6.2. Двигателлардаги ёқилғи ҳаво аралашмасининг ёниш жараёнини яхшиловчи қўндирмалар Ёқилғининг муҳим хоссаларидан бири уни осон ва охиригача ёниш қобилиятидир. Ёқилғиларнинг бу хоссасини яхшилаш учун бир неча турдаги қўндирмалар ишлаб чиқилган, лекин кўп қўлланувчи қўндирмалар антидетанаторлардир.
Антидетанаторлар: нефть маҳсулотларга қўндирмалар қўллаш тарихи айнан антидетонатордан бошланган: бу қўндирмалар ишлаб чиқаришда 50 йилдан бери қўлланилмоқда (октан сонини ошириш) антидетонаторларни бензинларга уларнинг детанацияга мустаҳкамлигини ва (октан сонини ошириш) ошириш учун қўлланилади
Энг фаол антидетонаторлар металорганик бирикмалардан ташкил топилган. Саноатда автомобил ва авиация бензинлар ишлаб чиқаришда қўрғошиннинг органик бирикмаси – тетраэтилқўрғошин (ТЭҚ). Қайта ишлашўлланилади ТЭҚ – рангсиз, сувдан оғир бўлган жуда заҳарли токсик суюқликдир. 2000С парчаланиш билан қайнайди. ТЭҚ ни қобилияти оксидланиш вазиятини детонацияси билан тушунтирилади. ТЭҚ ни юқори ҳароратда ёниш камерасида ёнишдан жуда актив қўрғошин ва этил радикалли пероксидлар билан реакцияга кириши ва уларни йўқотиш имкониятига эга. Бунда қўрғошин оксиди ва углеводород оксидловчи маҳсулотлар ҳосил бўлади. Қўрғошин оксиди ҳаво кислороди билан реакцияга киришиб яна қўрғошин (II) оксидига айланади. Перекис молекуласини ҳар бир парчаланиши детонациянинг занжири назариясига мувофиқ янги мустақил пероксидлар ҳосил қилиши мумкин. Бу билан детонация учун берилган оз миқдордаги ТЭҚ миқдорини юқори эффективлигини тушунтирилади. Келиб чиқишига кўра турлича бўлган бензинларга ТЭҚ миқдорининг бир хилда қўшилишида уларнинг антидетанатор хоссалари бир хил яхшиланмайди. Бензинларни бу хоссаси қабул қилувчанлик дейилади. Қабул қилувчанлик углеводород таркибига ва ноуглеводород қўшимчаларни биринчи навбатда сероорганик бирикмалар мавжудлигига боғлиқ. ТЭҚ қабул қилувчанлигига парафин углеводородлар эга, энг камига эса олефин ва ароматик. Нафтен углеводородлари эса даврий ҳолатларни эгаллайди. Тўғри ҳайдашдаги бензинлар одатда термик крекинг бензинларига нисбатан энг кўп ТЭҚ қабул қилувчанлигига эга, термик крекинг бензинларига нисбатан. Каталитик крекинг ва риформинг бензинлардаги ароматик углеводород миқдорини ошириш уларнинг ТЭҚ қабул қилувчанлигини ёмонлаштиради.
ТЭҚнинг биринчи бўлаги эффектив ҳисобланади. ТЭҚнинг кейинги қўлланилишида бензинларнинг октан сонининг ошиши секинлашади шунинг учун бензинга ТЭҚни кўп миқдорда қўшиш иқтисодий жихатдан қопламайди. ТЭҚ ёнишни асосий маҳсулотлари қўрғошин оксидидир, яъни ёниш камераси деворларидаги қаттиқ чўкма. Шунинг учун ТЭҚни олиб чиқувчи деб номланувчи аралашма билан бензинга қўшилади. Энг эффектив антидетонаторлар бром ва хлорнинг органик бирикмалари. ТЭҚ ва хлор ва бром органик бирикмаларини аралашмаси бензинга антидетонация қўндирма сифатида қўшилиб этилли суюқлик дейилади. Бундай бензинлар оширилган заҳарлилигига эга ва уларга тўғри муносабатда бўлиш учун уларнинг ёрқин рангларга бўялади. Бу мақсадда этилли бензинларга турли бўёқлар қўшилади.
Этилланган бензин:
Қайта ишлаш – 66 пушти рангда
Қайта ишлаш – 76 яшил
АИ – 93 кўк ва АИ – 98 сариқ
Авиатция бензинлари
Б – 91/115 – яшил ранг
Б – 95/130 – сариқ
Б – 100/130 – ёрқин пушти рангда бўлади.
Бензинларни бўяш учун 3 дан 10 меёргача 1 кг бензинга бўёқ қўшилади. Этилли суюқликга 0,4 гр қўшилади.
Кейинги йилларда ТЭҚ билан бирга антидетонаторлар сифатида тэтреэтилқўрғошин ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Бу бирикма ТЭҚ га нисбатан юқори октанли бензинлар учун эффектив. Хозирги пайтда бензиндаги антидетонаторларни қўғошинни камайтиришга ҳаракат қилинмоқда. Бу билан боғлиқ равишда бензинларнинг детонатция мустаҳкамлигини яхшилаш учун турли хил нотекис бирикмалар текширилмоқда ва синалмоқда. Юқори октанли компонентлар сифатида кислородли бирикмалар қўллаш таклиф қилинмоқда. Антидетанатция қўндирмалар сифатида марганец бирикмаларини текшириш давом этмоқда. Бу бирикмалар циклопентадиенил – трикорбонилмарганец эффективлиги бўйича ТЭҚ дан қолишмайди лекин 300 марта кам токсик. Лекин циклопентадиенил – трикорбонилмарганец ёнишидан қолдиқ ҳосил бўлади. Бу ёниш свечаларига салбий таъсир кўсатади. Хозирча бу етишмовчилик тузатилгани йўқ.