Ичини лиқ тўла ғамнок кўрдим.
Юзига парда тортиғлиқ ҳарирдан,
Дилини қон, кўзини намнок кўрдим.
Умархон ҳукмининг золим тиғидан
Гўзалларнинг дилини чок кўрдим”
Шоира шу байтни ўқиганда, амир икки қарсак уриб, маҳрамини чорлайди ва унга кўз билан ишора қилиб, зиндонга олиб боришни буюрган. Дилшоди Барно эса бу ишора маъносини англамаганини ёзади [28, 56].
Ёш қизни ўша тун бош кўтарган исёнкор руҳи уни фожеавий тақдирдан қутқариб қолди. Мабодо сўзнинг қудрати бўлмаганида ва ўша маҳалда шоирнинг ҳозиржавоблиги қўл келиб қолиб, хоннинг адолатсизлигини юзига солмаганида эди, Дилшоди Барнонинг ҳам бошига кўпгина чўри қизларнинг қисмати тушиши муқаррар эди. Ўша даврларда хонларнинг ҳарамида юзлаб гўзал қизлар хароб бўлиши бизга тарихий асарлардан маълум.
Дилшоди Барно ўзининг бир ғазалида замонанинг оғирлигидан нолиб, шундай сатрларни битган:
Бу чоғлар гулшан узра андалиблар хушхон вақти,
Нечун ҳолатки, боғ устида зоғлар айлар ғавғо.
Ўзи яшаётган даврларни назарда тутиб, атрофда булбуллар куйлаб юриши керак бир пайтда фақат зағчаларга кунимиз қолган, улар эса ғавғо кўтариб, элга тинчлик бермайди, дея жамиятни бошқараётган золимларга ишора қилади. Улар халқнинг бошига ит кунини солаётганидан нолийди. Дилшоди Барно бу кутишда мамлакатнинг бошига қандай кунлар тушиши мумкинлигини олдиндан башорат қилади. Халқни ўйламаётган хонларнинг бошқаруви, бу бемантиқ урушлар салтанатни таназзул сари етаклаётганини теран фаҳмлайди. Бундай сатрлар нафақат Дилшоди Барнода, балки ўша замонда ижод қилган Увайсий шеъриятида ҳам учрайди:
Кайда борсам бағрими қони манга гулзор эрур,
Доимо қути насибим истасам озор эрур.
Шоир қайси маконга меҳр истаб борса, бағрининг унинг учун гулзорга айланади, бу оламдан топган насибаси эса озордан бошқа нарса эмаслигини айтади. Аёл муаллифларнинг дардли сатрлари деярли ҳар бир ғазалида мужассам, ўша давр аёлларининг бу қадар изтиробга йўғрилган ғазаллар битишига сабаб нима? Нега улар ўз асарларида фақат Аллоҳнинг ишқини ихтиёр этишади ёки ундан адолат сўрашади? Самога тикилган кўзларда нима кўриш мумкин: одатда илтижо, одамлар жамиятида чин муҳаббатга эришолмаган, заминдаги адолатсизликлардан кўнгли изтироблар гирдобида қолган шоирлар қалби алал-оқибат самодан, Яратганнинг ҳузуридан меҳр излайди. Тарихий фактларга назар солсак ёки шу даврда ижод қилган шоирларнинг ижодини кузатсак, бари ўша даврда ҳукмрон бўлган адолатсизликдан зулм кўрганидан нолиб, илоҳий муҳаббатни тараннум этади. Ана шундай ижодкорлардан яна бири Дилшоди Барно қўлида таҳсил олган Анбар Отиндир, унинг “Қаролар фалсафаси” рисоласида ўз даврининг адолатсизликлари ва аёлларнинг аянчли қисмати ҳақида қалам тебратган. Шоир ғазаллари хотин-қизлар қалбидаги яширин туйғуларнинг ифодаси эди. Анбар отиндаги исёнкор сатрлар аёлларни жамиятда ўзи учун курашга ундайди. Бу, табиийки, кўпларга ёқмасди. Шоир баъзан жамиятдаги тартиблар устидан ошкора кулар эди. Уни атайин Омил мингбошининг уйида зиёфатга чақиртириб келтириб, калтаклайдилар, баланд зинадан итариб юборадилар. Шоирнинг икки оёғи синиб, оқибат кейинчалик шол бўлиб ётиб қолади. Анбар Отин ана шу касалликдан олти йилдан ортиқроқ жисмоний азобни бошдан кечирди, аммо бу синовлар шоир руҳини, ҳаётга бўлган муҳаббатини сўндиргани йўқ [29, 1225].
Шоиранинг лирик қаҳрамони соғлом заковатли, оташин қалб эгаси, замондан зулм кўрган, таҳқирланган, аммо мағрур ўзбек аёлидир. Бу ўзбек аёлининг илм-маърифат олишга ёки ўз ҳаёт йўлини танлашга ҳаққи йўқ эди. Бу аёллар тақдиридан беҳад таъсирланган шоира ўзбек аёлларини ғафлат уйқусидан уйғонишга, ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашга даъват қилади: Мандек ётма, уйғонгил, эй занони Фарғона,
Эрлардек бел боғла эмди бўлиб мардона.
Эй Фарғона аёллари дейди у ўз сатрида, мендай ҳаракатсиз ётманг, энди эркаклардай белингизга белбоғ бойлаб мард бўлинг, дея даъват этади. Унинг сатрларида жамиятга нисбатан исён руҳини сезиш қийин эмас. Бу сатрлардан шоир қанчалар аёллар қисматига куйишини маълум қилади.
2. Хонликлар даврида аёлга муносабат гўё тожу тахтга ёхуд мулкка муносабат муносабат кўрсатилган ва хонлар орасида аёл талашишлар одатий ҳол эди. Ҳукмдорларнинг ҳарамида юзлаб ёш қизларнинг умри хароб бўлиб кетаверган. Гўзаллик хўрлик ва хорлик қаҳру ғазабга муносиб кўриларди.
Do'stlaringiz bilan baham: |