Дарс сифати ўқувчи нигоҳида
1 . Ўқитувчи менга доимо яхши муносабатда бўлади.
Дарс мен учун қизиқарли ва уни зориқиб кутаман.
Ўқитувчининг дарси мен учун равон ва тушунарли.
Кўпинча дарсдан албатта бирор янгиликни олаётганимни сезаман.
Дарс жараёнида мен кўплаб фойдали ахборотларни оламан.
Ўқиётган предметларим бўйича менинг билимларим мустаҳкам ва ишонарли. Шунинг учун мен бир неча вақт илгари ўтилган мавзуларим маъносини бемалол эслай оламан.
Ўқитувчим уй вазифаларни меъёрида беради. Мустақил ишларимни
ҳам доимо тушунтириб беришдан толмайман.
Ўтилаётган дарслар турли ва ранг-баранг, шакл томонлари ўзгариб боради;
Дарсларда иштиёқ ва зўр хавас билан жавоб бераман. Дарслар интерфаол шаклда борганлиги учун иложи борича ўз қарашим, фикрим, жавобларим билан қатнашаман, ўз позициямни ҳамоя қилишга интиламан. Ўз-ўзимга ишонч билан қарайман.
Ўқитувчи қандай сифатларга эга бўлмоғи керак?
Ўқитувчи қандай сифатларга эга бўлмоғи керак? - деган саволга жавоб бермоқни лозим топдик. Улар:
Ўз касбининг билимдони, инсоний хусусиятлари, болаларга муносабати юксак даражада ва самимий.
Ўқувчида ўз кучига ишонч хиссини уйғота олади.
Ўқувчига ўз вақтида, хушёрлик билан зарурий ёрдамни бера олади.
Ҳазил мутойибани тушунади, ўзи бу сохада ибрат кўрсатади.
Ўткир зехн эгаси, жуда кузатувчан.
Ўқувчига жуда эътибор билан қарайди, ўқувчининг ҳар бир жавоби, хатти-ҳаракатига қизиқиш билан қарайди.
Ўз ўқув предметини жуда севади, жон-жахди билан фидойилик билан ўқитади. Бу ўқувчида эмоционал ҳолатни уйғотади.
Фикрлаш доираси жуда кенг, мулоҳазали, юксак қобилият эгаси.
Жуда серҳаракат ва куйди-пишти.
Воқеа ва ходисалар, янгиликка қизиқувчан.
Кучли касбий, методик маҳорат ва тайёргарликка эга, ўқувчиларнинг қизиқиш, эҳтиёжларини, қандай ўқиб, ўзлаштираётганлигини билади.
Ўқув жараёнида ўқувчига унинг имкониятларини ҳисобга олиб, унга индивидуал ёндашишга ҳаракат қилади. Зарур ҳолларда рағбатлантиради, туртки саволлар билан вазиятлардан олиб чиқишга ҳаракат қилади. Дастурлар, лойиҳалар тузиб, ўқув жараёни кичик гуруҳларда ташкил эта олади. Гуруҳ ишларини ташкил этишда раҳбарлик, ташкилотчилик қила олади. Ўқувчиларни янглишиб қолишдан чучитмасликка, эркин, яхши фикрларни баён қилишга ўргатади.
Турли муҳитда ўқув жараёнини ўқувчининг қизиқиш, хоҳиш, истакларига мослаштириб олиб бора олади.
Нутқи равон, содда тилда тушунтира олиш қобилиятига эга.
Ҳамкасблари, ота-оналар, ўқувчилар билан ҳамкорликда, ижодкорликда ишлай олиш кўникмаларига эга.
Мактабда педагогик жамоа, мактаб раҳбарияти билан ҳамфикрлик асосида йўл тутишни билади.
Ўқув жараёнини ташкил этишда ўқув мавзуси мазмунига қараб, интерфаол метод, замонавий технологиялар асосида дарсни ташкил эта олиш кўникмаларига эга ва уни аввалдан лойиҳалай, режалай олади.
Ўз ўқув предметининг бошқа предметлар орасидаги роли, ўрнини таҳлил этади. Ўз фаолиятига танқидий қараб, таққослаб, унинг сифатини ошириш йўлларини излайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |