Химмотология


-расм. Мойни ишқор билан узлуксиз тозалаш қурилмасининг технологик чизмаси



Download 4,96 Mb.
bet40/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

23-расм. Мойни ишқор билан узлуксиз тозалаш қурилмасининг технологик чизмаси.
I - Хом ашё, II - 2,5% NaOH раствор, III - Ишқорий чиқиндилар, IV - Сув, V - Ҳаво, VI - Тозаланган мой.

Хом ашё насос Н-1 орқали иссиқлик алмашув аппарати Т-1га берилади ва 50о С гача қиздирилади, кейин печь П-1га берилиб, у ердан 150-170оС ҳарорат билан чиқади. Сўнг аралаштиргич С-1 да 1-2,5% ли ишқорли эритма билан аралаштирилади. Аралаштирма тиндиргич Е-1 га берилади ва у ерда совун ва ишқордан тозаланади. Ишқорли чиқиндилар ўз огирлиги билан совутгич Х-1 да 70 о гача совутилиб нафтен кислоталарни ажратиш учун резервуарларга берилади.


Тиндиргич Е-1ни юқори қисмидан ишқорсизланган мой 130-140оС ҳарорат билан аралаштиргич С-2 га берилади, аралаштиргичга насос Н-3 билан ҳарорати 60оС бўлган сув берилади. Сув билан мой аралашмаси тиндиргич Е-2 ажратилади. Тиндиргични тагидан ювилган сув совутгич Х-2 орқали ўтиб 70 оС ли ҳарорат билан нефть кислоталарини ажратиш учун резервуарга берилади.
Ишқорсизлантирилган ва ювилган мой тиндиргич Е-2 ни устки қисмидан олиниб Т-1га берилади, у ерда 80оС гача совутилади, сўнгра колонна К-1 га берилиб у ерда ҳаво билан қуритилади. Колонна К-1ни пастки қисмидан ишқорсизлантирилган мой чиқариб олинади.

Кислота ишқор усули билан мойларни тозалаш жараёнини селектив тозалаш жараёнига нисбатан ўзига хос камчиликлари бор. H2 SO4 билан тозаланган мойни (10-12 бирлик) ёпишқоқлик индекси паст, кислота эффективлиги 40-50%. Нордон гудрон кўпинча фойдаланилмайди. Мой гудрон билан йўқотилади (3-10% масс) - дистиллят мойлар учун ва 25-30% масс қолдиқ мойлар учун.


4.5. Нефть битумлари

Битумларни истеъмол қилиш барча мамлакатларда тўхтовсиз ўсиб бормоқда. Битум асосан саноат қурилишида, уй-жой қурилишида ва йўллар қурилишида, ҳамда таъмирлашда ишлатилади. Битумдан ясалган аппаратлар (тошларини ёпиш учун ишлатиладиган материаллар) худди шундай бетондан ясалган материаллардан 2-2,5 марта арзондир.


Битумлар қора пластик нефть маҳсулоти бўлиб маркаси ва ишлатиш соҳасига қараб суюқ, ярим қаттиқ ва қаттиқ бўлади. Битумлар барча нефть маҳсулотларга қараганда ёпишқоқлиги юқорироқ.
Физик-кимёвий хоссаларига кўра битумлар асфальтен ва юқори молекуляр смолани мойлардаги ассоцирланган бирикмаси ва пластмолекуляр смолаларнинг мураккаб коллоид системасидир. Асфальтенлар мойлар ва смолалар билан қандай нисбатда эканлигига қараб мустаҳкам каркасли ёки алоҳида-алоҳида мисцеллали бирикмалар ҳосил қилади. Мойлар смолаларни эритади, асфальтенларни эса шиширтиради.
Битумларга умуман ва йўл қурилишида ишлатиладиган битумларга нисбатан қўйилган талабларннг асосий вазифаси минерал материалларни (қум, тош) бир-бирига ёпиштириш, уларга гидрофоб хусусиятини бериш ва заррачалар орасидаги бўшлиқларни тўлдиришдир. Шунинг учун асфальтланган йўлларни мустаҳкамлиги ва узоқ вақт ишлашга чидамлилиги битумларнинг сифатига боғлиқдир.
Йўл қурилишида ишлатиладиган битумларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Совуққа чидамли бўлиши керак ёки совуқда ўз эгилувчанлигини йўқотмаслиги керак. Ҳаракат қилаётган транспортнинг таъсирига, яъни сиқилиш, узилиш, урилишларга чидамли бўлиши керак. Минерал материалларнинг қуруқ ёки нам юзаси билан яхши ёпишишини таъминлаши керак.
Узоқ вақт давомида ўзининг бошланғич ёпишқоқлигини ва мустаҳкамлигини сақлаши керак. Қурилишда ишлатиладиган битумлар эластик бўлмасалар ҳам нисбатан қаттиқроқ бўлиши керак.
Эксплуатация жараёнида битумлар қуёш таъсирида ҳаводаги кислород, иссиқ совуқ ҳароратни кескин ўзгариши ва динамик кучларини зўрайишни (ортиши) натижасида майдаланиб кетади. Битумни коллоид тузилиши бузилади, смола, асфальтенлар карбен ва карбоидларга ўтади, битум яхлит кўрпа ҳосил қилиш қобилиятини йўқотади, мўрт бўлиб қолади. Бундан ташқари материалларга - тош, қумларга ёпишиш сифатини йўқотади. Бу эса ўз навбатида йўлларни, трубопроводларни изоляциясини, томга ёпиладиган тўлларни бузилишига олиб келади.
Йўл қурилиши учун тез, ўрта, секин қотувчи битум маркалари: БГ, СГ, МГ, ҳамда сифати яхшиланган ёпишқоқ битум (БНД) ишлатилса, саноат ва фуқаролар қурилиши учун - БН маркали нефть битумлари қўлланилади.
Тайёр битумларни экплуатация хусусиятлари бир қанча кўрсаткичлар бўйича текшириб турилади:
Нинанинг 25оС даги битумга ботиши (ММ) чуқурлиги билан.
Юмшаш ҳарорати билан (оС), (узук ва шар усули).
Чўзилувчанлиги, 25оС.
Мўртлик ҳарорати, оС.
Когезия (МПа 20оСда) ва адгезия билан.
Игнанинг битумга ботиши ва юмшаши уни қаттиқлигин кўрсатади, чўзилувчанлиги уни эластиклигини кўрсатади. Когезия-битумни юпқа қатламини узилишига синалгандаги мустаҳкамлигини белгиласа, мўртлик ҳарорати уни совуққа чидамлилигини кўрсатади.7- жадвал.
Адгезия - бу битумни минералларга ёпишқоқлик хусусиятини кўрсатади ва сифатига қараб белгиланади.

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish