4.5.1. Битумларнинг тавсифи
Битум таркибига кирувчи компонентлар унинг кимёвий ва физикавий хусусиятларига таъсир кўрсатади. Битумда асфальтен миқдори қўп бўлса битум шунча қаттиқ бўлади, смолалар битумни эгилувчанлигини ва мустаҳкамлигини оширади, мойлар эса совуққа чидамлилигини оширади.
Битумни эксплуатация хусусиятларини кимёвий таркибига боғлиқлиги асфальтен ва смолаларни нисбати, афсальтен ва смолаларни йигиндисини мойларга бўлган нисбати шундай ҳарактерланади. Юқори сифатли, мустаҳкам, иссиқ, ва совуққа чидамли битумлар таркибида 23% смола, 15-18 % асфальтенлар ва 52-54% мойлар бўлади.
А/С =0,5-0,6; (А+С)/М=0,8-0,9
Битумнинг ёпишқоқлик хусусиятларини яхшилаш учун унга сирт-актив моддалари бўлган қўндирмалар қўшилади.
7-жадвал
Битумларга қуйилган техник талаблар
Кўрсатгичлар.
|
Йўл битумлари
|
Қурилиш битумлари.
|
БНД 40/60
|
БНД 60/90
|
БНД 90/130
|
БНД 130/200
|
БНД 200/300
|
БН-IV
|
БН-V
|
Игнанинг ботиш чу-қурлиги, мм (ортиқ эмас) 25оС
0оС
|
40-60
13
|
61-90
20
|
91-130
28
|
131200
35
|
201300
45
|
21-40
-
|
5-20
-
|
Чўзилувчанлик 25оС, см. ортиқ эмас.
|
40
|
50
|
60
|
65
|
Нормал-ланмайди.
|
3
|
1
|
Ҳарорат, оС юмшаш.
|
52
|
48
|
45
|
40
|
35
|
70
|
90
|
Мўртлиги, мар-мар билан ёпиш-иш қобилияти.
|
-10
|
-15
|
-17
|
-18
|
-20
|
-
-
|
-
-
|
Битумларни қуйидаги усулларда олиш мумкин
1) Мазутни чуқур вакуум остида ҳайдаб.
2)Қолдиқ нефть маҳсулотларини юқори ҳароратда ҳаво ёрдамида оксидлаб.
3) Қолдиқ ва оксидланган маҳсулотларни компаундирлаб.
Тайёр битумларни сифати биринчи ўринда хом ашёни сифатига боғлиқ. Оксидлаб олинган битумларни сифати эса оксидлаш ҳароратига, оксидлашни вақтига, ҳаво миқдорига боғлиқ.
Битумларни ишлаб чиқариш учун энг яхши хом ашё бўлиб оғир смолали – асфальтенли нефтьларни қолдиқлари: гудрон, крекинг – қолдиқ, мойларни тозалашда ҳосил бўлган асфальтенлар ва экстрактлар хизмат қилади. Нефтда смола – асфальтенли компонентларни миқдори қанча кўп бўлса асфальтен: смола нисбати қанча юқори бўлса ва қаттиқ парафинларни миқдори қанча кам бўлса, олинадиган битумларни технологияси шунча содда бўлиб, сифати юқори бўлади.
А/С ва (А+С) /М нисбати оптимал бўлган битум гудронни чуқур вакуум остида хайдаб олинади. Юқори парафинли нефтлар битумлар олиш учун энг ёмон хом ашёдир. Нефтьдаги парафинларни миқдорини кўплиги битумларни эксплуатация хусусиятларини пасайтиради: битумларни мустаҳкамлиги ва ёпишқоқлик хусусияти ёмонлашади. Яхши битум олиш учун нефть яхшилаб тузлардан ювилган бўлиши керак.
Битумларни оксидлаш технологияси
Гудронларни оксидлаш жараёнида мойларни бир қисми смолага айланади, смолани бир қисми асфальтенларга айланади. Бунинг натижасида смолани миқдори ўзгаришсиз қолади, А:С ва (А+С): М нисбатлари оптимал даражасига яқинлашади.
Оксидланган битумларни нефть қолдиқларга ҳаво кислороди ва юқори ҳароратни баробар таъсир этиб олинади. Ҳарорат қанча юқори бўлса жараён шунча тез боради. Жуда юқори ҳароратда карбен ва карбоидларни ҳосил бўлиши хавфи бор.
Оксидланган битумларни узлукли ва узлуксиз усуллари билан олиш мумкин. Узлуксиз усулда компрессор қўлланилиши ва қўлланмаслиги мумкин. Узлукли жараён кам фойдали ва сифатсиз гудрон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |