Экологиянидг назарий асослари, табиат билан жамият уртасидаги узаро муносабатлар


Марказий Осиёда сувдан фойдаланиш, сувни чикариш ва сувдан толик фойдаланиш, млн.куб м. (Колодин, 1994)



Download 1,34 Mb.
bet6/12
Sana27.06.2022
Hajmi1,34 Mb.
#710547
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1f3eb7bb4d4b17eb32c40960a4a9cc9a ЭКОЛОГИЯ (5)

3-жадвал
Марказий Осиёда сувдан фойдаланиш, сувни чикариш ва сувдан толик фойдаланиш, млн.куб м. (Колодин, 1994)

3.2.2. Сувдан фойдаланиш жараёнида вужудга келган экологик ва ижтимоий-иктисодий муаммолар
Орол хавзасида ахоли кунлиги ва улар сонини баркарор ошиб бориши сугориладиган дехкончиликни муттасил ривожлантиришга таъсир этади. Бу хол дарёлар сувидан кунлаб оби- хаёт олишга олив келади (4-жадвал). Жадвалдан куриниб турибдики, 1960 йилга келиб Марказий Осиёда сал кам 5 млн.ra майдонини суюриш учун 40,4 км сув олинган холда, 1986 йил охирида карийб 7 млн. га майдонни суюриш учун 86 км сув олинган, бу суюриш майдони 2 млн.гa. гa ортган холда сугориш учун сарф килинган хажм икки баробардан хам ортик булган. Бинобарин, экинларни сув билан таъминлаш учун жуда хам куп сув олинганлиги равшан. Куйи Амударёда 80-милларда гузани сугориш меъёри 20-30 минг, шолини суюриш меьёри эса 40-45 минг куб м га етган эди.
4-жадвал
Орол денгизи хавзасида суюриладиган ерлар, сув олиш ва коллектор-зовур окимининг тадрижий усиши

Куплаб сувни, сугориш ва бошка максадларга сарфланиши лкада сув танкислигини кучайтира бошлади. Шу вактга келиб марказий Осиёда йирик сув омборлари: Тухтогул, Андижон, Чорвок, Чордара, Кайроккум, Нурек, Жанубий Сурхон, Ховузхон, Туя- муйин ва бошкалар курилди. Уларда куплаб сув гамлаб олина бошланди. Бу хол, айникса, Орол денгизи сув режимида янада яхширок сезила бошланиши туфайли унинг гидрологик хусусиятларида узгаришлар кучайди. Мутахассисларни маълумотига кура, 1911-1960 йиллар давомида Орол денгизига хар йили уртача 52 км сув куйилиб келган ва унинг сатхи мунтазам равишда 53 м мутлак баландликда булган, денгиз майдони 66 минг км, сув нажми 1061 км га тенг эди, сувнинг уртача шурлик даражаси хар литр сувда 5,5-11 г атрофида булган, денгизнинг уртача чукурлиги 16 м. ни ташкил килган. Орол сатхининг 1961 йилдан бошлаб пасайиши турли йилларда турлича содир булган. 1961- 1970 йиллар мобайнида пасайиш уртача 21 см, 1971-1980 йилларда 58 см, 1981-1985 йилларда 80 см, 1986-1995 йилларда 46 см ни ташкил килди. Айрим йилларда сув сатхининг пасайиши хатто бир метрдан хам зиёд эди. 1960-1998 йилларда денгиз сув режимининг узгариши куйидагича булган (5-жадвал) .

Оролнинг сув меъери 1911-1960 йиллар мобайнида асосан бир хилда булган, яъни кирим-денгизга келган сув билан унинг сув сарфи деярли тенг булган. 1961 йилдан бошлаб денгизга куйилаётган сув камая борган. Бу ахвол Орол хавзасида сув такчил булган, 70-йилларнинг урталарида (1972,1974 йиллар) шуниндек, 1977, 1981, 1982, 1983, 1986, 1989, 1995, 1996, 1997 йилларда кучайди. 70-80 йилларда сугориладиган ерлар майдони Узбекистонда йилига 100 минг га кенгайиб борган.
Денгиз сувининг шурлик даражаси баркарор ортиб бормокда, хозир хар литр сувдаги туз микдори уртача 48-50 г ни ташкил килади. Оролнинг куриган кисмининг (майдони 3,8 млн. гa дан ортик) табиий шароити узига хос, эски киргок (1961 йил )дан ичкари томон 10-20 км масофада сидиргасига. кумли минтака мавжуд. Бу ерлар асосан дунг ва бархан кумлари билан банд. Марзали кумлар таркиб топмокда. Кумларда сийрак черкез, кора саксовул, юлин, бир йиллик шуралар ва бошка усимликлар учрайди. Мазкур минтакадан сунг такирсимон шурхоклар катта майдонларни эгаллаган, баъзан кум уюмлари хам учрайди. Грунт сувлари сатхининг 5-7 м дан пастга тушиши туфайли аввалги фаол шурхоклар эндиликда колдик шурхокларга айланган. Ушбу минтаканинг майдони денгиз томон йил сайин кенгаймокда. Чунки, грунт сувлари сатхи хам Орол чекинган сари пасайиб боради.
Сувдан якинда бушаган кием ясси текисликдан иборат булганлиги сабабли грунт сувларининг окими хам. жуда секин, баъзан жойларда амалда йук даражада. Грунт суви асосий кисмининг бугланишга сарф булиши натижасида тупрокда катта микдорда туз тупланиб бормокда. Грунт сувлари сатхицинг ер бетига якинлиги(1-3 м) ва нихоятда шурлиги (хар литр сувда 30-60 г) туфайли бир йиллик шуралар кенг таркалган, денгиз киргогига якинлашган сари усимлик сийраклашиб баъзан бутунлай йуколади. Сабаби тупрокда туз нихоятда бисёр.
Оролнинг куриган кисмидан кум, чанг ва туз заррачалари шамол таъсирида турли томонларга тузимокда. Бу борада мутахассислар томонидан куплаб хисоб-китоблар килинган, аммо уларнинг деярли барчаси бир-бирларига мутлако тугри келмайди. Бинобарин шу йуналишда ягона тадкикот усули ва дастури асосида илмий текширишларнинг амалга оширилиши зарар булмокда. Узбекистонлик мутахассисларнинг (Р.Раззоцов) таъкидлашича, Муйнок, атрофида хар ra майдонга 1242 кг туз ёгилса, Нукус атрофида 100-150 кг ва унда камрокни ташкил килади. Аммо бу тузларнинг хаммаси Оролнинг куриган кисмидан келмай, бир кисми атрофдаги шурхоклардан хам учиб келиши мумкин. Шунинг учун бу борада далада аник кузатиш ишларни олиб бориш, кайси жойдан канча туз келаётганини аникдаш мухим амалий ахамиятга молик. Козогистонлик мутахассислар (О.Е.Семенов) нинг асослашича, Орол туз манбаидан йилига уртача 1,17 млн. т тузли моддалар атроф мухитга шамол ёрдамида тузимокда. Коинотдан олинган суратларни Орол хавзаси кисмидагиларини тахлил килиш натижаларига кура, Оролдан кутарилган тузли чангларнинг таркалиши уртача 250-400 км. дан ошмайди.
Коллекторзовур сувлари (КЗС) Орол денгизи хавзасида 60-йиллардан эътиборан орта борди, бу хол экинзорларга бериладиган сув меъёрининг купайиши билан боглик булган (4- жадвал) . 70- йилларда КЗС нажми 60-йилларга нисбатан карийб марта куп булиши Мирзачул, Карши чули, Шеробод, Жиззах, арказий Фарина, Вахш, Коракум канали минтакаси ва бошка массивлар узлаштирилиши муносабати билан бир томондан сув манбаларидан куп микдорда сув олиш ва иккинчи томондан ердан фойдаланиш коэффициентининг (ЕФК) ортиб бориши (авваллари 0,2-0,6 булган булса, эндиликда 0,8-0,9 га етди) туфайли грунт сувлари сатхи тезкорлик билак янги вохаларда кутарилиб борди. Ер бетига якин булган грунт сувларини четга чикариш максадида зич (чунончи, Мирзачулда xap ra майдонда 60-70 м узунликда) зовур тармоклари бунёд этилди, жойларда (Мирзачул, Карши чули, Шеробод чули, Марказий Фаргона) тик зовлар курилди. Бу хол тупрокни ёппасига шурланишдан саклаб колиш учун амалга оширилди.
КЗС ни бир йиллик окими бутон Орол хавзасида эндиликда рртача 33 кмни ташкил этади, шундан 17 км Амударё, 13 км Сирдарё, 3 км кичик дарё хавзаларида вужудга келади, 20 км зовур суви Амударё ва Сирдарёга кайтадан ташланади, колган кисми Коракум ва Кизилкумдаги бекик, ботикларидаги кулларга юборилади. Тугри, КЗС ни дарёларга кайтадан ташланиши уларнинг сув хажмини оширади, бошкача айтганда сувни тежашга эришилади, кулларга ташланган сув аслида бугланишга сарф булади. Бу бир хисобдан тенгри.КЗС сувларининг 60-йиллардан бошлаб дарёларга ташланиши уларни сувини аста-секин ифлосланишига олиб келди. Якин-якин вактларгача дарё сувлари асосий ичимлик манбаи булиб келган. Эндиликда, Сирдарё сувини Учкургондан, Амударё сувини Термиз шахридан куйида ичимлик сифатида фойдаланиб булмайди.
Окава сувлар дарё ва ер ости сувларини булгайди. Уларга саноат корхоналарининг ишлатиб булинган сувлари, шахар ва кишлок, ахоли пунктларининг коммунал-маиший сувлари киради. Узбекистонда йилига уртача 5,5 км хажмда саноат корхоналарининг окава сувлари вужудга келади, шундан 80% (4,4 км) иссиклик энергетикаси хиссасига тугри келади. Саноат окава сувлари узига хос чикиндилар билан ифлосланган, бу хол у ёки бу ишлаб чикариш билан боглик. Буларга огир металларнинг тузлари, цианит, маргимуш, магний, фтор, формалъдегидлар, нефть махсулотлари ва бошкалар киради. Тозаланмаган саноат окава сувлари хажми йилига 200-215 млн. м ни ташкил килади. 1996 йилда электроэнергетика корхоналари жами булиб 100 млн. м дан куп окава сувни ташлаган, унинг ярми мутлако тозаланмаган эди. Кимё саноати корхоналарида айланма сув тизимида 1,1-1,2 км сув ишлатилган холда йилига карийиб 200 млн.м окава сувни тозаламасдан дарё сувларига ташлайди. Кимё саноатида сув энг куп истеъмол киладиган корхона «Электркимёсаноат» хисобланади, унинг таркибида «Капралактам» заводи мавжуд. Ушбу корхонада 140 млн.м сув ишлатилган холда унинг 135 млн.м кисми очик, хавзага ташланади (Чирчик дарёси), шундан 110 т. дан зиёд кисми бугунлай тозаланмайди.
Кора металлургия (Бекобод корхонаси), рангли металлургия (Олмалик„Навоий, Чирчик) курилиш мажмуаси (цемент заводлари) хам дарё ва сой сувларини, айникса, ер ости сувларини окава сувларни тозаламасдан ташлаши туфайли ифлослаб келмокда.
Коммунал-маиший окава сувларнинг йиллик хажми 1,8 км, асосий ифлослантирувчи чикиндилар булиб окизик органик моддалар феноллар, азот аммонийси, фосфатлар, хлоридлар, сульфатлар ва бошкалар хисобланади. Баъзан тозаланган маиший окава сувларда сульфатларнинг микдори РЗМдан 5 марта, феноллар буйича 200 марта, нефть махсулотлари 58 марта куп булиши кайд этилган. Кишлок хужалик окава сувларининг нажми йилига 0,5 км ни ташкил килади.
КЗС, саноат ва коммунал-маиший окава сувларнинг дарё ва ер ости сувлари билан аралашиши тоза ичимлик сувнинг танкислигига сабаб булади. Шунинг учун хам республиканинг талай кисмида очик сув хавзалари ичимлик суви сифатида фойдаланишга мутлако яроксиз. Бу xол ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни такозо этмокда. Республика Президента И. Каримовнинг 1991 йилда имзолаган фармойишида мамлакат ахолисининг тоза ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш масаласини тез муддатда хал килиш курсатилган эди. Ушбу фармойиш хозиргача кадамба-кадам амалга оширилмокда. 1997 йил бошида республика ахолисини марказлашган водопровод суви билак таъминлаш 45,3%, шу жумладан, шахар жойларда 85% булган, кишлокда эса бу кфсаткич 64% ra етди. Водопроводларнинг умумий куввати суткасига карийб 15 млн.м ни ташкил килади. Ичимлик сувининг тахминан 31%и ер усти сувлари, колгани ер ости сувларидан иборат. Сувдан фойдаланиш хар бир кишига шахарларда бир кеча кундузда 1990 йилдаги 507 л. дан 1996 йилда 613 л. ra, кишлок жойларда шунта мос равишда 119 л. дан 270 л. гача ортди.
Лекин шунта карамасдан кишлок ахолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашда хали талай ишлар бажарилиши лозим. Чунки кишлок ахолисининг карийиб 35%и халигача кадук, ёки ирригация каналлари сувидан истеъмол килади. Тахминан 5,6 минг кишлок ахоли пунктлари (47%) марказлашган водопровод суви билан таъминланмаган, шундан.1,1 мингида ахоли сони 1 минг кишидан куп фойдаланилаётган сувнинг сифати гигиена коидаларига тугри келмайди.
Орол буйида ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида хукумат катта саъй харакатларни амалга оширмокда. Хозирда бу ерда узунлиги 203 км, бир суткалик куввати 170 минг м'булган Туямуйин-Нукус-Тахтакупир водоводи, Туямуйин-Урганч-Хива водоводлари ишга тушурилган. Навоий, Бухоро, Самарканд вилоятларининг баъзи туманларини сув билан таъминлаш максадида бир суткадаги куввати 260 минг м булган Дамхожи водоводи ишлаб турибди ва бошк.
КЗС нинг 8-10 км кисми республика худудида турли катталикдаги ботикларга марказий коллекторлар оркали юборилади. Бунинг окибатида куплаб сунъий куллар таркиб топди (Арнасой, Айдаркул, Денгизкул, Ката Шyp кул, Оёкогитма, Аёзкул, Ахчакул, Сарикам иш ва б. ) Уларда хозирги кунда катта хажмда сув тупланган. Айдаркулда жамгарилган сув микдори 30 км дан зиёд. Сарикамишда эса бундан хам куп. Гап шундаки, сувнинг асосий кисми бекорга бугланишга сарф булмокда. Тугри уларнинг баъзиларида баликчиликда фойдаланилади, лекин бу хол сувдан окилона фойдаланиш тамойилига мутлако тугри келмайди. Иктисодий жихатдан зарари шундаки ботиклар бундан аввал махсулдор яйлов сифатида фойдаланилган, эндиликда яйловлар майдони кискарди, боз устига теварак атрофида грунт,сув сатхининг кутарилиши яйлов махсулдорлигининг камайишига таъсир этди. Чунончи, Айдаркул 1969 йилгача Фориш туманининг асосий яйлов майдони хисобланган, хозир эса яйлов майдони 600 минг га ra кискарди.
3.2.3. Узбекистонда сувдан фойдаланиш муаммосини хал килиш йуллари
Орол хавзасида 60-70 йилларда бошланган сув такчиллиги бундан буён хам давом этиши, балки кучайиши хам мумкинлигига хеч ким эътироз билдира олмайди. Чунки, худудда ахоли сонининг муттасил ортиб бораётганлиги, ишлаб чикарувчи кучларни ривожлантириш учун кулай имкониятлар мавжудлиги, хусусан сугориладиган ерларнинг куплиги (жойларда, масалан, Афгонистонда Амударё ёкасида бу ишга тулиги билан кенг микёсда киришилмаганлиги) сувдан куплаб фойдаланишни такозо этади. Бу ахволда сувдан нечогли тежаб-тергаб фойдаланиш барча сохаларда ута зарур булиб бормокда.
Сувдан фойдаланишда икки хусусиятга алохида ахамият бериш даркор: 1) омилкорлик, яъни илмий ассосланган; 2) сифати бузилишига йул куймаслик. Омилкорлик билан сувдан фойдаланиш аввало тежамкорликка увдайди, сув нечогли окилона фойдаланилса унинг фойдаланиш микёси шунча кенгаяди. Чунки, ортган об-хаёт эвазига кушимча мщсулот ишлаб чикариш имкони тугилади. Лекин тежамкорлик у ёки бу сохада турлича булиши мумкин. Хусусан сугориладиган дехкончиликда у мажмуали характерга эга, чунончи, аввало сугориш меъёри, филътрация (ерга нам сингиши), бугланиш, сугориш техникасини такомиллаштириш каби элементларни уз ичига олади. Сугорма дехкончиликда сугориш меъёрини мунтазам таргибга солиб бориш натижасида талай сувни тежаб колыша эришилади. 70-йилларда Буйи Амударёда гузани сугориш меъёри хар га майдонда 18-21 минг м ни ташкил килган; хозирда бу ракам 13-14 минг м гача кискарди, рес буйича уртача 12,3 минг м ни (1996 й.1 таннаш цилади, 20 0 йил арафасила нуюриш меъёри 11,5 минг м гача камайыпи кутилмокда.
Сувнинг бир кисти заминга сингиши туфайли сув манбаларидан олинаётган намликнинг фойдали коэффициенти камлигича колиб кетмокда. Гап шундаки, суюрЛп тизимларида ва суюриш майдонларида сувнинг катта микдордаги кисми грунтта сизилади. Узбекистонда магистрал ва хужаликлараро сугориш тармокларининг фойдали таъсир коэффициенти 0,81, хужаликлар ичидаги тармокларники эса 0,74, сугориш тармок,чариники 0,59, жами уртача 0,64 га тенг. Бинобарин; 36% сув амалда фойдаланилмайди. Чунки, уларнинг асосий кисми ерга шимилиб утади. Агар хужаликлар ичидаги сугориш тармокларининг узанларини сув утказмайдиган материал билан иложи борича купрок, кисмини коплашга эришилса уларнинг фойдали таъсир коэффициентини 0,85 гача етказиш мумкин булади. Бу анча сувни тежашга имкон беради.
Эгат оралаб сугориш мамлакатда эскидан фойдаланиб келинади. Бу сугориш усулининг бир катор афзалликлари билан бирга, камчиликлари хам мавжуд. Аввало, сугориладиган сувнинг уртача 25-36% (жойларда 60% гача) кисми ерга сингади, ернинг текислиги талабга нихоятда жавоб бериши зарур, маълум киялик сакланиши эътиборга олинади. Шу жихатдан караганда эгат оралаб сугоришни жойнинг табиий-мелиоратив шароитларини хисобга олиб ёмгирлатиб, тупрок остидан, томчилатиб сугориш усулларини каллаш катта амалий ахамият касб этади. Бу усулларни аралаш натижасида экинзорларни бир йула катта худудларда сугоришга эришилади. Шунингдек, сугориш меъёри камида 50-60 % га кискаради, хосилдорлик ошади, бегона утларнинг усиши жуда хам камаяди, грунт сувларининг сатхи кутарилмайди ва бошк. Узбекистонда томчилатиб сугориш (хозирда бу усулда 4,5 минг га майдонда), ёмгирлатиб ва тупрок остидан сугориш усуллари кулланилмокда, лекин хали улар кенг микёсда амалга оширилмаяпти. Сабаби уларни каллаш учун катта микдорда жамгарма ва турли махсус ускуналар зарур, бу усуллар секин-асталик билан амалга ошириб борилади.
Сувни тежашнинг яна бир йули эскидан сугориб келинаётган вохаларда мавжуд сугориш ва КЗТларни янги мухандислик лойихалари асосида кайта куришдир. Республикада 1940 минг га майдонда мавжуд гидромелиойатив тармокларни, 480 минг га майдонда КЗТ карта куриш ва янгиларини ишга туши риш, 960 минг га майдонда капитал текислаш ишларини амалгa ошириш зарур. Тежалган сув эвазига хозирги сугорилаётган майдоннинг 4,92 млн.га етказиш имконияти вужудга келади.
Сугориш меъёри ва сувнинг заминга сингиш хажми камайиши билан грунт сувларининг сатх;и хам тушиб боради. Чунки, уларни туйиниш манбаи асосан ушбу сув тоифаларига боглик. Грунт сувлар сатхуюнинг пасайиши КЗТ окимининг хам камайишига таъсир этади. Бинобарин, дарёлар ва ботикларга ташланадиган сувлар микдори хам борган сари камайиб боради. Дарвоке, сувдан омилкорлик билан фойдаланиш тамойили устуворликка эга булади. Табиий сув хавзалари ва сув омборлари, ирригация тармокларига зовур, окава, маиший сув окимларини ташлашни иложи борича камайтириб бориш энг долзарб масала. Бунинг учун сугориладиган ерларда вужудга келаётган КЗС хажмини камайтириш устида амалий ишларни бошлаш даркор. Гап сугориш меъёрини кадамба-кадам камаитириш устида бормокда, хар бир жойнинг (суюриш картаси) мелиоратив хусусиятларини зътиборга олган холда сугориш меъё- рини белгилаш ва суюриш техникасини такомиллаштириш айни муддао, шунингдек, ирригация шохобчаларини (айникса, хужаликлар ичидаги тармокдарйни) сув утказмайдиган материаллар билан коплаш кечиктириб булмайдиган вазифа хисобланади.
3.3.Ер ресурсларидан фойдаланиш ва уни такомиллаштириш
Ер инсоннинг бебахо бойлиги, ер усимликлар дунёси билан биргаликда инсонни озик-овкат билан таъминлайди, кийинтиради, курилиш материаллари ва тиббий ашёлар билан таъминлайди ва б. Шунинг учун она-ерни мухофаза килиш хар бир кишининг мукаддас бурчидир. Ер куррасининг куруклик майдони (музликларни хам куш б хисоблаганда) 15 млрд. ra ra тенг, шундан музликлар майдони 1,7 млрд. ra, яйловлар майдони 3 млрд. га, хайдалган ерлар майдони 1,5 млрд. га тенг, карийб 400 млн.га ер суюриладиган дехкончилик билан банд. Лекин ер ресурслари турли сабабларга кура муомаладан ( хар йили карийб 15 млн. га.) чикиб боради, чунончи, саноат объектлари ва шахарлар курилиши учун тахминан 8 млн. га, эрозия натижасида 3 млн. га, инсон томонидан захарланиши натижасида 2- млн.га ер, сув босиши, шурланиш туфайли эса 2 млн. га атрофида ерлар ишлаб чикариш муомаласидан чикиб бормокда. Бутун цивилизация даврида инсоният турли сабабларга кура (эрозия, шурланиш, шахарлар остида йуллар курилиши, сув омборлари ва бошцалар) жами тахминан 2,5-3 млрд. га ер майдонидан ажралди.
3.3.1. Узбекистоннинг ер ресурслари ва улардан фойдаланиш
Узбекистон Республикасининг майдони 447,4 минг км . Шундан цишлоц хужалигида фойдаланадиган ерлар 28081 минг га, сугориладиган ерлар майдони 4,2 млн.га дан зиёд, яйловлар ва пичанзорлар-22965,0 минг гa, лалми хайдаладиган ерлар 765 минг гa, урмонлар майдони 1,3 млн.га, фойдаланимайдиган давлат захирасидаги ерлар майдони 15309,9 миног ra. ни ташкил килади.
Курук иклим шароитида сугориладиган ерлар бекиёс ахамиятга эга. Обикор ерлар Республикада ер майдонининг 10% кисмини эгаллаган холда усимликшунослик буйича етиштириладиган барча махсулотнинг 95%ини етказиб беради. Дарвоке, сугорма ерларнинг хар бир каричидан самарали фойдаланиш бенихоя улугвор ахамият касб этади. Уларнинг махсулдорлигини баркарор ошириб бориш, бирор га майдоннинг хам муомаладан чикиб кетишга йул куймаслик асосий вазифа булиб колиши айни муддао.
Аввалари Республикада пахта якка хокимлиги хукум сурган даврларда асосий майдон (карийб 2 млн. га ер) газа билак банд булган. Мамлакатимиз мустакилликка эришгандан сунг сугориладиган ерлардан фойдаланиш тузилиши жиддий узгарди (6-жадвал) .

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish