Химмотология



Download 4,96 Mb.
bet75/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

8.7. Пластик сурков мойларни олишда қўлланиладиган қўндирмалар ва тўлдиргичлар
Пластик сурков мойларини завод шароитида ишлаб чиқариш ҳом ашёнинг туридан катъий назар, умуман олганда, бир хил усулда амалга оширилади.
Пластик сурков мойлари ишлаб чиқариш учун хом-ашё сифатида нефтнинг 350°С дан юқорида ҳайдаладиган фракцияси олинади. Турли хил пластик сурков мойларининг таркибида қуйидагилар бўлади:
Углеводород қуюқлаштирувчилар (петролатум, церезин, парафинлар).
Табиий ҳайвон ва ўсимлик мойлари ва ёғ кислоталари, уларнинг совунлари.
Синтетик ёғ кислоталари.
Кимёвий синтезнинг турли маҳсулотлари.
Шу билан бир қаторда уларнинг баъзи хоссаларини яхшилаш учун оксидланиш ва коррозия ингибиторлари қўшилади.
Петролатумлар, нефть церезинлари ва парафинлари аралашмалари ҳисобланиб, кимёвий таркиби бўйича фарқ қиладилар.
Церезинлар озокеритни қайта ишлаш ва тозалаш натижасида ҳамда петралатумни мойсизлантирилганда олинади ва техникада углеводород ва баъзи совунли сурков мойлари таркибида ишлатилади.
Нефтдан олинадиган парафинлардан сурков мойлари олинмайди, балки бутунлай оксидланиб, синтетик ёғ кислоталари олинади ёки бошқа мақсадларда ишлатилади.
Совунли консистент пластик сурков мойлари ишлатишда ёғ кислоталари ва табиий ёғлар деярли қўлланилмай қолди. Лекин баъзи пластик сурков мойларида техник стеарин, костор ва пахта мойи олеин кислота ва саломас қўлланиб келинмокда.
Пластик сурков мойлариниг таркибини ва хоссаларини ўрганиш қуйидаги ҳулоса ва тавсияларга олиб келади.
Нефть асосидаги пластик сурков мойлариниг таркибига синтетик компонентларни киритиш сурков мойларининг сирт ва ҳажмий ҳарактеристикаларини яхшилайди.
Синергизмдан фойдаланиб, қундирма таркибидаги функционал гуруҳларнинг миқдорини камайтириш ва натижада сурков мойларини эксплуатация хоссаларини яхшилаш мумкин.
Синтетик моддалар таъсирида сурков мойларининг асосий эксплуатация хоссаларининг барқарорлиги таъминланади.
Сурков мойларининг реологик хоссаларини яхшилаш учун қуюқлаштирувчи модданинг концентрацияси 1-2 % га камайтириш мумкин. Совунли пластик сурков мойлари тайёрлашда термомеханик ишлов бериш ҳароратини 10-15°С пасайтириш, бунинг натижасида таркиби ва технологик хоссаларига ижобий таъсир этиш мумкин. Пластик сурков мойларининг юқоридаги хоссаларини яхшилаш, уларни ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга, ишлаш қобилиятини оширишга, пластик сурков мойлариниг маркаларини умумлаштиришга (унификациялашга) ва қатор экологик муаммоларни ижобий ҳал этиш имконини беради.
Қўндирмалар мойларнинг эксплуатация хоссаларини яхшилайди. Уларга қўйиладиган талаблар:
Ёғларда эриши;
Учувчанлиги паст бўлиши;
Сувда гидролизланиши ва сувда эриганликка бардошлилиги;
Бир компонентни ичида барча табиий қўндирмалар билан аралашиши лозим.
Пластик сурков мойларининг хоссаларини яхшилаш учун уларга қўндирмалар қўшилади. Қўндирмалар бошқача қилиб, модифиқаторлар ёки пептизаторлар дейилади.
Совун - углеводород системасига баъзи бир қўшимчалар: сув, алифатик кислоталар, спиртлар, глицерин, гликоллар, феноллар, канифоллар, қўшилса, бу қўндирмалар мойларнинг ташқи кўринишини, эрувчанлигини ва унинг кристалланишини осонлаштиради.
Уч компонентли системалар мой - совун икки компонентли системаларидан тубдан фарқ қилади. Булардан ташқари қўндирмалар фазалараро ўтишнинг ҳароратига таъсир қилади. Баъзан қўндирмалар дисперс системаларнинг коллоид ҳолатигагина таъсир қилади.
Қўндирмаларга қуйидагича таъриф берилади:
Пластик сурков мойларига зарурий хоссасини берувчи ва уларнинг эксплуатация хоссаларини яхшиловчи моддаларга қўндирмалар дейилади.
Қўндирмалар энг муҳими оксидланишга қарши қўндирмалардир. Таркибида азот ва фенолгидроксил гуруҳини сақловчи органик моддалар сурков мойларининг антиоксидантлари сифатида энг кўп ишлатилади. Антиоксидантларнинг амалда қўлланилиши шуни кўрсатдики, агар молекулада 2 та функционал гуруҳ бўлса, унинг самараси молекулада битта функционал гуруҳ антиоксидантннинг самарасидан юқори бўлади. Антиоксидантларнинг композициясини қўллаш ҳам юқори самара беради. Бундай ҳолларда синергизм ҳодисаси кузатилади.
Аминлар ва феноллар асосидаги антиоксидантли қўндирмалар n -гидрооксидифениламин, 3,5 - диалкил - 4 - гидроксибензиламин, ацил - n - аминофеноллар ҳисобланади. N - гидроксидифеноламин энг самарали антиоксидант сифатида қовушқоқлиги кам пластик сурков мойларига қўшилади.
N - гидроксидифеноламинни олиш технологияси жуда осон.

N - арил - n - аминофенол юқори антиоксидантлик ҳусусиятига эга бўлиб, алоҳида аҳамият касб этади. Аминофенол молекуласига алкил гуруҳларни киритиш унинг асослилигини оширади ва мойларнинг эрувчанлигини яхшилайди. Бундай моддаларни алкилгалогенидлар билан алкиллаб, N,N - диалкил - n - аминофенол олинади.

N,N - диалкил - n - аминофеноларни аминфенолларни олефин билан триалкиланилин иштирокида алкиллаб ҳaм олиш мумкин. 3,5 - диалмашинган пирокатехин билан ароматик аминларнинг петролей эфири муҳитида ТЭА иштирокида қуйидаги тузилишли антиоксидант олинади:

X - фенил, нафтил ёки дифенил, R,R' - алкил ёки алкенил [58].
Хом - ашё сифатида ишлатиладиган диалкилпирокатехинларни пирокатехинни мис тузлари ва кўпроқомплекслар иштирокида алкилхлорид, диенлар ва уларнинг гидрохлоридлари билан BF3.H3PO4 иштирокида алкиллаб олинади.
Аминоэтилалкилимидозолинларни ишқорий муҳитда формалдегид иштирокида алкилфеноллар билан конденсациялаб олинган антиоксидантлар оксидланишга, емирилишга ва коррозига қaрши энг яхши қўндирмалар ҳисобланади.

Бу ерда, R - алкил С, - С12 R1 - алкил С4- С18
Манних реакцияси ёрдамида алкилфеноллар, аминлар ва формальдегиддан олинадиган алкилфенолларнинг аминометилли ҳосилалари ҳам антиоксидантлик ҳусусиятига эга.
Ўзининг табиатига кўра пластик сурков мойлари тиксотроп хоссаларига эга. Бунда қуюқлантирувчилар - дисперсион фаза сифатида, нефть мойлари эса-дисперс муҳит ҳисобланади. пластик сурков мойлари атрофида қуюқлантирувчилар заррачалари молекулалараро ўзаро ҳаракатланиш кучи таъсирида қобирға (каркас) ҳосил қилиб, бу эса суюқ фазани ёйилиб кетмасдан ушланиб туришига ёрдам беради.Шундай қилиб, пластик сурков мойларининг асосий компонентларидан бири қуюқлантирувчилар ҳисобланиб, қайсики унинг заррачалари сурков мойларида қобирға тузилишини шаклланишига ва уларнинг амалиётдаги барча эксплуатацион хоссаларига ижобий таъсир кўрсатади.
Пластик сурков мойлари ишлаб чиқаришда органик қуюқлантирувчилар орасида энг кўп тарқалгани бу совун бўлиб, совунли пластик сурков мойлари ишлаб чиқаришда умумий ҳажмда 80% ни ташкил қилади. Совунли сурков мойлари катион турига кўра кальцийли, натрийли, литийли, барийли, алюминийли ва бошқа (10 хилга яқин совунли, ҳамда уларнинг аралашмаси ишлатилади) ларга бўлинади. Бунда совунлар алоҳида, ҳамда қуюқлантирувчилар билан биргаликдаги аралашма ҳолида ишлатилади. Бу ҳолатда қуюқлантирувчиларнинг ҳар бир компоненти сурков мойларининг янги ёки асосий керакли хусусиятларни кучайтириши мумкин. Масалан, қаттиқ углеводородлар пластик сурков мойларининг сувга чидамлилигини оширади, совун эса уларни мойлаш хусусиятларини яхшилайди, ноорганик қуюқлантирувчилар эса пластик сурков мойларини ишлатилишида ҳарорат диапазонини кенгайтиради ва бошқа бир қанча хусусиятларга эга.
Шундай қилиб, юқорида барча келтирилган ва пластик сурков мойларини тайёрлашнинг барча усулларини ҳарактерлаш бўйича хулоса қиладиган бўлсак, сурков мойлари оддий тарзда асосий таркибий қисмни қиздириш, баъзи ҳолларда эса минерал мойларда мос келадиган ёғли компонентларни совунлаш орқали тайёрланади. Бу ҳолатда уларни триботехник хусусиятларни яхшилаш мақсадида қўшимча тарзда пластик сурков мойлари, таркибида етарли ва самарали ҳаракати бўлган коррозия ингибиторлари, қўндирмалар, антиоксидловчилар ва тўлдирувчилар қўшиш керак бўлади. Шуни алоҳида кўрсатиб ўтиш лозимки, ҳар бир гуруҳ пластик сурков мойларини энг барқарор структураларини ҳосил бўлишида модифиқаторлар тузилишини, уларнинг тайёрланиш ҳароратини ва технологик режимларини ҳисобга олган ҳолда қуюқлантириш концентрациясининг мақбул оралиқлари мавжуддир.
Темир йул транспортларида умумий ишлатилиши бўйича антифрикцион пластик сурков мойларига таалуқли бўлган специфик сурков мойлари қўлланилади. ЛЗ-ЦНИИ ва ЖРО сурков мойлари темир йўл тортувчи таркибини буксилари учун ишлатилади.
ЛЗ-ЦНИИ (ГОСТ 19791-74) сурков мойлари 1-13 сурков мойининг (умумий ишлатилиши бўйича юқори ҳароратлар учун) модификацияси ҳисобланади. Бошқа пластик сурков мойларининг ишлаш қобилияти - 100°С ҳароратгача бўлади. Бу сурков мойлари ўз таркибидаги емирилишга ва оксидланишга қарши бўлган қўндирма тутганлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Ушбу қўшимчалар ҳисобига ЛЗ-ЦНИИ сурков мойлари жуда яхши емирилишга ва ейилишга қарши ҳарактеристикаларга эга бўлиб, темир йул вагонларининг ҳаракатланувчи роликлари юзасини ва вагон борт ғилдиракларининг цилиндрсимон роликли подшипникларини ейилишидан ҳимоя қилади. Лз-ЦНИИ сурков мойлари амалиётда -40°С ҳароратгача ишлаш қобилиятига эга.
Роликли темир йул сурков мойлари ЕРО (ТУ 32ЦТ520-83) - бир жинсли малла рангдаги мазь кўринишида бўлиб, физик-кимёвий кўрсаткичлари билан Лз-ЦНИИ сурков мойларидан юқорироқ қовушқоқлиги, томчиланиш ҳарорати, 20°С ва 50°С ҳароратлардаги ҳаракатланиш мустаҳкамлиги чегараси билан фарқ қилади. Таркибидаги кастор мойи барча литийли ва ЖРО сурков мойлари каби, уни ейилишга қарши хусусиятларини яхшилайди. Бу иккала сурков мойлари ҳам паст ҳароратларга чидамли бўлиб, фойдаланишнинг минимал ҳарорати -40°С га яқин ҳисобланади. 20°С ва 50°С ҳароратлардаги ҳаракатланиш мустаҳкамлиги чегараси эса ЖРО сурков мойларида ЛЗ-ЦНИИ сурков мойларига қараганда юқорироқ. 20°С ҳароратдаги парчаланишга мустаҳкамлиги чегараси эса бир-бирига якин.
Темир йўл транспортларида кенг ишлатиладиган ЛЗ-ЦНИИ сурков мойларини веретён ва кастор мойлари асосида қуюқлантирувчи сифатида эса ёғ кислоталарининг натрийли ва кальцийли совунлари ёрдамида ва тўлдирувчи ўрнида эса фосфор тутган қўндирмалар (ДФ-П) композицияси орқали пластик сурков мойлари тайёрланади.
Тўлдирувчилар ёки антифракцион қўшимчалар – қаттиқ юқори дисперс моддалар ҳисобланиб, дисперс муҳитда эримайдиган ва сурков мойларида қуюқлантирувчиларга мўлжалланган заррачалар ўлчамларидан анча катта заррачалар билан эркин фазани ҳосил қиладиган қаттиқ юқори дисперс моддалардир. Тўлдирувчилар учун ишлаб чиқаришнинг барча ҳарорат диапазонларида сурков мойларида қўллашни аниқлайдиган хоссаларини асосий кўрсаткичи бу унинг дисперслиги ҳисобланади. Тўлдирувчиларни сурков мойлари структурасига инерт ва минимал таьсир этиш кучи учун, улар сурков мойи таркибига 3-10% концентрацияларда, баъзида эса 25-30% массагача қўшилади.
Қўшимчаларнинг умумий функционал ишлатилиши тўлдирувчилар (қаттиқ эримайдиган қўшимчалар) ҳаракати қўндирмаларга нисбатан солиштирилганда ўзига хос принципиал фарқлари мавжуд: 1) ишқаланадиган юзаларнинг хоссаларининг таъсири таркибига боғлиқ эмаслиги (ёки қисман боғлиқлиги); 2) юзанинг хоссаларининг юзага чиқишининг катта тезлиги (қўндирмаларнинг чегара қатламини шаклланиши юклама ва ҳароратнинг аниқлашга керак бўладиган вақтга боғлиқ); 3) таъсир этиш эффектини сурков мойларининг таркибига боғлиқлигини камлиги.
Сурков мойларга юқори ҳимоялаш қобилиятига эга бўлган, таркиби ва келиб чиқиши турлича бўлган тўлдирувчилар киритилади, Тўлдирувчиларни сурков мойлари таркибига қўшиш турли мақсадларни ўз ичига олади: мойлаш ва ҳимоялаш қобилиятини яхшилаш, электрик ва герметизациялаш хоссаларини яхшилаш ва хоказолардан иборат. Баъзи холларда, тўлдирувчилар, қиммат ва камёб бўлган сурков мойларини иқтисод қилиш мақсадида, агар маҳсулот сифати ўзгаришига салбий таъсир этмаган ҳолларда қўшилади. Тўлдирувчилар сурков мойларининг мустаҳкамлигини ошириб, ишқаланишларда уларнинг ёйилиб кетишини олдини олади, юқори ҳароратлардаги чидамлилигини оширади, ишқаланиш коэфицентини камайтириб, ёпишқоқлик даражасини кўпайтиради, шу билан бирга ҳимоялаш хусусиятини яхшилайди. Тўлдирувчилар қўшилган сурков мойларининнг хоссалари, тўлдирувчи ва сурков мойларининг компонентларининг бир-бири билан таъсирланиш ҳарактерига ҳам боғлиқдир. Бунда энг аввало, тўлдирувчининг сурков мойларига киритиш усули, заррачалариинг ўлчами, концентрацияси ва уларнинг табиати муҳим рол ўйнайди.
Тўлдирувчилар таъсирининг самарадорлиги дисперс муҳит ва қуюқлантирувчилар таркибига кирувчи сирт фаол моддалар табиатига ва сурков мойларидаги қўндирмаларнинг концентрациясига ҳамда таркибига боғлиқдир. Айниқса, тўлдирувчининг дисперслиги, концентрацияси, уларнинг модификацияси ва термокимёвий қайта ишланиши асосий кўрсаткичлардан биридир. Мойловчи материаллар олишда тўлдирувчиларни қўлланилиши, уларни турли хилдаги қайта ишлаш йулларини оширади. Булар жумласига, дисперс заррачалар юзасини тозалаш ва фаоллаштириш (модефикациялаш) жараёнлари мисол бўла олади. Буларнинг барчаси тўлдирувчининг таъсир этиш самарадорлигига таъсир кўрсатади.
Тўлдирувчилар сифатида мойлаш материалларида графит, дисульфид молибден, баъзи бир металларнинг сульфидлари ва селенидлари, бор нитриди, қўрғошин йодит, юмшоқ металларнинг кукунлари, уларнинг оксидлари ва бошқа бирикмалари, шулар қаторида алюмосиликатлар (тальк, слюда, вермикулит) ҳам самарали қўлланилади. Тўлдирувчилар мойлаш материалларида 0,01 дан 100 мкм ўлчамли заррали дисперс тизимларини ҳосил қилиб, қуюқлантирувчилардан фарқли улароқ улар кам қуюлтириш хусусиятига эга. Ҳозирги вақтда MоS2 нинг бир-биридан таркибидаги қўшимчалар, кул, намлик, сув ажралиб чиқиш реакцияси ва бошқа хусусиятлари билан фарқ қиладиган (ДМ-1, ДМ-2, ДМ-3, ДИ-4) ва графитнинг (ГС-1, ГС-2, ГС-3, ГС-4 ва П) каби бир неча маркалари ишлаб чиқарилади.
Қаттиқ кукунсимон антифракцион тўлдирувчиларнинг сифат кўрсаткичлари билан бир қаторда, уларнинг қуйидаги келтирилган мойлаш хусусиятлари ҳам муҳим ҳисобланади:
1).маҳсулотнинг тозалик даражаси (98,5-99,5%) ва таркибида абразив
қўшимчалар умуман бўлмаслиги;
2).заррачаларнинг дисперслик даражаси ва тор фракцион таркиби;
3).кимёвий, гидролитик ва термик барқарорлиги;
4).металл юзаларидаги адгезияси ва дисперсион муҳит билан яхши киришимлиги.
Графит ва дисульфид молибденнинг турли хилдаги мойловчи материалларда уларнинг таъсир этиш самарадорлиги солиштирилганда, уларда ўхшашлик билан бирга фарқловчи ҳусусиятларни ҳам кузатиш мумкин. Юқорида айтиб ўтилгандек, дисульфид молибден маълум бир шароитда осон оксидланади, графит эса анчагина оксидланиш таъсирига инертдир. Улар бир-биридан зарралари устида ҳосил бўладиган оксидлар миқдори ва таркиби билан фарқ қилади. Тўлдирувчилар билан сурков мойларини фракцион ва ҳимояловчи ҳарактеристикалари таққосланганда, уларда қаттиқ қўшимчаларнинг келиб чиқишини, солиштирма юзасини, кислоталигини ва дисперслигини ҳисобга олиш зарур.
Умуман олганда кимёвий фаоллар гуруҳида бўлмаган тўлдирувчилар мойловчиларнинг хажмий хоссаларига кам таъсир кўрсатади. Улар асосан юзадаги хоссаларни (мойлаш, герметизациялаш ва ҳимоялаш) ҳамда оксидланишга қарши мустаҳкамлигини ва бошқа эксплутацион кўрсатгичларини назорат қилади.
Тўлдирувчиларнинг таъсири унинг табиати, дисперслиги ва концентрацияси билан аниқланади, бундан ташқари мойловчиларнинг таркиби ва технологияларига ҳам боғлиқ. Кўпгина тўлдирувчилар инерт ёки паст дисперслик даражаси туфайли қуюқлантирувчининг структура ҳосил қилиш жараёнига кам таъсир қилади.
Ҳар хил ҳаракатларга инерт ҳисобланган тўлдирувчилар ҳам фаол тўлдирувчилар каби мойловчиларнинг ташқи таъсирларига чидамлилигини ўзгартиради, яъни: уларнинг механик бузилишидан сўнг, таксотроп қайта тикланишини қийинлаштиради, мойловчиларнинг термик барқарорлигини оширади. Мойловчиларнинг таркибига тўлдирувчиларни киритиш усулини ўзгартириш уларнинг таъсирини кучайтиради ёки сусайтиради. Тўлдирувчиларни мусбат таъсирига - термопишиқликни камайиши, айниқса унга мойиллашган кальцийли ва силикагельли комплекслар киради.
Тўлдирувчиларни қўндирмалардан фарқди ўлароқ мойловчилар структурасини ҳосил бўлиш босқичларининг асосан охиргисига таъсир қилади, яъни тизимнинг контактли таъсирлантиради. Тўлдирувчилар учун қўндирмаларда каби структура ва реологик хоссаларига таъсир этадиган аниқ концентрацион самарадорлик мавжуд эмас.
Тўлдирувчиларнинг сурков мойларилардаги асосий функциялари - бу уларнинг эскиришини ва емирилишини олдини олишдир. Чунки машина ва механизмлар эксплуатациясида юқори юклама, тезлик ва кенг ҳароратли диапазонларда чидамлилик катта аҳамиятга эга. Тўлдирувчиларнинг таъсир этиш самарадорлиги, мойловчиларни экстремал шароитларда қўллаганда аниқ бўлади (ҳарорат ва тезликнинг юқорилиги, агрессив муҳитлар билан таъсири ва х.к. лар) ёки оддий шароитдаги эксплутацияда триботехник хоссаларини кўрсаткичлари паст бўлган мойловчилардир.
Дисульфид молибден ва графитнинг дисперслигини ошириш, кальцийли сурков мойларини мустаҳкамлик хоссаларини яхшилайди, бу эса MоS2 дисульфид молибденли сурков мойларида кўпроқ кузатилади.
Тўлдирувчини концентрациясини ортиши, мойловчи плёнкани мустаҳкамлигини оширади. Аммо юқори дисперсли дисульфид молибденни концентрациясини ўзгартириши, мойловчиларни эскирмаслик хусусиятига, тўлдирувчиларга қараганда кам таъсир этади, катта заррачали тўлдирувчилар мавжуд сурков мойларида ҳарорат ортганда мустаҳкамлик ва емирилмаслик хоссаларини кўрсатгичлари барқарорлашади, таркибида тўлдирувчиси бўлмаган сурков мойларида эса ҳарорат ортиши билан бу хоссаларни тезда ёмонлашиши кузатилади. Мойловчиларни турли тадқиқот текширувларида, уларни хоссаларини яхшилаш учун, тўлдирувчининг минимал миқдори 2-3% ташкил қилади, яъни бу кўрсаткич мойларга (ёки бошқа суюқликларда) қараганда 2-2,5 марта кўп.
Шундай қилиб, тўлдирувчиларни, айниқса MoS2 ни мойловчиларга киритилиши, ёпишқоқлик жараёнини оширади, мойловчи плёнкани
мустаҳкамлигини кучайтиради, ишқаланувчи юзаларни емирилишини камайтиради. Тўлдирувчиларнинг таъсирини мойловчиларда юқори таъсирли кучланишларда, катта тезликларда ва юқори ҳароратларда аниқ кузатиш мумкин. Улар сурков мойларини ёмон шароитларда эксплуатация қилишда емирилмаслик хоссаларини барқарорлашувига ёрдам беради. Уларнинг самарадорлиги тўлдирувчиларнинг табиати, таркибига, уларнинг зарраларини катталиги ва мойловчиларнинг концентрациясига жуда боғлиқдир.
Мойлаш материалларини тезда эскирмаслик ва емирилмаслик каби хусусиятларини яхшилаш учун, уларни таркибига бир вақтда ўзида тўлдирувчилар (таркиби, зарраларнинг ўлчами ва мақбул концентрациялари) ва сирт фаол моддаларни (агар улар етарлича самара бермаса) киритиш керак. Дисульфид молибден ёки графит каби антифрицион қўшимчаларнинг катта самараси шундаки, уларни олтингугурт ва хлор кам эрийдиган ейилишга қарши қўндирмалар билан солиштирганда, улардан фарқи, ҳам паст, ҳам юқори ҳароратларда самардорлиги сақланади.
Антифракцион мойловчиларнинг ассортименти ва тўлдирувчиларни аҳамияти катта бўлиб, уларни 20 дан ортиқ номланишлари мавжуд. Дисульфид молибденни ШРСУ-4, ФИОЛ-2М ва 2У, аэрол мойловчилар таркибида бўлади. Долотол ВНИИШ-232 ва 242, лимол ва бошқа мойловчилар сериялари, ДТ-1, НК-50, графитол, арматол-238 ва бошқалар.
Мойловчи материалларнинг триботехник хоссаларини яхшилашда қўушимчалар сифатига кўп ҳолларда юмшоқ металлар ва улар бирикмаларини кукуни фойдаланилади. Қалай, мис, рух, қўрғошин, темир (уларнинг қуйилмалари) ларнинг юқори дисперсли кукунларини сурков мойлари киритилганда, ишқаланиш кучи анча камаяди, емирилиш юкламаси эса ортади ва пўлат юзаларнинг қопланиши кузатилади (Р-серияли резбали мойловчиларда, 01-02 свинцолда). Қаттиқ юзада ҳосил бўладиган юмшоқ металнинг плёнкаси, юкламани кенг диапазонида ишқаланиш коэффиценти кам бўлади. Металл кукунларининг кичик концентраяларида (1-3%) ҳосил бўлган қопланиш қаватининг анча тез эскириши кузатилади. Кукунларнинг дисперслиги (10-100мкм) сурков мойларининг мойлаш кўрсаткичларига кам таъсир кўрсатади.
Тўлдирувчилар мойловчиларнинг коррозия ва ҳимоялаш хоссаларига таъсир қилади. Масалан, графит ва дисульфит молибденни қўлланилиши, мойловчи материалларда кўпинча металли буюмларни коррозияли емирилишини келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда тўлдирувчиси мавжуд бўлган сурков мойларида металлар коррозияси намлик юқори бўлганда кузатилади. Нам атмосферада мойловчидаги дисульфид молибден уларнинг кислоталигини оширади.
Тўлдирувчиларнинг асосий функцияларидан бири бу мойловчиларнинг герметизиялаш хусусиятини орттиришдир. Зичлаштирувчи сурков мойларида тўлдирувчиларнинг мавжудлиги, муҳит босимида тор тирқишлардан чиқишини олдини олади. Тўлдирувчилар - зичлаштирувчи сурков мойларининг турли агрессив муҳитларга мустаҳкамлигини ҳам оширади, коллоид барқарорлигини яхшилайди ва турли ҳароратларга чидамлилигини оширади. Бу эса зичлаштирувчи сурков мойларини янада юқори ҳароратларда уларнинг хоссаларини сақлаган холда ишлатишга қулай бўлади. Зичлаштирувчи сурков мойларига тўлдирувчиларнинг таъсири турлича кўринишда бўлади. Резбали мойловчилар таркибидаги тўлдирувчилар мойлаш ва қуюқлантириш материалларини функциясини бажаради. Резбали материалларни мойловчиларда тўлдирувчиларни концентрацияси юқори ва 60-70% гача етиши мумкин. Маҳкамловчи арматурани қўллаганда, нафақат затворни юқори босимда герметиклигини таъминлаш керак, балки иш циклларини минимал куч билан тез бажарилишига эришиш лозим. Бу эса муҳит босим остида турган затворли қурилмани очилиши учун керак бўладиган, айланувчи момент катталигига боғлиқдир.
Зичлаштирувчи сурков мойлари тўлдирувчиларнинг аралашмаси: металларнинг кукунлари (мис, рух, қўрғошин ва х.к.) графит, слюда ёки дисульфид молибден билан биргаликда кенг қўлланилади. Мойловчиларнинг ўзи асосан тўлдирувчиларнинг композициясини ташувчи функциясини бажаради. Тўлдирувчиларнинг концентрацияси баъзида 50-60% ни ташкил этади.
Зичлаштирувчи сурков мойларига турли табиатдаги тўлдирувчини қўндирмалар билан киритилиши орқали яхши герметизирловчи юқори мойлаш ҳусусиятига эга, оксидланишга барқарор ва вақт ўтиши билан хоссаларини минимал ўзгартирадиган сурков мойларини олиш мумкин. Тўлдирувчи ва прсадкаларнинг мақбул нисбати сурков мойларини қўллаш диапазонини кенгайтиради, уларнинг асосий эксплутацион хоссаларини доимийлигини таъминлайди.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, сурков мойларини эксплутацион хоссаларини яхшилаш мақсадида уларнинг таркибига турли миқдорларда қўшимча композициялар киритилади. Қўндирмаларда (айниқса юқори концентрацияларда) эксплутацион хоссаларини яхшиланиши билан бирга юқори фаол моддаларнинг кўп миқдорда борлиги учун кўпинча сурков мойларини кучли зичланиши кузатилади.
Сурков мойларида турли таркибли ва турли миқдордаги тўлдирувчилар қўлланилади (ДТ-1, ФИОЛ-2У, ШРУС-4, ЛЗ-162 ва бошқалар). Слюдага дисульфид молибденни қўшилиши, зичлаштирувчи сурков мойларини мойлаш хусусиятларини яхшилайди. Сурков мойларини реологик хоссаларини бошқариш ва улардаги мойлаш хоссаларини яхшилаш мақсадида, уларнинг таркибига органик ва ноорганик тўлдирувчи ёки бўлмаса аморф ва кристалл тузилишдаги полимерларни композициялари киритилади. Функционал таъсирга кўра кўпрок, самара берувчи таъсирни тўлдирувчи ва қўндирмаларни сурков мойларида биргаликда қўллашда эришилади. Мақбул даражада қўндирма ва тўлдирувчиларнинг бўлгани (таркиби, концентрацияси, қўшимчаларни қўшиш технологияси) сурков мойларини мойлаш хоссасини анча яхшилашга олиб келади. Бундай композицияларни таъсир этиш самарси қўшимчаларнинг бир-бири билан ва мойловчи компонентларни, ташқаридан тушиб қолган ёки йиғилиб қолган маҳсулот таъсирланиш даражасига боғлиқ бўлиб (дисперсион оксидланиш маҳсулотлари ва х.к.), ишқаланадиган юзаларнинг таъсирлашуви ҳам бунда катта аҳамиятга эга. Бунинг барчаси сурков мойларида киритиладиган қўндирма ва тўлдирувчиларнинг мақбул меёри ва киритиш самарадорлиги, барча эксплутацион хоссаларини ва мойлаш хусусиятларини оширади (долотол, свинцол-02, ШРСУ-4, ФИОЛ-2У ва бошқа сериядаги сурков мойлари).



Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish