Муаммоли ўқитиш методлари
1. Муаммоли баён этиш, бунда педагог мустақил равишда муаммоли
вазиятни вужудга келтиради ва унинг мустақил ечимини кидиради, топади.
2. Педагог мустақил равишда муаммони қўяди, аммо унинг ечимини ўқувчиларни жалб қилган ҳолда ҳамкорликда излайдилар, топадилар, хулосалайдилар.
3. Педагог ўқув жараёнида ўқувчилар олдига муаммони куяди-
Ўқувчилар уни излайдилар, ахборот алмашадилар, қайта ишлаб, ўзларининг
иштирокларидагина ечимини топадилар.
4. Муаммоли вазият ўқувчиларни ўзлари томонидан вужудга келтирилади. Унинг ечимини бошқа ўқувчилар изланиш, янгича фикрлаш орқали топадилар, ўзаро ечим қидирадилар. Ўқитувчи йўлланма, маъқуллаш орқали пассив иштирок этади.
Муаммоли таълим соҳасида қалам тебратган М.И.Маҳмудов, М.Н.Скаткин, А.М.Матюгиквен, И.Я.Ларнер каби олимларнинг хулосаларига кўра қуйидаги методларни келтириш мумкин:
тушунтириш, намойиш этиш;
репродуктив;
муаммоли баён қилиш;
илмий-изланишли методлари мавжуд.
Юқоридагилардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муаммоли ўқитиш методлари жуда зарур ва керак.
Чунки муаммоли таълим ўқувчини изланишга, ижодкорликка, эркин фикрлашга ўргатади. Ўқувчида бундай сифатларнинг шаклланиши, ўқув-|билув масъулиятини оширади, мустақил билим олиш унинг кундалик одатий ҳолатига айланади. Бу эса таълим мазмунини, янги дастур ва стандартларни ўзлаштириб олишга кафолат. бўлади.
Креатив таълим
Креатив таълим ўқувчининг ижодий қобилиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бўлади. Айниқса муаммоли, лойиҳалаштирилган ва жадаллаштирилган таълимларнинг қўлланиши ўқувчида яратувчанлик, бунёдкорлик қобилиятларини ўсишига олиб келади.
Анъанавий шаклда олиб бориладиган таълим ўқувчига илгаритдан маълум ахборот, билим, тушунча, кўникма ва малакаларни бериш билан чегараланади.
Лекин креатив ориентациядаги дарслар жараёнида қабул қилувчи объектдан ижодкор (креатив) субъектга айланади. Предметни (томони, мазмуни) ўзлаштирувчи ўзига нисбатан яратувчанлик билан ёндошиш асосида ўзлаштириб олади. Ҳар бир фактик материалга ижодий ва танқидий карай олади. Олинаётган ўқув материали унга янгича қараш, қўшимча материалларни олиш, ўзлаштиришга йўл очади. Кўпинча бундай ҳоллар ўзлаштиришга эвристик ёндашувни шакллантиради.
Бу эса мутахассисларни келажакда олган билим, кўникмасининг фақат ижрочисигина бўлиб қолмай, балки ўз касбий фаолиятига ижодкорлик, яратувчанлик асосида қарашга олиб келади.
Ҳозирги кун таълим тизимининг бош ва асосий мақсади ҳам ижодий фикрлайдиган мутахассисларни ва юксак даражадаги фикр юритувчи шахсни тарбиялаш ва тайёрлашдан иборат.
Сир эмаски, мамлакат тараққиётида технология, хом ашё, жиҳозлар, энерго ресурслар, экологик ўзгаришлар борган сари глобаллашиб, унинг бошқарувчисидан юксак маҳорат эгаси бўлишни талаб этмокда. Умуман таълим тизимида ҳам унинг дастурлари, мазмуни, стандартлари такомиллашиб бормоқда. Бундай тезкор ўзгаришлар билим олишнинг янги технологиялари, масофавий, лойиҳаланган таълим, медиа таълимини, яъни шахсий ижодкорликка асосланган таълимни жорий қилиш эҳтиёжини келтириб чиқармокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |