Химмотология



Download 4,96 Mb.
bet66/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

8-БОБ. Сурков мойлари


8.1. Сурков мойларнинг таркиби
Барча мойлар сингари сурков мойларни ишлатишнинг асосий мақсади машина ва механизмлар ишқалануви юзасидаги ишқаланишни камайтириш ва уларнинг ишлаш муддатини узайтиришдан иборат.
Сурков мойлари ишқаланувчи юзага ҳар хил агрессив суюқликлар, газлар, буғлар ва турли абрезив материаллари (чанг, лой ва бошқалар) таъсиридан ҳимоя қилади. Деярли барча сурков мойлари деталлар сиртини коррозиядан ҳимоя вазифасини бажаради.
Асосий сурков мойлари яратишда ва уларнинг таркибига турлича қўндирмаларни қўшишда, пластик сурков мойларининг эксплуатацион ҳарактеристикаларидан қуйидагилар ҳал қилувчи ҳисобланади.
■ Тирнашга, емирилишга ва оксидланишга қарши бардош бера олиш ва реологик хоссалари (қовушқоқликнинг ҳароратга боғлиқлиги) юқори бўлиши талаб қилинади;

  • Яратиладиган пластик сурков мойлари деталлар юзасини емирилишдан ва эскиришдан сақлаши керак.

  • Ишқаланиш энергиясини камайтирадиган бўлиши лозим;

  • Юзасидан ишқаланиш энергиясини олиб туриши керак;

  • Тишли ғилдираклардаги шовқинни ва вибрацияларни
    камайтириши ҳамда зарбли кучларга бардош бериши керак.

Сурков мойларининг коллоид структураси ва коллоид системаларга хос бўлган физико-химиявий ва механик хоссалари консистент (қуюқ) сурков мойларининг бошқа сурков мойларидан фарқлантирувчи асосий белгилари (кўрсаткичлари) ҳисобланади.
Сурков мойларининг тузилиши ва хоссаларига совун молекулаларини анион қисмининг тузилиши сезиларли таъсир кўрсатишини ҳисобга олган ҳолда, турли хилдаги ёғли хомашёларни танлаш орқали бошқариш мумкин. Масалан, кальцийли ва литийли сурков мойлари аралашмасида совунда тайёрланган ҳоҳлаган бир алоҳида дастлабки кислотага нисбатан, индувидуал ёғли кислота аралашмасида 2-3 баробар кўп мустаҳкамлик чегарасига эга бўлади.
Совунли қуюқлантирувчиларни тайёрлашда ишлатиладиган ёғларнинг таркибига кўра, пластик сурков мойлари сунъий ёғ кислоталари (парафинни оксидлаш орқали олинади), табиий ёғли ва техник ёғли (стеаринли, 1,2-оксистеаленли ва бошқалар) кислоталарга ажратилади.
Органик қуюқлантирувчилар орасида совун ва қаттиқ углеводородлардан (церезинлар, петралатумлар) ташқари ишлаб чиқариш карбамиди, фталоциан индантрен қатори пигментлари, терефтал кислотасининг тузлари ва кристалл полимерлар ишлатилади. Аммо, бу каби турдаги кейинчалик яратилган пластик сурков мойлари кенг тарқалмаган.
Келиб чиқиши ноорганик маҳсулотлар ҳисобланган - силикагель, бентонит гилмояси ва техник углеродлар - қуюқлантирувчилар сифатида самарали қўлланилади.
Сурков мойларининг структураси ва ишлатилиш имкониятлари кўп ҳолларда дисперс муҳитнинг таркиби ва хоссалари билан аниқланиб, дисперс заррачаларнинг шаклланиши ва уларнинг бир-бирига нисбатан пластик сурков мойларининг оҳирги структурасини ҳосил бўлиши рўй беради (бунда қуйидаги ҳар хил физик-кимёвий жараёнлар юз беради: сольватланиш, солюбилизация, адсорбция). Гелнинг табиати ва кимёвий таркиби (молекуланинг полярлик ва ассоцияланиш даражаси) пластик сурков мойларининг хоссаларига жуда кучли таъсир кўрсатади. Нефть мойлари таркибида ароматик углеводородларнинг миқдорини ортиши билан совунли сурков мойларида толалар ўлчамини йириклашиши кузатилади. Сурков мойларини тайёрлаш учун нефть мойларини танлашда асосий кўрсаткичлардан бири, бу қовушқоқлик кўрсаткичи ҳисобланади. Лекин унинг юқори ҳароратларда пластик сурков мойларининг структурасини шаклланишига жуда кам таъсири бўлиб (мицелла ва структура ҳосил бўлиши), сурков мойларининг механик ва коллоид мустаҳкамлигига, дисперс муҳитнинг қовушқоқлигининг паст ва юқори ҳароратлардаги хоссаларига таъсир кўрсатишига шубҳа туғдиради. Шу сабабли нефть мойларининг қовушқоқлиги ва ҳароратга боғлиқлиги сурков мойларининг ишлатилиш шароитига боғлиқ бўлади. Аммо, сурков мойлари ишлаб чиқариш шаротида уларнинг структурасини шаклланишида нефтли дисперс муҳитнинг табиати (нефтли ёки сунъий) ва кимёвий таркиби (смола ва полициклик ароматик углеводородлар, олтингугурт ва кислород тутган бирикмалар...) муҳим аниқловчи фактор ҳисобланади.
Сурков, мойларининг коллоид структурасини шаклланишида оз миқдордаги модифиқаторларнинг структурасини роли аҳамиятли бўлиб, кўпчилик совунли сурков мойларини, уларсиз умуман олиш имконияти йуқ. Модифиқаторлар таркибига кўра, органик ва ноорганик моддаларга бўлиниши мумкин. Органик модифиқаторларга дисперс муҳитнинг поляр компонентлари, кислород тутган сирт фаол моддалар, пластик сурков мойларининг структурасини шаклланишигача киритиладиган қўндирмалар мисол бўла олади. Ноорганик модифиқаторларга эса, сурков мойлари таркибида мунтазам бўладиган – сув, совунли сурков мойларида эса майдаланган ишқорларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Сурков мойлари ишлаб чиқаришда хом ашё компонентларини танлаш ва мақбул шароит режимларини аниқлаш йуналишлари иккита вазифани бажариш билан боғлиқдир, яъни: мойни совун ёки бошқа қуюқлантирувчилар билан қуюқлантиришнинг мақбул шароитларини тузиш ва функционал хоссаларининг керакли даражаси билан таъминлаш (мойлаш, ҳимоялаш ҳусусияти ва оксидланишга қарши барқарорлиги. Бошқача қилиб айтганда, пластик сурков мойлари бир вақтнинг ўзида юқори даражадаги структура ва яхши эксплуатацион хоссалар билан таъминлаш зарур. Сурков мойларига бўлган талабнинг жуда тез суратларда ўсишини ҳисобга олганда, бу муаммони бир вақтда қуюқлантирувчи ва нефть мойи орқали амалга ошириш амалий жиҳатдан мумкин эмас.
Сурков мойларининг сифатини яхшилаш зарурлиги бир томондан уларни ишлатиш шароити, юқори ҳароратларда қўлланилиши, узелларда ишқаланишнинг тезлиги, иккинчи томондан эса, машина-механизмларининг ишончлигига, узоқ муддатларда бенуқсон ишлашига ва уларга қўйилган талабларнинг ортишидир. Сурков мойларининг сифатини ошириш биринчи навбатда уларга қўндирмалар, тўлдирувчилар ва уларнинг композицияларини киритиш орқали амалга оширилади.
Сурков мойларида композицияларни, қўндирмаларни ва тўлдирувчиларни биргаликда мақбул нисбатларда жуда самарали қўлланилиши қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилгандир:

  1. пластик сурков мойларининг структурасини силлиқроқ регулировка қилиш;

  1. ҳар бир компонентнинг ҳаракат самарадорлигини ошириш ва шу билан бир қаторда, сурков мойларининг эксплуатацион хусусиятларини
    яхшилаш;

3) қўндирмалар ва тўлдирувчиларни қўшимча салбий ҳаракатини камайтириш ёки батамом тугатишдан иборат.
Сурков мойларига қўшиладиган қўшимчалар, айниқса қўндирмалар ҳаракати, мойлаш ва ҳимоялаш хусусиятларини яхшилаши ёки оксидланишга қарши барқарорлиги каби ижобий функциялари билан биргаликда, пластик сурков мойларининг структурасига ва эксплуатацион хоссаларига салбий таъсир этиши ҳам мумкин. Сурков мойларининг энг хавфли бузилиш жараёни, таркибида сирт фаол моддалари тутган қўндирмалар ҳисобига бўлиб, қайсики пластик сурков мойлари бошқа коллоид системалар каби жуда кам миқдордаги (0,05-1,0%) сирт фаол моддалар ҳаракатига ҳам сезгир бўлади. Шу сабабли ҳам уларни пластик сурков мойлари структурасига ва эксплуатацион хусусиятларига салбий таъсири минимал бўлган мақбул қўшимчаларни танлашда муаммолар юзага келади.
Сурков мойларининг таркиби ва хоссаси антифракцион, консервацион ва зичлаштирувчи пластик сурков мойлари сифатида қўллаш ва ишлатилиш соҳасини белгилайди. Сурков мойларини қандай номланишидан қатьий назар, улар кўп ёки кам даражада қуйидаги асосий функцияларни бажаради: бир-бирига нисбатан жойлашган юзаларидаги ишқаланиш кучини камайтиради; юзаларда емирилишларни олдини олади; металларни атроф-муҳит таъсирида коррозияланишидан ҳимоя қилади; деталлар орасидаги тирқиш ва ёриқларни зичлаштириб, маҳкамлашга ёрдам беради.
Юқоридагилар билан бир қаторда, пластик сурков мойлари электр изоляция материаллари сифатида, узел деталларида оғир юк билан ишқаланишидан ҳимояланишда, шовқин ва тебранишларни камайтиришда ва шу каби бошқа асосий функцияларни ҳам бажаради. Бир вақтда ушбу барча функцияларни яхши бажарадиган сурков мойларини олиш амалий жиҳатдан мумкин эмас. Шунинг учун ҳам сурков мойларидан фойдаланишда биринчи ўринда энг асосий бўлган бир ёки иккита функцияни бажариши мумкин бўлганлари олиниб, бошқаларига қаттиқ талаблар кўйилади.
Сурков мойларининг кўп турлари бўлиб, улар ишлатилишига кўра ҳимоялаш, консервацион ва антифрикцион сурков мойларига бўлинади. Сурков мойларининг асосий таркибий қисми - бу мойли асосдир. Уни қаттиқ углеводородлар (парафин, церезин) билан қуюқлантириш орқали углеводородли сурков мойлари олинади. Қуюқлантирувчи сифатида ёғ кислоталарининг тузлари (стеарин, олеин ва ҳ.к.лар) қўлланилса, совунли ҳимояловчи сурков мойларини олиш мумкин бўлади.
Юқори ҳароратларда суюқланувчи консистентли пластик сурков мойларини олиш учун, қуюқлантирувчилар сифатида 80, 75 ва 67 томчиланиш ҳароратига эга бўлган церезинлардан фойдаланилади. Бу мақсадларда юқори молекуляр полимерлар, масалан, юқори босимдаги полиэтилен, полипропилен ишлатилади. 3% ли полипропиленни трансформатор мойига қушиш, 80°С суюқланиш ҳароратига эга бўлган пластик сурков мойларини ҳосил бўлишига олиб келади.
Бу турдаги сурков мойларининг нефть мойларига нисбатан турли хил шароитларда афзалликлари қуйидагилардир:

  • ҳар қандай эгилишлар ва вертикал юзаларда яхши ушланиши ва
    маълум бир юкламаларда узеллардаги ишқаланишларда чидамлиги;

  • турли ҳароратларда қовушқоқлигини кам ўзгариши;

  • емирилиш ва ейилиш хусусиятларига қарши жуда яхши
    кўрсаткичларни намоён қилиши (айниқса қаттиқ ишқаланиш
    режимларида);

  • атроф-муҳит таъсирида металл юзаларда коррозияга қарши
    ҳимояланиш хусусиятлари;

  • узелларда ишқаланишларни олдини олишда ва юқори герметизацияни таъминлаш мақсадида уларга кераксиз маҳсулотларни тушишидан сақлаши;

  • қаттиқ эксплуатация шароитларида (юқори ҳарорат, босим, оғир юк,
    ўзгарувчан тезлик даражаси) ишончлироқ ва самаралироқ ишлаши;

  • техникага ҳизмат кўрсатиш жараёнида кам сарф-ҳаражатлиги ва узоқ
    муддатларда ишлаш қобилияти туфайли иқтисодий самарадорлиги.

Шу билан бир қаторда сурков мойларининг камчилик томонлари ҳам бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: мойланадиган деталларда иссиқликнинг ютилиши, ишқаланувчи узелларга сурков мойларини
узатиш тизимини муракаблиги ва совунли сурков мойларининг оксидланишга мустаҳкамлигини пастлиги.
Сурков мойларининг номенклатурасидаги углеводородли каби, совунли асосдаги сурков мойлари ҳам амалиётда кенг ишлатилади. Углеводородли сурков мойлари ўз навбатида иккига бўлинади-ингибиторли ва ноингибиторли. Биз қуйида Давлат стандартларида (ГОСТ) ва техник шартларда (ТУ) кўрсатилган баъзи сурков мойлари устида тўхталиб ўтамиз.

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish