А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


Янги мавзуни —► Мустаҳкамлаш —► Назорат—► Баҳолаш



Download 1,52 Mb.
bet3/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

Янги мавзуни —► Мустаҳкамлаш —► Назорат—► Баҳолаш
ўрганиш
Анъанавий дарснинг концептуал ҳолати

  • Илмийлик

  • Ўқувчи табиатига мослиги

  • Кетма-кетлик, тизимлилиги

  • Тушунарлилиги

  • Мустаҳкамлиги

  • Англаш ва фаоллик

  • Кўргазмалилик

  • Назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги, амалда қўллай билиш.

Анъанавий дарснинг камчиликлари:



  • Дарснинг бир колипдалиги, бир хиллиги;

  • Бошланғич маълумот берилиб, уни ўзлаштириш жараёни уйга режа, вазифа орқали амалга ошади;

  • Ўқувчилар пассив эшитувчи ва мустақиллиги йўқ.

  • Ўқувчилар бир-бири билан фикр алмашадилар, нутқий фикр алмашув амалга ошмайди;

  • Қайта алоқалар йўлга қўйилмайди;

  • Ҳар бир фаолият ўртача ўқувчига ёндашув асосида кечади;

- Таълим мазмуни асосан ўқитувчи томонидан амалга оширилади.
Умумтаълим мактабларда ўқув жараёни қуйидагича йўналишларда,
у сулларда олиб борилади.
Пассив усул
Ўқувчи ўқитувчининг сўзидан, айтиб бериши, маърузаси, оғзаки тушунтириши, баён этишидан ўқув материлларини ўзлаштиради. Уй вазифаларни қўлланма, дарсликлардан ўқиб ўрганади. Бу жараёнда ўқувчи билан ўқитувчи орасида алоқалар тизими ўрнатилмаган. Ўқувчи ўз даражасида-қобилияти, қизиқиши, истаги, хоҳиши даражасида ўзлаштиради. Унда таълим мазмунини ўзлаштириш кафолатланмайди.
Фаол усул
Анаъанавий усулдан кенг фойдаланилади. Ўқитувчи таълим мазмунини баён этиш билан бор кучини, маҳоратини ишга солиб далил, кўргазмали қурол, дидактик тарқатма материаллар ёрдамида яхшилаб тушунтиришга ҳаракат қилади. Ўқитувчи ўқувчилар билан мавзу юзасидан фикр алмашинади. Ижодий ишлар бериш орқали машқлар ечади. Уй ишларини ҳам мустақил ишлаш, такрорлаш орқали амалга оширади. Таълим мазмунини бирмунча ўзлаштиришга эришадилар.
Интер (ўзаро) фаол усул
Ўқувчиларга дарс жараёнини яхши ташкил этишга қулай муҳит яратилади. Ўқувчиларнинг ўзаро фикр алмашишларига имкон берилади. Ўзаро ахборот олиш ва бериш учун шароит туғдирилади. Ечимини кутаётган масалаларни ҳамжиҳатликда муҳокама этадилар, ечадилар. Вазиятдан чиқишда ҳамкорликда ечим топадилар. Олган ахборотлари асосида билимларини бир-бирларига намойиш этадилар. Бир-бирларидан илҳомланиб, руҳий қониқиш ҳосил қиладилар. Бир-бирларини тушуниб, балки, қизиқиш пайдо бўлиб, вақт ўтганини билмай қоладилар. Ҳар бир иштирокчи таълим мазмунини муаллифлардек хис этадилар. Таълим мазмунини тўла ўзлаштиришта эришадилар.
Интерфаол метод нима ёки нимани англатади?
Интерфаол методлар - шундай методларки у ўқувчиларнинг ўзаро мулоқот ва ўзаро таъсиридаги дарс жараёнини амалга оширувчи усул-"Интерактив" сўзи инглиз сўзидан олинган бўлиб, "Intегакt", яъни Intег - бу "ўзаро", "akt" - "ҳаракат, таъсир, фаоллик" маъноларини беради.
Интерфаол усуллардаги дарслар ўқувчини ижодий фикрлашга, олинган ахборотларни фаолликда ҳал этишга, фикрни эркин баён этишга, ташаббускорликка, гуруҳларда масалалар ечимини топишга, ҳамкорликда иш юритишга, фикрни ёзма равишда баён этишга чорлайди.
Интерфаол методларда иш юритиш, анъанавий усуллардан воз кечиш дегани эмас. Балки мазмунни ўзаро фаолликда ҳал эта олиш демакдир.

Интерфаол таълимни қуйидаги схемада келтирамиз:






Энди интерфаол методларга батафсил тўхталамиз
Ҳозирда янгича методларни ёки инновацияларни таълим жараёнига татбиқ этиш ҳақида гап борганда интерфаол усулларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши тушунилади.
Интерфаоллик бу ўзаро икки киши фаоллиги, яъни бунда ўқув-билув жараёни ўзаро суҳбат тариқасида, диалог шаклида (компьютер алоқаси) ёки ўқувчи-ўқувчининг ўзаро мулоқотига асосан кечади.
Интерфаоллик-ўзаро фаоллик, ҳаракат, таъсирчанлик, у ўқувчи ва ўқитувчи мулоқотларида содир бўлади. Интерфаол усулнинг бош мақсади ўқув жараёни учун энг қулай вазият яратиш орқали ўқувчининг фаол, эркин фикр юритишига муҳит яратишдир. У ўзини интеллектуал салохиятини, имкониятларини намоён этади ва ўқув сифати ва самарадорлигини оширади, таъмин этади.
Интерфаоллик асосида ўтган дарсни ташкил этиш шундай кечадики, бу жараёнда бирорта ҳам ўқувчи четда қолмайди, яъни улар кўрган, билган, ўйлаган фикрларини очиқ-ойдин билдириш имкониятига эга бўладилар.
Ўқувчилар ҳамкорликда ишлашда мавзу мазмунини билиш ўзлаштиришда ўзларининг шахсий ҳиссасини қўшиш имкониятига эга бўладилар. Ўзаро билимлар , ғоялар, фикрларни алмашиш жараёни содир бўлади. Бундай ҳолатлар ўзаро самимийликни таъминлайди, янги билимларни олиш, ўзлаштиришга ҳавас ортади, шу жараёнда бир-бирларини қўллаб-қувватлаш, ўзаро дўстона муносабатлар вужудга келади. Бунинг тарбиявий аҳамияти катта.
Диалог асосида кечган ўқув жараёнларида ўқувчи танқидий фикрлашга, мураккаб масалаларни таҳлил асосда ечимини топишга, шунга яраша ахборотни излаш, айрим альтернатив фикрларни ўзаро мунозараларда эркин баён қилишга ўрганади ва шундай кўникмалар шаклланади.
Интерфаол дарсларни ташкил этишда ўқув жараёнида якка тартибда, жуфт бўлиб ишлаш, гуруҳларда ишлаш, изланишга асосланган лойиҳалар, ролли ўйинлар, ҳужжатлар билан ишлаш, ахборот манбалари билан ишлаш, ижодий ишлашдан фойдаланиш мумкин.
Интерфаол усуллар нималарни ўз ичига олади? Ҳозирги кунда методистлар, амалиётчи ўқитувчилар томонидан турли шакл-формалар таклиф этилган.
Улардан:

  • жуфтликда ишлаш;

  • корусель;

  • кичик гуруҳларда ишлаш;

  • аквариум;

  • тугалланмаган гаплар;

  • ақлий ҳужум;

  • Броун ҳаракати;

  • Дарахт ечими;

  • Ўз номимдан сўзлайман;

  • Фуқаролар эшитуви;

  • Ролли ўйинлар;

  • Пресс метод;

  • Ўз позициясини эгаллаш

  • Мунозара;

  • Дебатлар;

  • Катта давра.

Юқоридагилардан фойдаланишда қандайдир бир мақсадни кўзда тутиб, муаммони келтириб, ўқувчиларни шу жараёнда ишлашга тайерлаб, уни маълум малакаларга эга бўлган ҳолатларда қўлланилса кутилган натижаларни олиш мумкин.
Қўйилаётган муаммо жуда пухта ўйланган кенг қамровли, диққатни тортадиган ҳолда бўлгани маъқул.
Умуман юқорида келтирилган бирор формада иш юритиш, дарсни ташкил этиш учун ҳар бир машғулотнинг концепцияси яратилиши, шу асосда унинг кетма-кетлиги, регламенти, иш тартиби, мақсад, вазифалари, кутилаётган натижалар олдиндан белгилаб олиниши ва ундан ўқувчилар бохабар этилиши керак.
Интерфаол ўқитишда ўқитиш муҳити ташкил этилади, қулай муҳит яратилади, яхши ташкил этилган ўқитиш муҳити:

  • Ўқиш ва тадқиқотларга кўмаклашади;

  • Турли тадқиқотлар олиб бориш учун материалларга эга бўлади;

  • Ижодкорлик қобилиятларига рағбат беради;

  • Ижтимоий ва коммуникатив кўникмаларни ривожлантиради;

  • Фикрлар ва ахборотлар алмашинувига имкон яратади;

  • Нутқий ривожлантиришни рағбатлантиради;

  • Маълумотларни мустақил олиш кўникмаларини шакллантиради;

  • Узлуксиз таълим олиш кўникмаларини ривожлантиради;

  • Турли усуллар билан маълумот олиш учун ресурсларни ўз ичига олади;

  • Маълумотномалар, луғатлар, энциклопедиялар, географик ҳариталар, компьютер, тажриба ўтказиш учун турли асбоблар, материаллар билан ишлаш имкониятига эга бўлади.

Ўқув материали мазмуни, нимага ўргатилиши, таҳлили, мотивацияси, ўқитувчи, ўқувчини кетма-кетликдаги ҳаракатлари кўзда тутилади.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish