Ты так решил, Креонт, сын Менекея,
И о враге отчизны, и о друге;
В твоих руках закон; и над умершим,
И над живыми — нами, — власть твоя.
Менекейнинг ўғли Креонт қўлингда қонун, душман ва дўстинг устидан чиқарган ҳукминг шуми, тириклар устидан ҳукм чиқарасан, демакки ўлганни ҳам қандай қисматга дучор қилиш сенинг измингда, деган гапларни билдирадилар. Шаҳар душманлар устидиган ғалаба қозонган, Фива қутқарилган, байрам қилиш ва худоларга миннатдорчилик билдириш вақтида ҳеч ким Крентга қарши чиқолмасди, бунга ҳадди ҳам сиғмасди. Хуллас, ҳукмдорнинг бу фармони: “Қаҳрамонга – шараф, сотқинга – шармандалик!” бутун Фивада янгради. Ким қирол фармонини бузса, унга ўлим жазосига маҳкум этилиши муқаррар эди.
А. Антигона Эдипнинг қизи, Креонтнинг қарорига қарши чиқади ва акасини кўмишга қарор қилади.
Фожиа муқаддимасида Aнтигона синглиси Исменага Креоннинг тақиқлангани ва тақиқга қарамай, оғасини дафн этиш нияти ҳақида маълумот беради. Софокл драмалари шундай қурилганки, биринчи саҳналарда қаҳрамон кейинги қисматини белгилайдиган қатъий қарорларни қабул қилади. Aнтигона аёл бўлишига қарамай жон-жигари олдидаги қарзи ва илоҳий қонунларнинг дахлсизлигини ўйлаб, ўз ҳаракатининг тўғрилигига ишонади ва асар сўнгига қадар ҳимоя қилади.
Сестра родная, общей крови отпрыск,
Исмена, слушай. Тяжелы проклятья
Над семенем Эдипа — и при нас
Им, видно, всем свершиться суждено.
Казалось бы, и горя, и бесчестья,
И скверны, и греха всю чашу мы
До дна с тобой испили? Нет, не всю!
Ты знаешь ли, какой приказ недавно
Всем объявил Креонт-военачальник?…
Не знаешь, вижу, — а беда грозит
Ужасная тому, кто мил обеим.
Антигона шу сўзлар билан синглисини қарши олади. Қиз бу ерда тағин отасини тилга олади. У яна бир бор уруғи лаънатга дучорлигини тан олади. Мабодо акасининг жасади кўмилмай қолиб кетса, бундан ҳам баттар қисматга дучор бўлиш мумкинлигини эътироф қилади. Акс ҳолда қиз “Казалось бы, и горя, и бесчестья, И скверны, и греха всю чашу мы” Биз гуноҳларни ювдик, деб ўйлаган эдик, афтидан бундай қилмаган кўринамиз”, деган гапларни қўлламайди. Антигона муаммоли вазият туғилганда, ҳеч қачон ортга чекинмайди, “мен аёлман”, дея мушоҳада юритиб ўтирмайди. Бу фақат Софоклнинг “Антигона” трагедиясида эмас, балки бошқа асарларида ҳам кўзга ташланади. Масалан, Шоҳ Эдипнинг ўз отасини ўлдириб, онасига уйланиб, ундан тўрт фарзанд кўрган машъум қисмати шаҳарга ошкор бўлганида, Фива аҳли ўз кўзларини ўйган шоҳни кўришни истамайди ва Креонтдан уни шаҳардан қувиб юборишни талаб қиладилар. Бу қарор Эдипнинг ўғиллари Этеокл ва Полиникка ҳам ёқади, чунки улар шаҳарга эга чиқишарди. Хуллас, ҳамма сўқир шоҳдан юз ўгирганида, саргардонлик йилларида, Антигона бир қадам ҳам ундан узоқлашмайди. У отаси учун кўз вазифасини бажаради. Ўғиллари қилмаган яхшиликни қизи қилади, биламизки, муқаддас китобларда, фарзандлик бурчи ҳақида сўзланганда, фарзандларнинг ота-она олдидаги вазифалари бир хил эканлиги ҳақида баён қилинади. Қиз ёки ўғил фарзандлар бажариши керак бўлган алоҳида эканлиги борасидаги фикрлар йўқ2.
Антигона нафақат отаси, балки оғасининг бошига ҳам кулфат тушганида, ўзини четга олмайди.
Б. Антигона синглиси Исменадан ёрдам сўрайди, бироқ опаси ўз ҳиссиётларига берилиб, ўлимдан қўрққани учун Креонтнинг қарорига бўйсунади.
Aнтигона одамлар ва худолар, шараф ва тақво ҳақида ўйларди. Полиник Этеокл ва Полиникнинг руҳи нариги дунёда хотиржамликка эришиши учун ғамхўрлик қилиш ҳақида қайғурарли. Креонт ҳали ўз қарорини эълон қилишга ҳозирланаётганда, аммо Антигона уни бузишга ҳозиру нозир эди.
Трагедия ибтидосида Антигонанинг жасорати синглиси Исменанинг эса қўрқоқлиги яққол намоён бўлади. Антигона ундан “Согласна труд и кару разделить?” (мен билан бир иш қилишга, қаро қисматни бўлишишга розимисан?” дея сўрайди. Исмена: “Какую кару? В чем твое решенье?” (Қандай қисмат? Қароринг қандай?) деб сўрайди. Антигона эса “Своей рукою мертвого зарыть” (Ўз қўлларим билан ўликни кўммоқчиман) деб айтади. Исмена бундай ишни тасаввурига сиғдиролмаслиги маълум бўлади ва: “Как, — хоронить запрету вопреки?” (Қандай кўмасан, ахир тақиқланган-ку) дейди. Шундан маълумки, Исмена ҳукмдор қарорига қарши боришни хаёлига келтирмаган. Опасининг исёнини, ҳатто тасаввурига сиғдиролмасди. Антигона эса синглисига бу исённинг нақадар муҳимлигини эътироф этиш учун инкор қилиб бўлмас далил келтиради: “Да — ибо это брат и мой и твой. Не уличат меня в измене долгу” (Уларнинг иккиси ҳам оғаларимиз, ҳар ҳолда бурчимга хиёнат қилганликда айблашолмайди) дейди қиз синглисига. Бироқ Исмена Креонтнинг ғазабидан, жамиятда эркакларнинг нечоғли устун эканликларидан, уларга қарши бориш қандай оқибатларга олиб келишидан сўзлайди ва опасини фикридан қайтаришга уринади. Исмена: Сестра, сестра! Припомни, как отец наш, Погиб без славы, без любви народной; Как, сам себя в злодействе уличив, Он двух очей рукою самосудной. (Опажоним, отамни эсла, у на шуҳрат ва муҳаббатга мушарраф бўлди. У кўзларини қўллари билан қандай ўйганини эсла) дейди. Қиз онасининг қисматини ҳам хотирлайди: Мать и жена — два слова, плоть одна! В петле висячей жизнь свою сгубила. Еще припомни: оба наших брата, Самоубийственной дыша отвагой, Одной и той же смертью полегли. Лишь мы теперь остались. Всех позорней, Погибнем мы, когда, поправ закон, Нарушим власть и волю мы царя. (Онамиз унга ҳам она, ҳам хотин эди, ўз жонига қасд қилди. Энди эса оғаларимиз бир-бирини ўлдириб қўйди. Бу уруғдан ёлғиз иккимиз қолдик. Мабодо шоҳга қарши борсак, уларнинг ҳаммасидан ҳам ортиқ шармандалироқ қисматга йўлиқамиз). Ниҳоят кейинги ўринларда бу ишга иккисининг қўл уришига ножоизлигини исботловчи жўяли сабаб келтиради: Опомнись! В женской родились мы доле; Не нам с мужами враждовать, сестра. Им власть дана, мы — в подданстве. (Эсингни йиғ! Биз аёл бўлиб туғилганмиз. Эркаклар билан олишиш биз учун эмас, уларга қудрат берилган, бизга эса бўйсуниш) дейди у. Бу билан синглисига эркакларнинг измига қарши боришни аҳмоқлик санайди, у тоғаси адолатли қарор чиқардими-йўқми, бу ҳақда бош қотириб ўтирмайди. Исмена жамият қонунларига қарши бош кўтаришни маъқул кўрмайдиган образ, у барини ўз ҳолича қолдиришни афзал кўради. Антигонанинг чиранишлари ўз самарасини беришига ҳам ишонмайди. “Несбыточны твои желанья, верь мне!” (Сенинг тилакларинг амалга ошмайди, ишон!) дейди у опасини йўлдан қайтариш учун, чунки антик даврларда аёлларнинг роли деярли жамиятда эътиборга олинмаган, уларнинг фикрига паст назар билан қаралган, шу боис, одатда аёллар Исмена каби кескин қарорлар қабул қилишни хаёлларига келтиришмасди. Бу улар учун мантиқсиз бўлиб туюлган, шундай экан, у опасининг уринишларини телбалик санайди.
Бироқ Антигона қарорини қабул қилиб бўлганди. У Исменанинг сабабларини қабул қилмайди ва ўз исёнини ошкор намоён этади. Антигонани бу ниятидан қайтарадиган ҳеч қандай куч йўқ эди. Акс ҳолда у: Уж не прошу я ни о чем тебя, И если б ты мне помощь предложила, Я б неохотно приняла ее. Храни же ум свой для себя, а брата, Я схороню. Прекрасна в деле этом. (Агар ёрдамингдан бошқа ҳеч нарса сўрамагандим, ўз фикрингни ўзингга сийлов, мен оғамни ўзим кўмаман.) деб сўнгги сўзини билдирмаган бўларди.
C. Антигона акасини кўмгани боис қамоққа олинади ва ўлимга ҳукм қилинади.
Софокл Aнтигонага ҳамдардлик билдиради ва уни ўзига хос муҳаббат билан тасвирлайди. Буюк фожиавий сиёсат фуқароларнинг бахти учун давлат ва оила ва қабила қонунлари ўртасидаги уйғунлик бирлиги зарурлигини асарда айтмоқчи эди. Софокл давридаги жамиятдаги тенглик идеалликдан анча узоқ эди, Софокл Aнтигонага ачинади, Креонтни золим сифатида тасвирлайди, лекин унинг шафқатсизлигини давлат манфаати ҳақидаги сўзлар билан софистик тарзда яширишга уринади. Маҳкумлик фожиа охирида Креонтнинг тавбаси ва ўзини-ўзи қоралашида акс этади. Aнтигонада хор муҳим роль ўйнамайди; қўшиқлар ҳаракат жараёнидан ажралиб чиқмайди ва драма вазиятларига қўшилади. Табиатни забт этувчи, ижтимоий ҳаётни ташкил этувчи ақл эгаларининг куч-қудрати, зукколиги билан улуғланади. Хор гоҳида огоҳлантириш билан тугайди: ақлнинг кучи одамларни яхшилик ва ёмонликка тортади; анъанавий ахлоқ қоидаларига риоя қилиш керак. Хор қўшиғи Софоклнинг дунёқарашига хос, у фожиага муаллифнинг шарҳи, илоҳий ва инсоний қонунлар тўқнашуви масаласида ўз позициясини тушунтиради. Масалан хор томонидан куйланган сатрларга аҳамият қаратамиз: “Одам қудратли ва жасур! У ер ва денгизни забт этди, фикр ва сўз эгаси, у шаҳарлар қуради, уларни бошқаради; лекин унинг қудрати яхшилик келтирадими ёки ёмонлик? Ким ҳақни ҳурмат қилса, у яхшидир; Ким ботилга кирса, у хавфлидир”. У ким ҳақида гапиряпти: жиноятчи ҳақидами ёки Креонт хусусида?” бундай фикрлар Креонт ҳукмронлиги даврида чиндан ҳам давлат ёки халқ учун қайғурган адолатли шахс бўлмаганини тушунтиришга уринади.
Креонт саройдаги тантанали ҳайқириқлардан боши осмонга етиб мамнун ўтирганида, соқчи унинг ҳолатига умуман уйғун бўлмаган янгилик билан югуриб кирди: “Фармони олий аллақачон бузилган, кимдир мурдани тупроққа қўйибди – кичик бўлса ҳам, дафн маросимини ўтказибди, соқчилар ғафлатда қолишибди, энди шўрликлар боши билан жавоб беради. Бу хабарни етказган соқчи ҳам даҳшатга тушган”. Креонт ғазабланади: “Жиноятчини топсангиз, соқчиларнинг боши омон қолади!”
Aнтигона режасини амалга оширади; Полиниклар танасининг узра тупроқ тортади. Креонт ҳали қарорини энди эълон қилган чоғ, унинг буйруғи бузилганини билиб қолди. Креонт ҳокимиятдан норози бўлган фуқароларнинг фитнаси бўлса керак, деган хулосага келади, лекин ҳукмдорни ҳайратга солиб, соқчилар Aнтигонани унинг ҳузурига олиб киришади. “Биз қабрни очиб мурдани олдик, сўнг қўриқлаб ўтирдик ва тўсатдан биз кўрдикки, унинг қабри устига малика келди, жасад устида йиғлади, яна ерга кўмишни истади - мана у!”
Мана шу ерда Антигона ва Креонт тўқнашади. Аслида Креонт илгари ҳам Антигонага бир марта зулм қилган эди. Софокл бу воқеани “Шоҳ Эдипнинг ўлими” трагедиясида ёритган. Креонт ўшанда Эдипни ўз талабига кўндириш, яъни Фивага қарши еттовлон уруш бошлаганда, уни шаҳарга қайтиб, Полиникни муросага келтиришга чорлайди, лекин шоҳ ўзи қувилган жойга қайтиб боришни истамайди, шунда Креонт Aнтигонани ўғирлаб кетади ва шу тариқа мақсадига етмоқчи бўлади. Сфокол трагедияларнинг иккисида ҳам аёл жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эмас, балки бир мулкдай қаралади. Ундан Антигона содир қилган кескин қарорлар ҳеч қачон кутилмаган, эҳтимол, бу юз берганда ҳам, фожиали якун топган. Аёл Антигонадай шафқатсиз равишда жазоланган. Қиз тоғасининг нимага қодирлигини билади ва шунга қарамай, шафқатсиз феъл-атворидан асло қўрқмайди. Антигонанинг феълида жасорат, шиддат, аскетизмнинг баъзи хусусиятлари мавжуд, лекин қаҳрамонлик чегарасида баъзан ожизлигини ҳам кўрсатиб қўяди, у оғасининг хўрланган танаси узра йиғлайди, Креонт билан мунозараси давомида кўз ёш тўкади ва ер остидаги сағанада ҳам ўлишни истамаганидан фарёд қилади [13, 127].. Бу Антигонани жонли характерга эга тирик одамга айлантиради, бундан ташқари бу унинг аёллик табиатига ҳам муносиб эди.
Креонт ўз қудратидан адолатсиз равишда фойдаланади ва имкониятларини ортиқча баҳолаб юборади (У – ҳеч кимга қулоқ солмади). Софокл яратган образ характерига кўра, Ерда ўзини ҳаддан ортиқ қудратли деб билган золим, ҳар бир сўзим қонун, унга итоат адолатдир, дея фикрлайдиганлардан эди. Креонтнинг маънавий ҳалокати жисмоний ўлимдан ҳам ёмонроқдир. Софокл Aнтигона томонида туради (Aнтигонанинг ўлими аслида унинг ғалабасига айланади).
Муаллиф икки образнинг суҳбатини бекорга келтирмайди, чунки суҳбат иккисининг инсонийлик хусусиятлари ва қарашларини очиб беради, бундан ташқари ўша даврда оила аъзоси саналган аёлга муносабатни ҳам кўрсатиб беришни истайди: Креонт: “Фармонимни бузибсан?” деб сўрайди қаҳр бидан, лекин Антигона дадиллик билан жавоб қилади: “Ҳа, чунки у Зевс бундай ишларни буюрган эмас, абадий қонунларга тўғри келмайди: илоҳий қонун ердагидан устун, уни бузиш ўлимдан ҳам ёмонроқдир; агар сиз қатл қилмоқчи бўлсангиз – кутиб турманг! Сизнинг хоҳишингиз ва менинг ҳақиқатим”, дейди қиз. Креонт: “Ватандошларингизга қарши чиқяпсанми?” Антигона: “Улар мен билан, лекин сиздан қўрқади”. Креонт “Қаҳрамон аканг номини шарманда қилдинг!” Антигона: “Йўқ, мен ўлган биродарни ҳурматини жойига қўйдим”. Креонт: “Душман ўлгандан кейин ҳам дўст бўлмайди”. Антигона шундай жавоб қилади: “Меҳримни бўлишмоқлик тақдиримдир, душманлик эмас”.
Бу гаплар Креонтни ғазаблантиради, ўзининг ноҳақлигини тан олгиси келмасди. Шуҳрат унинг кўзларини кўр қилиб қўйган эди. Шоҳ жиянини ўйлаб ўтирмай ер остидаги тош сағанага тириклайин тиқишни буюради.
3. Креонт Антигона ўз ўғли Гемоннинг қайлиғи эканлигини унутади.
Aфинада шундай гап бор эди: «Инсон ҳаёти ҳамма нарсадан муҳим, шунингдек, ёзилмаган қонун эса ёзилганидан устундир». Ёзилмаган қонун абадийдир, чунки бу илоҳий қонун Парвардигор томонидан яратилган, ҳар ҳар қандай кишилик жамияти унга таянади. Мазкур қонун худоларни ҳурмат қилишни, қариндошларни севишни, заифларга марҳамат қилишликни буюради. Ёзилган қонун ҳар бир давлатда турличадир, одамлар томонидан ўрнатилади, абадий эмас, уни чиқариш ва бекор қилиш мумкин. Софокл “Aнтигона” трагедиясида айнан шу ғояга урғу беради ва илоҳий қонунлар ҳимоячиси сифатида аёлни танлайди. Чунки ёзувчи наздида абадий қонунлар олдида ҳамма баравар у одам ажратмайди, дейишга уринади.
Креонт учун Aнтигонани қатл қилишга ҳукм қилиш осон бўлмайди. У нафақат синглисининг қизи, ўғлининг қайлиғи, бўлажак қиролнинг рафиқаси эди. Креонт шаҳзодани чақиради. Улар ўртасидаги суҳбатдан шу нарса англашиладики, Креонт Антигонага раҳм-шафқат қилишни ният қилмаган, аксинча, ўғлини ўз томонига оғдиришни кўзлайди. Креонт “Қайлиғинг фармонни бузди; у ўлим жазосига ҳукм қилинди. Ҳукмдорга ҳамма нарсада итоат қилиш керак. Буйруқ итоат; агар тартиб бузилса, давлат ҳалок бўлади”. Гемон эътироз билдиради: “Эҳтимол, сиз ҳақдирсиз, лекин нега бутун шаҳар маликага ачиниб турибди ва сиздан норози бўлаётир? Ёки сиз ёлғиз адолатлисизу, қолганлар адолатсизми?” Креонт: “Давлат подшоҳга бўйсунади!” ўз фикрини ўғлига уқтиришга уринади. Гемон: “Халқ шахсий мулк эмас”, деб жавоб беради. Подшоҳ қатъий: “Aнтигона ер остидаги сағанага ташланади, уни ўзи жуда ҳурмат қилган ер ости худолари қутқарсин ва одамлар Антигонани бошқа кўрмайди”. Гемон ҳам отасига кескин жавоб қайтаради: “У ҳолда сиз ҳам мени бошқа кўрмайсиз!” Ва бу сўзларни айтиб шаҳзода чиқиб кетади”.
Антигонанинг буйруққа итоат этмагани билан унинг ҳаракатини ҳеч ким хато деб билмаслигини Софокл бир неча бор қаҳрамонлар тилидан айтишга уринади. Гемон халқ малика томонда эканлигини билдиради, бу билан қизга отасининг раҳмини келтиришга уринади. Халқ сўзи ила муаллиф одамлар илоҳий қонунларни бузиб бўлмаслигига қатъий ишонишига ишора қилади. Лекин Гемоннинг илтижолари ва уринишлари беҳуда кетади, Креонт ўша пайтда на фарзандининг ҳислари ва на жиянининг қотилига айланиши мумкинлиги тўғрисида қайғурарди.
А. Тиресий Креонтга унинг адолатсизлиги учун маъбудлар ларзага келаётганини айтганда, у ўлим жазосини бекор қилади, лекин аллақачон кеч бўлган бўлади.
Икки қиз Антигона ва Исмена Креонтнинг адолатсиз ғазабига дучор бўлганига муносабатни Софокл хор тилидан ифода қилишга уринади: “Шоҳнинг суди адоғига етганда, Худонинг суди бошланди. Худо ғазабининг чеки йўқ, тўлқин ортидан тўлқин каби келгани каби бахтcизлик ортидан бахтсизлик – Эдип уруғи адо бўлиб борарди: худолар одамларга умид билан тасалли беради, лекин уларнинг амалга ошишига йўл қўймайди”. Муаллифнинг бу фикрлари қисматни инсон муқаррар ўз қўли билан яратиши ва жиноятига яраша жазо олиши тайинлигидан огоҳ этади. У қизга, Антигонанинг ёш умрига, бир одатда аёлларга шафқат қилишга ундайдиган илоҳий қонунларга қарши бориб, уларга зулм йўлини танлайди. У нимадан бунча ғазабланган эди, мабодо эркак киши унинг ҳукмига қарши борганда, эҳтимол, бу қадар иззат-нафси оғринмасди ва бу кўзларини сўқир қилиб қўймаган бўларди, лекин қиз бола туриб, унинг буйруғига нисбатан исён кўтаргани, ундан қўрқмагани жияни, бўлажак келини бўлгани учун ҳам бирйўла ўғлини “қулоқсиз” хотиндан халос қилмоқчи бўлди. Креонт адолат юзасидан фикр юритмагани учун муқаррар жазога учраши борасида хор қўшиқ куйлайди.
Ниҳоят Креонтнинг ҳузурига Тиресий, сўқир фолбин кириб келади, Софоклнинг “Шоҳ Эдип” трагедиясида унинг қисматидан башорат қилган чол эди. У шоҳга меҳроблардаги шамлар ёнишни хоҳламайди, башоратларни олиб келувчи қушлар ҳам узоқлашганидан сўзлайди. Креонт аввалига ишонмайди, бу шунчаки фитна деган хаёлга ҳам боради. Креонтнинг адолатсиз ҳукмидан нафақат халқ, балки худолар ҳам ғазабланганинини билдиради. Тиресий билан суҳбатда Креон давлат тамойилларидан сўзлаб, ўз ғояларини илгари сурмоқчи ва ўз қилмишини оқлашга уринади, лекин чол унга бўлажак фалокатлардан башорат қилганда, бутун вужудини даҳшат қамраб олади. “Ты провинился дважды перед ними, Живую душу, дщерь дневного света, В гробницу ты безбожно заключил, А Тьмы подземной должника под солнцем, Удерживаешь, не предав могиле, Корысть вещанье мне внушила, да? Дай срок: ответят из твоих покоев”. (Сиз улар олдида икки марта айб иш қилдингиз ва азалий қонунларни буздингиз: ўликни дафн этмай, тирикни қабрга тиқдингиз! Энди уларнинг ғазабидан қочиб қутулолмайсиз!)
Креонтнинг бу сўзлардан ларзага келиши бежизга эмасди у лаънатланиш ва машъум қисмат нималигини Шоҳ Эдипнинг тақдирида кўрганди. Муаллиф тағин ўз фикрини исботлаш учун Креонтнинг қўрқувини хор тилидан тасвирлайди. “Шоҳ қилган хатоларининг каффорати оғир бўлишлигини аввалдан ҳис қилди. Бу башоратдан қўрқиб кетган Креонт ҳукмни бекор қилди, Aнтигонани озод этишни, Полиникни дафн қилишни буюрди. Ҳа, Худонинг қонуни инсонникидан устундир. Шоҳлар ҳукмни бекор қилиши мумкин, аммо Худо бекор қилмайди”, дейди у.
Бундай фикрлар ҳар бир инсон қарор қабул қилаётганда, пухта ўйлаб кўриши кераклигини эътироф қилишга уринади. Чунки ўйланмай қилинган қарорлар фожеали оқибатлари бўлади, вақтни ортга қайтариб, ҳаммасини тўғрилаш имконсизлигини Софоклнинг “Антигона” трагедиясида Креонт қисматида кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |