6.10. Паст ҳароратларда нефт махсулотларини қайта ишлаш йўлларини осонлаштирувчи депрессатор қўндирмалар
Бунда иккита муаммо бор. Биринчидан паст ҳароратда сувнинг аралашиши камаяди ва кристаллар сифатида музлаб қолади. Муз парчалари карбюраторнинг музлаши, ёқилғи филтрларини бузилишига сабабчи бўлади. Иккинчидан ўрта дистиллятли оғир ёқилғиларда парафин углеводородлари бор, улар паст ҳароратларда қаттиқ кристаллар холида чўкиб қолади. Бу кристаллар каркас структурасига эга бўлади ва ёқилғи ҳаракатланишини йўқотади.
6.11. Музлашга қарши қўндирма
Двигателларнинг чиқиш системасидаги бензинларнинг интенсив буғланиши карбюраторнинг тез совушига олиб келади. 100% намликда 4-50С да карбюраторнинг айрим деталлари манфий ҳароратгача совийди. Натижада муз кристаллари ҳосил бўлади. Карбюраторнинг музлаши содир бўлади. Двигател ишида қайта ишлаш ва қайта тўхташ жараёни бошланади. Карбюратор музлашга қарши эффектив усуллардан бири бензинларга икки турдаги қўндирмалар қўшиш.
Биринчи турдаги қўндирмалар сув билан музламайдиган аралашма ҳосил қилади.
Иккинчи турдаги қўндирмалар сирт фаол моддалар.
Металли деталлардаги ва муз кристалларида ҳимоя плёнкалари ҳосил қилади, шу билан бирга карбюраторнинг музлашини ҳимоя қилади.
6.12. Ёқиғиларда муз кристалларини ҳосил бўлишини йўқотувчи қўндирмалар
Реактив самолётларнинг учишида бакдаги ёқилғи ҳарорати тез пасаяди, сувнинг ёқилғи билан аралашиши пасаяди, бошқа фаза сифатида кўринишида ва муз сифатида совийди. Бу муҳим муаммони турли усуллар билан ҳал қилинади. Бу қўндирмалар сув билан аралашади. Фильтрдан осон ўтадиган ва двигателдан қайта ишланган газ сифатида чиқиб кетишини осонлаштиради.
Саноат қўндирмалари сифатида метил-этилцеллюлоза ва тетра-гидрофурфурил спирти ишлатилади.
Бизнинг Ватанимизда бу бирикмалар қайта ишлашда қўлланилади. Бу қўндирмалар ёқилғига қайта ишлашда қўшилади, чунки улар ёнишга хавфсиз.
6.13. Депрессорли қўндирмалар
Кўп парафин углеводородлари ҳатто мусбат ҳароратларда ҳам қаттиқ моддалар кўринишида бўлади. Лекин бошқа углеводородлар аралашмасида суюқ фаза сифатида намоён бўлади. Бироқ ёқилғиларнинг совушида бу углеводородларнинг аралашиши камаяди ва қаттиқ кристаллар кўринишида чўкади. Кристаллар филтрни беркитиб, ёқилғи узатилишини тўхтатади. Совушни давом этиши кристалларнинг қаттиқ каркас ҳолига келишига олиб келади ва ёқилғи оқувчанлиги йўқотади. Уни кўчириш мумкин эмас, бакларга тўлдириш ва олиш мумкин эмас. Дизель ва оғир ёқилғиларнинг паст ҳароратли хоссаларини яхшилаш учун дипрессор қўндирмалари ишлатилади. Улардан энг эффектилилиги полимер брикмасидир. Этиленнинг винил ацетат билан айрим сополимерлари дизель ёқилғилари ва мазутлар учун депрессор қўндирмалари сифатида ишлатилади. Бу қўндирмалар 0,002-0,001% қўшилишида дизель ёқилғисини ўзгартирмайди, лекин қотиш ҳарорати 20-300С га пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |