5.3.2. Мотор мойлари
Мотор мойларини таркиби бўйича минерал мойларга, синтетик мойларга ва қисман синтетик мойлар (минерал ва синтетик компонентлар аралашмаси)га ажратишади. Мотор мойларининг у ёки бу гуруҳга тааллуқлиги, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган турли базавий мойлар ва қўндирмалар пакети билан аниқланади. Ҳар бир гуруҳ мойлари учун уларни қўллаш шартлари мавжуд.
1- ва 2- гуруҳ мойлари асосида ишлаб чиқариладиган мотор мойларини минерал мойлар деб аташади. Минерал мотор мойларининг афзалликлари: мойловчи, ейилишга қарши, антикоррозион ва бир қанча бошқа хоссалари яхши, нархи арзон.
Асосий сифати 1-, 2-, 3-, ёки 4- гуруҳ мойлари аралашмаларидан фойдаланиладиган мойлар – қисман синтетик ёки яримсинтетик мойлар деб аталади. Уларнинг термооксидловчи ва реологик (қовушқоқлик-ҳарорат) хосслари яхши.
2 - ва 4 - гуруҳлар базавий мойларидан ишлаб чиқариладиган мотор мойлари – синтетик мойлар деб аталади. Уларнинг реологик хоссалари аъло даражада, совук, шароитда двигателнинг ўт олишини ишончли таъминлайди ҳамда термостабиллиги яхши ва буғланиши кам. Синтетик асосли мотор мойи алмаштирилгунча анча кўп хизмат қилади ва бу мойлар энергияни тежамлайдилар.
5.3.2.1. Мотор мойлари, ишлаш шароити ва вазифаси
Поршен устида аланга тўлқини ва катта босим, остида эса -атмосфера босими бўлади. Уларни бир - биридан мой плёнкаси ажратиб туради; бу мой плёнкасига юқори ҳароратга (4000С ва юқори) ча қизиган, агрессив, сиқилган газ таъсир қилади. Поршен чекка ҳолатда тўхтаганда ва шатуннинг ҳар бир бурилишида бу плёнка бузилади ва ўша заҳоти узининг кўп қиррали вазифасини бажариш – ишқаланиш ва ейилишни камайтириш, ишқаланиш жараёнида ва ёниш туфайли қизиётган двигател деталларини эффектив совитиш, агрессив газларнинг таъсирини нейтраллаш ва тўсиқ ҳосил қилиш учун қайта тикланади.
Демак, мотор мойларининг асосий вазифаси – ишқаланишни ва двигател деталлари ейилишини камайтиришдир.
Бундан ташқари замонавий мотор мойлари:
- паст ҳароратларда яхши окувчанликка эга бўлиши;
- мой оқувчанлигининг ҳарорат ўзгаришига кам боғиқлиги;
- цилиндр-поршен гуруҳи деталларида қурум ҳосил бўлишининг
олидини олиши;
- двигател ишлаётганда кам кўпик ҳосил килиши;
- ёнилғи ёнганда ва оксидланганда ҳосил бўладиган кислоталарни
нейтраллаши;
- узоқ сақлаганда эксплуатацион хоссаларининг стабиллигини
сақлаши (ва х,.к.) керак.
Юқорида қайд қилинган ҳамма хоссаларга базавий мойларга махсус функционал қўндирмалар қўшиш йули билан эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |