Халқаро туризм


Туристик маҳсулотлар хусусиятлари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Туристик маҳсулотлар хусусиятлари.
Туристик маҳсулотларни турлича 
талқин қилишда барча муаллифлар туризмни ноишлаб чиқариш соҳасига 
киритадилар. Хизматлар алмашинувининг асосий предмети бўлиб юзага 
чиқади ва ривожланган туристик бозорда сотиш барча ҳажмининг 80 % гача 
ташкил қилади. Туристик маҳсулотларга товар хизматидан фарқли равишда 
тўртта таъриф (характеристика) хосдир:

ҳис этмаслик; 

ишлаб чиқариш ва истеъмол ажралмаслиги; 

ўзгарувчанлик; 

сақлашга яроқсизлик. 
Ҳис этмаслик
ёки илғамаслик туристик хизматда шуни билдирадики, 
улар шаклларини олмайди. Уларни олингунга қадар намойиш этиш, кўриш ёки 
синаб кўриш мумкин эмас. Хизмат кўрсатиш товар харид қилишдан фарқли 
равишда бирор бир нарсага эга бўлишга олиб келмайди. Туристик маҳсулотлар 
ҳис этишнинг турли даражаларига эга. Тез хизмат кўрсатиш корхонасида 
комплекс тушлик овқат сотишда кўрсатиладиган хизматлар реал объектга 
(тушликка) боғланган ва анча ҳис этиш характерига эга. Хизмат кўрсатиш 
чоғида кам даражадаги моддий кўринишли классик ресторанга ташриф 
буюрувчи нафақат овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш учун, балки ёқимли 
муҳит учун ҳам келади. Отеллар ва транспорт компаниялари таклиф қиладиган 
хизматларни илғаб олиш янада қийин. Тўловларни амалга оширар экан, турист 
меҳмонхона ва самолётни эмас, балки ташиш ва жойлашишни сотиб олади. 
Хизматларни илғаб ололмаслик истеъмолчида ҳам, етказиб берувчида 
ҳам муаммоларни келтириб чиқаради. Харидор хизматларни сотиб олгунга 
қадар, баъзан олганидан кейин уларни ажратиш ва баҳолашга қийналади. Чунки 
мижоз учун автомобилни таъмирлаш бўйича устахонага мурожаат қилганда 
хизмат ҳис этилмаган ҳисобланади. Кўпинча у нафақат таъмирлаш жараёнини 
кўрмайди, балки қилинган ишни баҳолай олмайди. Шунинг учун хизмат сотиб 
олишда истеъмолчида ҳамиша сотувчига ишонч ва умид элементлари бўлади. 
Хизматнинг 
номоддий 
характери 
етказиб 
берувчилар 
ишини 
мураккаблаштиради. Туристик корхоналар икки муаммога дуч келишади: ўз 
таклифларини мижозга қандай қилиб кўрсатиш ва тушунтириш керак, улар 
нима учун пул тўлайдилар? 
Сотувчи турист хизматларни истеъмол қилган чоғида фақат 
афзалликларинигина айтиши мумкин. Мижознинг ўзи эса хизматлар 
кўрсатилганидан кейингина уларнинг баҳолай олади. Буни шу билан изоҳлаш 
мумкинки, хизматлар асосий маркетинг тушунчаси мижоз учун мазкур фирмага 
мурожаат қилинадиган фойда ёки қулайлик ҳисобланади. 


118 
Туристик хизматлар тақдим этадиган корхоналар мижозлар ишончини 
мустаҳкамлаш учун коплекс чора – тадбирлар кўради. Улар ўз хизматларини 
ҳис этилишини оширади, уларни аҳамиятини таъкидлайди. Мижоз томонидан 
олинадиган қулайликка эътиборни қаратади, хизматлар рекламасига эстрада, 
спорт юлдузлари ва бошқаларни жалб этади. 
Хизматлар ҳис этилишини таъминлашнинг шакллари хилма-хил. Бир 
компания мижозларга ўз ходимлари, уларнинг тажрибаси ва классификацияси 
тўғрисида ахборотлар етказади, бошқалари эса фирмалар хизматларини 
тушуниш ва баҳолаш учун буклетлар, брошюралар ва бошқа етказувчи 
материалларни тарақатади. 
Кейинги пайтларда етказиб берувчилар хизматлар моддийлигини 
ошириш учун кўпроқ энг янги ахборот технологияларига мурожаат 
қилишаяпти. Айрим отеллар ўз сайтларида номерлар манзараларининг 
алмашинувини жойлаштиришмоқда. Тугмачани босиш билан мижоз хонани 
кўздан кечириш ракурсини алмаштиради, алоҳида деталларнинг тасвирини 
катталаштириб кўради (масалан, девордаги картиналар ёки обой гулларни 
кўришни истаса, деразадан кўриниш билан танишмоқчи бўлса). Интернет 
саҳифаларида гольф-клублар аъзоларига қаратилган ахборотлар мазмуни эса 
мутлақо бошқача: гольф ўйнаш учун майдон режаси, ўйинчилар фикри, 
нархлар, иш соатлари ва бошқалар билан танишиш мумкин. 
«ТИС кавер» - компаниясининг Тироль ахборот маркази тажрибаси 
диққатга сазовар. У Австрия тоғ чанғиси курортларини ҳис этилишини 
оширишга муваффақ бўлди. Тоғ ён-бағирлари ва чанғи трассаларида камералар 
ўрнатилди. Улар қайд этган ахборотлар компания сайтларига узатилади ва 
фойдаланувчи монитор курорт об-ҳаво шароитини билиб олиши мумкин, қор 
қоплами ҳолатини ва трассада тоғ чанғичилари бор-йўқлигини кўради. Австрия 
тоғ чанғиси курортлари ҳақидаги ахборотлардан ташқари, «ТИС кавер» 
мамлакат ҳақида умумий маълумотлар, унинг федерал ерлари, туристик 
марказлари, анъаналари, урф-одатлари, байрамлари, шунингдек жойлаштириш 
воситаларида ўринларни бронлаштириш хизматлари тўғрисида ҳам кенг 
маълумотлар беради. Миллий ахборот тизими сифатида дастлабки вужудга 
келган заҳотиёқ у Австриядан ташқарига ҳам кенг ёйилди ва айни пайтда 
Германия, Швейцария, Лихтенштейнни қамраб олган. 
Бу тизими Корея Республикаси ҳудудида жорий этиш учун музокаралар 
олиб борилмоқда. Фақатгина 1999 йилнинг биринчи ярмида «ТИС кавер» 
компанияси сайтига 8 млн. киши мурожаат қилди, 28 млн. марта сайтга 
кирдилар. 
Ғарбда хизматлар нисбатан моддийлигини ўлчаш учун ҳис этилишининг 
махсус шкаласи ишлаб чиқилган. У истеъмолчи сотиб олгунича хизматларни 
тасаввур қилаоладими ёки кўз олдига келтира оладими ва қандай даражада 
билиб олиш имконини беради. 
Шкала тўққиз позицияни ўз ичига олади: 
1. Мен бу хизмат (буюм) ҳақида аниқ тасаввурга эгаман. 
2. Тасаввур (қиёфа) аста-секин пайдо бўлади. 
3. Тасаввур жуда ҳам ҳис этиладиган. 


119 
4. Бу тасаввур учун жуда ҳам абстракт нарса. 
5. Уни тасаввур қилиш учун бу жуда ҳам мушкул нарса. 
6. Бу нарсани бошқа кишига осонгина тасвирлаб бериш мумкин. 
7. Бу нарса турли қиёфаларни уйғотади. 
8. Бу нарсани тасвирлаб бериш қийин. 
9. Мен сезаман, у нарса ҳақида аниқ тасаввурга эгаман. 
Мазкур шкаладан фойдаланиб ўтказилган тадқиқотлар кўрсатдики, айрим 
хизматлар (кино, тез хизмат кўрсатиш ресторанида овқатланиш, йиғиштириш) 
товраларга нисбатан кўпроқ ҳис этилар экан ва аксинча айрим товарлар 
(минилган автомобил) истеъмолчи тасаввурида хизматларга қараганда, кам ҳис 
қилинар экан. 
Хизматларнинг номоддий характери баҳолаш жараёнини ва туристик 
маҳсулотларни бозорда ҳаракатланишини қийинлаштиради. Хизматларни 
ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ажралмаслиги айрим мутахассисларнинг 
фикрича, хизматларни ҳақиқий хизмат қилувчи ва уларни товрлардан 
фарқловчи асосий хусусиятлардир. Хизматларни фақат буюртма тушганда ёки 
мижоз пайдо бўлгандагина кўрсатиш мумкин. Шу нуқтаи назардан 
хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ажралмасдир (расм 6). 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish