Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 0,78 Mb.
bet16/39
Sana28.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#922516
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Менга боққил, қилмағил чашмингга мужгонинг ҳижоб.
Бу дард ёлғиз Увайсийга эмас, балки Дилшоди Барнога ҳам бегона эмас, шоир қуйидаги ғазалида аёлларнинг юзларини очиб юришга ундайди:
Пардани очинг, чиройингиз кўрунсин эл аро,
Шамъи рухсорингиза куйсун кўриб парвоналар [32, 19].
Шоир ўз девонидан ўрин олган саккизинчи ғазалида аёлларнинг юзини тўсиб турган паранжига нисбатан ошкора қаршилигини билдиради: “Хуршид юзин тўсиб турар қоронғу чодир” аёлларнинг гўзал юзини тўсиб турган нарсани пардага эмас, балки қора чодирга қиёслайди. Унинг сўзлари бир қадар жамиятнинг зўрлик билан аёлларни зулмат чодир ичра тутиб турганига исён кўтарди. Акс ҳолда шеър қуйидаги сўзлар билан бошланмасди:
Йиллардан ҳам йироқ бўлди зулматли соат,
Токай давом этар бундоғ алам — разолат.
Аёлларнинг бундай зулмат ичра яшаётган соати йиллардан ҳам узун бўлади. Бундай разолату таҳқирлаш қачонгача давом этади, дейди у.
Барнолар зулматда, заъфарон юзи,
Ғазаб қўзғаб, хазон бўлди ҳусну латофат
Ўзининг тахаллусини бу ерда шоир мамлакатнинг бутун аёлларига ишора қилади. Аёлларнинг юзи зулматда ичра сарғайиб кетди, нега уларнинг гўзаллиги ғазаб қўзғайди ва шу чодир ичида қарийди, шоир қоралаётган ўша қора чодир бу паранжидир.
Шу ўринда Анбар отин Қўқон адабий муҳитининг юқоридаги шоирлардан сал кейинроқ етишиб чиққан шоирдир, Қўқон хонлиги Бухоро амири Насруллохон томонидан босиб олинганидан кейин содир бўлган воқеаларнинг гувоҳи бўлган. Нодира ва авлодларининг қатлидан сўнг мамлакатдаги сиёсий аҳвол бундан ҳам оғирроқ бўлгани унинг шеърларидан ва “Қаролар фалсафаси” асарида ёзиб қолдирганларидан аёлга муносабат яхшиланмаганини англаш мумкин. Тўрт фаслдан иборат бўлган “Қаролар фалсафаси”нинг иккинчи фаслини у оналар ҳаёти ва тақдирига бағишлайди: “Бу фарқ эгасини ман инсон онаси ҳар нечук донишманд энагаси деб билурман, ул она шундоқ онадур, моҳири донодурки, Афлотун ва Арастуни, Абу Али ибн Сино ва Улуғбекни, Жомий ва Саъдийни, Навоийни, Фирдавсийни, Бедил ва Ҳайёмни, Нодира ва Увайсийни... мени ва сени ўз қорнида ўн ой кўтариб, турли офатлардан сақлаб, еган ғизосидан расамат бериб, туғиб, оламни кўриш қобилиятига давру моҳир қилибдур. Уларға бўлғон эътибор чумолига бўлғон эътибордан ҳам камроқдур...” деб ёзади у [33, 8].
Аёл муаллифларнинг фикрларидан улар ўзларига кўрсатилган ҳурматсизликдан роса ранжиганлар. Шу тариқа ҳар бири жамиятга қарши исёнини адабиётда ошкора олиб кира бўлади. Уларнинг овози борган сари дадилроқ, ошкора янграй бошлади.
В. Нодирабегимнинг ўғли Муҳаммад Алихон давридаги хатоларидан шоирнинг изтиробларини таҳлил қилинади.
Қўқон хонлигининг мағлубиятига сабаб сўнгги йилларда мамлакатда феодал бебошликлари ниҳоятда авж олиб, хонликда ички тартибсизликлар зўрайган, давлатлар ўртасидаги низолар жиддийлашган бир даврга тўғри келди. Бу ҳақда Дилшоди Барно ҳукуматга бағишланган ғазалида мамлакатдаги ички сиёсий аҳволни қуйидагича таърифлайди:
Қалъаларки , бўстонларни, кўп маконларни
Вайрон этди ҳукмронлиқ деган касофат.
Бунда шоир шоҳнинг мамлакатни идора қилолмаганидан қальаю боғлар тамоман вайрон этилганини баён қилади. Мамлакатда турли ўлпону солиқлар халқнинг тинка мадорини қуритганидан, бундай бошбодоқликнинг охири кўринмаслигидан нолийди, ҳокимиятнинг бундай ўзбошимчалигига итоат қилиш, офатга рози бўлишдай гап эканлигини ва бунга халқ қачонгача чидаб яшаш мумкинлигини айтади:
Ҳокимларга итоят, офатга рози,
Қачонгача қилмоқ керак бу хилда тоқат.
Ҳокимиятдан нолиган ёлғиз Дилшоди Барно эмас, балки ўша пайтда хукумат амалдорларининг ўзбошимча бўлиб кетганидан, Нодиранинг ҳузурига маҳаллий бойлар, ўлпон йиғувчилар, беклару амалдорлардан арз қилиб келадиганлар талай эди. Гарчанд Аттор ўзининг «Туҳфатут таворих» асарида «Моҳлар ойим поклик ҳижласида парда остида ўлтирган, сахийлик қўлини узатган, у даврда Ҳотамитойнинг номини Нодираи даврон (номи) енгиб чиққан, ҳамиша ҳадялар бағишлаб, сахо эшигини олимлар ва фозиллар, фақирлар ва ғариблар юзига очиб қўйган, ўз карамининг дастурхонидан ҳаммани тамомила мамнун қилганди. Ҳар бева ва бечораларнинг дилини шод этар эди. Сурат юзасидан тахт эгаси, хулқ жиҳатидан малак, ҳиммат, бечорапарварликда жувонмард... эди», дея таърифлаганига қарамай бутун мамлакатда бундай бошбодоқлини йўқ қилиш учун ожизлик қиларди [34, 482]. Чунки сўнгги йилларда отасининг ўлимидан сўнг тахтга ўтирган Муҳаммадалихоннинг ишратпарастлиги чегара билмай борарди. У бўзахўрлик ва каптарбозликка муккасидан кетган. Ҳашаматли каптархоналар қурдирган. Қаердадир яхши каптар дарагини эшитса, бас, Кошғар, Бухоро, Шаҳрисабздан бўлса ҳам топтириб келтирган, хоннинг каптарбозлиги шу даражага етадики, каптарларнинг оёғига тилло ва кумуш ҳалқалар осиб, уясини чиний товоқдан, михини кумушдан, ҳар бир хонасини кошиндан ясатади. Каптарнинг “ғул-ғул”и кўнглига урганда, доирабозлик билан машғул бўлади. Унинг тилла ва гавҳар тошлар билан безатилган тўққизта доираси тилларда достон бўлган. Шунча кўнгилхушликлар камлик қилгандай, хоннинг ишқи қиморга тушди ва қайси музофотда донг таратган қиморбоз бўлса, уни чақиртириб, тунни тонгга улаб у билан ошиқ ташларган ва эл ўғри дея лаънатлайдиган каслар билан улфатчилик қилган. Бу ҳақда Ҳакимхон тўра «Мунтахабут таворих» асарида батафсил тўхталиб ўтади, унинг маълумот беришича, Муҳаммадалихон 1830-31 йилларда ноғорахона солдирганини баён этиб, хон айш-ишратга берилган чоқларида занжирлари олтин ва кумушдан ясалган чилдирмаларни чалиб, кечалари базм қилиб, халқни нотинч қилган. Мамлакатда мадраса, масжид, сарой қуриш, ариқ қазиш ва бошқа ишларда халқни мажбуран ишлатилиши уларнинг турмуш даражасини янада оғирлаштириб юборди, очлик, яланғочлик кучайди. Натижада халқ қўзғолонлари авж олиб кетган. [35, 75-78]
Нодира бутун куч-қувватини хонликда ўғлини тўғри йўлга солишга ва саройдаги фитналарни тинчлик билан бартараф этишга сарф қилди. Умархоннинг ўлимидан кейинги йигирма йил ичила хонлик ҳудуди бирмунча кенгайган, уни идора қилиш эса мураккаблашганди, Муҳаммадалихоннинг енгил-елпи сиёсати билан вазият янада жиддийлаштирди. Унинг ҳокимиятни қўлда тутиб туришига Нодиранинг ҳаётгқ ижтимоий, маданий, тадбирли фаолияти ёрдам берди. Лекин Нодира феодал зиддиятларни, мамлакатдаги инқирозни, хонликлар ўртасидаги муносабатларни бартараф қилишдан ожизлик қилди. Ўғлининг юриш-туришидан кўнгли тўлмаган шоир бу ҳақда ўз асарларини баён этишни бошлайди. Шоирнинг “Фироқнома”сида шундай сатрлар бор:
Менга ул кунким вафоға аҳд-у паймон айлади,
Нўшдоруйи лаби дардимға дармон айлади,

Сўнгра қилғон ваъдаларни барча ёлғон айлади,

Ё магар ул аҳд-у паймондин пушаймон айлади.

Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўланинг фикрига таянсак, Нодира бу ерда ўғлини назарда тутаётганини тахмин қилади, чунки Муҳаммадалихон тахтга ўтираётганда, онасига адолатли шоҳ бўлишга онт ичади, бироқ ваъдасига турмайди ва бунинг учун ўғли қаттиқ пушаймон бўлишини олдиндан башорат қилди [36]. Чиндан ҳам тақдир унинг бевошликлари учун қаттиқ жазолади, бироқ бу бутун мамлакатни кейинроқ инқрозга юз тутишига олиб келди. Унинг даврида содир бўлган номақбулчиликлар хусусида жуда кўплаб асарларда турлича маълумотлар битилган. Масалан, Таниқли олим Ҳайдарбек Бобобековнинг ёзишича, разолатга ботган хон ҳаёти “Ансоб ас-салотин ва таворих ал-ҳавоқин” номли қўлёзмада ҳам баён этилган: “Ҳар кимни соҳибжамол қизи бўлса, хонга маъқул қилиб, фоҳишалар соябонлик аробага тушиб бориб, ул қизни хоннинг хизматига олдируб келур эрдилар. Вазирлар ва уламолар ва умаролар хижолатда эрдилар, аҳдини риоя айламас эрди. Ҳар кимнинг қизини соҳибжамол деб эшитса, ҳар вилоятда бўлса ҳам, хоҳ эшон, хоҳ уламо, хоҳ бой – риоя қилмай олдируб келар эрди. Манзур бўлса сақлар эрди, манзур бўлмаса жойига юборур эрди” .
Нодира ўғлининг бу қадар разолатга ботганидан куйинади, лекин у волидасини эшитмай қўйган эди. Буни шоирнинг қуйидаги сатрлари ҳам исботлаб турибди:

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish