6.3. Дизель ёқилғиларининг цетан сонини оширувчи қўндирмалар
Дизель ёқилғиларининг меъёрида ишлаши учун ўз-ўзидан ёниш оптимал даврига эга бўлган шу жумладан оптимал цетан сонига эга бўлган ёқилғилар керак.
Юқори ҳаракатли двигателлари – тепловоз, автомобил ва тракторларга цетан сони 45-50 бўлган ёқилғилар талаб этилади. Нефтьдан тўғридан – тўғри хайдаб олинган дизель ёқилғилари бу талабга жавоб беради ва цетан сони 45 га тенг. Бироқ айрим нефтьларнинг ҳайдашдан цетан сонини 45 дан кичик бўлган дизель ёқилғиларини олинади ва уларга махсус қўндирмалар қўшилади. Цетан сонини оширувчи қўндирмалар сифатида ёқилғи оксидланишининг тезлаштириши ва ўз-ўзидан ёнишни осонлаштирувчи қўндирмалар ишлатилади. Эффектив қўндирмалар алкилнитрат ва перикисли бирикмалардан топилган. Перикисли қўндирмалар дизель ёқилғиларининг узоқ муддат сақланиш шароитларига чидамли эмас, натижада ёқилғиларнинг цетан сонини камайиб кетади, чўкмалар ҳосил бўлади.
Цетан сонини ошириш учун изопропил, амил ва циклогексилнитратлар қабул қилинган. Алкилнитритларни дизель ёқилғиларига ҳар хил типдагиси қўлланилади: Деструктив жараёнлардан олинган ёқилғига нисбатан тўғридан тўғри ҳайдашдан олинган ёқилғи қабул қилиши ортиқ бўлган ёқиғилар.
Алкилнитратларнинг биринчи улуши охириги улушига нисбатан цетан сонини кўпроқ оширади. Алкилнитритларни сарфини % нинг 10 дан 1 улушларида цетан сони 10-12 бирликка ошади. 1% дан ортиқ алкилнитритлар қўшиш мақсадга мувофиқ эмас. Дизель ёқилғиларининг цетан сонини ошириш қўндирмалари олдиндан маълум лекин тайёр ёқилғиларга уларни қўшилмайди.
6.4. Ёқилғиларнинг тўлиқ ёнишини таъминловчи қўндирмалар
Ёқиғиларнинг двигателларда тўлиқ ёнмаслиги натижасида камера деворларида чиқиндилар ҳосил бўлиши ва қайта ишланган газларда токсик моддалар ҳосил бўлади. Ёниш камерасида ёқилғиларни тўлиқ ёнмаслигидан ҳосил бўлган чўкиндиларнинг клапанларда, пуркаш ойналарида, форсункаларнинг игналарида ҳосил бўлиши уларнинг ишончлилиги, машина ва механизм ишларининг иқтисодий эффективлигини пасайтиради. Қўндирмаларни ёқилғиларга қолдиқларни камайтириш, таркибини ўзгартириш учун ва қўшимча хоссаларни камайтириш учун қўшилади. Этилланган бензинга бундай қўндирма сифатида трикрезилфосфат 0,014% миқдорда қўшилади. Ҳисоблашларича тетраэтилқўрғошин ёниш маҳсулотлари углеродни қиздиришдаги ёниш ҳароратини пасайтиради камерада қизишнинг қолдиқлари ҳосил бўлади. Ишчи аралашманинг бундай учқун ёнишидан эмас балки қизиш юзасининг таъсирида ёниш кузатилади. Этилланган бензинга фосфор ва борнинг қўшилиш натижасида ТЭҚ бирикмаси ҳосил бўлади. Махаллий нефтни қайта ишлаш саноатида хозиргача бензинларга фосфорли қўндирмалар ишлатилгани йўқ. Газ турбиналари ва иситиш қурилмалари металларининг ванадийли корозияси билан кўрашиш учун Ba, Ca, Si, Al, Mg, P, Zn ва бошқа элемент бирикмалари қўшилмоқда. Бу қўндирмаларни % ни бир неча 100 дан бир миқдорида қўшилади. Унинг қўшилишидан Na ва ванадийнинг коррозияланмайдиган бирикмалари ҳосил бўлади. Хаттоки энг замонавий двигателлар ишлашида бир қанча миқдор карбонат ангидриди бўлган газлар, қаттиқ углеродли чиқиндилар ва бошқа токсик моддалар ҳосил бўлади. Бундай двигателларни каръер, шахта, штолен ва бошқа қийин шамоллатиладиган жойларда ишлатиш учун «тутунсиз» қўндирмали ёқилғилар ишлатилади. Энг эффектив бирикмалари биринчи навбатда 100 дан бир миқдор % да дизель ёқилғиларга қўшилади. Тутунсиз қўндирмаларни ёқилғиларга қўшиш атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |