А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


Қўлланмадаги келтирилган сўзларнинг луғавий маъноси



Download 1,52 Mb.
bet62/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
Интерфаол

Қўлланмадаги келтирилган сўзларнинг луғавий маъноси
Алгоритм - педагогик технология таркибий бўлаклари (модуллари) ўзаро жойлашувнинг ва педагогик технологиянинг аввалдан белгиланган тартиби (қоидаси)ни билдиради.
Билим - борлиқнинг, билиш жараёнининг амалдга тасдиқланган натижаси. Объектив реалликнинг инсон онгида адекват акс этиши (тасаввур, тушунча, мулохоза, назариялар). Кундалик билим соғлом фикр ва амалий фаолият шаклларига асосланади. Инсоннинг жамият, атроф-муҳитга мослашуви, унинг ҳолати ҳарактлари ва олдиндан кўра олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Билиш - объектив борлиқни онгда акс эттиришнинг олий даражадаги шакли, хақиқий билимлар ҳосил қилиш жараёни. Билиш икки даражада бўлади.
Хиссий билиш - сезгилар, идрок, тасаввур орқали
Рационал билиш - тушунчалар, идрок, ақлий хулосалардан ўтиб назарияларда ўрин олади.
Шу билан бирга билиш - кундалик, оддий, илмий бўлади. Илмий билиш табиат ва жамиятни билишга ажралади.
Восита - ўқув жараёнини олиб боришда ёрдам берувчи, бунга ўқитувчи овози, уни маҳорати, дарсликлар, қўлланмалар, дидактик тарқатма материаллар, синф жиҳози, АКТ ва бошқалар киради.
Гуруҳли таълим - бир ўқитувчи бир неча ўқувчини ўқитадиган таълим. Гуруҳлар ўқувчилар сонига қараб кичик (3-6 ўқувчи), ўрта (7-15 ўқувчи), катта (15 дан ортиқ ўқувчи) гуруҳларга бўлинади. Шунингдек, ҳар бир гуруҳдаги таълим олувчиларнинг ёшига, таълим йўналишига, таълим топшириқлари ва шу кабиларга қараб ҳам гуруҳларга ажратилади. Бу шаклни қўллаш жараёнида якка ва жуфт бўлиб ишлаш шакллари ҳам амалга оширилади.
Дарс - ўқув жараёнини шундай этапи, звеноси, элементи, маъно жиҳатдан тугалланган, ташкилий жиҳатдан, вақт жиҳатдан чекланган даври.
Давлат таълим стандарти - ўкиётган ва битирувчиларни тайёрлашнинг мазмун-моҳияти, кўлами ва даражасига нисбатан давлат томонидан қўйиладиган талабларнинг мажбурий даражаси, шунингдек ўқув юкламаларининг зарурий хажми.
Диагностика - маълум илмий асосланган методлар асосида таълим-тарбия жараёнларининг мақсади, мазмуни, усуллари, воситалари, натижаларининг сифати ва самарадорлиги, педагогик ходимларнинг касбий тайёргарликлари, билим, кўникма, малака ва маҳоратлари, ўқувчиларнинг олган билимларини ўзлаштиришлари ва тарбияланганлик даражаларини атрофлича ўрганиш, таҳлил қилиш асосида хулосалар чиқариш, баҳолаш ва янада такомиллаштириш юзасидан тавсия бериш билан шугуллланади.
Дидактика - педагогиканинг тармоғи, таълим-тарбия мақсадлари, методологияси, мазмуни, қонуниятлари, тамойилларини ўрганиш ва ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Инновация - янгиланишни., ўзгаришларни жорий этиш, киритиш жараёни ва фаолияти.
Интеллект - инсоннинг умуман билиш, тинимсиз изланиш фаолияти фикрлаш қобилияти, тушуниш, мулохоза, тафаккури, ақлий мушоҳадаси.
Интерфаол машғулот - ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро фаол иштирок этадиган жараён (ўзаро фаолликда, ўзаро ҳаракатда, ҳамкорликда кечади).
Ижодкорлик - инсоннинг онгли, маълум мақсадга йўналган, ҳарактчан инсоний фаолиятидир. Шу йўналишли фаолияти билан у яратувчанликка, ижодкорликка мойил бўлади. Ўзига хос илгари мавжуд бўлмаган нарса, предметларнинг яратувчисидир.
Кафолат - (рус тилида гарантия) шахсларга юклатилган вазифаларни яратилган воситалар, йўллар, шарт-шароитлар асосида давлат талабларига (стандартлари) мос бажарилишини тўла таъминлаш.
Коммуникация - субъектлар орасидаги ахборот алмашинувини амалга оширадиган жараён.
Креатив - ўқувчининг тадқиқотга мойиллик, ижодкорлик қобилиятларини шакллантирувчи таълим, ўқувчида ижодий тафаккурни жадал равишда ривожлантириш орқали унинг яратувчилик қобилиятини ўстириш. У натижада ижодкор, яратувчи, юқори малакали мутахассис бўлиб шаклланади.
Кўникма - онгли фаолият (ҳаракат) ни тез, тежамли, тўғри ҳамда жисмоний ва ақлий куч сарфлаган ҳолда бажариш. Шахснинг билимлари асосида таркиб топади. Дастлаб шаклланиш босқичларида бундай ҳаракатлар жиддий ва диктат билан бажарилади. Кейинги босқичларда диққат билан назорат қилиш камайиб боради ва натижада автоматлашган ҳаракатга айланади. Ҳаракат турлари бўйича уч турга бўлинади:
• ҳаракат кўникмалари

  • сенсор кўникмалари

  • ақлий кўникмалар

Кўникмалар мунтазам машқ қилиш такрорлаш орқали зарур даражада тикланади. Маълум вақт такрорламаслик кўникма даражасининг пасайишига олиб келади. Кўникма қайта машқлар бажариш, малака ошириш орқали тикланади.
Лидер - (ингизча - leader - бошловчи раҳбар) педагогик жамоада ўзининг шахсий сифат, фазилатлари билан жамоа аъзоларига ўз таъсирини ўтказа оладиган шахс.
Лидерлик - одамларни ўз кетидан эргаштира оладиган, уларни бошқара оладиган қобилиятли шахс. Унда режалаш, ташкилотчилик, ўзига эргаштира олиш, назорат этиш каби қобилиятлар ривожланган бўлади.
Малака - шахснинг маълум касбга яроқлик, тайёргарлик даражаси, шу касбда ишлаши учун зарур билим, кўникмалар йиғиндиси. Касбий ахборотларнинг тез кўпайиб бораётгани илгари ўзлаштирилган малаканинг етишмаслигини келтириб чиқаради. Бу етишмовчилик қайта тайёрлаш ва малака ошириш орқали тўлдириб борилади. Бу жараён узвий ва узлуксиз давом этгандагина замон талаблари даражасида ишлашни кафолатлайди.
Масофавий таълим - турли масофалар оралиғида аудио, видео, компьютер, интернет воситалари асосида таълим олиб бориш.
Матн - бу қандайдир белгилар ёрдамида кодланган мазмунли маълумот қабул қилиниши учун матн тили олувчига тушунарли бўлиши керак. Маълумот қандай белгилар воситасида узатилишигина эмас, балки уни олувчи томонидан тушунилиши муҳим ҳисобланади.
Мақсад - ўқув, таълмий мақсад, ўқитишдан кўзда тутилган олинадиган маълум хажмдаги билим.
Мазмун - илмий билимлар йигиндиси, амалда қўллаш учун бериладиган кўникма ва малакалар жараёнида ўқувчилар фикрлаш, ўйлаш, мулоҳаза юритиш орқали амалга оширилади.
Медиатаълим - ўқувчилар томонидан оммавий коммуникация қонуниятлари - матбуот, телевидения, радио, видео, кино, интернет ахборотларини олиш, таҳлил этиш ва билим олишга асосланади.
Медиапедагог - Замонавий ахборот информацион технологияларни ўзлаштириш орқали медиатаълимни олиб бора олиш билим, малака ва кўникмаларини эгаллаган ўқитувчи.
Метод - грекча сўз бўлиб, йўл, ахлоқ, усул маъноларини билдиради. Табиат ва ижтимоий ҳаёт ходисларини билиш, тадқиқ қилиш фаолияти, ҳаракатнинг йўли, усули ёки қиёфаси, шакли, кўриниши.
Методик-методикага тегишли, қатъий кетма-кетликка, тизимга илгаритдан ўрнатилган режа, тизимга аниқ, риоя қилиш.
Методика - бирор ишни мақсадга мувофиқ ўтказиш методлари, йўллари мажмуаси. У алоҳида методлардан ташкил топади. Педагогика фани сохаси маълум ўқув предметини ўқитиш қонуниятларини тадқиқ қилади -тиллар методикаси, метематика методикаси ва хк.
Методология - билимнинг илмий методи ҳақидаги таълимот. Бирор фанда қўлланиладаиган методлар мажмуаси.
Мотив -Лотинча сўз бўлиб, туртки, ҳаракатга келтирувчи деган маънони билдиради. Ўзининг ички эҳтиёжларини қондириш учун ички уйгониш. Ўз мақсадига етиш учун аниқ мақсад сари интилиш.
Мотивация - ўзини кўзғата олиш жараёни, бошқаларни шахсий мақсадаларини қондириш учун кўзғата олиш;
Мониторинг - корхона, ташкилот, муассаса ҳолатини ҳар томонлама баҳолаш ва унинг фаолияти сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ташхис қилинган махсус тизимли кузатув-таҳлил. Меъёрий ҳужжатлар, юқори ташкилотларнинг буйруқ ва қарорлари, дастур ёки стандартларни қандай сифат ва даражада амалга ошираётганликларини кузатув тизими. Таълим-тарбия сохасида мониторинг-ўқув жараёни сифати ва уни бошқаришнинг узлуксиз кузатувини олиб бориш.
Модератор - администраторлик ҳуқуқига эга бўлган форум таълими қатнашчиси. У мавзуни юқори даражада ўзлаштириб олган ва унинг бошқарувчисидир. Форумни бошқарувчи. Уни тайёрлашда маслаҳат беради. Ҳар бир форум қатнашчисини рағбатлантириб турувчи, форумни йўналтириб, унинг фаол ўтиши учун шароит яратувчидир.
Муаммоли таълим - таълим жараёнини олиб боришда ўқувчилар олдига ечиш учун муаммони қўйиш орқали муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва машғулот давомида унинг ечимини топиш.
Муаммо ўқитувчи томонидан ёки ўқувчилар томонидан куйилиши мумкин.
Мустақил таълим - ўз малакасини ўзи махсус шахсий дастур асосида узлуксиз ошириб бориш. Шахсий дастур педагогни маънавий, маърифий, маданий, касбий, методик, психо-педагогик йўналишга қаратади. Унинг доимий рақобатбардош, малакали кадр бўлишини таъминлайди.
Натижа - дарсда эришилган хулосага келинган, ўқув жараёнидан олинган пировард натижалар кулга киритилган мақсаддан олинган натижалар.
Рейтинг - бу ўқув ишининг миқдорий ҳарактеристикаси ҳисобланади. Ўқувчилар барча фаолият турларини балларда (қоидага кўра 100 гача) интеграл баҳолашдир
Стандарт - ўқувчига қўйилган минимал билим, кўникма, малака бўлиб, унинг баркамол инсон бўлиш кафолатидир.
Объект - юнонча сўз бўлиб, 1 - биздан ташқарида мавжуд ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ташки олам бўлиб, билишнинг, шунингдек, субъектнинг амалий таъсир предмети ҳисобланади. 2 - қайсидир фаолият йўналтирилган ходиса.
Самарадорлик - сифатнинг умумлашган ўлчови. Самара деганда фаолиятда қўйиладиган мақсадга тўла ёки қисман эришиш тушунилади. Таълим сифатининг оқилона даражасига эришиш таълимни бошқаришдаги асосий мақсад ҳисобланади.
Субъект - юнонча 1 - ташки борлик (олам) ни билишга интиладиган ва ўз амалий фаолияти билан унга таъсир кўрсатадиган инсондир. 2 - қандайдир хусусиятларни ташувчи инсон, шахсдир.
Ташкилотчилик - дарсда дидактик жараённи тартибга, тизимга тушириши, қўйилган мақсадни амалга оширишда мақсадни кўзда тутишни энг қулай формасини шакллантириш.
Таълим - мақсади ўқувчиларни ахлоқий интеллектуал, касбий, маданий, жисмоний ривожлантиришнинг юқори даражасига эришишдан иборат бўлган тарбиялаш ва ўқитиш жараёни.
Таълим дастури - таълимнинг мақсадлари ва аниқ вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, маълум даража ва йўналишдаги таълим мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган дастур.
Таълим сифати - "таълим жараёнининг турли иштирокчилари таълим муассаси томонидан кўрсатилаётган таълим хизматларидан кутганларининг каноатлантирилиши даражаси" ёки "таълимда қўйилган мақсад ва вазифаларга эришиш даражаси" тушунилади.
Тренер - маълум йўналишда таълим олиш, машқлар бажариш бўйича тренинг машғулотларини олиб бориш (раҳбарлик қилиш) учун махсус юқори тайёргарликка эга мутахассис.
Тренинг -маълум йўналишда мақсадли таълим олиш, машқлар бажариш бўйича тренерлар томонидан (раҳбарлигида) ўтказиладиган машғулотлар.
Тьютор - лотинча "tueor", инглизча "tutor" дейилиб (русча таржимаси домашний учитель, репетитор, наставник сўзларидан олинган) ҳозирги вазифасига кўра ўзбекчада консультант-ўқитувчи, устоз маъносида тушунилади.
Тест усулида баҳолаш - таълим жараёни натижаларини объектив, ишончли аниқлашга ёрдам берадиган педагогик диагностика методларидан биридир.
Фасилитатор - дарс самарадорлигини ошириш мақсадида гуруҳларда гуруҳ, ишини ташкил этувчи, олиб борувчи шахс. Машғулотда регламент норма ва машғулот учун қулай шароит яратувчи. Гуруҳ аъзоларини жипслаштирувчи, самарали ишлаш муҳитини яратувчидир.
Фасилитация - шахсларнинг таъсири, иштирокида мехнат унумдорлигини ошириш, янгиликларни қўллаш орқали сифат ва самарадаорликка эришиш.
Фаоллик - бир мақсад йўлида ақлий, жисмоний ва бошқа ҳаракатларни тез ва унумли амалга оширишга интилиш.
Эвристик – Грекча сўз бўлиб “heuriko” излайман қидираман топаман деган маънони беради. Йўналтирувчи саволларни бериб боришга асосланган ўқитиш тизими; топкирлик, фаолликни ривожлантиришга йўналтирилган таълим, ўқув изланишли, оптималлаштирилган тафаккурни ривожлантиради.
Ишчанлик ўйинлари - турли вазиятларда ўйин ва нотўғри қилинган регламент қоидалари асосида ўқув топшириқларини имитиция қилиш йўли орқали бажариш. Унда гуруҳларда, якка, жуфт бўлиб ишлар ташкил этилиши мумкин.
Ғоя - тушунча, тасаввур, ғоялар пайдо бўлган муаммоларни ечишга ёрдам беради. Агар у инновацион йўналишда кечса таълим ривожи тезлашади.
Изланувчи - бирор объект таҳлили билан шуғулланувчи шахс, бирор жараённи кузатиш орқали унга халақит берувчи, факторни аниқловчи, унинг сабабини билиб, чора кўрувчи, янги тавсияларни ишлаб чиқади. Соҳани ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Эксперимент - яратилган янгилик, гипотеза, ғояларни синов -тажрибадан ўтказиш методи. Тажриба-синовни уч босқичга бўлиши мумкин:

  • экспериментал

  • педагогик эксперимент

  • ривожлантирувчи эксперимент

Шакл - дарс жараёнини амалга оширишни энг қулай усуллари,
Воситалари, кетма-кетлиги, ўқитишдаги болалар сони, сарфланган вақт, жойини қулайликларини ўз ичига олади.
Янги ахборот технологиялари – коммуникация технологиялари асосида турли метод, воситалар асосида олинган ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш асосида таълим жараёнига йўналтириш.
ХОТИМА
Қўлингиздаги методик қўлланмани синчиклаб ўқиб, ўргандингиз деган умиддамиз. Ўз педагогик фаолиятингизда ундаги йўлланмалардан ижодий ёндошган ҳолда фойдалансангиз, иловада келтирилган адабиётлар асосида ўз касбий, методик маҳоратингизни оширсангиз марра сизники.
Гап интерфаол усулларни чуқур ўрганиб, ўзлаштириб, дарс жараёнингизда қўллай билишдадир.
Дарсларингиз ўзаро фаолликда, ўқувчининг шахсий иштирокида, дарс жараёни улар билан дўстона муносабатда ҳамкорликда, ҳамижодкорликда кечса-муваффақиятлар Сиз билан бўлади.
Ҳар қандай дарснинг пировард мақсади ўқувчининг дарсда фаол иштирок этиб мустақил фикр юритганлиги, ўз позициясини ҳимоя кила олганлигидадир.
Шу аснода Сиз ўқув-билув жараёнида пировард натижада сифат ва самардорликни кафолатлай оласиз.
Педагогик фаолиятингизда ютуқ ва омадлар ёр булсин.


Ўз билимингизни синаб кўриш учун саволлар.

  1. Интерфаол таълимнинг зарурияти нимада?

  2. Таълимда индивидуал ёндашув деганда нимани тушунасиз?

  3. Индивидуаллашган таълимнинг принципларини санаб утинг.

  4. Интерфаол методларнинг афзалликлари ҳақида нимани биласиз?

  5. Таълим моделининг усулларини санаб беринг.

  6. Пассив, фаол, интерфаол усуллар деганда нимани тушунасиз?

  7. Интерфаол таълим деганда нимани тушунасиз?

  8. Интерфаол методларни сананг ва таъриф беринг.

  9. "Ақлий ҳужум" методи ҳақида сиз нимани тушунасиз?

  10. "6x6x6" методи ҳақида нимани биласиз?

  11. "Кластер" методи ҳақида нимани биласиз?

  12. "Қарорлар шажараси" методи ҳақида нимани биласиз?

  13. "Тажриба асосида ўқитиш" методи ҳақида нимани биласиз?

  14. "Қора қути" методи ҳақида нимани биласиз?

  15. "Бешинчиси, олтинчиси, еттинчиси, ..." методи ҳақида нимани биласиз?

  16. "3/3, 4/4, 5/5,..." методи ҳақида тушунча беринг.

  17. Интерфаол дарсларни ташкил этиш ва уни ташкил этиш босқичлари ҳақида нимани биласиз?

  18. Интерфаол дарсларда ўқувчилар ўқув-билиш фаолияти ҳақида тушунча беринг.

  19. Ўқув-билиш фаолиятини гуруҳларда қандай ташкил этилади?

  20. Тренинг нима? Унда қўлланиладиган методлар?

  21. Тренер ким? У нима билан шуғулланади?

  22. Фасилитатор ким? Унинг қандай функциялари бор?

  23. Ўзлаштиришни индивидуал шаклда ташкил этиш ҳақида нимани биласиз?

  24. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида интерфаол усуллар ҳақида нима биласиз?

  25. Маъруза тайёрлаш меъзонлари ҳақида тушунча беринг.

  26. Маъруза матнининг электрон вариантлари қандай меъзонлар асосида шакллантирилади?

  27. Маърузани самарали ўтказиш усуллари ҳақида тушунча беринг?

  28. Давра суҳбати қандай ташкил этилади?

  29. Лойиҳа асосидаги машғулот, уларнинг турлари, босқичлари ҳақида нималарни биласиз?

  30. Муаммоли таълим деганда сиз нимани тушунасиз?

  31. Муаммоли вазият қандай ташкил этилади?

  32. Муаммоли таълим методларини сананг.

  33. Креатив таълим ҳақида нимани биласиз?

  34. Эвристик таълим деганда сиз нимани тушунасиз?

  35. Эвристик таълим методларини сананг.

  1. Ахборот технологиялари ва компьютер технологиялари асосида ўқитиш деганда сиз нимани тушунасиз?

  2. Масофавий таълим нима?

  3. Тьютор ким? Унинг функциялари.

  4. Онлайн лойиҳали технологиялардан ўқув жараёнида қандай фойдаланиш мумкин?

  5. Электрон форум нима?

  6. Модератор ким? Унинг функциялари.

42. Медиатаълим ҳақида нимани биласиз?
43. Медиапедагог ким? Унинг функциялари.

  1. Таълим да инновация деганда нимани тушунасиз?

  2. Инновацион жараён, инновацион фаолият деганда нимани тушунасиз?

  3. Таълимда мотивация деганда нимани тушунасиз?

  4. Мотив нима? Унинг қандай турлари мавжуд?

  5. Таълим сифати мониторинги нима?

  6. Таълим еифати мониторингининг мақсадларини сананг.

  7. Мониторинг йўналишларини сананг.

  8. Мактабда таълим сифати мониторинги қандай олиб борилади?

  9. Педагогик диагностика нима?

  10. Педагогик диагностиканинг тест методи ҳақида нимани биласиз?

  11. Таълим бошқарувчисининг модели ҳақида айтиб утинг.

  12. Дарс сифати ва самарадорлигини белгиловчи меъзонлар ҳақида нимани биласиз?



АДАБИЁТЛАР
1. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. // Тузувчилар: Ш.Курбонов,
Р.Ахлиддинов, Х-Саидов. - Т.: Шарқ нашриёт-матбаа концерни. 1999 йил.
182 бет.

  1. Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон таракдиётининг пойдевори. - Т.: Шарк нашриёт-матбаа концерни. 1997. - 63 б.

  2. Сафин Д.В., Мусина Интериактивные методы преподования и учения. -Ташкент - 2007




  1. Ўқитувчиларни масофадан қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. Тошкент - 2006, 2007.

  2. Замонавий дарс.-Тошкент 2007. Ж.Йўлдошев ва бошқалар.

  3. Современный урок с использованием интернет ресурсов. -Ташкент -2007. составители Ш.Шомансуров, С.Нурмуҳамедова и др.

  4. Монохов В.М. Проектирование современной модели дистационного образования. Педагогика . 2004. № 6.

  5. Теория и практика дистационного обучения. (Под.ред. Е.С.Похот М.2004.)

9. Лептина И., Семенова Н., Применение эффективных технологий обучения (Учитель 2003 № 1)

  1. Махмутов М.И. Организация проблемного обучения в школе М.: Педагогика, 1977 г.

  2. Снапковская Ю.П. К разработке модели системы проблемного обучения в вузе. // Сайт проекта Интернет-конференции.

12. Матрсов Д.Ш., Пояев Д.М., Мельникова Н.Н. Управление
качеством образования на основе новых информационных технологий и
образовательного мониторинга. Москва. 1999.
13. Воронов О.А. Медиаобразование в школе и вузе. Твор. Изд-во
Тверь. Гос. 2002.
14. Вортонова Е.Л., Засурский Я.Н., Российский модуль
медиаобразования концепция, принципы, модели. // Информоционное
общество 2003 № 3.

  1. Гудилина СИ. Персепективные развития медиаоброзовательных технологий. -М.: 2004.

  2. Зазнобина Л.С. Стандарт медиаобразования, интегрированного с различными школьными дисциплинами. // Стандарты и мониторинг в образовании 1998 № 3

  3. Федров А.В. Медиаобразование: история, теория и методика Ростов н/л. ИВВР.2001.




  1. Ш.Курбонов, Э.Сейтхалилов. Таълим сифатини бошқариш. Т.: "Турон-Икбол": 2006 йил.

  2. Журнал "Инновация в образование". Москва. 2006 йил. 3-4-сонлар.

  3. Ангеловский К. "Учитель и инновации". Киев. 1992.

Мундарижа:


Сўз боши 3


Интерфаол таълим сифат кафолати 5
Лойиҳа асосидаги таълим 54
Муаммоли таълим 59
Креатив таълим 64
Эвристик таълим 67
Ахборот технологиялари, компьютер асосида ўқиш 71
Масофавий таълим 74
Медиатаълим нима? 88
Таълимда инновация 92
Таълимда мотивация 99
Таълим сифати мониторинги 103
Таълимда мониторинг 104
Урта умум таълим мактаб битирувчининг модели 117
Дарс сифати ва самарадорлигини белгиловчи мезонлар 117
К^улланмада келтирилган сўзларнинг лугавий маъноси 119
Хотима 123
Уз билимларингизни синаб куришучун саволлар 124
Адабиётлар 126





Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish