Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 0,78 Mb.
bet6/39
Sana28.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#922516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

3. Гарчанд Нодирабегим қисмати ўлим билан якун топганига қарамай у бугун ўзбек адабиёти тарихида маърифат ва адабиёт раҳнамоси сифатида қаҳрамон қаторида эътироф қилинади.
А. Нодирабегим адолатсиз равишда ўлимга маҳкум қилинади. Кўз олдида ўғли ва невараси қатл этилади, шу боис уни ўз душманидан ўлимини илтижо қилишига мажбурлаш даражасига олиб келинади ва шоир яшашни истамай ўлимни дадил танлайди.
В. Бухоро Амири ҳам, ўша пайтдаги ҳукумат аҳли ҳам Нодирабегим Қўқон адабий муҳитида аёл муаллифларнинг аҳволини яхшилашга урингани, давлат ишларига эркаклар каби, баъзан улардан ҳам яхшироқ ақли етганини қабул қилишолмади.
С. Нодирабегим ғазалларида маъшуқ тимсоли, исён, ҳижрон мотиви ва шоирлик қисмати масалаларининг таҳлили.

1. Бу бўлим Сафокльнинг энг машҳур пьесаларидан бири «Антигона» воқеаларини кўздан кечиришдан бошланади, асарда тавирланган воқеаларга биноан эрамиздан аввалги 441 йилда Антигона Креонтнинг буйруқларига бўйсунишдан кўра, ўлимни афзал билади.
Антик давр адабиётида жамиятда аёл кишининг ўрни ва унга муносабатнинг қаламга олиниши, кўплаб образларнинг фожеавий қисмати бу мавзу адабиётда кўп асрлик ижтимоий-сиёсий ва маданий-маърифий мавзу эканлигини ва у тараққиёт йўлини босиб ўтгани, ҳар бир тарихий давр ушбу мавзу жаҳон адабиётида фалсафий-ахлоқий ва адабий-эстетик қарашларни ўз ичига олгани ва жамиятнинг эврилишида алоҳида ўрин тутади.
Антик давр адабиётида икки муаллиф мазкур трагедияга турлича мурожаат қилган, улардан бири Еврипид ва иккинчиси эса Софоклдир. Маълумки, Софокл иккита асарни бағишлаган, лекин “Антигона” трагедиясида бу образ ёрқин акс этган [1, 231].
Бизнинг назаримизда Антигонанинг исёнкор образи бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган, чунки унга нафақат адабиётда, санъатда ҳам кўплаб рассомлар, композиторлар, театр ва кино риссёрлари бугунга қадар бир неча бор мурожаат қилиб келишяпти. Бунга сабаб Антигона асарида антик даврдан буён ҳозирги кунга қадар мавжуд бўлган муаммолар ўз аҳамиятини бугунги кунда ҳам йўқотган эмас.
Софокл Эсхил томонидан бошланган фожеани лирик контантадан драмага айлантирди. Трагедиянинг асосий моҳияти одамларнинг юриш-туриши, қарорлари, курашлари ва қарашларига кўчди. Бундан ташқари у бошқа ижодкорлардан фарқли ўлароқ, жамиятда аёллар ҳам инсон эканлигига, у ҳам эркаклар қатори фикрлашига, тўғри қарор қабул қила олишига эътибор қаратишга уринади. Шу боис ҳам у Антигона образини алоҳида назокат ва меҳр билан яратган, десак муболаға бўлмайди ва у чинакам бадиий образ сифатида асарда шакллантирилган. Тахминимизча, Сафокл жамиятда аёлга бўлган муносабат туфайли унинг ролини жамиятда ошириш учун ғоят устамонлик билан ўз фикрларини баён қилади. Шу боис Антигонага образ адабиётда жуда муҳим эканлигини теран мушоҳада қилган ижодкордир.
Биламизки, гносеологияда бадиий образни инсон онги томонидан атрофдаги воқеликни ўзлаштириш натижасини ўзида мужассам этган образнинг ўзига хос тури сифатида тушуниш одатий ҳолдир. Эстетикадаги бадиий образ ёзувчи тасвирлаган объектив воқеликни ижодий идрок этиш ҳосиласи санлади. Адабиётшуносликда “образ” тушунчаси бошқаларидан кескин фарқ қилади. Aдабий образ типик бўлиб, воқеликнинг аксини ўзида мужассам этади, нафақат муаллиф ғоясининг, балки ғоялар мажмуининг натижасидир [2, 44]. У инсоннинг чексиз маънавий эҳтиёжлари ва интилишлари, мақсадли фаолияти ва идеалларига мувофиқ, дунёни қайта яратувчи тасаввур фаолияти натижаси сифатида намоён бўлади. Образда объектив мавжудлик ва муҳимлик билан бир қаторда, эҳтимоли бор, исталган, тахмин қилинган, яъни борлиқнинг субъектив, эмоционал жиҳатига тааллуқли ҳамма нарсалар, унинг намоён бўлмаган ички имкониятлари муҳрланган. Aдабий образ ўзининг конкретлиги, ҳақиқатни идрок эта олиши, умумий ва шахсий, тимсолий, рамзий, субъективлик, тафсилий, типиклик, эмоционал-экспрессив ранг баранглик, қадр-қимматни англай олиши ва мустақил фикрга эгалиги билан ҳам ажралиб туради. Бадиий образ ижодкорни қизиқтирган саволга жавоб бўлади, шу билан бирга у янги саволга айланиши мумкин [2, 122].
Антигона ҳам том маънода шундай образ десак янглишмаймиз. У ҳатти-ҳаракатларининг оқибатларини теран англайди, шунингдек, атрофидаги воқеаларни ҳам чуқур мушоҳада қиладиган образдир ҳам. Бу унинг Креонтнинг буйруғига бўйсунмагани ва ўзини муқаррар ўлим кутаётганига қарамай оғасининг жасадини кўмишга журъат қилганида сезилади.
Маълумки, бадиий образнинг характерли хусусиятларидан бири унинг максимал таркибий қобилиятидир. Унинг поэтикаси таркибида қандай образ бўлишидан қатъи назар, у доимо бир бутунлигича тақдим қилинади [3, 205].
Биламизки, “Образ” тушунчаси муаллифнинг ҳаётга қараши ва бу қарашлар аксининг ўзига хос турини ўз ичига олади. Айтиш жоизки, санъат амалиётида бу мулоҳазалар анчайин мураккаброқ тарзда тақдим этилади. Алоҳида образ яратишни бадиий ижодда муаллиф ўз олдига мақсад қўймайди. Сабаби адабиётда бадиий асар яхлитликлигича намоён бўлиши керак, яъни у яхлит бош ғоя бўлган образлар тизимини ўз ичига олади. Бу ерда образ ҳақида эмас, балки кенгроқ тушунча сифатида образлилик хусусида гапиришимиз лозим, образ якка ҳолда яратилмай, балки бир тизим шаклида юзага келади ва ёзувчининг асосий ғоясини амалга оширади.
Бироқ тадқиқотчи Л.Тимофеев бу борада шундай фикр билдиради: “адабиётдаги бадиий асарда, албатта, ҳаётнинг муайян қирраларини акс эттирувчи бир қанча ўзига хос, турфа хил мукаммал образлар билан шуғулланамиз, булар муаллифнинг ҳаёт ҳақидаги мулоҳазалари асосида юзага келади. Aсарни таҳлил қиларканмиз, унда қайси образлар киритилганлигини, ҳаётнинг қайси жиҳатлари акс этганлигини ва бир-бирига боғлиқлигини, асардан ҳаётнинг ўзга жиҳатлари ҳақидаги қандай яхлит хулоса келиб чиқишини аниқлаймиз, маълумки, бу образларнинг мураккаблигида ўз аксини топади [4, 83]..
Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда, шуни айтиш мумкинки, образ ўз-ўзидан образлар тизими билан муносабатга киришганидагина муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаймиз. Мазкур ишда Антигона образининг ўзи яшаётган жамият, ундаги одамлар томонидан ўрнатилган тартибларга қарши кураши ва исёнини, абадий қонунларга муносабатини намоён этишини тасвирлашида муаллиф нималарга эътибор қаратгани, Софоклнинг дунё ҳақидаги ғоялари, у томонидан жамиятнинг бошқа жиҳатларини тасвирлаш учун шакллантирган образлар системаси, лекин айни пайтда бу системадан ташқарида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини кўрсатиб беришдан иборатдир.
Софоклнинг “Aнтигона” асари 442-йилнинг март-апрель ойларида, Буюк Дионисийнинг байрами нишонлаётган пайтда ёзилган [5, 176].
Aнтигонанинг ҳикояси тўғридан-тўғри оға-ини Этеокл ва Полиниклар ўртасидаги биродарларга хос бўлмаган душманлик ҳақидаги афсона билан боғлиқ, бу қадимги манбаларда деярли бир хил тақдим этилади. Бироқ Эдип қизларининг қисматига Софоклдан аввал ҳеч бир адиб деярли эътиборга олмаган. Фақат эрамиздан аввалиги VI асрда шоир Мимнерм Исмена ўлдирилиши борасида айрим қайдларни келтириб ўтган, холос [6, 298]. Софокл фожиасига хронологик жиҳатдан анча яқинроқ Эсхилнинг "Фивага қарши еттовлон” асарининг охирида Aнтигона ва Исменанинг Креонт Полиникнинг жасадини дафн қилмаслик борасида ҳукм эълон қилинганда, Исмена унга бўйсунганини, Антигона эса бош тортгани борасида айтилган, яъни қиз тамоман ҳукмдор буйруғига бўйсунмайди ва халқ билан бирга оғасини дафн қилишга жўнайди. Ўша даврларда бу аёл киши учун хос бўлмаган даржада жасоратли қадам бўлгани учун Сафокл Антигона образига алоҳида аҳамият қаратишни истайди ва воқеаларнинг бош қаҳрамонига айлантирди.
Шу билан бирга, яна бир нарса маълумки, Фивага қарши еттовлоннинг ўлимидан сўнг, фиваликлар жасадларни қариндошларига беришдан бош тортишади. Шундан сўнг бу юришнинг ташкилотчиси, Aргос қироли Aдраст ёрдам сўраб Aфинага мурожаат қилди ва Фесей фиваликларни жасадларга нисбатан илоҳий ва инсонийлик қонунларию анъаналарини бузмасликка ишонтиришга муваффақ бўлди. Етти раҳнамоннинг жасади афиналикларга дафн қилиш учун топширилди ва Aттиканинг қадимги диний маркази саналган Элевсина дафн қилиш маросими ўтказилади. Бу ҳикоя Эсхилнинг “Элевсинлар” трагедиясида тақдим этилган, икки воқеани Пиндар ҳам ўз асарида эслаган, аммо у бир ватанпарвар сифатида Фиванинг ишларига ташқи аралашувни рад этган, унинг асарида битта фарқ кўзга ташланади у “етти ўлик учун учун Фивада етти гулхан ёқилди”, деган фикрни илгари юритади. Аммо шуниси муҳимки, манбаларда Полиник учун истисно ҳолат бўлгани тўғрисида маълумот учрамайди. Бу анъана Aнтигондан 20 йилдан сўнг Еврипиднинг “Тиланчи аёллар”ида ҳам сақланиб қолган [7, 24]
Шу билан бирга, бу ҳақда Павсанийнинг қайдларида ҳам бор, бу бизга Aнтигонанинг ролининг аҳамиятини яна бир карра таъкидлайди ва қаҳрамонлиги нечоғли улкан қадам бўлганини борасида тахмин қилиш имконини беради. Павсанийнинг маълумотларига кўра, Полиникнинг жасади дафн қилинмасдан қолган, аммо Aнтигона бор кучини ишга солиб, уни Этеоклнинг жасади ёндирилган жойга судраб олиб борган ва ёнаётган оловга ташлашга муваффақ бўлган. Бироқ у Антигонага қарши қўлланган жазо чоралари борасида оғиз очгани йўқ, сабаби ғолибларнинг шафқатсизлиги ўлганни Грецияга қайтармаслик ва уларга ўлган олдида бурчини бажармасликка қадар етиб боргани йўқ. Айтиш жоизки, бу масалада ҳам Софокл биринчи бўлиб Антигонани образ сифатида акс эттира олди, Полиникни кўмишга дафн қилиб, илоҳий қонунларни ҳимоячиси сифатида ва Яратган олдидаги бурч ўлим олдидаги қўрқувдан баландлигини кўрсата олди. Айтиш жоизки, у муаллиф сифатида Антигонанинг жасоратига беписанд қарагани йўқ, ўз даврида, ўз фожиасининг моҳиятини кўра олган, абадий тирик исёнкор образ ярата олган, десак муболаға бўлмайди.
А. Эсхилнинг «Фивга қарши еттовлон» асарида тасвирланганидай Эдипнинг икки ўғли Этеокл ва Полиник никоҳ туфайли юзага келган оилавий низолар оқибатида дуэлда бир-бирини ўлдириб қўйиши.
Қадимий Фиванинг жанговар ўтмиши Микен даврига (эрамиздан аввалги 1600-1200 йилларга) тўғри келади, бу шаҳар Марказий Юнонистонда энг кўзга кўринган пайтда, ва ҳатто, Хет, Миср, Оссурия, Сурия ва Фаластиннинг йирик шарқий давлатлари орасида ҳам бу шаҳар маҳобати билан кўзга ташланиб турган. Бу ажойиб шаҳар ҳақида Эсхил милоддан аввалги 467 йилда саҳналаштирилган “Фивага қарши еттовлон” трагедиясида акс эттирган эпик анъанада ҳам ифодаланган ва у “бизгача етиб келмаган Форслар” асари сингари тетралогия таркибига кирган [8, 33].
Драматург асосий эътиборни қирол Эдип фарзандларининг туғилиб ўсган шаҳри Фивани қамал қилишдан олдин ва кейин содир бўлган воқеаларга эътиборини қаратади. Эсхилнинг бу фожиаси, шубҳасиз, юнон-форс урушларининг таассуротлари остида ёзилган; хусусан, қамал қилинган шаҳарда уруш пайтида форслар томонидан бир неча марта босиб олинган ва ёқиб юборилган Aфинани тахмин қилиш қийин эмас. Эсхил ўзининг одатий услубида “Фивага қарши еттовлон” асарида улкан тарихий фожиаларни, бир уруғ ёки қабила мисолида катта-катта шаҳарларнинг таназулию қирғинига мифологик жиҳатдан назар ташлайди.
Шоҳ Эдипнинг отаси Лай ўғирлаб кетган боланинг отасининг чин тилдан лаънатлагани учун бутун қавми шум тақдирга маҳкум бўлади. Софоклни уни таърифлганда: “Фивада шоҳ Эдип бор эди - донишманд, осий ва мазлум”, дейди. Тақдир тақозоси билан у даҳшатли қисматга дуч келди – ўзи билмаган ҳолда отасини ўлдирди, сўнг онасига уйланди. Ўз ихтиёри ила ўзини қатлга ҳукм қилди, шунингдек, жиноятларини кўришни истамаганидек, ёруғликдан ҳам юз ўгириб, кўзларини ўйиб ташлади. Худоларнинг иродаси билан у авфга муваффақ бўлади ва муборак ўлим насиб қилади. Қариндошлик никоҳидан Эдипнинг икки ўғли – Этеокл ва Полиник, икки қизи – Aнтигона ва Исмена туғилганди. Эдип тахтдан воз кечиб, сургунга кетганида, Этеокл ва Полиник Эдипнинг қариндоши ва маслаҳатчиси кекса Креонт назорати остида бирга ҳукмронлик қила бошладилар. Кўп ўтмай, ака-ука жанжаллашиб қолди: Этеокл Полиникни қувиб чиқарди, ука шоҳ Адраст саройига бориб, катта қўшин тўплайди ва уруш бошлайди. Мазкур уруш Фива деворлари остида бўлиб ўтди, ука ва ука жангда юзма-юз бўлишади ва биродаркушларнинг иккиси ҳам вафот этади [9, 422]. Ушбу фожиа охирида Aнтигона ҳам, Исмена ҳам биродарлар учун мотам тутган ҳолда пайдо бўлишади.
Исмена

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish