боб

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish