8.2.6. Консталин
Консталин (ТОСТ 1957-73) – сариқ ёки оч малла рангдаги майда
донадор ёки ингичка толасимон тузилишдаги қуюқ пластик сурков мойи. Улар минерал мойларни (И-50А ва МВГГ аралашмаси) ёғ кислоталарининг
натрийли совунлари билан қуюқлантириш орқали олинади.
9.2.7. Ёғли пластик сурков мойи
Ёғли пластик сурков мойи (ОСТ 381631-61) - оч сариқ рангдан, тўқ сариқ
ранггача бўлган бир жинсли кучсиз донли мазь ҳисобланади. Унинг
таркибига натрийли-кальцийли совун, кастор мойининг ёғ кислоталари (21%
ли), қурилиш оҳаги (0,5% ли), И-50А индустриал, табиий МВП ва АУ веретён мойларининг ҳар қандай нисбатдаги аралашмаси (100% гача) киради.
Шундай қилиб, юқорида барча келтирилган ва пластик сурков мойларини тайёрлашнинг барча усулларини ҳарактерлаш бўйича хулоса қиладиган бўлсак, сурков мойлари оддий тарзда асосий таркибий қисмни қиздириш, баъзи ҳолларда эса минерал мойларда мос келадиган ёғли компонентларни совунлаш орқали тайёрланади. Бу ҳолатда уларни триботехник хусусиятларни яхшилаш мақсадида қўшимча тарзда пластик сурков мойлари, таркибида етарли ва самарали ҳаракати бўлган коррозия ингибиторлари, қўндирмалар, антиоксидловчилар ва тўлдирувчилар қўшиш керак бўлади. Шуни алоҳида кўрсатиб ўтиш лозимки, ҳар бир гуруҳ пластик сурков мойларини энг барқарор структураларини ҳосил бўлишида модифиқаторлар тузилишини, уларнинг тайёрланиш ҳароратини ва технологик режимларини ҳисобга олган ҳолда қуюқлантириш концентрациясининг мақбул оралиқлари мавжуддир.
Темир йул транспортларида умумий ишлатилиши бўйича антифрикцион пластик сурков мойларига таалуқли бўлган специфик сурков мойлари қўлланилади. ЛЗ-ЦНИИ ва ЖРО пластик сурков мойлари темир йўл тортувчи таркибини буксилари учун ишлатилади.
ЛЗ-ЦНИИ (ГОСТ 19791-74) пластик сурков мойлари 1-13 пластик сурков мойининг (умумий ишлатилиши бўйича юқори ҳароратлар учун) модификацияси ҳисобланади. Бошқа пластик сурков мойларининг ишлаш қобилияти - 100°С ҳароратгача бўлади. Бу пластик сурков мойлари ўз таркибидаги емирилишга ва оксидланишга қарши бўлган қўндирма тутганлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Ушбу қўшимчалар ҳисобига ЛЗ-ЦНИИ сурков мойлари жуда яхши емирилишга ва ейилишга қарши ҳарактеристикаларга эга бўлиб, темир йул вагонларининг ҳаракатланувчи роликлари юзасини ва вагон борт ғилдиракларининг цилиндрсимон роликли подшипникларини ейилишидан ҳимоя қилади. Лз-ЦНИИ сурков мойлари амалиётда -40°С ҳароратгача ишлаш қобилиятига эга.
Роликли темир йул пластик сурков мойлари ЕРО (ТУ 32ЦТ520-83) - бир жинсли малла рангдаги мазь кўринишида бўлиб, физик-кимёвий кўрсаткичлари билан Лз-ЦНИИ пластик сурков мойларидан юқорироқ қовушқоқлиги, томчиланиш ҳарорати, 20°С ва 50°С ҳароратлардаги ҳаракатланиш мустаҳкамлиги чегараси билан фарқ қилади. Таркибидаги кастор мойи барча литийли ва ЖРО сурков мойлари каби, уни ейилишга қарши хусусиятларини яхшилайди. Бу иккала пластик сурков мойлари ҳам паст ҳароратларга чидамли бўлиб, фойдаланишнинг минимал ҳарорати -40°С га яқин ҳисобланади. 20°С ва 50°С ҳароратлардаги ҳаракатланиш мустаҳкамлиги чегараси эса ЖРО пластик сурков мойларида ЛЗ-ЦНИИ пластик сурков мойларига қараганда юқорироқ. 20°С ҳароратдаги парчаланишга мустаҳкамлиги чегараси эса бир-бирига якин.
Темир йўл транспортларида кенг ишлатиладиган ЛЗ-ЦНИИ пластик сурков мойларини веретён ва кастор мойлари асосида қуюқлантирувчи сифатида эса ёғ кислоталарининг натрийли ва кальцийли совунлари ёрдамида ва тўлдирувчи ўрнида эса фосфор тутган қўндирмалар (ДФ-П) композицияси орқали пластик сурков мойлари тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |