24-расм. ДФ - 11 қўндирма олиш технологияси.
I – Изобутил спирт, II – Изооктил спирт, III – Минерал мой, IV – P2S5, V – Бутил спирт, VI – Чиқиндилар, VII – ZnO, VIII – Тайёр қўндирма, XI – Конденсирланган газлар.
Изобутил спирти насос Н-1 орқали ўлчагич Н-1 дан реактор Р-1га берилади. Шу билан бир вақтда М-1 аппаратида P2S5- ни минерал мойдаги аралашмаси тайёрланади. Изооктил спирт реактор Р-2 га Е-2 дан берилади.
Спиртлар реакторда 60оС гача, P2S5 ни суспензияси 80оС қиздирилади ва Р-1 ва Р-2 реакторларда 40-60 мин. аралаштирилади. Кейинги 20 минут давомида ҳарорат 90-95оС гача қиздирилади, 30 минут давомида ушлаб турилади ва 35оС гача совутилади.
Шундан сўнг реакция натижасида ҳосил бўлган маҳсулот минерал мой билан аралаштирилади. Реакторлардан маҳсулотлар тиндиргич Е-3 (Е-4)га тушади ва 2 соат тиндирилади. Кейин пастки қисми тушириб олинади ва юқори қисми насос Н-5 билан нейтрализатор Р-3 га берилади ва бутил спирти ҳамда ZnO билан аралаштирилади. Нейтраллаш ҳарорати 20-25оС, вақти 10-12 соат. Нейтраллангандан сўнг маҳсулот 24 соат тиндирилади.
Тиндирилган маҳсулотдан – бутил спирти эритмасидаги қўндирмадан центрифугада (А-1) механик аралашмалар ажратиб олинади ва реактор Р-4 да эритувчи 85оС да ҳайдаб олинади. Бутил спирти холодильник Х-3да совутилиб, Е-6га берилади, у ердан Н-8 орқали нейтрализатор Р-3 га қайтарилади.
5.3. Мотор мойларининг замонавий синфланиши
Маълумки,ички ёнув двигателларини мойлаш учун ишлатиладиган мойлар -мотор мойлари деб аталади. Уларнинг асосий вазифалари – двигател деталлари орасидаги ишқаланишни ва бу деталлар ейилишини камайтиришдир. Лекин мотор мойлари белгиланган ресурс мобайнида двигателлар ишчанлик кобилияти учун аҳамиятли бўлган яна бир қанча вазифалар бажарилишини таъминлаши керак.
Вазифаси бўйича мотор мойлари қуйидагиларга бўлинади:
- бензинли двигателлар учун мойлар;
- дизеллар учун мойлар;
- универсал мотор мойлари (иккала турдаги двигателларни мойлаш
учун мўлжалланган)га бўлинади.
Ҳамма замонавий мотор мойлари базавий мойлардан ва уларнинг хоссаларини яхшиловчи қўндирмалардан таркиб топади.
Ишчанлигининг ҳарорат чегаралари бўйича мотор мойларини ёзги, қишки ва ҳамма мавсумбопларга ажратишади.
Базавий мойлар сифатида қовушқоқлиги ҳар хил бўлган дистиллят компонентлардан, қолдиқ, ва дистеллят компонентлар аралашмасидан ҳамда синтетик мах,сулотлар (поли-алфаолефинлар, алкинбензоллар, эфирлар)дан фойдаланишади. Ҳамма мавсумбоп мойларнинг кўп турларини кам қовушқоқли асосни макрополимер қўндирмалар билан қуюқлаштириш йўли билан олишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |