Халқаро туризм


Туристик маҳсулотларнинг ҳаётий цикли



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Туристик маҳсулотларнинг ҳаётий цикли.
Масҳулотнинг ҳаётий цикли 
уни бирламчи бозорда пайдо бўлганидан тортиб, сотиш тўлиқ тугаллаганига 
қадар бўлган маҳсулот эволюцияси намоён бўлади. Ҳар қандай маҳсулот, у 
қанчалик ажойиб истеъмол хусусиятига эга бўлмасин, эртами ёки кечми 
бозордан янада такомиллашган маҳсулот томонидан сиқиб чиқарилади. 
Маҳсулотлар орасида узоқ яшовчилари ва бошқа муддатли бир кунликлари бор. 
Лекин абадий маҳсулот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки вақт ўтиши 
билан унга талаб камаяди, сотишдан олинадиган даромад шунчалик камайиб 
кетадики, келажакда савдосини давом эттириш иқтисодий жиҳатдан манфаатли 
бўлмай қолади. Ҳар бир маҳсулот, жумладан, туристик маҳсулот ҳам ўз 
тараққиётида кетма-кет тўрт босқичдан ўтади: бозорга жорий этиш, ўсиш, 
етилиш ва пасайиш. 
Жорий этиш 
– ҳаётий цикл бошланиш босқичи, яъни маҳсулот учун 
бозор яратилади. У сотиш ҳажми ўсиши суст суръати ишлаб чиқаришга 
харажатлар катталиги туфайли тўғри йўлга қўйилмагани билан характерланади. 
Бу босқичда фақат битта ёки иккита фирмагина бозорга чиқади, рақобат 
бўлмайди ёки иккита фирмагина бозорга чиқади, рақобат бўлмайди ёки кучсиз 
бўлади. Жорий этиш босқичи давомийлиги кенг миқёсда кечади ва маҳсулот 
сифатига, унинг истеъмол заруратига мувофиқлик даражасига, маркетинг 
стратегияси тўғри танланганлиги ва уни кетма-кет амалга оширилишига боғлиқ 
бўлади. 
Ўсиш босқичи
– харидорлар томонидан маҳсулотнинг тан олиниши ва 
унга талабни ортиши билан бошланади. Сотиш кенгаяди, унинг билан бирга 
даромад ҳам ўсади (маҳсулот бирлигига даромад). Юқори даромад янги ишлаб 
чиқарувчиларни жалб этади, рақобат кучаяди. Масҳулотни бошқалардан 
олдинроқ таклиф этган фирмалар сезиларли рақобатли устунликка эга 
бўладилар. Шунга қарамасдан, улар ўз маҳсулотларини келгусида 
такомиллаштириш ҳақида қайғуришлари зарур. Чунки «кечиккан» корхона уни 
яхшилаш ва ривожлантириш орқали етакчиларни сиқиб чиқаришга интилади. 


124 
Етуклик босқичи
– сотиш ҳажми ўсиши сусайиши, унинг барқарорлиги 
ва ҳатто мўл-кўл бозорнинг имкон даражасида тушиши билан характерланади. 
Кўпчилик истеъмолчилар аллақачон маҳсулотни сотиб олиб бўлишган, 
уларнинг давраси деярли кенгаймоқда. «Садоқат феномени» айниқса сезиларли 
кўриниш касб этади. Яъни аввалдан маълум маҳсулотдан яна фойдаланиш 
иштиёқини уйғотади. Чунки талаб ҳали унча катта эмас, бозорга фирмаларнинг 
кириб келиши давом этади. Рақобат юқори чўққисига чиқади. Даромад етарли 
даражада юқори бўлсада, камая бошлайди. Етуклик босқичида фирмалар 
ўзларининг асосий кучларини бозордаги ўз улушини сақлаб қолишга ва сотиш 
ҳажмини кўпайтиришга қаратишади. Улар нархларни пасайтирадилар, фаол 
реклама компанияси ўтказадилар. Сифатни яхшилаган ҳолда маҳсулотни 
дифференциялаштирадилар. Акс ҳолда маҳсулот бозорида ўз ўрнини тез 
йўқотади ва тушиб кетиш босқичига келиб қолади. 
Тушиш
– сотиш ва даромад ҳажмини кескин қисқаришида намоён 
бўлади. Кўпинча у харидор истеъмолини ўзгариши ёки бозорда янги маҳсулот 
пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Тушиш босқичида фирманинг бир неча 
муқобил ҳаракат вариантлари бор. Биринчидан, мавжуд таклифларни 
камайтириш мумкин; иккинчидан, маҳсулотни жонлантириш ва шу тарзда 
унинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ёки сотиш каналларини кўриб чиқиш; 
учинчидан, маҳсулот чиқаришни тўхтатиш. Бу уч йўналишдан қайси бирини 
танлашни фирма конкрет вазиятга қараб ҳал этади. Маҳсулотнинг типик ҳаётий 
цикли жорий этиш, ўсиш, етуклик ва тушиш босқичларида ёрқин ифодасига 
эгадир. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish