А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


Ўқитишнинг очиқлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш тамойили



Download 1,52 Mb.
bet45/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

7. Ўқитишнинг очиқлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш тамойили. Масофавий ўқитишни очиқлиги тамойили масофадан ўқишга талабгорнинг ёшига, унинг старт (дастлабки) билими ва малакаси даражасига ҳамда масофадан ўқишга киришидаги суҳбат, имтихон, тест ва шунга ўхшаш, назорат ишларига бўлган талабларнинг "юмшоқлиги" билан ифодаланади. Бу тамойил замирида инсонпарварлик жиҳатлар ётган бўлиб, масофавий ўқитишда айниқса катта аҳамият ва кўлам касб этади. Бу тамойил таълим ва ўқитиш жараёнини тўлалигича инсонга қаратилиши, унинг жамиятда ўзини ижтимоий ҳимояланган, бехавотир қулай хис қилиш ва яшаши учун таълим олишида унга максимал қулай шароит ва имконият туғдирилиши билан характерланади. Дарҳақиқат, ўқитишнинг бу шакли:
- таълим олувчи унинг ижтимоий шароитидан катьий назар (ногиронлик, яшаш ва оилавий шароити) таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш имкониятини яратилганлиги;
- масофавий ўқишга кирувчилар учун кириш суҳбати, имтихон ёки
тестларга қўйиладиган талабларнинг "юмшоқлиги";

  • ўқитиш даври рамкаларининг катьий чегараланмаганлиги;

  • таълим олувчи ўзига қулай бўлган шароит ва вақтда шуғулланиши мумкинлиги;

  • ўқишни ишдан ажралмаган ҳолда олиб бориш мумкинлиги;

- таълим олувчи томонидан ўқиш траекторияларини танлаш эркинлигининг мавжудлиги каби, инсоннинг ижтимоий манфаатини кўзловчи жиҳатлари билан ажралиб туради.
Бу вариант айниқса, ўқув, ўқув-услубий, ўқув-меъёрий ва дидактик материалларни тақдим этиш шакли ва усули билан лойиҳа ғояларига яқин туришини кўриш мумкин.
Масофавий ўқишни ташкил этишда:

  • Масофавий ўқитиш курси ҳақидаги умумий маълумотлар, унинг мақсади ва вазифалари, мазмуни (структураси), ўқув гуруҳларига қабул шартлари ва бошқа шартлар бўйича тегишли маълумотлар.

  • Курснинг фанга тегишли соҳаси бўйича маълумот материаллари (маълумотлар базаси сифатида).

  • Фойдаланувчилар билан мулоқот ўрнатиш керакли маълумотларни олиш имкониятини берадиган алоқа адреслари (е-почта ёки бошқа адреслар, телефонлар).

  • Муайян модулларга бўлиб чиқилган, яъни структураланган ўқитиш курси (электрон дарслик).

  • Ўқув материалларини ўзлаштиришга, олинаётган билимларни текширишга, рейтинг назоратини ўтказишга мўлжалланган топшириқлар тўплами.

  • Ўзлаштирилган билимларни ва кўникмаларни мустақил тарзда қўллашга, фойдаланишга, конкрет олинган муаммоларни ҳал этишга қаратилган ижодий ёндошиш масалалари ва топшириқларининг, индивидуал ёки биргаликда ўтказиладиган амалий ишлар тўплами.

• Ўқувчиларнинг мустақил фаолиятларини қай даражада боришини узлуксиз равишда баҳолаб боришга қаратилган мониторинг блоки.
Бу эса ўқувчини мустақил ўқиш, ўрганиш, ўзлаштириш жараёнида фаол позицияда туриш муҳитини яратади.
Энди масофавий ўқитишда унинг функционал йўналишларига жараённи қаратмоқчимиз.

  1. Бошқарув блоки: - турли категорияда фойдаланувчиларнинг, ўқув жараёнига кира олишини - кира олиш, фойдаланиш жараёнини бошқариш.

  2. Ўқитиш блоки: - Ўқув материалларини комплекс узатишни амалга оширишни йўлга қўйиш.

  3. Назоратни амалга ошириш блоки: Узи-ўзини, ўқув жараёнини ташкил этувчилар томонидан ўзлаштириш жараёнини назорат этишни олиб бориш.

4. Коммуникатив блок: Бунда ўқув жараёнида иштирок этувчиларнинг
ўзаро алоқаларини, электрон почта, тестлар ўтказиш режимида иш олиб
боришни ташкил этишни ўрганиш.
5. Ахборот блоки: Масофавий таълим жараёнида иштирок
этувчилар, ўқув жараёнида уларнинг эришган натижалари ҳақида анкеталар,
статистик маълумотларни тўплаш.
Изоҳ, ўрнида шуни эслатиб ўтиш керакки, масофадан ўқиш имконияти чекланган болалар билан уй шароитида ўзига қулай вақтда амалга ошириш мумкин. Ундан ташқари узок туман-кишлокларда яшовчилар учун юқори малакали ўқитувчилар етишмаслик хрлларида жуда мос келади. Айниқса, масофадан таълим катталар таълимини амалга оширишда, шахсий дастур асосида малака оширувчилар учун жуда иқтисодий, ижтимоий жиҳатдан ўзини тўла оклайди. Айниқса, ёш болали, касаллиги туфайли уйдан ташқарига чиқиш имконияти йўқ шахслар ҳамда ишлаидиганлар иш жойидан ажралмаган ҳолларда жуда қулай шароит тугдиради.
Агар масофадан таълим жараёнида:

  • Юқори малакали мутахассисларнинг видеокассеталарга ёзилган маърузаларидан фойдаланилса;

  • Видео конференциялар, анимацияли роликлардан фойдаланилса;

  • Ўқитувчининг янги ўқув материалларини баён этувчи анимацияланган ҳолатдаги моделлари бериб борилса.

Масофавий таълим сифати ва самарадорлиги янада ошади. Юқорида баён этилганлар асосида шундай хулоса чиқариш мумкинки, анъанавий таълим жараёнида ўқитувчи бош ва асосий фигура сифатида хизмат килса, масофавий таълимда янги билимлар берувчи асосий манбаа электрон ўқитиш воситаларидир.
Шунинг учун ҳам келажакда масофавий таълим сиртдан таълим олувчилар учун энг тезкор, энг қулай имкониятдир. Компьютер асосидаги масофавий таълимнинг ўзига хос афзалликлари нимада деган саволга жавоб бериш вақти келди. Унда:

  • Ишлаб чиқаришдан, оиладан ажралмаган ҳолда жадаллаштирилган таълим олинади;

  • Малака ошириш ва қайта тайрлашда узи хохлаган усул-шакллардан кенг фойдаланиш имконини яратади;

  • Уз қобилият ва қизиқиш, эҳтиёжлари асосида шахсий режа, дастурларини шакллантиришга имкон яратади;

  • Таълим олувчи мустақил фикрлай олиш доирасида ўқув жараёнига ёндашади, ортикча психологик юкламалардан холи бўлиб уз ишини ташкил қилади.

  • Ўқувчи ўзи билан ўзи холи равишда ўз имкониятлари даражасида дастур ва янги ахборотларни қабул қилади. У ўқувчи кучли ва кучсиз деган гаплардан кутўлади. Ўзига узи бахр беради. Ўқув-билув инсонпарварлик рухида кечади.

  • Ўқув материалини ўзлаштириш ҳам қатъий, холисона амалга ошади. У ўз билимини тестлар воситасида аниқ билади ва ўз истиқболига ўзи баҳо беради;

  • Ўқув билув - даврида янги-ахборотлар, технологиялар, интернет хабарларидан тез фойдалана олиш малакалари шаклланади.

Шунингдек, аудио, видео, график, электрон библиотекалардан фойдаланиб ўз билимини ошириш имконияти туғилади.
Масофавий таълим жараёнида ўқитувчининг функциялари қандай бўлиши керак, деган саволга тўхталамиз.
Масофавий таълим жараёнининг муваффақиятли кечишида, унинг самарадорлиги куп жиҳатдан бу жараённинг асосий иштирокчиларидан бири бўлмиш консультант ўқитувчилар - тьюторларнинг кай даражада тайёргарлигига боғлиқ.
Тьюторлар ўзи ким? Масофавий таълимда тьюторларнинг функциялари нимадан иборат?
Тьютор сўзи лотинча "tueor", инглизча "tutor" (русча таржимаси -домашний учитель, репититор, наставник) сўзларидан олинган бўлиб, ўзбек тилида консультант-ўқитувчи, устоз маъносида тушунилади.
Анъанавий таълим жараёнида ўқув билув қатнашчилари ўқувчи ва ўқитувчининг функциялари аниқ бўлиб, бу тизимда тьютор деган тушунча ҳам мутахассис ҳам йўқ-
Агар анъанавий таълим тизимида ўқитувчи билимлар манбаи, ахборот эгаси, ўқув жараёнини ташкил этувчиси ва ўқувчилар билимини баҳоловчи назоратчи функцияларига эга бўлса, масофавий ўқитишда ўқитувчининг функцияси янада кенгайиб, ўқув жараёни асосан виртуал характерда кечади ва ўқувчилар мулоқотнинг принципиал характерида таълим оладилар. Шунингдек, масофавий таълим ҳозирги кунда педагогик жамоачилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб булмокда.
Янги шароитда дидактик принциплар асосида ўқитиш индивидуаллик, интерфаоллик, ўқитишнинг регламентланганлиги, янги ахборот технологиялари воситаларини қўллашнинг педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, ўқитишнинг очиқлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш принциплари билан белгиланади.
Тьюторнинг масофадан ўқитишнинг сифат ва самардорлигини таъмин этишга қаратилган қуйидаги функцияларини кўриб чикамиз.
Мақсадга йўналтириш функцияси.
Бу функция таълим олувчилар ва тьюторларнинг эҳтиёжини, шунингдек, ижтимоий буюртмани мақсадга карата ифодалаш ва шакллантиришни назарда тутади.
Мақсадлар тьютор томонидан таълим олувчилар билан келишиб белгиланадиган қисқа ва узок муддатли мақсадларни кўзда тутади. Мақсадга йўналтириш, таълим жараёнининг Бошланғич палласи ҳисобланади.
Диагностик функцияси. Бу функция ўқув даври жараёни давомида таълим олувчилар шахсини ўрганиб боришни, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини, мотивлари заминини ҳамда пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаб ва таҳлил қилиб боришдан иборат.
Диагностика натижалари бир томондан тьторга таълим олувчи тўғрисида ва у билан самарали мулоқот ўрганишга ёрдам берувчи ахборотга эга бўлиш имконини берса, иккинчи томондан шунга яраша ўқитишнинг адекват шакл ва усулларини танлаш асосларидан бири бўлиб хизмат қилади.
Мотивлаштириш функцияси. Бу функция ўқитиш самарадорлиги ортиши, таълим олувчилардаги мотивациянинг юқори ва кучлигига боғлиқдиги билан характерланади. Тьютор таълим олувчиларга ўқиш-билиш фаолиятлари юзасидан қарашларини шакллантириш, эҳтиёжларини, шунингдек, мотивлари негизларини аниқлай олишларида ёрдам беради. Шуни таъкидлаш жоизки, айникеа, катталар укиншда мотивациянинг аҳамияти жуда мух,имлиги билан бир каторда, бу тобора ўқитувчиларнинг ижтимоий шарт-шароитлари (оиладаги, ишдаги ахвол ва ҳолатлар), етарли даражада компьютер саводхонлигига эга эмасликлари оқибатида кутилган натижаларга эриша олмаётганликлари, уз кучларига ишончсизлик билан баҳо бера бошлашлари, улардаги мотивларни сусайтириб куйипш мумкин. Бинобарин, тьютор, мотивларни сусайишига олиб келувчи факторларни олдиндан кура билиши ва тегишлича уларнинг олдини ола билиши керак бўлади. Тьюторнинг таълим олувчига ва унинг олдида пайдо бўлаётган қийинчилик ва муаммоларга эътиборлилигида ҳамда таълим олувчини ўз вақтида қўллаб-қувватлаши ва тўғри маслахдтлар бериб боришида намоён бўладиган мотивлаштириш функцияси ўқув-билув жараёни самарали кечишининг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Лойиҳалаш функцияси.
Бу функция:

  • ўз фаолияти натижаларини олдиндан кўра билиш;

  • мақсад томон боришда амаллар кетма-кетлигини белгилаб олиш;

  • таълим жараёнини тактикаси ва стратегиясини тузиб олишни ўз ичига олади.

Лойиҳалаш, таълим мазмуни ва жараёнини тўлиқ тасаввур қилиш амалга оширилиши назарда тутилади.
Технологик функцияси. Бу функция бевосита лойиҳалаш функциясига туташ бўлиб, ўқув-билиш фаолияти технологиясини ишлаб чиқишни, ўқув жараёнида қўлланадиган ва таълим мазмунининг, таълим олувчиларнинг, тьюторнинг ва техникавий имкониятларнинг хусусият ва характеристикаларини ҳисобга олувчи асосли ва мақсадга энг мувофиқ усул ва шакллар танлашни назарда тутади.
Ташкилотчилик функцияси. Бу функция бевосита ўқув-педагогик фаолиятда амалга оширилади.
У таълим жараёни қатнашчиларининг бу жараённи сифат ва самарадорлигини таъминлашдаги масъулиятини белгилашни, шунингдек, уларнинг куч ва вақтларини тегишлигича тақсимлашни назарда тутади. Бу функция доирасига, шунингдек, таълим олувчиларнинг Ҳар бирининг фаолиятини ошкор этилмасликни таъминлаш, таълим олувчиларнинг мулоқотларида ўзаро самимийликни ва ҳурматни сақлаш, этика нормаларига риоя қилиш юзасидан амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар киради.
Фаоллик функцияси. Бу функция ўқув жараёнини ташкил қилиш таълим олувчиларда бошқарув фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва бундай фаолиятни таҳлил қилишни уз ичига олади.
Мулоқот оид функцияси. Бу функция виртуал гуруҳларни шакллантириш ва таълим олувчиларнинг тьютор ва бир-бирлари билан ўқиш ва иш юзасидан муносабатлари, шунингдек, ҳамкасблик ва дўстона алоқаларни ўрнатишга каратилади. Шунингдек, бу функция таълим олувчиларни "контакт сессиялар", "кучли курслар" шароитида гуруҳларда ишлаш, смарали мулоқот кўникмаларини эгаллашларида ҳам амалга ошади.
Ахборотга оид функцияси. Бу функция тьюторнинг ўқув модуллари орқали ёки бошқача планда такдим қилинган назарий ва ахборот сифатидаги маълумотни таълим олувчилар томонидан тушуниб етишлари ва талқин қилишларида ёрдам бериш, шунингдек, уларга мустақил ўқишларини ташкиллаштириш масалаларида йўл-йўриқ кўрсатиш, маслаҳат бериш билан характерланади. Масофадан ўқитишда тьюторнинг ахборотга оид функцияларининг аҳамияти анъанавий ўқитишда ўқитувчининг шундай функциясидагига нисбатан пастроқ ҳисобланади. Таълим олувчилар томонидан назарий билимлар ва ахборот сифатидаги материалларни тушуниб етишлари ва талқин-идрок қилишларига тьютор ўзини билим ва ахборотлар манбаи сифатида "саралаб" эмас, балки интерфаол фаолиятлилик, амалиётга йўғрилган, муаммоли йўналишлардаги ўқув фаолияти орқали эришади.
Инденфикациялаш функцияси. Бу кишининг бошқа киши томонидан идрок этилиши, тушунилиши механизмига оид категория бўлиб, хусусан тьюторнинг хаёлан ўзини таълим олувчининг ўрнига қўйиб кўриш орқали унинг ички ҳолати, ниятлари, ўй-фикрлари, мойилликлари ва ҳис-туйғулари ҳақида тахмин қилиш орқали уни тушуниши, идрок қилишидир.
Тьюторнинг бу функцияси унга ўзи билан мулоқотга киришган таълим олувчилар тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлишида ёрдам беради. Агар тьютор ўзи билан мулоқотга киришадиган таълим олувчилар тўғрисида доимо тўлиқ, илмий жиҳатдан асосланган ахборотга эга бўлганда эди, у улар билан бўладиган ўзаро тактикасини бехато ва аниқ ишлаб чиқиши мумкин бўлар эди.
Рефлексив функцияси. Бу функция ҳам тьютор томонидан таълим олувчиларнинг идрок этилишига оид категория бўлиб, у инденфикациялаш функциясига туташдир. Тьюторнинг бу функцияси у билан мулоқотга киришган таълим олувчи томонидан, кенг маънода, унинг ўзини, хусусан узи томонидан такдим қилинган ахборотни (ёки умуман, ахборотни) кай тарзда идрок этилишини тушуниб етганлигини англаб етиши билан боғлиқ.
Ўқув-билиш фаолияти учун бу функция тьюторга нисбатан холи таълим олувчига нисбатан ҳам аҳамиятлидир. Бу функция таълим олувчиларнинг ўқиш жараёни давомида эга бўлаётган ахборотларга нисбатан "реакцияси" сифатидаги фаолиятлари ва эришаётган натижалари бўйича тескари алоқа ўрнатилиши таъминлашни ва шу билан бир каторда таълим олувчиларда ўз фаолиятларига нисбатан танқидий қараш ва баҳо бериш кўникмаларини ривожлантиришни ҳамда улар билан биргаликда бундай сифатларни тобора ривожлантириб ва ошириб бориш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишни назарда тутади.
Рефлексив функциянинг роли шахсни ўзига бошқаришдан ташқари қараши, ўз фаолиятини таҳлил қилиб ва баҳолаб бориши, бунинг оқибати ўлароқ маънавий ва интеллектуал камол топишида намоён бўлади.
Тьюторнинг шахсий рефлекцияси эса уни ўзини-ўзи ривожлантириши ва камолга эришишида стимул рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Баҳолаш ва назорат функцияси. Бу функция таълим олувчиларнинг эгаллаётган янги билим, малака ва кўникмаларини текшириб ва баҳолаб боришни кўзда тутади. Назорат қилиб ва баҳолаб бориш тьюторга таълим олувчилар фаолиятидаги, шунингдек, ўзининг фаолиятидаги ютуқ ва камчиликларини аниқлаб бориш ва керак бўлса ўз фаолиятига, тингловчилар фаолиятига ҳам ўз вақтида тегишли корректировкалар киритиб бориш ва камчиликларни тузатиб бориш имконини беради.
Ўз-ўзини ривожлантириб бориш функцияси. Бу функция тьюторнинг шахсий фазиятларини, шунингдек, унинг ўз билими, малака ва кўникмаларини ривожлантириб ва такомиллаштириб боришга бўлган эҳтиёжларига тааллуқли бўлиб, бу ортикча изоҳни талаб килмайди.
Тьюторнинг юқорида келтирилган функциялари ва уларнинг қисқача изоҳидан келиб чиқиб, тьюторни қуйидагича таърифлаш мумкин.
Тьютор- махсус психолого- педагогик ва ахборот– коммуникация технологиялари муҳитида таълим олувчиларнинг мустақил ўқув- билиш фаолиятларини ташкил этувчиси, уларнинг шахсий-касбий ривожланишидаги-маслаҳатчи устоз.
Амалиётда тьютор фаолиятини меъёрловчи, "тьютор мутахассислигининг таснифи", "Тьюторга қўйиладиган малакавий талаблар" каби ҳужжатларни юқорида санаб ўтилган изоҳ ва функциялари асосида ишлаб чиқиш, шакллантириш мумкин.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish