8.2.4. Пластик массалар
Пластик масса ГОИ-54п (ТОСТ 327.6-74) сариқ ёки оч малла рангдаги юмшоқ вазелин кўринишда бўлиб, қуйидаги таркибга эга: 75 ёки 80 маркадаги 264-30 церезин, МНИ-7 қўндирмаси ва қолган қисми эса МВП-асбоб мойи. МНИ-7 (ингибитор) қўндирмаси 75-80 маркадаги оксидланган церезинни бензинли экстрактидир. Ташқи кўринишидан бир жинсли оч сариқ рангдан, малла ранггача бўлган қовушқоқ маҳсулот ҳисобланади. Кислота сони 554, совунланиш сони эса 145 га тенг. Улар чугун, пўлат, мис, алюминий ва уларнинг қотишмаларини ҳимоя қилишга мўлжалланган. Бу пластик сурков мойлари 50°С гача ҳароратда ҳам ишлаш қобилиятини йуқотмайди. Сувга чидамлилиги, коллоид ва кимёвий барқарорлиги билан бошқа сурков мойларидан фарқ қилади. Уларни 5 йил муддатгача аниқ механизм ва асбобларни консервациясида кенг ишлатилади.
Толасимон пластик сурков мойлари (техник толасимон вазелин ТУ 38. 101180-76). Бу турдаги сурков мойлари мураккаб шароитларда ишлайдиган деталларни оғир куч билан ишлашида ва узелларнинг ишқаланишида мойловчи материаллар сифатида яратилган. Уларнинг таркибига (% ҳисобида) қуйидагилар киради: парафин 10, петралатум 45-50, 80-22-25 маркали церезин, 0,5 ли МНИ-7 ингибитор-қўндирмаси, 0,14-0,15 ГТ-85 полиизобутилен, қолганлари эса - веретён, цилиндр ёки индустриал мойларидир. Сурков мойлари таркибига полиизобутиленни киритиш орқали, уларни толасимон бўлишига эришилади. Бунда сурков мойлари таркибида мойлаш хусусиятлари осонлашади ва уни адгезион ҳарактеристикалари ортишига олиб келади. Ҳимоялаш хоссалари бўйича толасимон сурков мойлари оддий углеводород пластик сурков мойларидан устун туради.
8.2.5. Электросет химояси пластик сурков мойлари
ЗЭС (электросет ҳимояси) пластик сурков мойлари (ТУ 38.109-474-74). Бу сурков мойлари бир жинсли қора мазь кўринишида бўлади. Уларни қовушқоқ мой (цилиндр 52), петралатум (6% ли) ва юқори консервацион ҳусусиятлари билан ажралиб турувчи сунъий ёғ кислоталари фракциясининг, алюминийли совунлари ёрдамида қуюқлантириш орқали тайёрланади. Тирқиш ва ёриқларга сурков мойларини суртиш учун уларни бензин билан 1:1 нисбатда суюлтирилади. Уларни очиқ ҳавода ҳимоя қатлами 0,5-1,0 мм қалинликда қўйилганда, 20-30 минутда таркибидаги бензин буғланиб кетади. Бу турдаги пластик сурков мойларини ҳар қандай кучланишдаги электр ўтказувчи юқори вольтли линияларни, очиқ майдондаги машина ва механизмларни коррозиядан ҳимоялаш мақсадида кенг қўлланилади. Бундан ташқари ушбу пластик сурков мойлари қора ва рангли металлар учун ҳам фойдаланишда самарали ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |