Хамроев Халим Розикович "макроиктисодиёт"



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/79
Sana18.07.2022
Hajmi1,57 Mb.
#819922
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79
Bog'liq
makroiktisodiyot

 
3-
саволга
жавоб
 
Солик, тулов, бож деганда конун билан белгиланган шартларда, даражада 
бюджетга еки бюджетдан ташкари фондларга туланадиган мажбурий тулов 
тушунилади. 
Давлатга олинадиган соликлар, туловлар, божлар мажмуаси, уларнинг шакл 
ва услублари солик системасини ташкил этади. 
Солик солиш объектлари – даромад ( фойда ), айрим товарлар киймати, 
фаолиятининг айрим турлари, кимматли когозлар билан операциялар, табиий 
ресурслардан фойдаланиш, хукукий ва жисмоний шахсларнинг мулки, мулкни 
бериш, махсулотнинг кушилган киймати ва бошкалар. 
Соликларнинг 2 тури ажратилади:
А) даромад ва мулкдан тугридан – тугри олинадиган. У конкрет шахс (хукукий еки 
жисмоний ) дан олинади соликлар – Уларни тугри соликлар дейдилар. 
Б) товар ва хизматларга солинадиган соликлар – Уларни эгри соликлар ( НДС, 
акциз…) дейдилар. 
Эгри соликларнинг хиссаси хар хил давлатда хар хилдир: Масалан Туркияда 35%, 
Германияда 44%, Узбекистонда эса 60%. 
Энди хамма мамлакатларда куп учрайдиган асосий солик турларини куриб 
чикамиз: 
1) даромадга оид индивидуал солик. Одатда даромаддан (жисмоний шахслардан) 
олинади. Бунинг даражаси хар хил давлатларда хар хил килиб белгилаган. Россия, 
Англияда 40%, Японияда 50%, АКШда 31% , Канадада 29%, Германияда 53%, 
Францияда 57%, Швеция – 72% (1993 йил хисобида). 
Умуман дуне микесида 
хозирги пайтда бу соликнинг даражаси пасайиб бормокда. 
2)
корхона даромадидан (фойдасидан) олинадиган солик. Хукукий булган 
шахслардан олинади. Ривожланган давлатларнинг купчилигида майда 
корхоналардан олинмайди. Улар юкоридаги, биринчи солик тулайдилар.
3)
Ижтимоий туловлар - бу корхоналарни ижтимоий таъминот ва иш хакидан 
олинадиган соликларни уз ичига олади. Узбекистонда масалан бериладиган иш 
хакининг 40 фоизи микдорида белгиланган. 
4)
Мулкдан олинадиган соликлар, булар мулкдан, совга килинаетганда (катта 
мулк) мулкдан, мерос килинган мулкдан олинади. 
5)
товар ва хизматлардан олинадиган соликлар. Бунга божхона божлари , акцизлар 
, НДС ва бошкалар киради. НДС(Кушилган киймат солиги) ривожланган 
мамлакатлардан факат АКШ, Австралия, Швецияда йук, колган давлатларда 


мавжуд. Аммо унинг даражаси хар хил 5% дан 38 % гача боради. Кушилган 
киймат солиги айрим давлатларда деярли хамма товарлардан олинади ва уртача 
даражада белгиланади. (Узбекистонда шундга якин), айрим давлатларда эса энг 
харидоргир (арок, сигарет, мебель…) дан олинади.
Соликларнинг келиб тушиши 2 хил булади:
- Махаллий бюджетга (масалан: транспортдан олинадиган солик) тушадиган ; 
-
Марказий бюджетга (масалан фойдадан олинадиган солик) хамда
-
Махаллий ва марказий бюджетга кандайдир пропорцияда таксимланадиган 
(масалан индивидуал даромадга оид солик) соликларга булинади. 
Соликларнинг таксимланиши махаллий ва марказий хукуматлар 
уртасида доимо сиесий курашларга сабаб булади. Махаллий соликлар энг куп 
булган давлатлар бу Скандинавия ва Швецариядир. Умуман олганда хозирги 
даврда соликларнинг асосий кисми марказий бюджетга тушуми усиб бормокда. 
Ривожланган мамлактларда солик солишнинг структураси тахминан 
куйидагича: шахсий даромаддан олинадиган соликлар 40%, фойдалан олинадиган 
солкилар 10%, ижтимоий туловлар – 30%, НДС – 10% , божхона божлари – 5%, 
бошка соликлар ва тушумлар – 5%. 
Солик солишнинг хозирги замон принциплари куйидагилардан иборат :
1) солик ставкасининг даражаси солик туловчининг имкониятлари инобатга 
олиши керак;
2) бор кучни шунга каратиш керакки, даромаддан бир марта солик олинсин;
3) солик албатта туланиши керак, яъни жарима ва соликлар системаси 
шундай булиши керакки, соликни туламагандан, уз вактида тулаган маъкул 
булсин;
4) соликларни тулаш тартиби ва тизими содда булиши керак, солик 
туловчиларга тушунарли ва кулай булсин, солик йигувчи ташкилотларга осон ва 
тежамли булсин; 
5) солик тизими узгариб турувчи ижтимоий – сиесий эхтиежларга 
мослашувчан булиши керак; 
6) солик тизими яратилган ЯММ ни кайта таксимлашга хизмат килиши ва 
тартибга солишнинг самарали куроли булиши керак. 
Солик олиниши керак буладиган сумма солик асоси дейилади, у хар хил 
имтиезлар билан камайиши мумкин. 
Куйидаги имтиез турлари кулланилади: 
- айрим соликдан озод килиш; 
-
солик солиш минимуми (масалан, Узбекистонда солик туланмайдиган иш 
хаки миинимуми хозирги пайтда 1750 сумни ташкил этади); 
-
объектнинг айрим элементлари солик солишдан озод килиниши
( масалан, НИОКР, яъни илмий - текшириш ва тажриба конструкторлик 
ишлари); 


-
айрим кишиларни соликдан озод килиш (масалан, мехнат, уруш 
инвалидлари); 
-
солик ставкасини камайтирилиши; 
-
солик кредитлари ( острочка бериш). 
Солик 
асосидан имтезлар чикариб ташлангач, солик ставкаси ( 
соликлаштириш нормаси) колади . Соликларнинг хар хилини йигишда кийинчилик 
хам турлича. Айрим соликларни йигиш иши анча осон ( масалан, иш хакидан 
оладиган солик, ижтимоий туловлар), айримларини эса аниклаш ва йигиш жуда 
кийин ( 1 чи навбатда, корхоналардан олинадиган фойдадан олинадиган солик, 
индивидлардан олинадиган даромадга оид солиги). 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish