Педагогик диагностиканинг энг муҳим критериялари
Хаққонийлик
Ишончлилик
Пухта, ўз тасдиғини топиш.
Педагогик диагностика синовларида бир хил талаб, синов, бир хил муносабат, кайфият, психологик мезонларга риоя килинса, унинг пировард натижалари ишончли, адолатли, хаққоний бўлади.
Педагогик диагностика натижалари қачон узил-кесил тасдиқланади?
Тажрибалар, таҳлиллар шуни кўрсатадики, педагогик диагностика тест усуллари воситасида амалга оширилса, натижалар хаққоний бўлади.
Педагогик диагностиканинг тест методи
Одатда текширувчи томонидан амалга оширилган назорат шакл ва усуллари ҳам тестга киради. Назоратнинг тест услуби илмий асосланган, маълум талаблар, қонун-қоидаларга риоя қилинган ҳолда олиб борилади.
Тест асосан психологлар томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган. Тест педагогик диагностика методлари орасида энг қулайи ҳисобланади. У орқали сифатли маълумотлар тўпланиши мумкин.
Тест синовлари доимий равишда такомиллашиб боради. Унга ҳар даврда турлича таъриф бериб келинган.
Немис олими Линнерт "Тест шахснинг турли ҳолатларини, шахсий хусусият, имконият ва қобилиятини аниқловчи илмий метод" - деб таърифлайди.
Тест усули ўқув жараёнининг пировард натижасини хаққоний аниқлаб беришга асосланган мезондир.
У асосан таҳлил асосида олиб борилади. Шу асосда педагогик жараён натижаларини олиш орқали унинг такомиллашиб боришига ёрдам беради.
Тестлар таълимий хулосалар билан бирга технологик вазиятни, истиқболни, ҳаракат йўналишини ҳам белгилаб беради.
Тестлар қуйидагиларга бўлинади:
Таълимий муваффақиятларни аниқлайдиган тест.
Шахс тараққиёти ва унинг имкониятларини белгилайдиган тест.
Интеллектни аниқлайдиган тест.
Умумнатижани белгилайдиган тест.
Муайян мактаб, худудда у ёки бу фанни ўқитиш самарадорлигини кўрсатувчи тест.
Профессионал касбга мойиллик лаёқатини, шахснинг функционал имконяитларини аниқловчи тест.
Шахс психологиясини аниқловчи тест.
Шахс психологиясини очиб берувчи тест.
Шахснинг йўналтирилганлигини белгиловчи тест.
Инсоннинг қизиқиши, мойиллигини аниқлаб, шу сохани такомиллаштиришга ёрдам берувчи тест.
Демак, тестлар кўпинча ўқувчининг ўзлаштиришига баҳо берар экан, ўзлаштириш нима? У қандай, қачон намоён бўлади?
Ўзлаштириш бу - ўқувчининг фанларни ўқиб, ўрганишда эришган натижалари.
Ўзлаштириш ўқувчига давлат ва жамият, мактаб томонидан қўйилган талабга эришиш.
Ўзлаштириш ўқувчининг темалар, боблар, тушунча, малака, билимларни муайян даврда ўрганиш учун қилган ўқув меҳнати натижасидир.
Ўқитувчининг дарсига баҳо қуйидаги сифат кўрсаткичларга асосан ўрганилади:
Ўқитувчини дарс жараёнида мақсадга йўналтирилганлиги;
Ўқувчилар билан ўзаро муносабатлари, мулоқотлари;
Ўқувчиларга шахсий ёндашув;
Ўқув жараёнига табакали ёндашиш;
Ўқитувчи томонидан таълим мазмунини, ўқитиш методларини, ўқувчиларни билиш қобилиятларига мослаштира олганлиги;
Ўқитувчинииг умум ўқув малака ва кўникмаларини шакллантира олиши;
Ўқитувчинииг қизиқишларини орттириш бўйича ишлаши;
Ўқитувчинииг билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш, ўқувчи қизиқиш-хоҳишларини орттириш йўллари билан қуроллантириш;
Ўқувчини тушунишини таъминлаш учун барча имкон ва кучини сарф этиши;
Ўқувчиларни умум қобилиятларини ривожлантириш;
Ўқувчини объектив баҳолаш ва олган баҳоларини барча жойда қўллай олиши;
Шахсни ривожлантириш самарадорлигини таъминлаш;
Тарбияланувчанлик самарасини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |