А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева



Download 1,52 Mb.
bet1/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Интерфаол




Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти
Ж.Йўлдошев, Ф.Йўлдошева, Г.Йўлдошева
ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ СИФАТ
КАФОЛАТИ
(Болага дўстона муносабатдаги таълим)

Тошкент – 2008



Ушбу методик қўлланма мактаб ўқитувчилари, раҳбарлари, методист, назоратчилар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари профессор ва ўқитувчилари, таълим тренерлари, фасилитатор, тьюторлари, модераторлар учун мўлжалланган бўлиб, замонавий дарсларда интерфаол усулларни қўллашга йўналтирилган ва ўқув жараёнида болага дўстона муносабатда бўлиш кўзда тутилаган.
Ушбу қўлланма БМТ нинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) таълим секцияси раҳбари Ю.А.Норильская, таълим бўйича маслаҳатчиси Х.Ж.Аслановаларнинг ишланма, тавсиянома, қўлланмаларидан фойдаланилди ва хамкорликда яратилди.

Кириш
"Таълим тўғрисида"ги қонун, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури", "2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини рўёбга чиқаришда сифат ва самарадорликни таъмин этувчи масъулиятли давр бошланди.
Янги модернизация қилинган стандартлар, янги авлод дарсликлари, вариатив ўқув режалар, такомиллаштирилган дастурлар яратилди. Дарсликлар ижара тизими асосида мактабларга етказиб берилмоқда.
Мактабларнинг моддий базаси мустаҳкамланмокда. Янги мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, замонавий асбоб-ускуналар, техника воситалари билан таъминлаш, компьютерлаштириш, ўқувчилар, ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш ишлари дастурлар, режалар асосида жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Қисқа қилиб айтганда, халқ таълими ходимларига ҳар томонлама замон талабларига мос жиҳозланган мактабларда, фарзандларимизга замонавий ўқув хоналарида таълим бериш учун кенг имкониятлар очиб берилди.
Шундай масъулиятли даврда ўқитувчиларнинг барчаси масъулиятни бирдек ҳис қилган ҳолда жонбозлик кўрсатяптими? Мактабда ҳамон эски қолипдаги, эскирган усуллардан воз кечиб, янгича талаблар асосида дарс олиб боришга нималар ҳалақит бермоқда? Умуман, ўқитувчи янгича шароитда, янгича усулларни ўзлаштириб иш юритишга тайёрми?
Мактабда педагогик усулларни қўллаш, таълим сифати ва самарадорлигини кўтариш, янги дастур, стандартларни ўзлаштиришни кафолатлаш, ўқувчини эркин фикр юритишга ўргатиш ўз шахсий позициясини қатъий ҳимоя қилишга эриштириш учун нима қилмоқ керак?
Шу каби ва бошқа саволларга жавоб бериш истаги иИнтерфаол таълим сифати кафолати" мавзусидаги методик қўлланмани яратишга сабаб бўлди. Қўлланма мактаб ўқитувчиларига услубий ёрдам бериш, уларни янги шароитда болаларга дўстона муносабатда бўлишга тайёрлаш, ўқувчиларнинг таълим жараёнида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган. Бу бежиз эмас. Биз бозор иктисодига асосланган, очиқ демократик жамият йўлидан бормоқдамиз. "Бола ҳуқуқлари конвенцияси" меъёрларини амалга татбиқ қилиш юзасидан "Болага дўстона муносабатдаги мактаб" дастури ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.
"Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунда; Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати - деб номланган 4-моддасида:

  • боланинг ҳуқуқлари, эркинликлар ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

  • боланинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш;

  • боланинг камситилишига йўл қўймаслик;

  • боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

  • болалар ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

  • бола онгида ватанпарварлик, фуқаролик, бағрикенглик ва тинчликсеварлик туйғуларини тарбиялаш;

  • боланинг Ўзбекистон халқининг тарихий ва миллий анъаналари, маънавий қадриятлари ҳамда жаҳон маданияти ютуқлари билан таъминлаш;

каби ҳар бир ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси ҳақида 32-моддада батафсил тўхталиб ўтилган.
Айниқса, Президентимиз И.А.Каримов томонидан 2008 йил "Ёшлар йили" деб эълон қилингани ва унда ёшлар манфаатлари, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида ушбу қўлланманинг яратилиши давлат дастурини рўёбга чиқаришда маълум ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
Интерфаол усулларни ўқув жараёнида қўллаш таълим тизимида кенг тарқалиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўқув жараёнини либерлизация қилиш, демократлаштириш, ҳамкорлик, ҳамижодкорликда ташкил этишни тақозо этмоқда. Бир сўз билан айтганда, ўқув жараёни марказида ўқувчи бўлмоғи лозим ва ўқув жараёни унга қаратилган, йўналтирилган бўлиши талаб этилмоқда. Шахсга қаратилган таълим ўқувчининг ўқув меҳнатини ташкил этишни ҳаракатлантирувчи, қизиқиш, хоҳиш, истакларини рўёбга чиқарувчи куч бўлиб хизмат қилади.
Бундай таълим ўқитувчи ва ўқувчига доимий ижодий изланиш, узлуксиз ўз устида ишлаш имкониятини беради. Бу ҳолатнинг ижобий кечиши таълимда сифат ва самарадорликнинг кафолатидир.
Ушбу қўлланмани ўқиб, ундан шахсий хулосалар чиқариб, интерфаол таълимнинг йўналишлари, янгича ишлаш сирларини ўрганиб, ўқитувчи ва ўқувчининг ўрни ва ролини белгилаб оласиз. Интерфаол таълимдаги методлар ҳақидаги билимларингизни оширасиз. Уни ўз фаолиятингизда қўллайсиз, деган умиддамиз.
Қўлланма юзасидан фикр - мулоҳазаларингиз, таклиф -истакларингизни кутиб қоламиз.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish