92
ЎЗБЕКИСТОН СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАРИНИНГ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ
ТУРЛАРИ ҲАҚИДА
Комилова Д.И
Фарғона давлат университети
Сўнгги йилларда бутун дунѐ бўйича биологик хилма-хилликни сақлашга
катта эътибор
қаратилмоқда. Шу жумладан, мамлакатимизда ҳам бу борада кўплаб ишлар амалга
оширилмоқда. 1995 йилда эса Ўзбекистон Республикаси ―Биологик хилма-хиллик тўғрисида‖ги
Конвенцияга қўшилиб, халқаро ҳамжамият олдида ўзининг миллий
биологик ресурсларини
муҳофаза қилиш учун жавобгарлигини эълон қилди. Шундай экан, мамлакатимиз
герпетофаунасининг хилма-хиллигини ва улар орасидаги муҳофазага муҳтож турларни сақлаш
айни вақтда катта аҳамият касб этади. Шу мақсадда ўлкамиз герпетофаунасига бағишланган
адабиѐтлар таҳлил этилиб, муҳофазага муҳтож рептилия турлари ҳақидаги
маълумотлар
қуйидаги мақолада ўз аксини топди.
Ўзбекистоннинг турли минтақаларида тарқалган судралиб юрувчи ҳайвонларнинг тур
сони адабиѐтларда 57 тадан 60 тагача деб кўрсатилади [1], [2], [3], [6], [7].
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига (2009) судралиб юрувчиларнинг
1 туркум, 2 кенжа туркум, 7 оила, 11 уруғга мансуб 6 тур ва 11 кенжа тури киритилган.
Қуйидаги жадвалда ҳимояга олинган Ўзбекистон герпетофаунасининг қиѐсий таркиби
келтирилган.
Ҳимояга олинган
Ўзбекистон герпетофаунасининг қиѐсий таҳлили
Ўзбекистондаги
рептилияларининг
ҳимояга олинган
турлар сони
Эндемик
турлар
Эндемик
реликт
турлар
Кўпайтириш ва
муҳофаза
чоралари
кўрилган
турлар
ТМХИ Қизил
рўйхатига
киритилган
турлар
Йўқ бўлиб
кетиш
арафасида
турган
турлар
16
7
1
5
2
6
Фоиз ҳисобида
100%
43,75
6,25
31,25
12,5
37,5
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган судралиб юрувчиларнинг 7 тури эндемик, 1 тури
эндемик реликт тур бўлиб, бу кўрсаткичлар уларни муҳофаза қилиш борасидаги ишларга янада
жиддий ѐндашиш лозимлигини кўрсатади.
Муҳофазага муҳтож судралиб юрувчиларнинг яшаш шароити учун чекловчи омил бўлиб,
чўл зоналарида қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, ерларни шудгорлаш ва суғориш,
пестидцидлар қўллаш, суғориш тармоқларини қайта тиклаш ва таъмирлаш, қишлоқ қурилиши,
инсон томонидан таъқиб қилиниши ва ўлдирилиши, йулларда
автотранспортлардан нобуд
бўлиш сабаб бўлмоқда [1], [2], [3], [4], [5]. Фақатгина Молчанов тўгаракбоши (
Phrynocephalus
moltchanowi
Nikolsky, 1913) учун чекловчи омилнинг нималиги ҳалигача номаълумлигича
қолмоқда [5].
Капча илон (
Naja oxiana
Eichwald, 1831) ва дашт қора илони (
Vipera renardi tcenchanica
Nilson et Andren, 2001)
бугунги кунда заиф, қисқариб бораѐтган муҳофазага муҳтож турлар
сифатида ТМХИ қизил рўйхатига киритилган [1], [2].
Хентоғ тўгаракбоши (
Phrynocephalus rossikowi
rossikowi
Nikolsky, 1899), қалқонли
гекконча (
Alsophylax loricatus
loricatus
Strauch, 1887) ва бўз эчкемар (
Varanus griseus caspius
Eichwald, 1831) нинг мамлакатимиздаги 20 га яқин популяциялари йўқ бўлиб кетган [1], [2], [4].
Муҳофаза чоралари ишлаб чиқилган, овлаш таъқиқланган (атиги 5 тур учун) ва ҳозирда
мавжуд популяциялари ҳимоя олинган бўлсада, капча илон (
Naja oxiana
Eichwald, 1831) ва
дашт қора илони (
Vipera renardi tcenchanica
Nilson et Andren, 2001) дан ташқари қолган барча
судралиб юрувчилар амалда умуман кўпайтириб кўрилмаган [1], [2].
Муҳофазага муҳтож турларнинг биологиясини ўрганиш муҳим ҳисобланган бир вақтда
Молчанов тўгаракбоши (
Phrynocephalus moltchanowi
Nikolsky, 1913) нинг мамлакатимиз
ҳудудида
топилганига юз йилдан ошсада, унинг биологияси деярли ўрганилмаган, 1970-
93
йиллардан кейин учратилмаганлигини ҳисобга олиб, бу турни Ер юзидан бутунлай йўқ бўлиб
кетган деб ҳисоблаш мумкин.
Юқоридаги таҳлиллар асосида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:
1.
Муҳофазага олинган ва шу билан бирга ўлкамиз ҳудудида тарқалган бошқа судралиб
юрувчиларнинг режали мониторингини ўтказиш;
2.
Муҳофазага муҳтож судралиб юрувчиларнинг тартибсиз ѐки бутунлай овланишига чек
қўйиш;
3.
Сони кундан кунга камайиб бораѐтган ва муҳофазага олинган
судралиб юрувчиларни
махсус серпентарияларда кўпайтириб тарқатиш;
4.
Муҳофазага муҳтож судралиб юрувчиларнинг биология ва экологиясига оид илмий
тадқиқот ишларини режали йўлга қўйиш;
5.
Аҳоли ўртасида кенг кўламдаги тарғибот ишларини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлар
эди.
Do'stlaringiz bilan baham: