Химмотология


Пластик сурков мойларини дисперс фаза ва дисперсион мухитига кўра синфлаш



Download 4,96 Mb.
bet74/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

8.6.1. Пластик сурков мойларини дисперс фаза ва дисперсион мухитига кўра синфлаш
Юқоридаги классификациялашдан ташқари, пластик сурков мойлари дисперсион фаза ва дисперсной муҳитининг турига қараб ҳам классификацияланади.
АКШ пластик сурков мойлари миллий институтининг классификацияси бўйича 9 та гуруҳга бўлинади.


8.6.2. Пластик сурков мойларини ишлатилишига кура синфлаш


Ишлатилиш соҳаси бўйича классификацияланиши: бунга кўра пластик сурков мойлари учта асосий синфга бўлинади.
1) ишқаланиш ва емирилишни камайтирувчи сурков мойлари;

  1. консервация сурков мойларига: буларга машина ва механизм деталларининг коррозиядан емирилишини камайтирувчи сурков мойлари киради;

  2. зичлантирувчи сурков мойлари: буларга герметик бўлмаган тирқишлар ва машина деталлари зич бўлмаган қисмларини зичлаштирувчи сурков мойлари киради. Россияда таъсис этилган (ГОСТ 23258) Давлат Стандартини талабларига кўра сурков мойлари бешта ҳарф ва рақамлар асосида белгиланади. Бу белгилар қуйидагиларни билдиради. Биринчи ҳарфдан иборат белги мойнинг ишлатилиш соҳасини, иккинчи ҳарфдан иборат белги қуюқлаштирувчи моддани, учинчи рақамли белги – қўлланиш ҳароратини, тўртинчи ҳарфли белги - мойнинг асосий қисмини ва қўшимчаларни, бешинчи рақамли белги - мойнинг қовушқоқлигини ёки консистенсиясини билдиради.

Коррозияга қарши пластик сурков мойлари осон сиртга суркалади. Конат сурков мойлари автомобил ва умумий фойдаланиладиган антифрикцион сурков мойлари, темир йўл сурков мойлари, қурилма сурков мойлари, герметикловчи сурков мойлари каби классификацияларга эга.
Маълумки, двигателнинг ички юзасида ишқаланиш коэффициенти кичик бўлганда куюнди ҳосил бўлиш жараёни сезиларли даражада секинлашади. Шунинг учун ҳам айрим тадқиқотчилар куюнди ҳосил бўлиш жараёнини камайтириш учун двигателнинг ички ёнувчи газлар чиқадиган юзасини ўтга чидамли металлар билан, масалан, молибден билан қоплашни тавсия этдилар. Лекин бу қоплама куюнди ҳосил бўлиш жараёнини секинлаштиради, холос, бутунлай тўхтатмайди. Юқоридагилардан ташқари, двигателнинг чиқарув қисмлари ички юзасини молибден билан қоплаш, юзани бир марта механик усулда тозалангандан сўнг эффект бермайди, яъни бу усул эксплуатация қилишнинг дастлабки босқичида самарали ҳисобланади холос. Деталлар юзасига ишлов бериш қийин ва кўп маблағ талаб қилади. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Ҳарков транспорт инженерлари институти (ХТИИ) ходимлари деталлар юзасида куюнди ҳосил бўлиш жараёнини йуқотишнинг самарали усулини ишлаб чикдилар.
Маълумки, сиртида ишқаланиш коэффициенти кичик бўлган материаллардан бири графит ҳисобланади. Лекин графитни металларнинг сиртига жойлаштириш жуда қийин. Ана шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, металнинг сиртига ёпишувчи ва графитни боғлаб (ёпиштириб) турувчи боғловчини топиш муаммоси пайдо бўлди.
ХТИИ ходимлари графит асосида куюнди ҳосил бўлишига қарши сурков мойи яратдилар. Бу сурков мойи Д 100 маркали дизель двигателининг чиқарув тешиклари юзасида куюнди ҳосил бўлишининг олдини олади. Бу сурков мойи ГС-1 маркали пластинкасимон графитдан (ГОСТ 8299-73) ва Вапор-52 (ГОСТ 6411-52) маркали цилиндр мойининг аралашмасидан иборат бўлиб, у юқори ҳарорат (600-800°С) таъсирига чидамли, юқори ҳароратда металлар сиртида мустаҳкам юпқа қатлам ҳосил қилади. Булардан ташқари, юпқа қатлам антифрикцион хоссали бўлиб, унинг сиртига ёнилғининг куюндиси ёпишмайди. АПМ маркали куюнди ҳосил бўлишнинг Москва шаҳридаги (Россия) қускова қуюқ сурков мойлари заводи йулга қўйди. Аммо 1991 йилдан бошлаб МДХ, мамлакатлари ўртасида иктисодий алоқаларнинг сусайиши натижасида Ўзбекистон АПМ маркали сурков мойини сотиб олишни бутунлай тўхтатди. Унинг ўрнига бошқа сурков мойининг ишлатилиши дизель ёнилғисининг таркибидаги олтингугуртнинг миқдорини 1-1,1% ортиши (нормада эса 0,5 % дан кам) натижасида Д100 двигатели цилиндр гильзасининг тешикларида куюнди ҳосил бўлишини кескин ортишига олиб келади. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Ўз РФА Умумий ва ноорганик кимё институтида, Тошент транспорт инженерлари институти, Олтиарик, ва ФНҚИЗ ҳамкорлигида, маҳаллий ҳом ашё асосида куюнди ҳосил бўлишига қарши сурков мойи яратиш ва хоссаларини ўрганиш ишлари олиб борилди.



Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish