Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 0,78 Mb.
bet1/39
Sana28.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#922516
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим


Хосият Рустамова,
ЎзМУ мустақил тадқиқотчиси

АДАБИЁТДА ТЕНГСИЗЛИККА ҚАРШИ АДАБИЙ ҚАҲРАМОНЛАРНИНГ РУҲИЙ ИСЁНИ


Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида ижод табиати, ижодкор истеъдодининг маданиймаърифий ва адабий-тарихий омиллари, туғма шоир ва ёзувчиларнинг жамият тараққиёти ва жамиятнинг ижодкор адабий тафаккурига таъсири масалалари долзарб илмий муаммолар сирасига киради. Адабиётнинг умумбашарий шаклда намоён бўлиши, кишилик жамияти бошланганидан буён мавжуд муаммоларни акс эттириши, ҳар бир даврда инсоният дунёқараши ва руҳиятини ифодалашни кўзда тутади, бу йўналишдаги тадқиқотларда ана шу ўзига хослик эътиборда тутилиши илмий жиҳатдан муҳим саналади. Кейинги йилларда адабиётда истеъдод масаласига, уни қадрлаш масалаларига эътибор кучайди. Шунингдек, бу борада адабиётшунослик фани ҳам бир қадар муаййан ютуқларга эришди. Жаҳон ва ўзбек адабиётида яратилган чин истеъдод эгалари томонидан яратилган бадиий асар намуналарни илмий тадқиқот объекти сифатида ўрганиш, уларнинг тарихий такомилини инсониятнинг руҳий дунёси, асрлар давомида шаклланган маънавий-маданий қадриятлари, урф-одатлари, кундалик турмуш тарзи билан боғлиқликда очиб бериш нафақат жаҳон, балки ўзбек адабиётшунослиги олдида турган долзарб муаммоларидан бири саналади. Антик давр адабиёти, грек мифологияси ва ўзбек халқ достонлари, ўрта асрлар, ренессанс даври ва замонавий адабиётда аёл образи, унинг тавсифи, қисмати, унга кўрсатилган муносабатни ўрганиш адабиётшунослик олдидаги муҳим муаммолардан саналади.
Маълумки, жамиятда аёл ўрнига нисбатан паст назар билан қараш – кишилик жамияти юзага келгандан буён мавжуд бўлгани боис бу асрлар оша адабиётда ҳам ўз аксини топиб келган. Табиийки, бундай муносабат шоир ва ёзувчилар қалбида жамиятнинг адолатсиз қонунларига нисбатан ички исённи кучайтиришига хизмат қилган. Аёл-муаллифлар ижодидаги исёнкор руҳда ёзилган асарлар мазкур мавзуни атрофлича ўрганиш, энг аввало, жаҳон адабиёти, хусусан, ўзбек шеъриятининг ҳаёт ва инсон, тақдири, аёл ва жамият муносабатлари билан боғлиқ томонларини янада кенгроқ мушоҳада қилиш, сўз санъатининг таъсир қуввати ва аҳамиятини тўғри баҳолаш, тарих мулкига айланган урф-одат, ижтимоий-маданий қадриятлардан сабоқ олишга яқиндан ёрдам беради. Зеро, адабиёт инсониятнинг маънавий оламини кашф этадиган қудратли воситадир, у жамиятдаги қусурлар, адолатсизликларни ва инсон изтиробларию инсоният социумидаги муаммоларини акс эттириб келади.
Тадқиқотимиз, асосан, адабиётда мазкур масалага оид қарашлар ва асарларни тадқиқ қилишга қаратилган. Маълумки, эркак ва аёл ўртасидаги тенгсизлик адабиётнинг ўзи пайдо бўлганидан бошланган бўлса-да, аёлни камситишнинг дастлабки далиллари адабиётнинг мавжуд дурдоналарида дастлаб қаҳрамонлар орқали тасвирланган. Aдабиётда аёл кишига нисбатан хурофотларнинг жамиятга таъсири моҳиятини чуқурроқ англаш учун ноҳақликларнинг келиб чиқиши ва жамият тартиблари мушоҳада қилиш орқали шоир ва ёзувчи аёлларнинг жанговар руҳи юксалади, бу исёнкор руҳ уларнинг асарларида акс этади. Мазкур тадқиқотимизда биз юнон фожиаси, Қуръон ва Инжилдаги қарашлар, ўрта асрлар, замонавий ўзбек адабиётида аёл образларининг тасвирларини тадқиқ қилишни кўзлаганмиз.
Маълумки, узоқ вақт “адабиёт эркакларнинг иши” деб қаралгани учун аёллар асрлар мобайнида танқидий қарашлардан қўрқиб, эркакча тахаллус билан ижод қилишган, аммо ўтган асрда аёллар хўрлигу ҳақоратларга кескин норозиликларини кўрсатишни бошлашди. Ҳамма даврларда ҳам адабиётда ўз қисматига исён қилган аёллар образи кўпроқ кўзга ташланди. Вақт силсиласи инсон тафаккурига таъсир қилганидек, унинг маҳсули бўлмиш адабиётда ҳам улкан ўзгаришлар юз берди. Адабиётда тасвир объекти, ифода усулларида жиддий янгиланишлар ҳам пайдо бўлди. Бу давр назмда ҳам, насрда ҳам аёл муаллифлар руҳиятидаги тафтишларнинг бадиий ифодасини кўрсатишга интилиш кучайди. Ижодкорларнинг эътирози ўзига хос овозни вужудга келтирди ва уларнинг ижоди адабиётда муҳим аҳамият касб этди. Шу боис бу борадаги муаммолар ҳам анчайин кўзга ташланиб қолди. Биз ўз тадқиқотимизда барча адабий даврлар давомида адабиётда аёлларга тенг муносабатда бўлишга салбий таъсир кўрсатган омиллар ва уларнинг умумий хусусиятини ўрганишга ҳаракат қилдик. Шунингдек, адабиёт асрлар давомида аёл ёзувчи ва шоирлар бундай тенгсизликка қандай исёнларни бошдан кечирганлар ва бунинг учун фойдаланган адабий услубларини тадқиқ қилишга интилдик.
Шунингдек, тадқиқотда аёл муаллифларнинг адабиётдаги тенгсизликка қарши кураш руҳини ўрганишга муҳим аҳамият қаратдик. Турли даврларда ва турли мамлакатларда бўлган бир қанча йирик аёл ёзувчи ва шоирларнинг асарларини ўрганар эканмиз, биз уларнинг ўзига хос стратегияси ва умумий изтироблари ҳам тадқиқ қилинади.
Антик давр адабиёти, ўрта асрлар, ренесанс даври ва замонавий адабиётда яратилган жанговар руҳдаги аёл қаҳрамонларнинг жаҳон ва ўзбек адабиётида акс эттиришнинг моҳиятини ва самарасини ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилдик. Бу борадаги илмий изланишларда дунё ва ўзбек адабиётшунослигининг сўнгги ютуқларини ҳисобга олиш соҳа олдида турган муҳим масалалардандир. Ўзбек адабиётшунослигида бадиий ижодда мактаб яратган яратган аёл ижодкорлар адабий-эстетик қарашларини тизимли ўрганиш, шунингдек, уларнинг жамият тартиблари ва адабиётдаги тенгсизликка нисбатан ички исён, буни ифода этиш учун қўллаган услубларини қиёслаш бугунги кунда адабиётшунослик олдида турган ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамиятга эгадир. Бизнинг тадқиқотимиз давомида бир қатор жаҳон ва ўзбек адабиётидаги образлар қисмати, кўзга кўринган аёл-шоир ва ёзувчиларнинг ижодини, шунингдек, улар руҳиятининг исёни тадқиқ қилдик, улар орасидаги муштараклик ва номутаносибликни ўрганишга ҳаракат қилдик. Улар адабиётга ёзувчи ва шоир сифатида бу тенгсизликка қарши қандай ҳисса қўшишга муваффақ бўлганлари, инсон тафаккури ва тамаддунига қандай хизмат қилганликларининг тадқиқига аҳамият қаратдик.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish