Янгиқўрғон тумани халқ таълими бўлимига карашли 54-сонли умумий ўрта таълим мактаби хотин-қизлар қўмитаси умумий йиғилиши
Б А Ё Н Н О М А С И
15-сентябр 2018 йил Нанай кишлоғи
Йиғилишда ота-оналар ва мактаб ўқувчиларидан 53 нафари катнашди.
Кун тартибидаги масалалар:
Мактабда “Халқаро хотин-қизлар қўмитаси” фаолияти ва ўтказадиган тадбирлари муҳокамаси;
“Ораста қизлар” тўгараги фаолияти ҳақида;
Эшитилди :
Кун тартибидаги 1-масала юзасидан мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Абдурахмонова сўзга чикди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасида аёлларнинг ўз ўринлари борлигини, жамиятимизда уларга берилаётган эътибор хакида гапириб, “Хотин-қизлар қўмитаси” фаолиятини замонавий талабларга мослаш ,тадбирларнинг ўтказилганлиги борасида ўзининг таклифларини айтиб ўтди. Мактаб мусиқа фани ўқитувчиси Д.Юлчиева тадбирларни ихчам ва маънавий-маънавий жиҳатдан юксак даражада ўтказилгани, қатнашувчиларнинг миллий кийимларда бўлгани, мусиқаларни ҳам танлаб олингани ҳақида айтиб ўтди.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан хам мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Абдурахмонова сузга чикиб, мактабда ташкил этилган “Ораста қизлар” тўгараги фаолияти ҳақида ҳисобот бериб ўтди. Мактаб ўқувчиларининг мактабдан бўш пайтида хавфсизлигини, уларнинг мазмунли дам олишлигини хар бир ота – она ўз зиммасига олиши кераклиги, уйларимиз, кўчаларимиз ва инсонларнинг ўз тозалик ва орасталикларини сақлашлари, доимо назардан қочирмасликларини таъкидлаб ўтди килди. Мактаб ва оилада қиз боланинг ўзини тутиши, миллий қадриятларимизга зид бўлган одатларга амал қилмаслик, Ғарбдан кириб келган байрамларни нишонламаслик ва уларнинг кийимларни киймаслик, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимизга доимо амал қилиш ва орасталик қоидалари ҳақида таъкидлаб ўтди. Мактабда ташкил этилган касб-ҳунар “Бичиш-тикиш” тўгараги фаолиятини янада ривожлантириш, ўқувчи қизларнинг рўзғорда зарур бўладиган ҳунарларни эгаллаш учун ҳаракатларини янада рағбатлантириш борасида ўз таклифларини айтди ва масъул шахсларга керакли кўрсатмаларини бериб ўтди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, умумий йиғилиш:
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Абдурахмонованинг “Ораста қизлар” тўгараги фаолияти маълумот учун қабул қилинсин ва 2018-йил учун тадбирлар режаси тасдиқлансин;
Ўқув йили давомида тадбирларини ўтказиш борасидаги таклифлар қабул қилинсин ва байрамларни кўтаринки руҳда нишонлансин;
Ушбу карорлар ижросини таъминлаш маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Алимқулов ва мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Абдурахмонова зиммасига юклатилсин
Мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси: Г.Абдурахмонова.
Янгиқўрғон тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига карашли 54-сонли умумий ўрта таълим мактаби хотин-қизлар қўмитасининг мажлиси
А Х Б О Р О Т И
Йиғилиш 2018 йил 15-сентябр куни мактаб биносида ўтказилди
Йиғилишда ота-оналар ва мактаб ўқувчиларидан 53 нафари катнашди.
Сўзга мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Абдурахмонова чикиб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикасида аёлларнинг ўз ўринлари борлигини, жамиятимизда уларга берилаётган эътибор хакида гапириб, хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини кучайтириш, тадбирларининг ўтказилганлиги борасида ўзининг таклифларини айтиб ўтди. Мактаб мусиқа фани ўқитувчиси Д.Юлчиева тадбирларни ихчам ва маънавий-маънавий жиҳатдан юксак даражада ўтказилгани, қатнашувчиларнинг миллий кийимларда бўлгани, мусиқаларни ҳам танлаб олингани ҳақида айтиб ўтди. Байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан хам мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Абдурахмонова сўзга чикиб, мактабда ташкил этилган “Ораста қизлар” тўгараги фаолияти ҳақида ҳисобот бериб ўтди. 2017-йилда тўгарак фаолиятида кескин ўзгуаришлар юз берди, турли тадбирларда фаол қатнашилди. Мактаб ўқувчиларининг мактабдан бўш пайтида хавфсизлигини, уларнинг мазмунли дам олишлигини хар бир ота – она ўз зиммасига олиши кераклиги, уйларимиз, кўчаларимиз ва инсонларнинг ўз тозалик ва орасталикларини сақлашлари, доимо назардан қочирмасликларини таъкидлаб ўтди килди. Мактаб ва оилада қиз боланинг ўзини тутиши, миллий қадриятларимизга зид бўлган одатларга амал қилмаслик, Ғарбдан кириб келган байрамларни нишонламаслик ва уларнинг кийимларни киймаслик, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимизга доимо амал қилиш ва орасталик қоидалари ҳақида таъкидлаб ўтди. Мактабда ташкил этилган касб-ҳунар “Бичиш-тикиш” тўгараги фаолиятини янада ривожлантириш, ўқувчи қизларнинг рўзғорда зарур бўладиган ҳунарларни эгаллаш учун ҳаракатларини янада рағбатлантириш борасида ўз таклифларини айтди ва масъул шахсларга керакли кўрсатмаларини бериб ўтди
Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари: С.Алимқулов.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Г.Абдурахмонова.
Do'stlaringiz bilan baham: |