7- БОБ. ТОВАР МОЙЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ Товар мойларини асосий дистиллят мойларини бир бири билан ёки қолдиқ мойлар билан аралаштириб - компаундлаб олинади. Юқори сифатли товар мойларини олиш учун албатта уни таркибига қўндирма, кўпинча қўп функцияли қўндирмалар композициясига қўйилади Қўндирмаларни мойдаги миқдори одатда 3-8% ни, баъзибир мойларда эса 15-17% ташкил қилади.
Аралаштириш - товар нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим хотималовчи босқичидир. Бу босқичда юқори эффектли технологик схема ва бошқариш системаларидан фойдаланилади, товар мойларини хоссаларини яхшиловчи рецептлар ишлатилади.
Товар мойларига бўлган талабларга биноан уларни сифат кўрсаткичларини яхшилаш учун, керакли компонентларни мавжудлигига қараб аралаштиришни техник имкониятларига қараб аралаштиришни турли вариантлари қўлланилади:
Периодик қудуқларда (трубопровод) қисман аралаштириш. Периодик аралаштириш бу эски усулларга киради. Бу усулда база мойлари олдинма-кетин резервуарга берилади ва аралашма насос ёрдамида циркуляция қилиб таркиби ва сифати бир хил бўлгунча аралаштирилади. Мойни керакли қовушқоқлигига эришилгандан сўнг резервуарга қўндирма берилади ва аралашма иситгич орқали ўтказилиб 6-8 соат аралаштирилади. Аралаштиришни периодик усули кўп мехнат талаб қилади ва махсулдорлиги паст. Бу усул чекланган миқдорда товар мойларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда қўлланилади. Қисман аралаштиришда қувурга барча компонентлар керакли нисбатларда берилақди. Мойни таркиби ва сифатини керакли компонентларни яна қўшиб меёрига етказилади. Бу усул таркиби ўзгармас бўлган компонентлар сони кам бўлган мойлар тайёрлашда қўлланилади.
Компонентларни ва қўндирмаларни тўхтовсиз автоматлаштирилган станциялар ёрдамида аралаштириш анча эффектив ва самарадорлидир. Бу усулда мойни барча компонентлари аниқ нисбатларда ва керакли вақтда аралаштиргич коллекторда керакли, сифатли товар мой олинади.
Мой компонентларини қувур ичида тўхтовсиз аралаштириш кампаундлаш жараёнини узлуксизлигини таъминлайди, ҳароратни пасайтиради, мойни тайёрлаш вақтини қисқартиради. Циркуляция стадиясини қисқартиради, компонентлар дозаларини аниқлигини оширади, қимматбахо компонентларни ва қўндирмаларни сарфини камайтиради.
Мой компонентларини қувур ичида автоматик аралаштириш станцияларини қўллаш қимматбахо компонентларни сарфини 60-70 % га қисқартиради, резервуарни эффективлигини 15-20%га оширади, резервуар парки 10-15% га камаяди, электр энергия - 5-15%га камаяди. Капитал ҳаражатлар 1-2 йилда чиқариб олинади.