Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


бўйича проректор, ф.ф.д. М.Хакимов



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   414
Bog'liq
Туплам

бўйича проректор, ф.ф.д. М.Хакимов
 
 
 
 
 
Табиий фанлар факультети
декани, доцент Ш.Мамажонов
 
 
Ташкилий қўмита аъзолари: Биология кафедраси мудири
б.ф.н., доцент М.Шерматов
 
Биология кафедраси доценти 

б.ф.н. Ш.Юлдашева 
 
Кимѐ кафедраси мудири
 
к.ф.д., профессор А.Ибрагимов 
 
Экология кафедраси мудири 
 
б.ф.н., доцент М.Давидов 
 
Тупроқшунослик кафедраси мудири 
 
б.ф.д., доцент М.Исағалиев 
 
Масъул муҳаррир: б.ф.д., проф. О.Мавлонов 
 
Таҳрир ҳайъати: б.ф.д., академик Б.Зарипов
 қ/х.ф.д., проф. Ғ.Юлдашев 
 
 
 
 
 
 
 б.ф.д., проф. Ғ.Ҳамидов 
 
 
 
 
 
 
 б.ф.д. М.Исағалиев 
 
 
 
 
 
 
 б.ф.н., доц. В.Каримов 
 
 
 
 
 
 
 б.ф.н., доц. М.Шерматов
 б.ф.н., доц. Ш.Юлдашева 



 
СЎЗ БОШИ 
 
Мамлакатимизда ўтказилаѐтган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролик 
жамиятини шакллантиришнинг юксак талаблари ва замонавий, халқаро стандартларга жавоб 
берадиган юқори малакали кадрларни тайѐрлаш тизимини янада такомиллаштириш, таълим 
тизимини тубдан ислох қилиш ва модернизация жараѐнларини чукурлаштириш, илғор 
технологиялар, инновацияларни таълим ва тарбия жараѐнларига татбиқ этишни тақозо этмоқда. 
Бу борада 2017 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.Мирзиѐевнинг ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида‖ ПФ-4947-сонли Фармони қабул қилинганлиги ва мазкур Фармон билан 
―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар 
стратегияси‖ тасдиқланганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Жумладан, умумий ўрта таълим, 
ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-
тадбирларини 
амалга 
ошириш 
Ҳаракатлар 
стратегиясининг 
―Ижтимоий 
соҳани 
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари‖ деб номланган тўртинчи бўлимида ўз ифодасини 
топган. Қабул қилинган Давлат дастурида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан
ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, олий таълим тизимини
такомиллаштириш, кадрлар тайѐрлаш мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ва халқаро 
стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш долзарб вазифалардан 
бири сифатида белгиланди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш – аҳолини сифатли озиқ-овқат, кийим-бош ҳамда 
иш ўрни билан, саноатни эса хом ашѐ билан барқарор таъминлашнинг муҳим омили бўлиб, ўз 
навбатида мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда иқтисодий барқарорлигини 
оширишнинг муҳим асоси ҳисобланади. Айни шу йўналишда кенг қамровли илмий-
тадқиқотларни йўлга қўйиш, соҳага доир айрим назарий ҳамда амалий муаммолар ечимини 
топиш имкониятини беради, чунки дунѐ миқѐсида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган 
талабнинг мунтазам ошиб бораѐтганлиги Ўзбекистонда етиштирилаѐтган маҳсулотларнинг
салмоғи ва сифатига алоҳида эътибор беришни тақозо этади. Бу эса Ҳаракатлар 
стратегиясининг ―Иқтисодиѐтни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор 
йўналишлари‖ бўлимида белгиланган ―Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал 
ривожлантириш‖ (3.3) борасидаги вазифалардан бири саналади.
Президентимизнинг 2018 йил 7 майда қабул қилинган ―Иқтисодиѐт тармоқлари ва 
соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-3698- сонли Қарори илмий тадқиқотлар билан ишлаб 
чиқариш тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини йўлга 
қўйишга, алоқаларни мустаҳкамлашга тўсиқ бўлаѐтган бир қатор муаммоларни бартараф этиш 
йўлидаги яна бир амалий қадамдир. Мазкур Қарорда инновация фаолиятини давлат томонидан 
тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларига 
инновацияларни янада самарали жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича долзарб 
вазифалар белгиланди. 
Ўсимлик ва ҳайвонот олами биологик хилма-хиллигини сақлаш, экотизимлар 
барқарорлигини таъминлаш бугунги кунда нафақат минтақалар доирасидаги балки дунѐ 
миқѐсидаги глобал муаммолар сирасига киради. Бу борадаги тадқиқотларни уйғунлаштириш ва 
мувофиқлаштириш, тадқиқотчилар фаолиятларини мақсадли йўналтириш таъкидланган 
муаммони ҳал этишнинг асосий йўналишларидан бири саналади.



Марказий Осиѐ, шу жумладан Ўзбекистон табиати, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси 
ўзига хос қайтарилмас хусусиятга эгаки, буларнинг барчасини бирламчи ҳолда сақлаб қолиш, 
кейинги авлодларга етказиш борасида республикамиз биолог олимлари томонидан кенг 
қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
―Биологиянинг долзарб муаммолари‖ га бағишланган илмий анжуманни Фарғона давлат 
университетида ташкилланиши бежиз эмас. Зеро, мазкур олий даргоҳ Ўзбекистонда ўтказилган 
зоологик тадқиқотларнинг марказларидан бири бўлиб келган. 
Юқоридаги масалалар ечимига эътибор қаратиш мақсадида мазкур илмий-амалий 
анжуманда устувор йўналишлар сифатида:
Ўсимлик ва ҳайвонот олами биологик хилма-хиллигининг ўрганилиш ҳолати ва 
истиқболлари; 
Соҳадаги замонавий илмий-тадқиқотлар ва инновациялар
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги устувор йўналишлар, муаммолар ва 
инновацион ечимлар; 
Табиий фанлар тизимида юқори малакали мутахассислар тайѐрлашдаги долзарб 
муаммолар ва уларнинг ечимлари белгиланган бўлиб, мазкур йўналишлар бўйича
берилган мақолаларда юқоридаги муаммолар ва уларни ҳал этиш буйича тавсиялар 
келтирилган. 
Илмий амалий-анжуман ишида қатнашиш истагини билдириб мақолаларни тақдим этган 
барча олимлар, илмий тадқиқотчилар, магистрант ва талабалар, соха мутахассисларига
университет жамоаси номидан самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Фарғона давлат университетида ўтказилаѐтган ―Биологиянинг долзарб муаммолари‖ 
мавзусидаги илмий-амалий анжуман ишига муваффақиятлар тилайман.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish